ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ер муҳофазаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.02.2023 й. 50-сон "Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.02.2023 й.

N 50




ЕРЛАР ДЕГРАДАЦИЯСИГА

ҚАРШИ КУРАШИШ ТАДБИРЛАРИНИ

МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ, БАҲОЛАШ ВА

ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

ҲАМДА УЛАРНИНГ НАТИЖАЛАРИНИ ЧОП

ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

           

       

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ерлар деградациясига қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 10 июндаги ПҚ-277-сон қарори ижроси юзасидан, шунингдек, ерлар деградациясига қарши курашиш ва унинг салбий оқибатларини юмшатиш, ҳудудларда қурғоқчилик ва чўлланишнинг олдини олиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, деградацияга учраган ерларни қайта тиклаш, ушбу йўналишда илғор илмий ишланмалар ва инновациялардан кенг фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 июндаги ПҚ-277-сон қарори билан тасдиқланган Ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш ва уларнинг олдини олиш ҳамда тупроқларни муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлар режасининг 1-бандига мувофиқ Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда натижаларни чоп этиш тартибини белгилаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирлари мониторингини ташкил этиш ва ҳисоботларни қабул қилиш тартиби;

ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирлари натижаларини чоп этиш тартиби;

ерлар деградацияси, чўлланиши ва қурғоқчилик, унга қарши курашиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисидаги материаллардан фойдаланиш тартиби.


3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 июнга қадар ерлар деградацияси, қурғоқчилик ва чўлланишга оид маълумотлар, уларга қарши курашиш тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар ахборот базасини яратиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг интеграциялашган ягона ахборот тизими негизида "Ер деградацияси" геоахборот порталини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий қилсин.


4. Белгилансинки:

ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларининг мониторингини юритиш, баҳолаш ва зарур чора-тадбирларни белгилаш мақсадида Сув хўжалиги вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги, Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги, Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда - масъул идоралар) ҳамда табиий ресурсларни қазиб олувчи ва қайта ишловчи йирик саноат корхоналари ("Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ, "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ ва бошқалар) томонидан глобал иқлим ўзгариши, қурғоқчилик, чўлланиш, табиий ва техноген хавф мавжуд бўлган ҳудудлар, экологик, гидрогеологик, гидрометеорологик, агрометеорологик ва статистик маълумотлар ҳамда ҳисоботлар (кейинги ўринларда - маълумотлар ҳамда ҳисоботлар) ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-кунига қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим қилиб борилади;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги талабига мувофиқ масъул идоралар ҳамда табиий ресурсларни қазиб олувчи ва қайта ишловчи йирик саноат корхоналари томонидан маълумотлар ҳамда ҳисоботларни бериш, зарур ҳолларда танланган ҳудудларда ерлар дерадацияси ва уларга қарши курашиш тадбирлари юзасидан мониторинг кузатувларини ўтказиш беғараз амалга оширилади;

давлат ва нодавлат ташкилотларга республика ҳудуди бўйича маълумотлар ҳамда ҳисоботлар, ерлар деградацияси ва уларга қарши курашиш тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Ер деградацияси" геоахборот тизими орқали тақдим этилади;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ерлар деградацияси ва уларга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар йили 1 апрелга қадар Вазирлар Маҳкамасига умумлаштирилган ҳисобот киритиб боради.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 февраль

























































Время: 0.2229
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск