Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Мулк ҳуқуқи. Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / Умумий қоидалар /

Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 02.09.2020 й. 535-сон қарорига 5а-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 2 сентябрдаги

535-сон қарорига

5а-ИЛОВА



Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган

мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент юридик ва жисмоний шахсларнинг кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш кўп йиллик дов-дарахтларнинг турлари, сони ва улар эгаллаган майдон тўғрисидаги маълумотларни кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига (кейинги ўринларда - Реестр) киритиш орқали амалга оширилади.

Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳуқуқларнинг юзага келиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлишини қамраб олади.

Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу кўп йиллик дов-дарахтлар жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин амалга оширилади.

Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқининг юзага келиши Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.


3. Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқларининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда бекор қилиниши ва чекланиши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши учун қуйидагилар асос бўлади:

халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарори ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ер участкаларини уларда жойлашган кўп йиллик дов-дарахтлар билан бирга жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисидаги қарори;

кўп йиллик дов-дарахтларнинг олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш, кўп йиллик дов-дарахтларнинг рента тўлаш шарти билан бошқа шахсга ўтиши назарда тутилган, нотариал тасдиқланган шартномалар;

кўп йиллик дов-дарахтларни йўқ қилиш тўғрисида мулкдорнинг қарори;

кўп йиллик дов-дарахтларнинг табиий офатлар натижасида барҳам топганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

суд қарори ёки давлат ижрочисининг қарори ёхуд ундирувчи ва қарздор ўртасида кўп йиллик дов-дарахтларни бериш тўғрисида давлат ижрочиси томонидан тасдиқланган далолатнома.

Ҳуқуқнинг бекор бўлиши кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларнинг бекор бўлгани тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритиш йўли билан рўйхатдан ўтказилади.

Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқининг чекланишини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

кўп йиллик дов-дарахтлар хатлаб қўйилгани тўғрисидаги хабарнома;

кўп йиллик дов-дарахтларнинг бошқа шахсга ўтказилишини тақиқлаш тўғрисидаги хабарнома;

кўп йиллик дов-дарахтлар ипотекаси тўғрисидаги шартнома.

Ҳуқуқларнинг чекланиши кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритиш йўли билан рўйхатдан ўтказилади.


4. Ижарага олинган ер участкасида яратилган кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу кўп йиллик дов-дарахтлар жойлашган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳам бошқа шахсга ўтади.


5. Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда - Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари) томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.


6. Давлат хизматлари марказлари ва Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон тизим ёрдамида амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


7. Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


8. Юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари (кейинги ўринларда - ариза берувчи) кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқи юзага келганда, бошқа шахсга ўтганда, бекор қилинишида, чекланганда давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


9. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари марказлари ходими - ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.

Аризада кўп йиллик дов-дарахтлар ўсадиган ер участкасининг кадастр рақами кўрсатилади ҳамда кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Давлат хизматлари марказлари томонидан ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


10. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи томонидан сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.


11. Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган тўлов миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига асосан белгиланади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, белгиланган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизмати учун йиғимни ундириш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.


12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағларнинг 80 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағларнинг 80 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳисобварағига ўтказилади.


13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгунига қадар уни кўрсатишдан бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


14. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари марказлари ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг барча ҳужжатлар реал вақт режимида тегишлилиги бўйича Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг бошқармаларига электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда тегишлилиги бўйича Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг бошқармаларига юборилади.


15. Қуйидагилар кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос ҳисобланади:

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиш;

кўп йиллик дов-дарахтлар жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги;

кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги;

кўп йиллик дов-дарахтларнинг бирламчи кадастр йиғмажилдининг (кадастр паспорти) мавжуд эмаслиги;

давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатларининг мавжудлиги;

ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;

рўйхатдан ўтказувчи томонидан ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўхтатиб турилган ҳолларда, тақдим этилган материаллардаги камчиликларнинг уч иш куни мобайнида бартараф этилмаслиги;

ҳуқуқларнинг юзага келишини белгиламайдиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши;

давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик (бунда давлат хизматидан фойдаланиш учун хабарномада кўрсатилган тўлов миқдори бир ой мобайнида тўланмаган буюртмалар автоматик рад этилади).

Бошқа асосларга кўра, шу жумладан рўйхатдан ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Ариза берувчи рўйхатдан ўтказиш рад этилган кундан бошлаб бир ой мобайнида мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун йиғимни тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


16. Давлат кадастрлари палатасининг бошқармалари сўровнома тушгандан сўнг икки иш куни мобайнида кўп йиллик дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади, кўп йиллик дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги хақида QR-код (штрихли код) қўйилган Реестрдан кўчирмани электрон шаклда расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.


17. Давлат хизматлари марказлари Реестрдан кўчирма тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра, унга Реестрдан кўчирмани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши мумкин.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Давлат хизматлари марказлари ва Давлат кадастрлари палатасининг бошқармалари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


19. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.


20. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


21. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини

давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат

хизматлари кўрсатишнинг

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич


Ариза берувчи


Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.


Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқига эга бўлган кундан бошлаб 1 ой мобайнида




2-босқич


1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


Аризани Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига юборади


Сўровнома тўлдирилиши билан




3-босқич


Давлат кадастрлари палатасининг бошқармалари


1. Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказади, Реестрдан кўчирмани расмийлаштиради ва уни Давлат хизматлари марказларига юборади.


2. Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишни рад этади.


2 иш куни мобайнида




4-босқич


1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


QR-код (штрихли код) қўйилган Реестрдан кўчирмани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатади ва ариза берувчини бу хақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўзи келиб мурожаат қилганда Реестрдан кўчирмани ариза берувчига беради.


Реал вақт режимида






Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



__________________

(сана)


________________

(рақами)


Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини

давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:


2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):


3. ЖШШИР:


4. Яшаш манзили:


5. Телефон рақами:


6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):


II. Ариза берувчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:


2. СТИР:


3. Жойлашган жойи:


4. Телефон рақами:


5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):


III. Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумот:

1. Кўп йиллик дов-дарахтлар ўсадиган ер участкасининг кадастр рақами:


2. Ер участкасининг манзили (индекс, манзил, мўлжал):


IV. Сўровномага илова:

1. Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 3 сентябрь











































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск