Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Умумий масалалар /

2023 йилда солиқларни тўлаш қоидаси ("CБХ" 2-сон, 2023 йил 10 январь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



2023 ЙИЛДА СОЛИҚЛАРНИ

ТЎЛАШ ҚОИДАСИ


2023 йил ҳам анъанага кўра Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритиш билан бошланди (30.12.2022 йилдаги ЎРҚ-812-сон Қонуннинг 3-м.). Бу ўзгартиришларни тезда ўзлаштириб олиш учун "Norma" компанияси экспертлари тайёрлаган йўриқномадан фойдаланинг.



ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ


ҚҚС ставкаси пасайтирилмоқда


2023 йилнинг 1 январидан бошлаб солиқ ставкаси 15%дан 12%гача, яъни 1,25 бараварга пасайтирилмоқда. ҚҚСнинг 15 фоиз ставкаси 20%дан пасайтирилгандан кейин 2019 йилнинг 1 октябридан бошлаб амал қилган.

2023 йилнинг 1 январидан бошлаб ҚҚС ставкасининг пасайтирилиши қуйидагиларни билдиради:

q 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб реализация қилинадиган товарлар (хизматлар) бўйича шартномалар тузилган сана ва улар бўйича тўловдан қатъи назар, ҚҚС ставкаси 12% миқдорида қўлланилади;


МИСОЛ. ҚҚС ставкасининг ўзгариши муносабати билан шартнома шартларини ўзгартириш

Корхона 2022 йилнинг декабрь ойида 15% ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 115 млн сўм суммада етказиб беришга доир шартнома тузди. Шу ойда шартнома бўйича 40% (46 млн сўм) миқдорида олдиндан тўлов олди. Товарни етказиб бериш 2023 йилнинг январь ойига мўлжалланган.

Январь ойида товарни реализация қилиш ва ЭҲФ расмийлаштиришда корхона ҚҚСнинг 12% ставкасини кўрсатади. Бунда у харидор билан етказиб беришга доир шартномага   ҚҚС ставкасини 15%дан 12%га ўзгартириш ва шунга мувофиқ шартноманинг умумий суммасини ўзгартириш ёки илгаригидек қолдириш тўғрисида қўшимча келишув тузиши керак.


q илгари 15% ставка бўйича, шунингдек ТМЗ қолдиқлари ва 2023 йилнинг 1 январи ҳолатига балансда ҳисобда турган узоқ муддатли активлар бўйича ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритилмайди;


МИСОЛ. ҚҚС ставкаси ўзгаргандан сўнг ТМЗ ва АВни реализация қилиш

2023 йилнинг 1 январи ҳолатига корхонанинг балансида 15% ставка бўйича ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда сотиб олинган товарлар ва асосий воситалар ҳисобда туради. Улар бўйича “кирувчи” ҚҚС ҳисобга олишнинг барча шартларига риоя қилинганда ҳисобга қабул қилинган. Шунингдек, балансда тайёр маҳсулотлар ҳисобда туради, уларни ишлаб чиқаришда 15% ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда сотиб олинган хом ашё, материаллар ва хизматлардан фойдаланилган.

Товарлар, маҳсулотлар ёки асосий воситаларни 2023 йилнинг 1 январидан кейин реализация қилишда корхона ҚҚСнинг 12% ставкасини қўллайди.


...
Время: 0.0496
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск