ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ер муҳофазаси /

Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.02.2023 й. 50-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 2 февралдаги

50-сон қарорига

ИЛОВА



Ерлар деградациясига қарши курашиш

тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш

ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда

уларнинг натижаларини чоп этиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ

       

       

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

        

1. Мазкур Низом ерлар деградациясининг кескинлашуви, глобал иқлим ўзгариши, қурғоқчилик ва чўлланишнинг салбий оқибатларини юмшатиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда тупроқ унумдорлигини сақлаш, ошириш ва қайта тиклаш мақсадида мониторинг ишларини амалга ошириш, бу борада вазирликлар ва идоралар ўртасида маълумотлар алмашинувини таъминлаш ҳамда деградацияга қарши курашиш тадбирларини бажариш, ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


мониторинг - ер ва сув ресурсларидан, ўрмонлар ва яйловлардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш, табиий ҳолатни яхшилаш, салбий жараёнларнинг олдини олиш, экологик мувозанатни тиклаш, деградацияга учраган майдонларни аниқлаш, деградацияга қарши курашиш ва олдини олиш тадбирлари бажарилишини ўрганиш мақсадида ерни кузатиш, ҳисобга олиш, баҳолаш ва истиқболини белгилашга қаратилган тадбирлар мажмуаси;


ерлар деградацияси - табиий (қурғоқчилик, рельеф хусусиятлари, ёғинлар миқдорининг меъёрдан ортиши, сув тошқинлари, кучли шамоллар, табиий ёнғинлар, ботқоқлашиш) ва антропоген (тоғ-кон саноати, муҳандислик коммуникацияларини қуриш; сунъий ёнғинлар, нотўғри чорвачилик ва деҳқончилик, самарасиз ирригация, ўрмонларнинг кесилиши, шаҳарларнинг кенгайиши ва бошқалар) омиллар таъсирида ерларнинг биологик ва иқтисодий маҳсулдорлиги камайиши ёки йўқотилиши;


қурғоқчилик - атмосферадаги (ёғингарчиликнинг ўртача йиллик даражасидан паст) намликнинг, ер усти ёки ер ости сувларининг узоқ вақт давомида танқислиги;


чўлланиш - қурғоқчил, ярим адир ва адир минтақаларда инсон фаолияти жараёнлари (антропоген сабаблар) ва табиий омиллар туфайли ерлар деградациясининг кескинлашуви;


сув эрозияси - сув оқимлари таъсирида ўпирилиш, емирилиш, ювилиш ва ётқизиқлар ҳосил бўлиши жараёнлари ҳисобига тоғ жинслари ва тупроқ таркибининг бузилиши ёки йўқотилиши;


шамол эрозияси (дефляция) - тупроқнинг энг кичик зарралари кучли шамол таъсирида учириб кетилиши ва бошқа ҳудудга кўчиши. Саҳро ва чўлларда дефляция қора тўфонлар, самум ва хамсин бўронларини келтириб чиқариши;


денудация (геологик эрозия) - тоғ ва қирликлардан тоғ жинсларининг учиши ва таркиби бузилиши, ботиқ ҳудудларга ётиши каби табиий-кимёвий жараёнлар натижасида рельефнинг текисланиши;


интразонал тупроқ - маълум бир ҳудуднинг иқлим шароитига мос келмаган ҳолда шаклланган ернинг устки қатлами тури;


махсус муҳофазага олинадиган ерлар - сув эрозияси таъсирида ер устки унумдор қатлами ювилиб кетган, тупроқнинг жуда кучли шўрланиши натижасида яроқсиз ҳолатга келиб қолган ҳамда яйловларда ўсимлик қоплами бутунлай йўқолиб кетган ҳудудларнинг реабилитация қилиш мақсадида муҳофазага олиниши;


ерларни консервация қилиш - деградацияга (шўрланишга, чўлланишга, ботқоқлашишга учраш ҳамда яйлов ва пичанзорларда тупроқ-ўсимлик қопламининг жиддий таназзули) учраган, кам маҳсулдор, ҳосилдорлиги жуда пасайган ва табиий хусусиятлари бўйича салбий тавсифларга эга тупроқни, юқори даражада заҳарли саноат чиқиндилари, радиоактив моддалар, оғир металлар ва бошқа кимёвий элементлар билан ифлосланган қишлоқ хўжалиги ерларининг унумдорлигини тиклаш, бузилган ерларнинг атроф муҳитга салбий таъсирини ва деградация суръатларини пасайтириш ҳамда олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш учун уларни беш йилдан кам бўлмаган муддатга мақсадли фойдаланишдан чиқариш;


реабилитация - турли хил деградацияга учраган майдонларда тупроқ унумдорлигини ҳамда яйловларнинг ўсимлик қопламини қайта тиклаш.


3. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар, ўрмон ва сув фонди ерлари ҳамда тоғ-кон ва бошқа саноат корхоналарига ажратилган ерлар - ер деградациясига қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш жараёнларини мониторинг қилиш объекти ҳисобланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш масалалари бўйича департаменти (кейинги ўринларда - Департамент), Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларининг Ерлар деградациясига қарши курашиш бўлими ходимлари, шунингдек, "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий лойиҳалаш институти (кейинги ўринларда - "Ўздаверлойиҳа" ДИЛИ) ҳамда Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда - Институт) мутахассислари ер участкаларининг мулкчилик шакли, ҳуқуқий режими, хусусияти ва фойдаланиш муддатларидан қатъи назар, ҳудудларда мониторинг ишларини амалга оширади.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги) ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш мақсадида ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш бўйича давлат дастурлари ва истиқболга мўлжалланган стратегияларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга оширишда иштирок этувчи вазирликлар ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириб боради.


6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ерлар деградациясининг олдини олиш ва унинг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича берилган кўрсатмалар манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслар учун бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларининг Ерлар деградациясига қарши курашиш бўлими ходимлари ерлар деградацияси, қурғоқчилик ва чўлланишга қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш бўйича "Ўздаверлойиҳа" ДИЛИ ҳамда Институтнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштиради.

Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ЕРЛАР ДЕГРАДАЦИЯСИГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ТАДБИРЛАРИ МОНИТОРИНГИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ҲИСОБОТЛАРНИ ҚАБУЛ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ

         

8. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги, Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги, Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари (кейинги ўринларда - масъул вазирликлар ва идоралар) ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини амалга ошириш учун масъул ҳисобланадилар.

Табиий ресурсларни қазиб олувчи ва қайта ишловчи йирик саноат корхоналари ("Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ, "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ ва бошқалар) (кейинги ўринларда - саноат корхоналари) ер деградациясига қарши курашиш, салбий оқибатларини бартараф этиш тадбирлари ва уларнинг белгиланган тартибдаги техник-иқтисодий асослари ёки атроф муҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳасини келишиш учун табиий ресурсларни қазиб олишни бошлашдан ўн беш кун олдин Департаментга тақдим этади.

Саноат корхоналари томонидан тақдим этилган ерлар деградацияси жараёнларининг олдини олиш ва унга қарши курашиш, салбий оқибатларини бартараф этиш тадбирлари ва уларнинг техник-иқтисодий асослари Департамент томонидан лойиҳа олинган кундан бошлаб ўн иш куни ичида келишилади.


9. Масъул вазирликлар ва идоралар ҳамда саноат корхоналари ўзларига бириктирилган вазифалар ва ваколатлардан келиб чиқиб ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирлари юзасидан ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-кунига қадар Департаментга қуйидагиларни тақдим этади:

Сув хўжалиги вазирлиги томонидан - мелиорация тадбирлари, ер ости сизот сувлари сатҳи ва минераллашуви, суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ;

Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан - тоғ ёнбағирлари, жарликлар ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш тадбирлари тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 2.1-иловага мувофиқ;

Табиат ресурслари вазирлиги томонидан - муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар деградацияси, тупроқни ифлослантириш манбалари жойлашган ҳудудлар мониторинги, қаттиқ маиший чиқиндилар тўпланадиган ҳудудларда тупроқни ифлослантирувчи манбалар мониторинги тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 2.2-иловага мувофиқ;

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан - конлар жойлашган ҳудудлар ерлари ҳамда хомашё чиқиндихоналари жойлашган ҳудудлар деградацияси тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 2.3-иловага мувофиқ;

Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан:

қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйлов ўсимликларининг ҳозирги ва сўнгги 10 йиллик ҳолати тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 2.4-иловага мувофиқ;

тупроқ ифлосланиши тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 2.5-иловага мувофиқ;

республика ҳудудларида сўнгги 10 йилда иқлим ўзгариши тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 2.6-иловага мувофиқ;

республикада ўртача йиллик ҳаво ҳароратининг меъёрга нисбатан ўзгариши тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 2.7-иловага мувофиқ;

республика ҳудудларида мавсумлар бўйича устунлик қилувчи шамоллар йўналиши ва тезлиги тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 2.8-иловага мувофиқ;

республика ҳудудларида энг кўп кузатиладиган сув тошқинлари, бўронлар ва аномал ҳолатлар ҳамда уларнинг олдини олиш юзасидан таклифлар тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 2.9-иловага мувофиқ;

метеорологик кузатув пунктларидаги мониторинг натижалари тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 2.10-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан ерлар деградациясига қарши курашиш ҳамда тупроқ унумдорлигини қайта тиклаш, сақлаш ва ошириш бўйича амалга оширилган илмий ишлар ва лойиҳалар тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 2.11-иловага мувофиқ;

Саноат корхоналарига бириктирилган ҳудудлардаги тупроқ деградацияси ва ифлосланиши тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 2.12-иловага мувофиқ.


10.Масъул вазирликлар ва идоралар ерлар деградацияси ва унга қарши курашиш тадбирларига оид маълумотларни "Ер деградацияси геоахборот тизими"нинг электрон харитасига (қатламлар ва атрибутлар асосида) мунтазам онлайн тарзда киритиб борадилар. Мазкур маълумотлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган регламентга мувофиқ ягона классификаторлар асосида WGS-84 координаталар тизимига киритилади.


11. Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирлари юзасидан ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмаслик, маълумотларни бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботни тақдим этиш муддатини кечиктириш ҳолатлари аниқланган тақдирда, мазкур камчиликларни бартараф этиш бўйича беш кун муддатда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан огоҳлантириш хати юборилади.

Камчиликлар огоҳлантириш хати олинган кундан бошлаб ўн иш кунида бартараф этилиши ва якуни бўйича такроран ҳисобот тақдим қилиниши лозим.


12. Департамент, "Ўздаверлойиҳа" ДИЛИ, Институт ва уларнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирлари юзасидан ҳудудларни танлаш асосида ўрганишлар ташкил этилади.

Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини танлаш асосида мониторинг қилиш ва ўрганиш ишларини ўтказиш Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.


13. Масъул вазирликлар ва идоралар ҳамда саноат корхоналаридан олинган ҳисоботлар Департамент томонидан таҳлил қилиниб, беш иш куни ичида мониторинг ўтказиш ҳамда маълумотларни "Ер деградацияси геоахборот тизими"га киритиш учун "Ўздаверлойиҳа" ДИЛИ ва Институтга юборилади.


14. Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирлари бажарилиши юзасидан мониторинг "Ўздаверлойиҳа" ДИЛИ ҳамда Институт томонидан сув ва ўрмон фонди ерларида ҳамда саноат корхоналарига бириктирилган ерларда танлаш асосида йил давомида, яйлов ерларда эса март-сентябрь ойларида ўтказилади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

Бунда мониторинг ишларида ерлар деградацияга учраган майдонларни, турлари (сув ва шамол эрозияси, денудация, қурғоқчилик, чўлланиш)ни аниқлаш, келиб чиқиш сабабларини ўрганиш назарда тутилади.


15. "Ўздаверлойиҳа" ДИЛИ ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолашда:

шамол ва сув эрозияси таъсирига учраган ерларни қайта тиклаш, лалми ва яйлов ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, деградацияга учраган ерларда барпо этилган дарахтзорлар ҳисобини юритишда фойдаланиш учун рақамли ер тузиш харитасини яратади, ишлаб чиқаришга жорий этади;

геоботаник тадқиқотлар ўтказади, ерларни масофадан зондлаш ва яйловлар ҳисобини юритиш материаллари асосида рақамли яйлов классификаторини ишлаб чиқади;

деградацияга учраган ерларни учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида оптик ва мультиспектрал тасвирга олиш ишларини амалга оширади, ушбу ерларни хатловдан ўтказади, топо-геодезик, картографик материалларни ишлаб чиқади;

деградацияга учраган ерларни қайта тиклаш мақсадида эрозияга учраган ерларнинг ҳақиқий майдонларини аниқлайди ва маълумотлар базасини шакллантиради;

ерлар мониторингини юритади, масофадан зондлаш орқали эрозияга учраган ҳудудларни аниқлаб "Ер деградацияси геоахборот тизими"да маълумотларни янгилаб боради;

ер деградациясига қарши курашиш ва унинг олдини олиш, яйловлардан оқилона ва самарали фойдаланиш, сақлаш, қайта тиклаш, кўпайтириш ва қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқади.


16. Институт ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолашда:

тупроқ мониторингини юритади;

мажмуавий тупроқ ва агрокимёвий тадқиқотларни ўтказади;

деградацияга учраган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқ сифатини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

тупроқ муҳитини меъёрлаштириш ва янги технологияларни қўллаш орқали деградацияга учраган тоғ олди зоналари тупроқларини тиклаш ва эрозиянинг олдини олишга доир агротехник тадбирлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

тупроқ сифати (бонитировка)ни баҳолайди, тупроқ шўрланиши ва экологик ҳолати (Soil Quality Index) хариталарини, агрокимёвий хариталарни ва интеграциялашган агротехнологияларни тузади;

яйловларнинг биохилма-хиллигини, иқлим ўзгаришига таъсирини, ўсимликлар яшовчанлигини ўрганади, баҳолайди, маҳсулдорлигини ошириш бўйича агротехнологик тавсиялар ишлаб чиқади;

тупроқ деградациясига қарши курашиш, олдини олиш, янги турдаги ўғитлардан фойдаланиш, деградацияга мойил тупроқда экинларни алмашлаб экиш, чўлланишга учраган суғориладиган интразонал тупроқ унумдорлигини тиклаш ва сақлаш, лалми ерлар тупроқ деградациясининг олдини олиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқади;

деградацияга учраган майдонларни баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади ва шу асосида деградация даражасини аниқлайди;

тупроқдаги гумус миқдорини ошириш, шўрланишни камайтириш, деградацияга учраган яйловларни қисқартириш, қишлоқ хўжалиги ерларида иҳота дарахтзорларини барпо қилиш ва ўрмон билан қопланган минтақаларни кенгайтириш зарур бўлган ер участкаларини аниқлайди, манзилли рўйхатни шакллантириб "Ер деградацияси геоахборот тизими"га киритади.


17. Мониторинг натижалари бўйича "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий лойиҳалаш институти томонидан ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ, Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти томонидан ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги маълумот ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ тузилади.


18. Мониторинг ҳамда тупроқ тадқиқоти натижаларига кўра ер майдонлари деградацияси даражаси қуйидагича баҳоланади:

ернинг тузилиши бузилмаган (ЕТБ);

антропоген таъсирда бузилган (АТБ);

деградацияга учрамаган (ДУ);

кучсиз деградацияланган (КзД);

ўрта деградацияланган (ЎД);

кучли деградацияланган (КД);

ўта кучли деградацияланган (ЎКД).

"Ер деградацияси геоахборот тизими"даги электрон рақамли хариталарда деградацияга учраган ерлар юқоридаги баҳолаш даражаларига мувофиқ ажратилган ҳолда тегишли ранглар ва шартли белгилар билан акс эттирилади.


19. "Ўздаверлойиҳа" ДИЛИ ва Институт жойларда ўтказилган мониторинг маълумотлари ҳамда ернинг сунъий йўлдошлари, учувчисиз учиш қурилмаларидан олинган фотосуратларни турли индекслар орқали таҳлилдан ўтказиб, қишлоқ хўжалиги ерлари, ўрмонлар ва яйловлардаги деградация жараёнлари, қурғоқчилик, чўлланиш, табиий ва антропоген омилларнинг таъсирини ўрганади, илмий асосланган хулосалар асосида деградацияга қарши курашиш тадбирлари лойиҳасини шакллантиради ва топшириқ олинган кундан бошлаб ўттиз иш кунидан кечиктирмаган ҳолда Департаментга ҳисобот тарзида тақдим этади.

Ҳисоботда қуйидаги маълумотлар ўрин олиши лозим:

а) "Ўздаверлойиҳа" ДИЛИ томонидан:

мониторинг ёки тадқиқот ўтказилган ҳудуд ёки объект номи;

ердан фойдаланувчилар ва уларга бириктирилган ер майдонлари тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар (ҳудуднинг геолокацияси, умумий ер майдони, контур рақами, ер турлари);

деградацияга учраган майдон, сабаблари, турлари ва салбий таъсир баҳоланган таҳлилий маълумотлар;

учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида олинган ортофотопланлар, фото ва видео материаллар;

деградацияга учраган ерларни тиклаш учун амалга ошириладиган тадбирлар, талаб этиладиган аниқ муддатлари кўрсатилган илмий асосланган амалий тавсиялар;

б) Институт томонидан:

мониторинг ёки тадқиқот ўтказилган ҳудуд ёки объект номи;

ердан фойдаланувчи ва уларга бириктирилган ер майдонлари тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар (ҳудуднинг геолокацияси, умумий ер майдони, контур рақами, ер турлари);

тупроқ намуналари;

тупроқ градацияси маълумотлари;

баҳолаш мезонлари асосида ерлар деградацияси ва унинг салбий таъсирини баҳолаш маълумотлари;

деградацияга учраган ҳудуднинг электрон рақамли тупроқ харитаси;

тадқиқот ўтказилган ҳудуд бўйича фото ва видео материаллар;

деградацияга учраган ерларда тупроқ унумдорлигини тиклаш учун амалга ошириладиган тадбирлар юзасидан аниқ муддатлари кўрсатилган илмий асосланган амалий тавсиялар.


20. Департамент мониторинг ҳисоботларини ўн беш иш кунида кўриб чиқади, қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади:

мониторинг натижаларига кўра ўрганилган ҳудудда деградация ҳолатлари мавжуд эмаслиги тўғрисида;

мониторинг натижаларига кўра ўрганилган ҳудудда деградация ҳолатлари мавжудлиги тўғрисида.

Департамент хулосаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан тасдиқланади.

Мониторинг натижаларига кўра ўрганилган ҳудудда деградация ҳолатлари мавжудлиги аниқланган тақдирда, беш иш кунида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма (кейинги ўринларда - мажбурий кўрсатма) лойиҳаси ишлаб чиқилади ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири томонидан имзоланади.

Мажбурий кўрсатма уч иш кунида тегишли масъул вазирликлар ва идоралар ёки саноат корхоналарига ижро учун юборилади.

Мажбурий кўрсатманинг ижро муддати Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 791-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ кучли ва ўта кучли деградацияланган ҳудудлар махсус мухофазага олиниши, заруратга кўра консервация қилиниши лозим бўлган ҳолларга нисбатан қўлланилмайди.


21. Масъул вазирликлар ва идоралар ёки саноат корхоналари мажбурий кўрсатмани олган кундан бошлаб камчиликларни бартараф қилиш чорасини кўради ҳамда амалга оширилган ишлар якунига кўра бир ҳафта муддатда Департаментга асосланган маълумот киритади.


22. Антропоген омиллар таъсирида ерлар деградациясига йўл қўйилган ҳолатлар аниқланганда, унинг содир бўлишига йўл қўйган, бу ишларни қасддан содир этган (турли хил чиқиндилар билан ифлослантирган), тегишли хулосалар ва рухсатномаларга эга бўлмаган ҳолда қазиш ва тупроқ унумдор қатламига зарар етказиш ҳолатлари юзасидан маълумотлар ваколатли органларга қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тақдим қилинади.



3-БОБ. ЕРЛАР ДЕГРАДАЦИЯСИГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ТАДБИРЛАРИ НАТИЖАЛАРИНИ

ЧОП ЭТИШ ТАРТИБИ

         

23. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ерлар деградацияси, қурғоқчилик ва чўлланишга қарши курашиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар илмий-амалий тавсиялар, соҳага оид долзарб мавзудаги мақолалар билан биргаликда "Миллий ҳисобот" тарзида ҳар йили апрель ойида нашр қилинади.


24. "Миллий ҳисобот"га нашр қилиш учун материаллар масъул вазирликлар ва идоралар, саноат корхоналари ҳамда соҳага алоқадор хорижий ва маҳаллий илмий-тадқиқот институтлари, шунингдек, мустақил тадқиқотчилар ва олимлар томонидан ҳар йили 1 февралга қадар тақдим этилиши лозим.



4-БОБ. ЕРЛАР ДЕГРАДАЦИЯСИ, ЧЎЛЛАНИШ ВА

ҚУРҒОҚЧИЛИК, УНГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА

АМАЛГА ОШИРИЛГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДАГИ МАТЕРИАЛЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ

           

25. Ерлар деградацияси, қурғоқчилик ва чўлланишга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги якуний ҳисобот Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан йил якуни бўйича келгуси йилнинг биринчи чораги давомида Вазирлар Маҳкамасига киритилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

        

26. Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини амалга ошириш, мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.


27. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

           

      




Низомга

1-ИЛОВА



Ерлар деградациясига қарши курашиш

тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва

ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда

уларнинг натижаларини чоп этиш

Схемаси

            

   

Босқичлар

     


    

Субъектлар

   


    

Тадбирлар

    


    

Муддатлар

     

     

I. ВАЗИРЛИКЛАР ВА ИДОРАЛАР БЎЙИЧА

      

1-босқич


          

Сув хўжалиги вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Тоғ-кон  саноати ва геология вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги агентлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги, Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда - масъул вазирликлар ва идоралар)

     


Ерлар деградацияси ва чўлланиш, шунингдек, тупроқ унумдорлигини қайта тиклаш, сақлаш ва ошириш бўйича маълумотлар ва ҳисоботларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим қилади.


Ҳар чорак якуни

бўйича кейинги ойнинг

10-кунига қадар











2-босқич


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


       

Ерлар деградацияси ва чўлланиш, шунингдек, тупроқ унумдорлигини қайта тиклаш, сақлаш ва ошириш бўйича маълумотлар ва ҳисоботларни қабул қилади, мониторинг ўтказиш ҳамда маълумотларни "Ер деградацияси геоахборот тизими"га киритиш учун "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий лойиҳалаш институти ҳамда Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтига юборади.

       


Ҳисобот келиб тушган

кундан бошлаб беш иш

куни ичида











3-босқич


Ўздаверлойиҳа" давлат илмий лойиҳалаш институти, Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти


      

Қишлоқ хўжалиги экин ер майдонларида, сув ва ўрмон фонди ерларида танлаш асосида мониторинг ишларини амалга оширади.


Эрозияга учраган ҳудудларни аниқлаб, маълумотларни "Ер деградацияси геоахборот тизими"да янгилаб боради.

     


Танлаш асосида,

йил давомида

     

Доимий равишда











4-босқич


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


Мониторинг натижаларига кўра деградация ҳолатлари мавжудлиги аниқланган тақдирда, масъул вазирликлар ва идораларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма юборади.

Тегишли хулосалар ва рухсатномаларга эга бўлмаган ҳолда қазиш ва тупроқ унумдор қатламига зарар етказиш ҳолатлари юзасидан маълумотларни ваколатли органларга тақдим қилади.

Маълумотлар "Миллий ҳисобот" тарзида ҳар йили апрель ойида нашр қилинишини таъминлайди.

Ерлар деградацияси, қурғоқчилик ва чўлланишга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритади.


          

Мониторинг якуни

бўйича беш иш куни

ичида



Ҳар йили

апрель ойида


Йил якунига кўра келгуси йилнинг биринчи чорагида

       




         

II. САНОАТ КОРХОНАЛАРИ БЎЙИЧА

         

1-босқич


        

Табиий ресурсларни қазиб олувчи ва қайта ишловчи йирик саноат корхоналари ("Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Олмалиқ кон-металлургия

комбинати" АЖ, "Навоий кон-металлургия комбинати"

АЖ ва бошқалар) (кейинги

ўринларда - саноат корхоналари)

        


Ер деградацияси жараёнларининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича белгиланган тартибда техник-иқтисодий асосларни ёки атроф муҳитга таъсирни баҳолаш лойиҳасини келишиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.


Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирлари юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар ва ҳисоботларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.


Табиий ресурсларни

қазиб олишни

бошлашдан

15 кун олдин


Ҳар чоракда кейинги

ойнинг 10-кунига қадар











2-босқич


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги



Тақдим этилган техник-иқтисодий асосларни ёки атроф муҳитга таъсирни баҳолаш лойиҳасини кўриб чиқади ва келишади.

Ерлар деградацияси тўғрисидаги маълумотлар ва ҳисоботларни қабул қилади, мониторинг ўтказиш ҳамда маълумотларни "Ер деградацияси геоахборот тизими"га киритиш учун "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий лойиҳалаш институти ҳамда Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтига юборади.



Лойиҳа тушган

кундан бошлаб ўн

иш куни ичида


Ҳисобот тушган

кундан бошлаб беш

иш куни ичида











3-босқич


Ўздаверлойиҳа" давлат илмий лойиҳалаш институти, Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти


        

Саноат корхоналарига бириктирилган ерларда танлаш асосида мониторинг ишларини амалга оширади.


Эрозияга учраган ҳудудларни аниқлаб, маълумотларни "Ер деградацияси геоахборот тизими"да янгилаб боради.

        


Танлаш асосида,

йил давомида


Доимий равишда











4-босқич


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


         

Мониторинг натижаларига кўра деградация ҳолатлари мавжудлиги аниқланган тақдирда, саноат корхоналарига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма юборади.

Тегишли хулосалар ва рухсатномаларга эга бўлмаган ҳолда қазиш ва тупроқ унумдор қатламига зарар етказиш ҳолатлари юзасидан маълумотларни ваколатли органларга тақдим қилади.

Маълумотлар "Миллий ҳисобот" тарзида ҳар йили апрель ойида нашр қилинишини таъминлайди.

Ерлар деградацияси, қурғоқчилик ва чўлланишга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритади.

      


           

Мониторинг якуни

бўйича беш иш куни

ичида



Ҳар йили апрель ойида


Йил якуни бўйича келгуси йилнинг биринчи чорагида

       




           

           




Низомга

2-ИЛОВА



Мелиорация тадбирлари, ер ости

сизот сувлари сатҳи ва минераллашуви,

суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси

тўғрисида маълумот

         

Т/р

      

Ҳудудлар

номи


Амалга оширилган мелиоратив тадбирлар


Сарфланган

маблағ, млн сўм

     

Изоҳ

  

коллектор,

км

  

ёпиқ-ётиқ дренаж,

км

     

гидротехник

иншоот номи

    

Тик дренаж

қудуқлар

қазиш,

та

       

Кузатув

қудуқлари

қазиш,

та

      

Давлат

бюджети

    

Маҳаллий

бюджет

   

янгидан

қазиш

         

таъмирлаш-

тиклаш

     

янгидан

қуриш

      

таъмирлаш-

тиклаш

      

янгидан

қуриш

       

таъмирлаш-

тиклаш

         















































       

      








      

         
































































        

            




Низомга

2.1-ИЛОВА



Тоғ ёнбағирлари, жарликлар

ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши

дарахтзорлар барпо этиш тадбирлари

тўғрисида маълумот

         

Т/р

       

Ҳудуд

номи

    

Хўжалик

умумий

майдони,

гектар

       

Тупроқ

типлари

    

Деградация

тури

      

Амалга оширилган тадбирлар

     

Изоҳ

    

Тадбир

номи

        

Майдони,

га

      

Сарфланган маблағ, сўм

       

Дарахт

турлари


Кўчат

экиш қалинлиги,

дона/га


Ёши,

йиллик


Давлат

бюджети

      

Грантлар, давлат-

хусусий шериклик

асосида ёки

тадбиркорнинг

ўз маблағлари

ҳисобидан

         















































       

        







       

     
















































































        

         




Низомга

2.2-ИЛОВА



Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар

деградацияси, тупроқни ифлослантириш манбалари

жойлашган ҳудудлар мониторинги, қаттиқ маиший

чиқиндилар тўпланадиган ҳудудларда тупроқни

ифлослантирувчи манбалар мониторинги

тўғрисида маълумот

       

Т/р

   

Муҳофаза этиладиган

табиий ҳудудлар

  

Деградацияга учраган майдонлар,

га

    

Қаттиқ маиший

чиқиндилар билан

зарарланган майдон,

га

      

Ишлаб чиқариш

таъсирида

тупроқни

ифлослан-

тириш,

га

         

Изоҳ


Номи

Манзили

     

Йўна-

лиши

   

Жами

  

Шундан

      

Жами

Шундан


Жами

Шундан

      

Дефляция


Денудация

  

Корразия

 

Эрозия

      

маиший

қурилиш

саноат

кимё корхоналари

тоғ-кон саноати

қурилиш

ишлари

       


жами

карст

суффоизон


жами

сув

шамол

техноген













































































   

      













     

    






































































































































           

           




Низомга

2.3-ИЛОВА



Конлар жойлашган ҳудудлар ерлари ҳамда

хомашё чиқиндихоналари жойлашган ҳудудлар

деградацияси тўғрисида маълумот

        

Т/р

Объект

Майдони,

га

      

Хавфли геологик

жараёнлар таъсирида

зарарланган майдон,

га

    

Минтақавий

экзоген

геологик

жараёнлар

таъсиридаги

майдон,

га

        

Ер ости

чучук сув

ресурслари

камайган

майдон,

га

    

Изоҳ

Номи

Манзили

Йўналиши

Жами

бирикти-

рилган

      

Шундан

         

Жами

Шундан

       

Жами

Шундан

    

саноат-ишлаб чиқариш объекти қурилган

хомашё қазиб олинаётган

қазиб олиш якунланган

хомашё чиқиндихонаси

кўчкилар

қулашлар

чўкишлар

суффозия

карст

бошқа

шўрланган

чўлланган












































































































































       

       








      

        



























































































































































































































           

         




Низомга

2.4-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги экинлари

ва яйлов ўсимликларининг ҳозирги ва сўнгги

10 йиллик ҳолати тўғрисида маълумот

            

Т/р

Ҳудудлар номи

          

Атмосфера ҳавоси


Ер усти сувлари


Тупроқ ифлосланиши

        

Изоҳ

Ҳозирги

ифлосланиш

даражаси

         

10 йил аввалги

ҳолатга нисбатан

% да

       

Ҳозирги

ифлосланиш

       

10 йил аввалги

ҳолатга

нисбатан

% да

          

Ҳозирги

ифлосланиш

    

10 йил аввалги

ҳолатга нисбатан

% да

    

























































       

       





       

        
















































































       

         




Низомга

2.5-ИЛОВА



Тупроқ ифлосланиши тўғрисида маълумот

             

Т/р

Ҳудудлар

номи

      

Қишлоқ хўжалик токсикантлари

        

Саноат токсикантлари

Тупроқнинг намлиги

Тупроқнинг кислоталиги (rN)

Гумус миқдори

Изоҳ

вегетация бошланиши

     

вегетация якуни

       

хлорорганик пестицидлар

гербицидлар

дефолиантлар

хлорорганик пестицидлар

гербицидлар

дефолиантлар

оғир металлар (мис, рух, қўрғошин, кадмий)

симоб

маргимуш

сувда эрувчан фторидлар

нефть маҳсулотлари

нитратли азот ва аммоний

сулфатлар
































































































































       

       














      

       























































































































































           

         




Низомга

2.6-ИЛОВА



Республика ҳудудларида

сўнгги 10 йилда иқлим ўзгариши

тўғрисида маълумот

          

Т/р

Ҳудудлар номи

Ўртача харорат, °S

        

Минимал

ҳарорат

   

Максимал

ҳарорат

      

Ёнғингарчилик

миқдори

(мм)

       

Атмосферадa

СO2

концент-

рацияси

(кг/куб.м)

(%)

       

10 йил

олдингига

нисбатан

        

Изоҳ

     

октябрь

    

июль

    

апрель

      

январь

      


_________ йил

       






















































_________ йил

         






















































_________ йил

         















        

        






































_________ йил

        





















































         

             




Низомга

2.7-ИЛОВА



Республикада ўртача йиллик ҳаво

ҳароратининг меъёрга нисбатан ўзгариши

тўғрисида маълумот

       

Т/р

Ҳудудлар номи

         

Йиллик кўрсаткич


ҳарорат, т, °C

        

Ҳавонинг ўртача

намлиги,

(%)

      

максимал

даражаси

      

минимал

даражаси

      

ўртача

ҳарорат

       

меъёр

фарқи,

(+,-)

     

















































        

       







































































      

      














         

         




Низомга

2.8-ИЛОВА



Республика ҳудудларида мавсумлар

бўйича устунлик қилувчи шамоллар йўналиши

ва тезлиги тўғрисида маълумот

        

Т/р

Ҳудудлар номи

   

_________ йил

      

январь

      

апрель

        

июль

      

октябрь

     

йўналиши

 

тезлиги,

м/с

   

йўналиши

     

тезлиги,

м/с

  

йўналиши

   

тезлиги,

м/с

    

йўналиши

    

тезлиги,

м/с

       




























































       

      

































































      

         







































            

           




Низомга

2.9-ИЛОВА



Республика ҳудудларида энг кўп

кузатиладиган сув тошқинлари, бўронлар

ва аномал ҳолатлар ҳамда уларнинг

олдини олиш юзасидан таклифлар

тўғрисида маълумот

           

Т/р

Табиат ҳодисалари


Энг кўп кузатилган

        

Таклифлар

        

ҳудуд/дарё номи

    

келиб чиқиш омиллари

    

1.

Сел-сув тошқинлари





2.

Аномал иссиқ





3.

Аномал совуқ





4.

Чанг-тўзонлар





5.

Кучли бўронлар





6.

Бошқа ҳолатлар





          

           




Низомга

2.10-ИЛОВА



Метеорологик кузатув

пунктларидаги мониторинг натижалари

тўғрисида маълумот

          

Т/р

Ҳудудлар номи

Тупроқ чуқурлигидаги

         

2 метр баландликдаги ҳаво

      

Шамол тезлиги

Атмосфера босими

Ёғингарчилик

миқдори

    

Изоҳ

ҳарорат

       

намлиги

      

ҳарорати

    

намлиги

       


















































        

      







































































         

          




Низомга

2.11-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Фанлар академияси томонидан ерлар

деградациясига қарши курашиш ҳамда тупроқ

унумдорлигини қайта тиклаш, сақлаш ва ошириш

бўйича амалга оширилган илмий ишлар

ва лойиҳалар тўғрисида маълумот

         

Т/р

Илмий ишлар ва лойиҳалар

     

Изоҳ

Ерлар деградациясига

қарши курашиш бўйича

    

Тупроқ унумдорлигини

қайта тиклаш бўйича

      

Тупроқ унумдорлигини

сақлаш бўйича

      

Тупроқ унумдорлигини

ошириш бўйича

      




















































        

            



































































        

         




Низомга

2.12-ИЛОВА



Саноат корхоналарига

бириктирилган ҳудудлардаги тупроқ

деградацияси ва ифлосланиши

тўғрисида маълумот

       

Т/р

Ҳудуд

номи

Майдони,

га

Кон тури, (ер ости

ва

очиқ конлар)

Қазилма ресурслар (нефть,

газ,

олтин, кўмир, темир рудаси ва бошқалар)

Фаолият-

даги ёки

фаолияти

якун-

ланган

(ёпилган

санаси)

кон

Тупроқ

маълу-

мотлари

(тури,

тузи-

лиши)

Деградацияга учраган/

ифлосланган майдон,

га

Деградация/

ифлосланиш тури

Деградация ва ифлосланишга

қарши амалга оширилган тадбирлар


Тадбир номи (рекультивация ва бошқа)


Майдони,

га

Сарфланган маблағ


Жами, млн сўм

Молиявий манбаи

(давлат бюджети, грантлар, ташкилот-

нинг ўз

маблағ-

лари)

 































































         

          



























































































          

          




Низомга

3-ИЛОВА



"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий лойиҳалаш

институти томонидан ерлар деградациясига қарши

курашиш тадбирларини мониторинг қилиш

ва баҳолаш тўғрисида маълумот

          

Т/р

Туман номи

Ҳудуд (массив)

номи

       

Ердан фойдаланувчи

      

Ҳуқуқий

мақоми

Кадастр

рақами

Контур

рақами

Ер майдони

Ер турлари

Деградация тури ва

майдони

        

1

2

3

4

5

       

6

7

8

9

10
















       

     




























      

     

Амалга

оширилган

тадбир

          

Тадбир

майдони

   

Экилган экин

ёки кўчат

   

Дарахт

қатори

Кўчатлар

сони

Дарахтлар

тури

Дарахтлар

ёши

Ҳолати

(суғорил-

ганлиги)

     

Тадбирга

сарфланган

харажат

     

Молия-

лаштириш

манбаи

    

11

12

13

14

15


16

17

18

19

20
















      

  




























       

      

Ҳудуднинг географик

Координаталари

(WGS 84)

      

Ҳудуднинг

ортофоплани

      

Электрон

рақамли

харитаси

     

Фото ва видео

ҳисобот

    

Маълумотлар

ЕРДГАТга

киритилганлиги

       

Ер деградациясига қарши

курашиш ва унинг олдини

олиш бўйича қўшимча илмий

асосланган тавсиялар

       

21

22

23

24


25

26











       

         

















        

          




Низомга

4-ИЛОВА



Тупроқшунослик ва агрокимёвий

тадқиқотлар институти томонидан ерлар

деградациясига қарши курашиш тадбирларини

мониторинг қилиш ва баҳолаш

тўғрисида маълумот

         

Т/р

Туман номи

Ҳудуд

(массив) номи

  

Ердан

фойдаланувчи

      

Ҳуқуқий

мақоми

       

Кадастр

рақами

     

Контур

рақами

      

Ер майдони


Ер турлари


Деградация тури ва майдони

     

1

2

3

4

5


6

7

8

9

10
















      

        




























         

         

Тупроқ типи

Тупроқнинг

механик

таркиби

      

Намуна

олиш

чуқурлиги,

см

     

Ph миқдори


Тупроқдаги

азот,

мг/кг

     

Тупроқдаги

фосфор,

мг/кг

     

Тупроқдаги

калий,

мг/кг

     

Гумус,

%

     

Ҳудуднинг географик

координаталари

(WGS 84)

            

11

12

13

14

15


16

17

18

19















         

        

























        

         

Электрон рақамли

тупроқ харитаси

      

Фото ва видео

ҳисобот

Маълумотлар ЕРДГАТга

киритилганлиги

      

Ер деградациясига қарши курашиш

ва унинг олдини олиш, тупроқ

унумдорлигини қайта тиклаш

бўйича илмий асосланган

тавсиялар

       

20

21

22


23








        

          












         

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 февраль






































































Время: 0.2011
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск