ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Ёғочни қайта ишлаш ва мебель саноати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.02.2023 й. ПҚ-51-сон "Мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.02.2023 й.

N ПҚ-51



МЕБЕЛЬ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ВА ЭКСПОРТ ҚИЛИШНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

       

           

Мебель маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналарини муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш, тайёр мебель маҳсулотлари экспортини рағбатлантиришни кучайтириш, соҳага малакали кадрларни жалб этиш мақсадида:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 февралдан 2024 йил 1 январга қадар:

тайёр мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига хориждаги офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатларининг бир қисмини Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб беришда мазкур нотурар жойлар майдонига қўйилган меъёр кўрсаткичи 100 квадрат метрдан 250 квадрат метрга оширилади;

йиллик тушумида тайёр мебель маҳсулотлари экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ташкил қиладиган маҳаллий корхоналар томонидан инженер-технолог, лак ва бўёқ сепиш устаси, дизайнер каби хорижий мутахассислар жалб қилинганда, улар иш ҳақининг 25 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 9 баробаридан кўп бўлмаган қисми Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Бунда, хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатлари экспорт ҳажми ҳар чоракда 1 миллион доллардан ортган корхоналарга чорак якуни билан келгуси ойнинг 10-санасигача тақдим этилган ҳужжатлар асосида тўланади.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 июндаги "Республика ҳудудларида мебелсозлик саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5155-сон қарорига 2-иловада назарда тутилган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкалари қўлланилиши 2024 йил 1 январга қадар узайтирилсин.


3. 2023 йил 1 февралдан 2024 йил 1 январга қадар бўлган даврда 1-иловага мувофиқ мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилсин.


4. Сув хўжалиги вазирлигининг Фарғона вилояти, Фурқат тумани Қўқонбой маҳалласидаги сув хўжалиги биносини Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Бунда, Фарғона вилояти ҳокимлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда мазкур бинони маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари маблағлари ҳисобидан қайта таъмирлаш, инфратузилма, ахборот-кутубхона маркази, асбоб-анжомлар, моддий-техника ва хомашё базаси билан таъминлаш ҳамда ёғоч ўймакорлиги, мебелсозлик, зардўзлик ва наққошлик каби миллий ҳунармандчилик соҳасига ихтисослашган замонавий умумтаълим мактабини ташкил этиш юзасидан халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига таклиф киритиш чораларини кўрсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 июндаги "Республика ҳудудларида мебелсозлик саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5155-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


6. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги икки ой муддатда:

республикада фаолият кўрсатаётган мебелсозлик корхоналарини Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси томонидан тўлиқ қамраб олишни рағбатлантириш;

маҳаллий мебель ишлаб чиқарувчи корхоналарни инвентаризациядан ўтказиш асосида уларнинг рўйхати, ишлаб чиқариладиган маҳсулот турлари, қувватлари ва бошқа кўрсаткичлари электрон базасини шакллантириш;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Қудратов белгилансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев

       

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 10 февралдаги

ПҚ-51-сон қарорига

1-ИЛОВА



2024 йил 1 январга қадар божхона

божининг ноль ставкаси қўлланиладиган,

мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган

хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура

ва аксессуарлар

РЎЙХАТИ

          

Т/р

    

ТИФ ТН коди

      

Номи

   

1.

3208 90 990 0

Кимёвий модификацияланган табиий полимерлар асосидаги, диспергирланган ёки сувсиз муҳитда эритилган бўёқлар ва лаклар (жумладан эмал ва политуралар)


2.

5407 53 000 0

Мебель учун таркибида 85 мас.% ёки ундан ортиқ полиэфир бўлган, текстурланган, турли рангдаги комплекс иплардан тайёрланган газлама


3.

7318 16,

7318 19,

7318 21,

7318 23,

7318 24


Қора металдан ишлаб чиқарилган гайкалар, бурама илгаклар, парчинлар, дублонлар, тиргаклар, шайбалар (пружинали) ва шунга ўхшаш бошқа буюмлар


4.

7320 20 810 8


Матрас ишлаб чиқариш учун қора металлардан тайёрланган сиқилиш натижасида ишлайдиган винтли пружиналар


5.

7326 20 000 9


Мебель учун қора металлардан ясалган симдан тайёрланган маҳсулотлар


6.

7604 21


Алюминий қотишмаларидан тайёрланган ичи бўш профиллар


7.

8302 60 000 9


Эшикларни автоматик ёпувчи қимматбаҳо бўлмаган металлдан ясалган қурилмалар


8.

8305 20 000 0


Мебелларни қоплашда ишлатиладиган блокларда симли скобалар


9.

9401 91 000 9,

9401 99 000 9


Стулларнинг ёғочдан ишланган қисмлари (суянчиқ, тирсак асослари ва шунга ўхшаш қисмлар), кресло ва офис диванлари қисмлари

10.

9403 91,

9403 99


Бошқа мебеллар қисмлари

        

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 10 февралдаги

ПҚ-51-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2021 йил 21 июндаги "Республика ҳудудларида

мебелсозлик саноатини ривожлантиришга қаратилган

чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5155-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар

          

1. 7-бандда "2023 йил" сўзлари "2024 йил" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 1-иловада:


а) 3-позициянинг "Кичик саноат зонаси ташкил қилинадиган ҳудуд номи" устунидаги "Қашқар" МФЙ" сўзлари "Садда" МФЙ" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

4.


Бухоро вилояти

Ромитан тумани


"А.Навоий" МФЙ


1,3

4-1.


Жондор тумани


"Охших" МФЙ


1,8

";

в) 13-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

13.


Фарғона вилояти

Бағдод тумани


"Мурувват" МФЙ


6,4

13-1.


Бувайда тумани


"Қўнғирот" МФЙ


8,8

";

      

г) 15-позициянинг "Кичик саноат зонаси ташкил қилинадиган ҳудуд номи" устунидаги "Сарапаён" қишлоғи" сўзлари "Мадир қишлоғи" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 2-илованинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"2024 йил 1 январга қадар божхона

божининг ноль ставкаси қўлланиладиган,

мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё,

эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар

РЎЙХАТИ".

         

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 10 февраль







































































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск