ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Марказий банк Бошқарувининг 04.01.2023 й. 30/13-сон "Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 02.02.2023 й. 3205-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.02.2023 й.

N 3205-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

04.01.2023 й.

N 30/13


ҚАРОРИ



Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг

қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

        

        

Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 28 сентябрдаги 24/5-сон қарори (рўйхат рақами 3205, 2019 йил 19 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2019 й., 10/19/3205/4177-сон) билан тасдиқланган Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                  М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг

қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

         

1. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Қарз берувчи томонидан жисмоний шахсларга ажратиладиган кредит ёки микроқарз бўйича фоиз тўловлари ҳамда бошқа тўловлар (асосий қарз тўловлари, шартнома шартларини бажармаганлик учун қўлланиладиган жавобгарлик чоралари бундан мустасно) йиғиндиси кредит ёки микроқарзнинг асосий қарз қолдиғига нисбатан кунлик 0,3 фоиздан ошмаслиги лозим.

Бунда, мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган бошқа тўловлар қайси давр учун ундириладиган бўлса, кунлик фоиз ҳисоб-китобида шу даврдаги кунларга тенг миқдорда тақсимланади.".


2. Қуйидаги мазмундаги 11-1-банд билан тўлдирилсин:

"11-1. Кредит ёки микроқарз бўйича асосий қарздан ташқари барча тўловлар, шу жумладан фоизлар, воситачилик ҳақлари, неустойка (жарима, пеня), жавобгарликнинг бошқа чоралари йиғиндиси йилига қарз миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этиши мумкин эмас.

Бунда, қарз миқдори деганда:

кредит ёки микроқарз шартномасининг муддати 12 ойга тенг ёки ундан кам бўлганда шартнома бўйича ажратилган кредит ёки микроқарзнинг миқдори;

кредит ёки микроқарз шартномасининг муддати 12 ойдан кўп бўлганда 12 ойга тенг бўлган даврнинг бошидаги кредит ёки микроқарз асосий қарзининг қолдиғи;

12 ойга тенг бўлган давр ичида кредит ёки микроқарзнинг асосий қарз миқдори ошганда, ушбу миқдор ошган санадан бошлаб кейинги давр учун ошган кредит ёки микроқарз асосий қарзининг қолдиғи тушунилади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган чеклов қуйидаги тартибда ҳисоб-китоб қилинади:

           

         

Бунда,

        

қолдиқi - i давр учун кредит ёки микроқарз асосий қисмининг ошмай турган қолдиғи;

         

кунлар_сониi - i даврдаги кредит ёки микроқарз асосий қисмининг қолдиғи ошмай турган кунлар сони;

          

i давр - кредит ёки микроқарз қолдиғи ошмай турган муддат;

        

тўловлар - кредит ёки микроқарз бўйича асосий қарздан ташқари барча тўловлар, шу жумладан фоизлар, воситачилик ҳақи, неустойка (жарима, пеня), жавобгарликнинг бошқа чоралари;

         

муддат - 365 кун ёки кредит ёки микроқарз шартномаси муддати 12 ойдан кам бўлганда унинг муддати кун ҳисобида.


Кредит ёки микроқарз шартномаси бўйича кредит ёки микроқарзнинг асосий қарзидан ташқари тўланадиган барча тўловларни ҳисоблашда мазкур Низомнинг иловасида келтирилган мисоллардан фойдаланилади.".


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги илова билан тўлдирилсин.






Қўшимча ва ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз

юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомга

ИЛОВА



Кредит ёки микроқарз бўйича асосий қарздан

ташқари тўланадиган барча тўловларни

ҳисоблаш бўйича мисоллар

            

1) кредит ёки микроқарз шартномасининг муддати 12 ойга тенг ёки ундан кам бўлганда:

          

кредит ёки микроқарз бўйича

барча тўловлар

шартнома бўйича ажратилган кредит

ёки микроқарзнинг миқдори

х 50%


        

2) кредит ёки микроқарз шартномасининг муддати 12 ойдан кўп бўлганда:

         

кредит ёки микроқарз бўйича

12 ойга тенг бўлган давр ичида барча тўловлар

12 ойга тенг бўлган даврнинг бошига кредит

ёки микроқарз асосий қарзининг қолдиғи

х 50%


         

       

         

          

3) 12 ойга тенг бўлган давр ичида кредит ёки микроқарзнинг асосий қарз миқдори ошганда:

          

         

       

        

Бунда, тўловларнинг энг кўп миқдори:


а) Х давр учун:

         

Х даврнинг дастлабки

уч ойи учун:

10 000 000

х

90 кун (янв. -31 кун, фев. -

28 кун, мар. -31 кун)

х 50%

=

1 232 876,71

365







+

Х даврнинг кейинги

тўққиз ойи учун:

15 000 000

х

275 кун (апр. -30 кун, ...,

дек. -31 кун)

х 50%

=

5 650 684,93;

365






=

6 883 561,64;

       

б) Y давр учун: 7 500 000 = 15 000 000 (12 ойга тенг бўлган даврнинг бошига қолдиқ) х 50%;


в) Z давр учун: 5 000 000 = 10 000 000 (12 ойга тенг бўлган даврнинг бошига қолдиқ) х 50%.".

       

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 2 февраль

































































Время: 0.1872
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск