Юрист Предприятия

Корхона юристи / Қонунчиликда янги / 2023 йил учун қонунчиликда янги / Февраль, 2023 й. /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 27.01.2023 й. 50-14-0-Q/23-сон "Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2023 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

27.01.2023 й.

N 50-14-0-Q/23



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ

КЎЧМАС МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК

УЧУН 2023 ЙИЛДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЖАРА

ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ ҲАҚИДА


"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5666-сон Фармони (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2019 йил 20 феврал), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 102-сон қарори ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 186-модда), Тошкент шаҳар ҳокимининг 2021 йил 15 декабрдаги "Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва тавсифларини тасдиқлаш ҳақида"ги 551-14-0-Q/21-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 01/26-19/1122-сон, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 02/24/10-5709-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 02/04-32/15-сонли келишувини ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг 2023 йил 4 январдаги 05/1-сонли хатини инобатга олиб, ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2023 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага;

ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган коэффициентлар 2-иловага;

Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (И.Кадиров) давлат мулкини ижарага бериш юзасидан давлат мулкини балансда сақловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан аввал тузилган шартномаларни хатловдан ўтказиш, уларни ҳисобга қўйиш ва шартномаларни белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришни таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорининг 31-моддасига мувофиқ, давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган буджет ташкилотлари учун ижара тўловининг "нол" ставкаси қўлланилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5666-сонли Фармонига асосан давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.


3. Белгилансинки, давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати (М.Азимова):

мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz. веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2022 йил 7 февралдаги "Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2022 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида"ги 106-14-0-Q/22-сонли қарори (5-бандидан ташқари) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Х. Шакиров зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими

вазифасини бажарувчи                                              Б.С. Рахмонов






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2023 йил 27 январдаги

50-14-0-Q/23-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан

фойдаланганлик учун 2023 йилда қўлланиладиган

ижара тўловининг энг кам ставкалари

Т/р

Ижарага бериладиган майдонлардан фойдаланиш мақсади


2023 йилда 1 кв.м. майдон

учун йиллик энг кам ижара

тўлови ставкалари


...
Время: 0.0670
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск