ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот ва ахборотлаштиришнинг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2023 й. 66-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун "Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап" (President Tech Award) танловини ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2023 й.

N 66




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ СОВРИНИ УЧУН

"РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЙЎНАЛИШИДА

ЭНГ ЯХШИ СТАРТАП" (PRESIDENT TECH AWARD)

ТАНЛОВИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, ёшларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги экспортга йўналтирилган ва жаҳон бозорида рақобатбардош стартап лойиҳаларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори билан Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлигининг 2023 йилдан бошлаб ҳар йили ёшларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги стартап лойиҳаларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан умумий мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ доллари бўлган Президент соврини учун танлов ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун "Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап" (President Tech Award) танловини (кейинги ўринларда - танлов) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

соҳа ва тармоқлар ривожи учун хизмат қиладиган, ёшлар томонидан илгари сурилган илғор бизнес-ғоялар ва истиқболли стартап лойиҳаларни саралаш тизимини яратиш;

экспортга йўналтирилган ва жаҳон IT-бозорига мўлжалланган дастурий маҳсулотлар яратилишини қўшимча рағбатлантириш;

танлов доирасида иқтидорли ёш дастурчиларнинг тажрибасини ва уларнинг жамоада ишлаш кўникмасини ошириш;

ёшларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига бўлган қизиқишини янада ошириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун "Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап" (President Tech Award) танловини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

танловни ўтказиш билан боғлиқ тегишли қарорлар қабул қилиш, танловни ўтказиш муддатлари ва масъулларини белгилаш;

танловни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш маросимини ташкил этиш;

танлов ғолибларининг лойиҳаларини иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида амалиётга жорий этилишига кўмаклашиш.


4. Белгилаб қўйилсинки:

а) танлов 2023 йил май ойидан бошлаб ҳар йили 5 та асосий ва 1 та махсус йўналиш бўйича ўтказилади;

б) танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар тасдиқланган харажатлар сметаси асосида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Бунда харажатлар сметаси ҳар йили 1 майга қадар "Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси" МЧЖ (кейинги ўринларда - IT-парк дирекцияси) томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан тасдиқланади;

в) танлов доирасида аризаларни қабул қилиш, иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш, танловни ёритиш ва танлов ўтказилиши билан боғлиқ бошқа тадбирлар махсус портал орқали IT-парк дирекцияси томонидан амалга оширилади;

г) IT-парк дирекцияси ташкилий қўмитанинг ишчи органи ҳисобланади ва унга танлов босқичлари шаффоф ўтказилишини таъминлаш мақсадида энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизматлар кўрсатувчи ташкилотни аниқлаш орқали шартнома тузиш ҳуқуқи берилади.

Бунда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизматлар кўрсатувчи ташкилот махсус порталдан келиб тушган номзодларнинг аризаларини кўриб чиқиш, танлов иштирокчиларини саралаш ва лойиҳаларни баҳолаш вазифаларини бажаради;

д) танлов ғолиблари қуйидаги тартибда аниқланади:

асосий йўналишлар бўйича - жамоатчилик томонидан махсус порталда овоз бериш орқали;

махсус йўналиш бўйича - ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизматлар кўрсатувчи ташкилот томонидан.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра танлов ғолиблари IT-парк дирекцияси томонидан Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан қуйидаги миқдорларда Марказий банкнинг тўлов амалга ошириладиган кундаги расмий курси бўйича миллий валюта эквивалентида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

а) танловнинг 5 та асосий йўналишлари бўйича:

1-ўрин учун - 100 000 АҚШ доллари;

2-ўрин учун - 50 000 АҚШ доллари;

3-ўрин учун - 30 000 АҚШ доллари;

б) танловнинг махсус йўналиши бўйича (битта) - 100 000 АҚШ доллари.


6. Рақамли технологиялар вазирлиги:

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2023 йил 1 майга қадар танлов иштирокчиларини рўйхатга олиш ва янгиликларни ёритиб боришга ихтисослаштирилган махсус портал ишга туширилишини таъминласин;

2023 йилда ўтказилиши белгиланган танлов натижасига кўра 2023 йил 1 декабрга қадар ушбу қарор билан тасдиқланган Низомни такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. 2023 йил 1 мартдан бошлаб IT-парк дирекциясига унинг резидентлари томонидан ҳар ой ўтказиладиган ажратмалар миқдори, улар томонидан яратилган дастур, миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар аудиториясининг қамрови 500 минг фойдаланувчидан ошганда 25 фоизга, 1 миллион фойдаланувчидан ошганда 50 фоизга пасайтирилиши белгилансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

         

        

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

       

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 15 февралдаги

66-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг соврини учун "Рақамли

технологиялар йўналишида энг яхши стартап"

(President Tech Award) танловини ўтказиш

бўйича ташкилий қўмита таркиби

         

1. Ш.Х. Шерматов

-

рақамли технологиялар вазири, ташкилий қўмита раиси


2. О.А. Пекось

-

рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари, ташкилий қўмита раиси ўринбосари


3. А.З. Саъдуллаев

-

ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари - Ёшлар ишлари агентлиги директори, ташкилий қўмита раиси ўринбосари


4. Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими (келишувга асосан)


5. Д.А. Ваҳобов

-

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси


6. К.Х. Каримов

-

олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари


7. Лавозими бўйича

-

соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


8. О.Н. Мирзаев

-

"Киберхавфсизлик маркази" ДУК директори


9. К.Н. Ирисбекова

-

АТ "Алоқабанк" бошқаруви раиси


10. Ф.З. Ибрагимов

-

"Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси" МЧЖ директори, ташкилий қўмита котиби

           

Изоҳлар.

Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибга мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.

Заруратга кўра, Ташкилий қўмита таркибига хорижий экспертлар ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар мутахассислари жалб этилиши мумкин.

           

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 16 февраль































































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск