ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.02.2023 й. 5-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг фуқаролик ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

20.02.2023 й.

N 5



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ ФУҚАРОЛИК

ИШЛАРИ БЎЙИЧА АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

  

  

Қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан, шунингдек моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини бир хилда қўллашни таъминлаш мақсадида "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига асосан, Олий суд Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг фуқаролик ишлари бўйича қуйидаги қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 1991 йил 20 декабрдаги 5-сонли қарори:


ўзбекча матндан 2-банди иккинчи хатбошисининг бешинчи кичик хатбошисидаги "фактларини тасдиқлаши мумкин" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги олтинчи кичик хатбоши билан тўлдирилсин:

"чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаганлиги фактини тасдиқлаши мумкин";


18-банди:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоотга нисбатан хусусий мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилиш факти аниқланмайди";

учинчи ва тўртинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан мулкни рўйхат (арест)дан чиқариш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланиши тўғрисида" 1993 йил 16 апрелдаги 13-сонли қарори 1-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Хусусийлаштирилган турар жойларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилиш билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида" 1997 йил 2 майдаги 3-сонли қарори 6-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Судларга тушунтирилсинки, фуқаро эгаллаб турган турар жойни хусусийлаштириш рад қилиниши устидан шикоят маъмурий судлар судловига тааллуқли".


4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2000 йил 28 апрелдаги 7-сонли қарори:


3-бандининг учинчи хатбошиси "ушлаб туриш" деган сўзлардан кейин "шунингдек ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


9-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Реабилитация этилганнинг маънавий зиённи ундиришга бўлган ҳуқуқи оқлов ҳукми чиқарилганидан ёки жиноят иши тугатилганидан кейин вужудга келишини назарда тутиш лозим (ЖПК 302, 303, 306, 309 ва 310-моддалари). Реабилитация этилганга етказилган маънавий зиённи ундириш ҳақидаги даъво фуқаролик иши юритиш тартибида кўрилади (ФК 1021-моддаси)".


5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида" 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли қарори:


7-бандининг иккинчи хатбошисидаги "асос бўлади" деган сўзлар "асос бўлиши мумкин" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, давлат уй-жой фондига тегишли турар жой давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси ажратилиши муносабати билан бузилган тақдирда, шу уй-жойлардан кўчирилаётган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодекси 71-моддасининг тўртинчи-олтинчи қисмларида назарда тутилган талабларга жавоб берадиган бошқа обод турар жой берилади".


6. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Якка тартибда қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2004 йил 24 сентябрдаги 14-сонли қарори:


2-бандининг "в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"в) уйнинг ва ёрдамчи иморатларнинг устига, ёнига қўшимча иморатлар қуриш ёки уларни қайта қуриш тўғрисидаги, башарти бунга умумий улушли мулкнинг бошқа иштирокчилари эътироз билдирган бўлса";


3-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қонунчиликда белгиланган тартибда ажратиб берилган ер участкасида ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги, шу жумладан, ана шундай уйга нисбатан олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш, мерос олиш, шунингдек уйни бўлиш билан боғлиқ даъволар, ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс ёки бошқа манфаатдор шахс томонидан тақдим қилинганидан қатъи назар, судларга тааллуқли эмас, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 212-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно";


5-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарори 1-иловасининг 35, 36-бандларига (Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом) асосан давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса, бошқа шахсга бегоналаштирилиши мумкин эмас";


6-бандидан "Айрим ҳолларда, судлар ишнинг барча ҳолатларини инобатга олиб, мазкур шахсларнинг уйнинг бир қисмига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиши мумкин. Бунда тарафларнинг ўзаро ҳақиқий муносабатлари синчковлик билан текширилиши, уй қурилишида уйнинг бир қисмига нисбатан мулк ҳуқуқи бор деб эътироф этилишига даъвогарлик қилаётган шахсларнинг иштирокида амалга оширилганлиги сабаблари, тарафлар ўртасида уйга нисбатан умумий мулкнинг вужудга келиши тўғрисида келишув бўлган-бўлмаганлиги аниқланиши зарур" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


8-банди чиқариб ташлансин;


18-бандидаги "ҳокимиятнинг рухсати" деган сўзлар "органлар рухсатномаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Фуқаролик ишлари бўйича экспертиза тайинлаш, ўтказиш ва эксперт хулосасига баҳо беришда суд амалиётида келиб чиқадиган айрим масалалар ҳақида" 2008 йил 12 декабрдаги 24-сонли қарори:


23-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"23. Тарафлар узрсиз сабабларга кўра тадқиқот предметини экспертга топширишдан ёки экспертиза ўтказишда шахсан иштирок этишдан бош тортган ҳолатларда судлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида" 2020 йил 19 декабрдаги 35-сонли қарорининг 18-бандидаги тушунтиришга асосланишлари лозим".


8. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида" 2009 йил 24 ноябрдаги 14-сонли қарори:


10-банди:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Судга давлат божи тўланмаган ариза келиб тушганда, судья аризачи қонун билан давлат божини тўлашдан озод қилинган-қилинмаганлигини текшириши шарт. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунда назарда тутилган фуқаролик ишлари бўйича давлат божидан озод қилинган жисмоний ва юридик шахслар рўйхати қатъий ҳисобланади";

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда "Давлат божи тўғрисида"ги Қонуннинг 7-моддасига кўра, 2020 йил 1 январга қадар қабул қилинган бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ва ушбу Қонунда назарда тутилмаган давлат божини тўлашдан озод қилиш ушбу ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар кучда қолиши инобатга олиниши лозим";

иккинчи ва учинчи хатбошилари тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Вакилликка доир фуқаролик процессуал қонунчилиги нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида" 2010 йил 14 майдаги 5-сонли қарори 15-бандининг биринчи хатбошисидан "ва ишга суд мажлисида ишонч билдирувчининг аризасига биноан киришган шахс ҳам" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида" 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли қарори:


7-бандининг биринчи хатбошисидаги "ФПК 241-моддасида" деган сўзлар "ФПК 34-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10-бандининг иккинчи хатбошисидаги "давлат божи" деган сўзлардан кейин "ва почта харажатлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


12-бандининг учинчи хатбошисидаги "(ФПК 195-моддаси)" деган сўзлар "(ФПК 196-моддаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13-бандидаги "уйга киритиш" деган сўзлардан кейин ", болалар тарбияси билан боғлиқ низолар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


15-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг тегишли туман бўлимларига" деган сўзлар "тегишли фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан оталикни белгилашга оид ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида" 2011 йил 25 ноябрдаги 8-сонли қарори:


2-банди:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан оталикни белгилаш рад этилганда, ўз оталигини тан олган шахс томонидан маъмурий судга шикоят берилиши мумкин";

иккинчи хатбошиси тегишинча учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида" 2013 йил 11 декабрдаги 21-сонли қарори:


2-бандининг иккинчи хатбошисидаги "тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича судига, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ёки Тошкент шаҳар суди" деган сўзлар "тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар судлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд аризани ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 152-моддасида назарда тутилган фарзандликка олишни истисно қилувчи ҳолатлар бор-йўқлигини аниқлаши шарт. Суд, жумладан, шуни инобатга олиши лозимки, қуйидаги шахслар фарзандликка олувчи бўлишлари мумкин эмас:

ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланганлар;

қонун билан белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар;

асаб касалликлари ёки наркология муассасаларида рўйхатда турувчилар;

Оила кодекси 169-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича фарзандликка олганлиги бекор қилинган собиқ фарзандликка олувчилар;

ҳаётга, соғлиққа қарши жиноятлар, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган жиноятлар, жинсий эркинликка, оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши, шахснинг озодлигига, шаъни ва қадр-қимматига қарши (бундан туҳмат, ҳақорат қилиш мустасно), фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши (бундан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш мустасно), тинчликка ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши, Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар, ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар, жиноий йўл билан топилган мол-мулкни олиш ёки ўтказиш, тижоратда пора эвазига оғдириб олиш ёхуд нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш, бошқарув тартибига, шунингдек одил судловга қарши жиноятлар, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш, жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар (бундан учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш, тадқиқот фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик қоидаларини бузиш, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш, тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш мустасно), гиёҳвандлик воситаларининг ёки психотроп моддаларнинг қонунга хилоф муомаласидан иборат жиноятлар, жамоат тартибига қарши жиноятлар ва ҳарбий мансабдорлик жиноятлари содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар;

Оила кодекси 169-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошисида кўрсатилган жиноятлар жумласига кирмайдиган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар;

Оила кодекси 169-моддаси биринчи қисмининг олтинчи ва еттинчи хатбошиларида кўрсатилган жиноятларни содир этганлик учун ўзига нисбатан жиноят иши айблилик тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб тугатилганлар;

фарзандликка олишга монелик қиладиган касалликларга чалинганлар".


17-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сонли қарори билан тасдиқланган "Апостиль қўйиш тартиби тўғрисида"ги Низомга" деган сўзлар "Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 732-сонли қарори билан тасдиқланган Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий Регламентига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасаларда ётиш муддатини узайтириш билан боғлиқ фуқаролик ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида" 2015 йил 18 сентябрдаги 14-сонли қарори:


кириш қисмидан биринчи - бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


2-бандидаги "27, 29-моддаларига" деган сўзлар "30, 31-моддаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6-бандининг бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бунда, Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ, шахс психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўз хоҳишига кўра вакилни таклиф этишга ҳақли. Вакилликни расмийлаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсга психиатрия ёрдами кўрсатишда унинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни васий, вояга етмаган шахснинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни эса ота-онасидан бири ёки бошқа қонуний вакили амалга оширади".


14. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида" 2019 йил 24 майдаги 12-сонли қарори 20-бандининг биринчи хатбошисидаги "қонунга кўра (ФПК 260-моддаси)" деган сўзлар "қонун мазмунига кўра" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида" 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли қарори:


3-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Суд алоҳида процессуал ҳужжат сифатида:

аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида;

аризани иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисида;

аризани қайтариш тўғрисида;

ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида;

ишни суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисида;

бир турдаги ишларни бирлаштириш ва бир нечта талабларни алоҳида иш юритишга ажратиш тўғрисида;

ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисида;

ишни сиртдан иш юритиш тартибида кўриш тўғрисида;

ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни алмаштириш тўғрисида;

иш бўйича бошқа шахсларни жалб қилиш тўғрисида;

ҳуқуқий ворислар процессга киришиши тўғрисида;

суд топшириғи тўғрисида;

даъвони таъминлаш, даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириш, шунингдек даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш тўғрисида;

рад қилиш ҳақидаги аризани қаноатлантириш ёки рад қилиш тўғрисида;

шахсни мажбурий келтириш тўғрисида;

суд жаримасини солиш тўғрисида;

суд экспертизаси тайинлаш тўғрисида;

жавобгарни (қарздорни) қидириш тўғрисида;

иш бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисида;

аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида;

иш юритишни тугатиш тўғрисида;

эр-хотинга ярашиш учун муҳлат тайинлаш ва иш муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисида;

алиментларни ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар ундириш тўғрисида;

ишни бир суддан бошқа судга ўтказиш тўғрисида;

суд буйруғини бекор қилиш тўғрисида;

ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриш ёки ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўришга ўтиш тўғрисида;

ҳал қилув қарори ёзувидаги хатоларни ва аниқ кўриниб турган арифметик хатоларни тузатиш тўғрисида;

ҳал қилув қарорини тушунтириш тўғрисида;

ҳал қилув қарорини дарҳол ижро этиш ҳақида;

сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини қайта кўриш тўғрисида;

ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки бекор қилишни рад қилиш тўғрисида;

ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида;

чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижро этиш ёки буни рад этиш тўғрисида;

чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳақидаги аризани қайтариш тўғрисида;

апелляция шикоятини (протестини) ҳаракатсиз қолдириш тўғрисида;

процессуал муддатларни узайтириш ва тиклаш тўғрисида;

ҳал қилув қарорининг ижросини кечиктириш ёхуд бўлиб-бўлиб ижро этиш, уни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги масалалар бўйича ажрим чиқаришга мажбур";


6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. ФПК 272-моддасининг мазмунига кўра, суднинг алоҳида хонада (маслаҳатхонада) чиқарилган ажрими кириш, баён, асослантирувчи ва хулоса қисмларидан иборат.

Ажримнинг кириш қисмида:

ишнинг рақами, ажрим чиқарилган вақт ва жой;

ишни кўраётган суднинг номи;

судьянинг фамилияси, исми, отасининг исми (суд таркиби), суд мажлиси котиби;

ишда иштирок этувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.

Ажримнинг баён қисмида низо предмети ва суд томонидан ҳал қилинаётган масаланинг моҳияти кўрсатилади.

Ажримнинг асослантирувчи қисмида:

суднинг хулосасига олиб келган сабаблар;

ишни ҳал этишда суд амал қилган қонун нормаларига ҳавола кўрсатилади.

Ажримнинг хулоса қисмида:

суднинг ҳал этилаётган масала юзасидан хулосалари;

ажрим устидан шикоят бериш (протест келтириш) тартиби ва муддатлари кўрсатилади.

Ажрим хулоса қисмининг таърифи уни ижро этишда тушунмовчиликларни келтириб чиқармаслиги учун аниқ ва тушунарли бўлиши керак.

Алоҳида суд ҳужжати кўринишида чиқарилган ажрим, у чиқарилгандан сўнг дарҳол эълон қилинади ва ишга қўшилади";


9-бандининг биринчи хатбошиси "194, 226," деган сўзлардан кейин "279-2, 279-4" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


10-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ФПК 122-моддасининг 2, 5, 6, 7, 8, 10, 10-1 ва 11-бандларида назарда тутилган асослар бўйича ариза кўрмасдан қолдирилганда, суднинг ажримида ишнинг ҳал этилишига тўсқинлик қилаётган ҳолатларни қандай бартараф этиш йўллари кўрсатилиши лозим.

ФПК 122-моддасининг 1, 3, 4, 10-3 ва 11-бандларида назарда тутилган асослар бўйича аризани кўрмасдан қолдиришда, суд ажримда иш бўйича қабул қилинган даъвони таъминлаш чоралари бекор қилинганлиги ҳақида кўрсатади";


15-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Қонунга мувофиқ (ФПК 400-моддаси), биринчи инстанция суди ажрими устидан суднинг ҳал қилув қароридан алоҳида апелляция ва кассация тартибида шикоят қилиниши мумкин, башарти процессуал қонунда бу тўғридан-тўғри назарда тутилган бўлса ёки ажрим ишнинг кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қилса.

Бундай ажримларга қуйидагилар киради:

аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги;

аризани қайтариш тўғрисидаги;

иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги;

суд жаримасини солиш тўғрисидаги;

жаримадан озод қилиш ёки унинг миқдорини камайтиришни рад этиш тўғрисидаги;

иш юритишни тугатиш тўғрисидаги;

ўтказиб юборилган процессуал муддатни узайтириш ёки тиклашни рад этиш тўғрисидаги;

ҳал қилув қарорининг ёзувидаги хатолар ва очиқ арифметик хатоларни тузатиш тўғрисидаги;

қўшимча ҳал қилув қарори қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги;

ҳал қилув қарорини тушунтириш тўғрисидаги;

ҳал қилув қарори ижросини кечиктириш ва унинг бўлиб-бўлиб ижро этилиши, уни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги;

ҳал қилув қарорининг қайтарма ижроси тўғрисидаги;

ижро варақасининг ёки суд буйруғининг дубликатини бериш тўғрисидаги;

ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарорни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисидаги;

даъвони таъминлаш масалалари бўйича;

суд буйруғини бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги;

суд харажатлари билан боғлиқ масалалар бўйича;

апелляция шикоятини қайтариш тўғрисидаги;

ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори билан боғлиқ иш бўйича;

чет давлат судларининг ва чет давлат ҳакамлик судларининг (арбитражларининг) ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги;

ижро варақасини ижрога топширишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклашни рад этиш тўғрисидаги;

ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш ҳақидаги масалалар бўйича;

ижро ишини юритишни тиклашни рад этиш тўғрисидаги ва бошқалар.

Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, қонунга мувофиқ ФПК 122-моддасининг 5, 6, 7 ва 10-2-бандларида назарда тутилган асослар бўйича аризани кўрмасдан қолдириш ҳақидаги суд ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин (ФПК 123-моддасининг учинчи қисми)";


16-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. Биринчи инстанция судининг хусусан, қуйидаги ажримлари устидан суднинг ҳал қилув қароридан алоҳида шикоят қилинмайди:

аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги;

ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги;

ишни суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги;

бир неча ишларни бирлаштириш ва бир неча талабларни ажратиш тўғрисидаги;

ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисидаги;

далилларни таъминлаш тўғрисидаги;

суд топшириғи тўғрисидаги;

жавобгарни (қарздорни) қидириш тўғрисидаги;

ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни алмаштириш тўғрисидаги;

ҳуқуқий ворислар, учинчи шахслар ва вакилларнинг процессга кириши тўғрисидаги;

рад қилишни қабул қилиш ёки рад қилиш тўғрисидаги;

ишни мазмунан кўришни тиклаш тўғрисидаги;

ишни сиртдан иш юритиш тартибида кўриш тўғрисидаги;

сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги ёхуд сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги;

ашёвий далилларни сақлаш ва уларни қайтариш тўғрисидаги;

жаримадан озод қилиш ёки унинг миқдорини камайтириш тўғрисидаги;

шахсни мажбурий келтириш тўғрисидаги;

ишга бошқа шахсларни жалб қилиш тўғрисидаги;

видеоконференцалоқа режимида суд мажлисида иштирок этиш тўғрисидаги;

ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриш ёки даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўришга ўтиш тўғрисидаги ва бошқалар".


16. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини қўллаш тўғрисида" 2019 йил 24 декабрдаги 25-сонли қарори:


2-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Ишда иштирок этган шахслар қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарорни (бундан буён матнда суд ҳужжатини деб юритилади) янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга";


3-банди:

учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошиси тегишинча учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


17. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида" 2020 йил 19 декабрдаги 35-сонли қарори 3-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Гувоҳларни сўроқ қилиш суд томонидан ФПК 229 - 231-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Гувоҳларнинг суд томонидан далилларни таъминлаш ёки суд топшириғи тартибида, шунингдек нотариус томонидан далилларни таъминлаш тартибида (Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги Қонуни 70-2-моддаси) олинган кўрсатувлари суд мажлисида ўқиб эшиттирилади".

          

          

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди раиси

Б. Исламов

Пленум котиби,

Олий суд судьяси

И. Алимов

            

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2023 й.











































































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск