Налоги: Вопросы и ответы

Нормативно-правовые акты / Законодательные основы деятельности государственных органов / Программы развития и реформ / Стратегии развития РУз / Стратегия развития Нового Узбекистана /

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури (ЎзР Президентининг 28.02.2023 й. ПФ-27-сон Фармонига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 28 февралдаги

ПФ-27-сон Фармонига

ИЛОВА



2022-2026 йилларга

мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг

тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва

сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид

ДАВЛАТ ДАСТУРИ

        

         

Т/р

     

Устувор йўналишлар,

мақсадлар ва вазифалар

     

Амалга ошириш механизмлари


Амалга

ошириш

шакли


Муддати


Амалга

ошириш

харажатлари

(молиялаш-

тириш

манбалари)


Назорат

қилувчилар


Масъул ижрочилар


           

I. ИНСОН ҚАДРИНИ ЮКСАЛТИРИШ

ВА ЭРКИН ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ ХАЛҚПАРВАР

ДАВЛАТ БАРПО ЭТИШ

       

          

1-мақсад: Маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш,

уни жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш

        

1.

Фуқароларнинг ўз маҳалласи ҳаётидаги иштирокини кучайтириш ҳамда давлат органлари ва маҳаллалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш.

"Рақамли маҳалла" марказини ташкил этиш ҳамда "Ижтимоий маҳалла" ахборот тизимини жорий этиш. Бунда:

маҳалладаги аҳоли ва тадбиркорларнинг мавжуд муаммо ва камчиликларини "хонадонбай" ўрганиш бўйича сўровномаларни ўтказиш, натижаларини тегишли давлат органлари ва ташкилотларига юбориш ҳамда кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш;

"Темир дафтар"га киритилган оилалар ҳамда "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар ва "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга кўрсатилган ёрдам ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиб бориш;

маҳаллаларнинг ҳудуди, майдони, инфратузилмаси, чегараси акс этган харитаси, хонадонларнинг жойлашуви, рақамлари ва кўча номларининг ягона базасини юритиш;

"Ижтимоий маҳалла" ахборот тизими ҳамда "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали 40 турдаги маълумотларнинг ягона базасини юритиш назарда тутилади.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

апрель

Маҳалланинг ижтимоий-

иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, ҳоким ёрдамчилари фаолиятини

қўллаб-

қувватлаш, хотин-қизлар фаолиятини

қўллаб-

қувватлаш,

ёшлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси Ж. Қўчқоров

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б.Мусаев, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ш.Кудбиев, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2.

Жойларда ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда маҳаллалар ролини ошириш.

1. Маҳаллаларга тегишли ҳудуддаги туман (шаҳар) маҳаллий Кенгашлари сессиялари кун тартибига кўриб чиқиш учун таклиф киритиш, туман (шаҳар) маҳаллий Кенгашларининг қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишда иштирок этиш ҳуқуқини тақдим этиш.


2. Ҳар бир маҳалланинг "ўсиш нуқталари" ва уларда яшовчи аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, маҳалланинг молиявий мустақиллигини кучайтириш мақсадида маҳаллалар қошида тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш.


3. Маҳаллаларда "Тадбиркорлар кенгашлари"ни ташкил этиш, уларнинг мақоми ва вазифаларини белгилаш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

май

-

Олий Мажлис Сенати Т. Нарбаева (келишув асосида)

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б.Мусаев, Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

3.

Маҳаллаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

1. Маҳаллаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича 2023-2025 йилларга мўлжалланган манзилли дастурни ишлаб чиқиш. Бунда:

хизмат биносида муаммоси бўлган 2 327 та маҳаллалар учун хизмат биноларини қуриш, жиҳозлаш, замонавий ахборот технологиялари билан таъминлаш;

биноларни қуришда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспекторлари учун алоҳида хоналар бўлишига эътибор қаратиш назарда тутилади.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

апрель

Бюджетда маҳаллалар инфратузилма-

сини

ривожлантириш учун кўзда тутилган маблағлар доирасида, ҳомийлик, давлат-хусусий шериклик, "Маҳалла" жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар


Вазирлар Маҳкамаси Ж. Қўчқоров

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б.Мусаев, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ш.Кудбиев, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Б.Закиров, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов, Ички ишлар вазирлиги П.Бобожонов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги А.Икрамов


4.

Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрнини халқаро ҳамжамиятга етказиш.


1. "Маҳалла институтининг Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини қарор топишидаги ўрни ва роли: кеча, бугун ва эртага" мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш.


2. Мамлакатимизда юқори даражадаги Халқаро форумни ташкил этиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2023 йил

июль

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси Ж. Ходжаев

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б.Мусаев, Ташқи ишлар вазирлиги Б.Саидов, Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ш.Кудбиев, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов, Ички ишлар вазирлиги П.Бобожонов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги А.Икрамов


3. Мамлакатимизда ўтказилиши режалаштирилган юқори даражадаги Халқаро форумга хорижий иштирокчиларни жалб қилиш мақсадида тадбирнинг концепцияси ва дастурини рус ва инглиз тилларида Ташқи ишлар вазирлигига тадбирдан 3 ой олдин тақдим қилиш.


4. Халқаро форумда хорижий мутахассислар иштирокини таъминлаш.


2023 йил

май


5. "Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрни" Халқаро форумини ўтказиш.


2023 йил

сентябрь


         

2-мақсад: Халқ депутатлари Кенгашларини

ҳудудларда мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги

асосий бўғинга айлантириш

         

5.

Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш бўйича доимий комиссиялар фаолиятини кучайтириш.


1. Тажриба тариқасида халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг комиссия раисларини доимий асосда фаолият олиб боришларини ташкил этиш.


2. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда ва уни амалга оширишда халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг доимий комиссиялари иштирокини таъминлаш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

сентябрь

-

Олий Мажлис Сенати Т. Нарбаева, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администра-

цияси

Р.Давлетов


Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Олий Мажлис Сенати сенаторлари (келишув асосида), Давлат бошқаруви академияси А.Бекмуродов


         

3-мақсад: Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

фаолиятининг институционал асосларини замон

талабларига мослаштириш

         

6.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг институционал асосларини такомиллаштириш орқали уларга юклатилган ортиқча вазифа ва функцияларни мақбуллаштириш, улар фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш.


1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш.


2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг такрорланадиган вазифа ва функцияларини қайта кўриб чиқиш ва мақбуллаштириш.


Ташкилий-

ҳуқуқий чора-

тадбирлар

2023 йил

сентябрь

-

Олий Мажлис Сенати Т. Нарбаева, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Н. Исмоилов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администра-

цияси

Ғ. Мирзаев, Р. Давлетов

Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ш.Кудбиев

           

4-мақсад: Давлат бошқаруви органлари фаолиятини

"фуқароларга хизмат қилишга йўналтириш"

тамойили асосида трансформация қилиш

         

7.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг институционал ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

1. Республика ижро этувчи ҳокимият органларини ташкил этиш ва тугатиш асослари ва мезонларини уларнинг ваколатлари ҳамда жавобгарлик соҳаларини аниқлаштирган ҳолда белгилаш.


Қонун лойиҳаси

2023 йил

апрель

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администра-

цияси

Ғ. Мирзаев, Р. Давлетов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги Ш. Вафаев


Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги О.Хасанов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ш.Кудбиев, Давлат бошқаруви академияси А.Бекмуродов


2. Давлат бошқаруви органлари ходимларининг маъмурий тартиб-

таомилларни қўллаш борасидаги малакаларини ошириш.


Амалий чора-

тадбирлар

2023 йил

давомида

Ҳисоб-

китобларга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администра-

цияси

Ғ. Мирзаев


Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Давлат бошқаруви академияси А.Бекмуродов


         

5-мақсад: Ихчам, профессионал, адолатли,

юқори натижадорликка хизмат қиладиган давлат

бошқаруви тизимини жорий қилиш

        

8.

Вазирлик ва идораларнинг функция ва вазифаларини қайта кўриб чиқиш.

1. Вазирлик ва идораларнинг такрорланадиган 168 та вазифа ва 301 та функцияларини мақбуллаштириш нуқтаи назардан кўриб чиқиш.


2. Фаолияти самарасиз деб топилган ва давлат-

ҳокимият ваколатлари берилган 40 дан ортиқ идоралараро коллегиал органларни мақбуллаштириш, зарурат бўлганда уларнинг вазифаларини тегишли идораларга ўтказиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

октябрь

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администра-

цияси Р. Давлетов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги Ш. Вафаев


Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги О.Хасанов, вазирлик ва идоралар


9.

Давлат бошқаруви тизимида адлия органларининг ҳуқуқий мақомини қонун ҳужжати билан мустаҳкамлаш.


Ҳуқуқ ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш ҳамда ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш борасида адлия органлари фаолиятини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Қонун лойиҳаси

2023 йил

сентябрь

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администра-

цияси

Д. Кадиров

Адлия вазирлиги А.Ташкулов

     

6-мақсад: Давлат бошқаруви тизимида маъмурий аппаратни

ихчамлаштириш ва иш жараёнларини мақбуллаштириш

       

10.

Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларининг иккинчи босқичи доирасида ҳудудлардаги бошқарув тизимини ислоҳ қилиш.


Маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг фаолиятини чуқур таҳлил қилган ҳолда уларнинг фаолиятини такомиллаштириш ва ташкилий тузилмасини мақбуллаштириш, бўйсунув тизимини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларни тайёрлаш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2023 йил

апрель

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администра-

цияси Б. Мавлонов

Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

11.

Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш орқали иш жараёнларини мақбуллаштириш.


Давлат бошқаруви органлари кесимида давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2023 йил

ноябрь

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администра-

цияси Б. Мавлонов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги Ш. Вафаев


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ш.Кудбиев, Адлия вазирлиги А.Ташкулов

        

7-мақсад: Мамлакатимиздаги ислоҳотларни

изчил давом эттиришда Олий Мажлис палаталари ва

сиёсий партиялар ролини янада ошириш

        

12.

Парламент палаталари қўмиталарини назорат-таҳлил жараёнларига янада кенгроқ жалб этилишини таъминлаш.


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарига ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан парламент эшитувларини ўтказиш ташаббуси ҳуқуқини бериш бўйича таклифлар киритиш.


Ахборот-

таҳлилий маълумотнома

2023 йил

июнь

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администра-

цияси Р. Давлетов

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти Ф.Отахонов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида)


         

8-мақсад: Норма ижодкорлиги жараёнини

модернизация қилиш, қонунчилик ҳужжатларининг

қатъий ижросини таъминлаш

        

13.

Ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тартиби, асоси ва механизмини аниқ белгилаш.


"Ҳуқуқий эксперимент асослари тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

ҳуқуқий экспериментнинг асосий принциплари, уни ташкил этиш ва ўтказиш тамойиллари (шартлари), давомийлик муддати;

ҳуқуқий эксперимент жорий этиш мумкин бўлмаган соҳалар;

ҳуқуқий эксперимент ўтказиш шакллари ва усуллари ва бошқа масалалар назарда тутилади.


Қонун лойиҳаси

2023 йил

октябрь

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администра-

цияси Р. Давлетов

Адлия вазирлиги А.Ташкулов

     

9-мақсад: "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш,

электрон давлат хизматларининг улушини 100 фоизга

етказиш ҳамда бюрократияни бартараф этиш

         

14.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш.

1. Никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижаларини тиббиёт муассасалари томонидан "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимига реал вақт режимида жойлаштириш тартибини йўлга қўйиш.


2. Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ бўлган суд қарорларини улар қонуний кучга кирган куни ушбу қарорни қабул қилган суд органи томонидан "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимига электрон тизим орқали юбориш ҳамда судда кўриб чиқилаётган далолатнома ёзувларини ахборот тизимидан юклаб олиш орқали, қарорларни ўзаро боғлаш тартибини жорий этиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

июль

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администра-

цияси

Д. Кадиров

Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Иноятов, Олий суд Б.Исломов

15.

Фуқаролар ва давлат идоралари ўртасидаги муносабатларда ортиқча бюрократия ҳолатларига барҳам бериш ишларини давом эттириш.

1. Давлат хизматларини қўшимча тўлов асосида хизмат кўрсатувчи ходимни фуқаронинг яшаш жойига чақириш орқали махсус техник қурилмалар ёрдамида кўрсатиш амалиётини кенгайтириш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

апрель

Ҳисоб-китобларга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администра-

цияси

Д. Кадиров

Адлия вазирлиги А.Ташкулов, давлат хизматини кўрсатувчи вазирлик ва идоралар


2. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномалар берилишини босқичма-босқич электрон шаклга ўтказиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

апрель

Ҳисоб-китобларга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администра-

цияси

Л. Тўйчиев

Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Иноятов, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов


3. Аҳолига давлат хизматлари кўрсатадиган давлат органлари ва ташкилотларида кўрсатилган хизмат сифати, ходимларнинг муомала маданияти ва бошқа кўрсаткичларни махсус электрон мосламалар орқали баҳолаш тизимини йўлга қўйиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2023 йил

апрель

Ҳисоб-китобларга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администра-

цияси

Д. Кадиров

Давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва ташкилотлари, Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов

4. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш билан боғлиқ барча хизматлар босқичма-босқич ягона электрон платформага ўтказиш ҳамда субсидияларни ажратишнинг мақсадга мувофиқлигини электрон платформа орқали онлайн текшириш тизими йўлга қўйиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2023 йил

август

Ҳисоб-китобларга кўра

Вазирлар Маҳкамаси Ж. Қўчқоров

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ш.Кудбиев, Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов


5. Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини 300 тага, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган хизматлар сонини 570 тага етказиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

май

Ҳисоб-китобларга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администра-

цияси

Р. Гулямов, Д. Кадиров


Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов


6. Айрим фаолият турлари бўйича лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олмасдан тегишли фаолиятни бошлаш ҳамда уч ойлик "ўтиш ва мослашиш даври"ни белгилайдиган "Бизнесга лицензиясиз кириш" (Zero Licensing) режимини жорий этиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

май

Ҳисоб-китобларга кўра

Вазирлар Маҳкамаси Ж. Қўчқоров

Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Савдо-саноат палатаси Д.Вахобов, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов


7. Камида 10 та давлат хизматларини ариза берувчининг хоҳишига кўра қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатиш амалиётини йўлга қўйиш.


Амалий чора-тадбирлар

2023 йил

май

Ҳисоб-китобларга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администра-

цияси

Д. Кадиров


Адлия вазирлиги А.Ташкулов

8. Электр, газ ва сув сарфи ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини проактив тарзда кўрсатиш (хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ўз ташаббуси билан фуқаро мурожаатини кутмасдан) юзасидан таклиф бериш амалиётини йўлга қўйиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2023 йил

май

Ҳисоб-китобларга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администра-

цияси

Р. Гулямов

Энергетика вазирлиги Ж.Мирзамахмудов, Адлия вазирлиги А.Ташкулов

16.

Электрон давлат хизматларининг улушини 55 фоизга етказиш.

1. 2023 йил мобайнида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий этиладиган ва оптимизация қилинадиган 40 та давлат хизматлари ва сервислари рўйхатини тасдиқлаш.


Чора-тадбирлар режаси

2023 йил

март

Ҳисоб-китобларга кўра Ижрочилар маблағлари лойиҳа-техник ҳужжатларига мувофиқ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администра-

цияси

Р. Гулямов

Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов, Адлия вазирлиги А.Ташкулов, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Талабаларни ётоқхонага онлайн жойлашиш имкониятларини берувчи, Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган бепул электрон хизматни жорий этиш. Бунда:

ётоқхоналар ҳисобини юритиш реестрини ишлаб чиқиш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни устувор равишда жойлаштириш;

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон ариза бериш ва тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш назарда тутилади.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2023 йил

май



Ўзбекистон Республикаси Президенти Администра-

цияси О. Абдурахмонов

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги И.Абдурахмонов, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов, Адлия вазирлиги А.Ташкулов

3. Қуйидаги давлат хизматларини Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатишни йўлга қўйиш:

кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза тизимини жорий этиш;

спорт турлари бўйича спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ш.Кудбиев, Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги А.Икрамов


         

10-мақсад: Давлат фуқаролик хизмати тизимини

замонавий стандартлар асосида ташкил этиш

      

17.

Давлат фуқаролик хизматини замонавий стандартлар асосида рақамлаштириш мақсадида "Давлат хизматчиси" мобил дастурини жорий этиш.


1. Давлат фуқаролик хизматчисининг юридик ҳамда жисмоний шахслар билан иш фаолиятига оид муносабатларини рақамлаштириш юзасидан таҳлил ўтказиш.


Амалий чора-тадбирлар

2023 йил

март


Давлат хизматини ривожланти-

ришни қўллаб-

қувватлаш жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администра-

цияси К.

Куранбаев

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, О.Хасанов, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б.Мусаев

2. Техник топшириқ ҳужжатини шакллантириш ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш.



2023 йил

май


3. Мобил иловани ишлаб чиқиш ва "Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси билан илова ўртасида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш.



2023 йил

июль


4. "Давлат хизматчиси" мобил дастурини ишга тушириш.



2023 йил

август


18.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг раҳбарлик лавозимларига истиқболли ва салоҳиятли бошқарув кадрларини саралаш ва тайёрлаш бўйича "100 нафар энг илғор етакчи" дастурини йўлга қуйиш.


1. Ишчи гуруҳ тузиш, дастурни ташкил этиш юзасидан хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганиш.


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

ҳар икки йилда 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари танлов асосида саралаб олинади;

улар учун махсус ўқув дастури ва хорижда стажировка ташкил этилади.


3. "100 нафар илғор етакчи" дастурини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

сентябрь

Ҳисоб-китобларга кўра Давлат хизматини ривожланти-

ришни қўллаб-

қувватлаш жамғармаси маблағлари, "Эл-юрт умиди" жамғармаси маблағлари, халқаро молия институтла-

рининг грантлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администра-

цияси К. Куранбаев

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги О.Хасанов, Давлат бошқаруви академияси А.Бекмуродов, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги И.Абдурахмонов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б.Мусаев


19.

Фуқароларнинг давлат фуқаролик хизматига кириш имкониятларини кенгайтириш.


Давлат фуқаролик хизматчиларининг вакант лавозимларига очиқ танловни ўтказишда шаффофликни ошириш ва инсон омилини қисқартириш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2023 йил

июнь

-

Президенти Администра-

цияси К. Куранбаев


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги О.Хасанов


        

11-мақсад: Халқ билан мулоқот механизмларини такомиллаштириш

          

20.

Ҳукуматнинг ҳудудлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, ҳудудларда аҳоли томонидан кўтарилаётган долзарб муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида ҳар ойда камида бир маротаба Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ҳукумат аъзолари иштирокида "Ҳукумат куни"ни ўтказиб бориш амалиётини йўлга қўйиш.


1. "Ҳукумат куни"ни ҳудудлар кесимида ўтказиш бўйича режа-графикни ва унда иштирок этувчи мансабдор шахслар рўйхатини тасдиқлаш.


2. "Ҳукумат куни" доирасида муҳокама қилинадиган муаммоларни таҳлил қилиш ва уни Ҳукумат аъзоларига ўрганиш учун етказиш бўйича соҳалар кесимидаги доимий ишчи гуруҳларни шакллантириш.


3. "Ҳукумат куни"ни ўтказиш тартибини тасдиқлаш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

апрель

-

Вазирлар Маҳкамаси А.Арипов

Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


     

12-мақсад: Таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга

оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш

         

21.

Вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган тизимли масалаларни аниқлаш ва уларга ечим топиш ишлари сифатини ошириш, аҳоли муаммолари ва мурожаатлар билан ишлашда жамоатчилик назоратини кучайтириш.


Халқ қабулхоналари ҳузурида таниқли ҳуқуқшунослар, маҳалла раислари, зиёлилар, ижодкорлар, журналистлар ва блогерлардан таркиб топган "Халқ овози" жамоатчилик кенгашлари фаолиятини йўлга қўйиш, бунда:

энг кўп эътирозларга сабаб бўлаётган масалаларни муҳокама қилиш, улар бўйича тегишли давлат идоралари раҳбарларининг ҳисоботини эшитиш ҳамда мазкур муаммоларнинг бартараф этилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

жойларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш мақсадида жамоатчилик орасида мамлакатимизда жиддий ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ва режалаштирилган тадбирлар бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш;

ҳудудлардаги олий таълим муассасалари, етакчи социолог, психолог олимлар ва бошқа мутахассисларни жалб қилган ҳолда жамиятдаги, аҳоли кайфиятидаги ўзгариш ва талабларни ўрганиб бориш;

фуқаролар томонидан кўтарилаётган масалаларни тегишли соҳа мутахассислари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилиш, улар билан тушунтириш ишлари олиб бориш, эътирозларга сабаб бўлаётган ҳолатлар бўйича тегишли ташкилотларга ахборот ва таклифлар киритиш.


Ташкилий-

ҳуқуқий чора-тадбирлар


2023 йил

май

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администра-

цияси У. Мухаммадиев

Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналари

22.

Давлат органлари устидан жамоатчилик назорати ўрнатишнинг замонавий шаклларини жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

маҳалла раиси томонидан аҳоли эътирозларига энг кўп сабаб бўлаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида мунтазам равишда муҳокамалар ўтказиш;

ҳар ойда маҳалла кенгашида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг амалга оширилган ишлар бўйича ахборотларини эшитиш;

"Маҳалла назорати" ва "маҳалла раиси сўрови" институтларини жорий қилиш;

давлат органларига мурожаатлар ва сўровлар бериш, давлат органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этиш, жамоатчилик муҳокамаси, эшитуви, мониторинги, экспертизасини ўтказиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш тартибларини жорий этиш назарда тутилади.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

август

-

Олий Мажлис Сенати Раиси Т. Нарбаева (келишув асосида)

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б. Мусаев, Адлия вазирлиги А.Ташкулов, манфаатдор вазирлик ва идоралар

          

II. МАМЛАКАТИМИЗДА АДОЛАТ ВА ҚОНУН

УСТУВОРЛИГИ ТАМОЙИЛЛАРИНИ ТАРАҚҚИЁТНИНГ

ЭНГ АСОСИЙ ВА ЗАРУР ШАРТИГА АЙЛАНТИРИШ

          

        

13-мақсад: Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш

         

23.

Баҳолаш фаолиятида давлат суд экспертизаси ва бошқа ташкилотлар учун умумий бўлган баҳолаш қоидалари, мезонлари ва тартибларини белгилаган ҳолда баҳолаш объектларининг, шу жумладан бино ва иншоотлар қуришнинг замонавий тенденцияларини ҳисобга олиш тартибини жорий этиш.


1. Баҳолаш ва баҳолаш йўналишидаги суд экспертлик фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ хатловдан ўтказган ҳолда, илғор халқаро тажрибадан келиб чиқиб, ўзаро мувофиқлаштирилишини таъминлаш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2023 йил

сентябрь


Ҳисоб-китобларга кўра

Вазирлар Маҳкамаси Ж. Қўчқоров

Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Давлат активларни бошқариш агентлиги А.Ортиков


2. Баҳолашнинг халқаро стандартлари тамойиллари асосида ягона ёндашувни ва бозор конъюнктурасини ҳисобга олишни таъминлайдиган Ягона миллий баҳолаш стандартларини такомиллаштириш.


Идоравий Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2023 йил

октябрь



Ҳисоб-китобларга кўра Давлат бюджети маблағлари, ҳалқаро молия институтлари маблағлари (экспертларни жалб қилиш учун)


Давлат активларни бошқариш агентлиги А.Ортиков, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ш. Кудбиев, Адлия вазирлиги А.Ташкулов


         

14-мақсад: Қонун устуворлиги ва конституциявий

қонунийликни таъминлаш ҳамда инсон қадрини ушбу

жараённинг бош мезони сифатида белгилаш

          

24.

Болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ўтказишнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий механизмларни кучайтириш.


1. Болаларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишда давлат органларининг ваколатларини аниқ белгилаш.


2. Болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, уларни аниқлаш, тазйиқларга чек қўйиш механизмини такомиллаштириш.


3. Тазйиқ ва зўравонликка учраган болаларга комплекс ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш.


Қонун лойиҳаси

2023 йил

июль

-

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани) А. Юнусова


Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Бош прокуратура Н.Йўлдошев, Ички ишлар вазирлиги П.Бобожонов, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Х.Умарова


...
Время: 0.2663
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск