ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.02.2023 й. 6-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

20.02.2023 й.

N 6



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИ ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

ПЛЕНУМИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ҲАМДА БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ

КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ

ТОПИШ ҲАҚИДА

  

  

Қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини бир хилда қўллаш мақсадида "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига асосан, Олий суд Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:



I. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қуйидаги қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва Олий хўжалик суди Пленумининг "Суд ҳокимияти тўғрисида" 1996 йил 20 декабрдаги 1/60-сонли қарори:


муқаддимасининг бешинчи хатбошисидаги "раҳбарий" деган сўз чиқариб ташлансин;


3-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида судьяларга юксак мақом берилган. Судьялар қонунда белгиланган тартибда лавозимга тайинланадилар (сайланадилар)";


9-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судьялар қонунга мувофиқ малака ҳайъатларининг қарорлари устидан Судьялар олий малака ҳайъатига, Судьялар олий малака ҳайъатининг қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига шикоят бериш ҳуқуқига эга. Малака ҳайъатининг қарори қонуний кучга кирмагунча судьяни интизомий тартибда жазоланган деб ҳисоблаш мумкин эмас";


11-бандидаги "шунингдек илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир турдаги фаолият билан шуғулланишларини тақиқлайди" деган сўзлар "шунингдек судьянинг вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилмайдиган педагогик, илмий ва бошқа ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир турдаги фаолият билан шуғулланишларини тақиқлайди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Судья тегишли судьялар малака ҳайъатининг хулосаси олинмасдан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас".


2. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда иқтисодий судларнинг ролини ошириш тўғрисида" 2004 йил 12 мартдаги 115-сонли қарорининг ўзбек тилидаги матни:


2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Иқтисодий судларнинг эътибори қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар иштирокидаги низоларни ҳал этишда Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги, "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги, "Қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида"ги, "Экологик назорат тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида" 2003 йил 24 мартдаги ПФ-3226-сонли, "Қишлоқ хўжалиги ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сонли, "Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сонли, "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалик корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 январдаги 8-сонли, "Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида шартномавий муносабатларни такомиллаштириш ва мажбуриятлар бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сонли, "Қишлоқ хўжалигида ижара муносабатларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 5 ноябрдаги 486-сонли, "Фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилиши лозимлигига қаратилсин";


3-банди:

биринчи хатбошиси "ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши" деган сўзлардан кейин "ер участкасида қурилган ноқонуний қурилмаларни бузиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фермер хўжалигига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва фаолият юритиш учун ер участкаси ажратиш," сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


4-бандидаги "Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида"ги Низомда" деган сўзлар "қонунчиликда" деган сўз билан алмаштирилсин;


5-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи - тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Бироқ судларнинг эътибори ҳокимликнинг фермер хўжалиги билан тузилган ер ижараси шартномасини бекор қилиш бўйича ариза беришдан олдин даъвогар судгача низони ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига, яъни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган "Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида"ги Низом талабларини бажариш кераклигига қаратишлари лозим.

Бунда судлар туман (шаҳар) ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд ер майдонини мақбуллаштириш тўғрисидаги қарори асосида, қонунчиликда белгиланган тартибда, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасини, далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ҳамда материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги раҳбари билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд унинг ер участкаси майдонини мақбуллаштириш тўғрисида фермер хўжалиги раҳбарига таклиф киритганлигига эътиборларини қаратсин.

Агар шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф фермер хўжалиги раҳбари томонидан рад этилганлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасида белгиланган муддатда жавоб олинмасдан туман (шаҳар) ҳокими томонидан фермер хўжалиги билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан иқтисодий судга мурожаат қилинганда, ИПК 107-моддасининг 5-бандига мувофиқ даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланади";


11-бандининг учинчи хатбошисидаги "иккиламчи ижарага бериш" деган сўзлардан олдин "қонунчиликда белгиланган тартиб бузилган ҳолда" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


12-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судлар "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қишлоқ хўжалик корхоналарига, шу жумладан фермер хўжаликларига нисбатан ҳам татбиқ этилишини, ушбу Қонуннинг 178-моддаси тўртинчи қисми талабларига кўра, ташқи бошқарув тартиб-таомили юридик шахс мақомига эга бўлган қишлоқ хўжалиги корхонасига нисбатан жорий этилмаслигини назарда тутсинлар";


13-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фермер хўжалигини тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилиши уни тугатилишига олиб келишига судларнинг эътибори қаратилиши лозим".


3. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Товарларни танлаб олмаслик билан боғлиқ низоларни ҳал қилишнинг айрим масалалари тўғрисида" 2007 йил 28 декабрдаги 175-сонли қарори:


1-бандидаги "қонун ҳужжатларини" деган сўзлар "қонунчиликни" деган сўз билан алмаштирилсин;


5-бандининг ўзбекча матнидаги "сотиб олувчи (олувчи)дан" деган сўзлар "сотиб олувчидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6-банди:

биринчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "товарларни танлаб олиш (топшириш) тўғрисидаги тартибдан, шартнома шартларидан келиб чиқишлари" деган сўзлар "шартноманинг товарларни танлаб олиш (топшириш) тартиби тўғрисидаги шартларидан келиб чиқишлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисининг русча матнидаги "своевременности" деган сўз "своевременной" деган сўз билан алмаштирилсин;


8-банди чиқариб ташлансин;


9-банди биринчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "тўлаши назарда тутилган" деган сўзлар "тўлайди" деган сўз билан алмаштирилсин;


4. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида" 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ишда иштирок этмаган шахслар низони ҳал қилиш тўғрисидаги келишув битимида иштирок этиши мумкин эмас, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бундан мустасно".


5. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли қарори:


муқаддимасининг ўзбекча матнидаги "қонун ҳужжатларининг" деган сўзлар "қонунчилигининг" деган сўз билан алмаштирилсин;


1-бандининг ўзбекча матнидаги "қонун ҳужжатларини" деган сўзлар "қонунчиликни" деган сўз билан алмаштирилсин;


4-банди ўзбекча матнининг:

учинчи хатбошисидаги "қонун ҳужжатлари" деган сўзлар "қонунчилик" деган сўз билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошисидаги "қонун ҳужжатларидан" деган сўзлар "қонунчиликдан" деган сўз билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошисидаги "қонун ҳужжатларининг" деган сўзлар "қонунчилигининг" деган сўз билан алмаштирилсин;


6-банди биринчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "қонун ҳужжатларида" деган сўзлар "қонунчиликда" деган сўз билан алмаштирилсин;


14-банди иккинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "Қонун ҳужжатларида" деган сўзлар "Қонунчиликда" деган сўз билан алмаштирилсин;


17-бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


17.2-банди чиқариб ташлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2012 йил 15 июндаги 238-сонли қарори:


3-бандининг иккинчи хатбошисидаги "ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган" деган сўзлардан кейин "ва/ёки давлат ҳокимияти ҳамда бошқарув органи ҳакамлик битими тарафи" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


15.4-бандининг ўзбекча матнидаги "Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15.6-банди иккинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "қонун ҳужжатларига", "қонун ҳужжатларининг" деган сўзлар тегишинча "қонунчиликка", "қонунчилик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли қарори:


6-бандининг ўзбекча матнидаги "рад этилади" деган сўзлар "қайтарилади" деган сўз билан алмаштирилсин;


8-бандидаги "ИПК 144-моддаси иккинчи қисмининг 2-бандига" деган сўзлар "ИПК 144-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида" 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарори:


муқаддимасидаги "иштирокчилар ўртасида, иштирокчилар билан хўжалик ширкати ўртасида, шу жумладан акциядорлар ўртасида, акциядор билан акциядорлик жамияти ўртасида хўжалик ширкати фаолиятидан келиб чиқадиган низоларни" деган сўзлар "корпоратив низоларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4-банди тўртинчи хатбошиси ўзбекча матнидаги "талаб қилиб олиниши лозим" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


4-банди қуйидаги бешинчи ва олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"устав фондидаги улушни олувчи фойдасига улушдан воз кечилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

жамиятнинг устав фондидаги улуш очиқ кимошди савдоси орқали сотилганда кимошди савдоси натижалари ҳақидаги баённома талаб қилиб олиниши лозим";


қуйидаги мазмундаги 14.2-банд билан тўлдирилсин:

"14.2. Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарори битим ҳисобланмаслиги сабабли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ ишларни кўришда ФКнинг битимларга оид нормаларни қўллашга йўл қўйилмайди";


14.1 ва 20.1-бандларидаги "қонун ҳужжатларига", "қонун ҳужжатлари" деган сўзлар тегишинча "қонунчиликка", "қонунчилик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20.2-банди биринчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "қонун ҳужжатлари" деган сўзлар "қонунчилик" деган сўз билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарори:


номининг ўзбекча матнидаги "қонун ҳужжатлари" деган сўзлар "қонунчилиги" деган сўз билан алмаштирилсин;


муқаддимасининг ўзбекча матнидаги "қонун ҳужжатларини" деган сўзлар "қонунчиликни" деган сўз билан алмаштирилсин;


1-банди ўзбекча матнидаги "қонун ҳужжатлари" деган сўзлар "қонунчилик" деган сўз билан алмаштирилсин;


9-банди иккинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "қонун ҳужжатларида", "қонун ҳужжатларига" деган сўзлар тегишинча "қонунчиликда", "қонунчиликка" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11-банди:

биринчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "қонун ҳужжатлари", "қонун ҳужжатларига" деган сўзлар тегишинча "қонунчилик", "қонунчиликка" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.

Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади";


11.1-банди ўзбекча матнининг:

биринчи хатбошисидаги "қонун ҳужжатларида" деган сўзлар "қонунчиликда" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "қонун ҳужжатларида" деган сўзлар "қонунчиликда" деган сўз билан алмаштирилсин;


12-банди ўзбекча матнининг:

биринчи хатбошисидаги "қонун ҳужжатларининг" деган сўзлар "қонунчилик" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "қонун ҳужжатларининг" деган сўзлар "қонунчилик" деган сўз билан алмаштирилсин;


31-банднинг ўзбекча матнидаги "қонун ҳужжатларида" деган сўзлар "қонунчиликда" деган сўз билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2015 йил 19 июндаги 283-сонли қарори:


1-банди биринчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "қонунчиликни" деган сўз "қонунийликни" деган сўз билан алмаштирилсин;


3-банди учинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8.1-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда судлар шуни инобатга олишлари лозимки, ИПК 262-моддасининг учинчи қисми, 285-моддасининг иккинчи қисми, 305-1-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган муддатлар қатъий ҳисобланади";


8.2-бандидаги "қайтариш тўғрисидаги" деган сўзлар "қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11-банди:

биринчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "даъво аризаси (ариза) (ИПК 164-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари), суд қарорини тушунтириш тўғрисидаги ариза (ИПК 190-моддасининг учинчи қисми)," деган сўзлар "даъво аризаси (ариза) (ИПК 164-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари, 221-моддасининг биринчи қисми), соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриладиган ишлар (ИПК 203-4-моддасининг олтинчи қисми), суд қарорини тушунтириш тўғрисидаги ариза (ИПК 190-моддасининг учинчи қисми)," деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи хатбошисининг русча матнидаги "исковое заявление (заявление) (части первая и вторая статьи 164, часть первая статьи 221 ЭПК), заявление о разъяснении решения (часть третья статьи 190 ЭПК)," деган сўзлар "исковое заявление (заявление) (части первая и вторая статьи 164, часть первая статьи 221 ЭПК), дела, рассматриваемые в порядке упрощенного производства (часть шестая статьи 203-4 ЭПК), заявление о разъяснении решения (часть третья статьи 190 ЭПК)," деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "Банкротлик тўғрисида" деган сўзлар "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Иш ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб бир ой, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кун, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш эса ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда кўриб чиқилиши ва суд ҳужжати қабул қилиниши керак, ариза судга келиб тушганидан кейин камида бир ойдан сўнг кўриладиган молиявий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бундан мустасно. Муддатнинг ўтиши ишни судда кўришга тайёрлаш ёки даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошланади ва процессуал муддатнинг охирги кунида тугайди. Муддатнинг охирги куни иш куни бўлмаган кунга тўғри келган ҳолларда ундан кейин келадиган биринчи иш куни муддатнинг тугаши деб ҳисобланади";


17-бандининг учинчи хатбошисидаги "суд томонидан белгиланган процессуал муддатда далилларни тақдим этиш имкониятига эга бўлмаса" деган сўзлар "далилларни тақдим этиш ёки суд томонидан белгиланган муддатда тақдим этиш имкониятига эга бўлмаса" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


25.2-бандидаги "ИПК 262-моддасининг иккинчи қисми" деган сўзлар "ИПК 262-моддасининг учинчи қисми" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


28-бандининг учинчи хатбошисидаги "олти ойлик" деган сўзлар "уч йиллик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида" 2015 йил 27 ноябрдаги 289-сонли қарори:


номининг ўзбекча матнидаги "қонун ҳужжатлари" деган сўзлар "қонунчилик" деган сўз билан алмаштирилсин;


1-бандининг ўзбекча матнидаги "қонун ҳужжатлари" деган сўзлар "қонунчилик" деган сўз билан алмаштирилсин;


5-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Судлар лизинг субъектлари томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги билан боғлиқ низоларни ҳал этишда лизинг субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги қонунчилик нормалари ҳамда шартнома шартларини чуқур ўрганишлари лозим";


6-банди ўзбекча матнининг бешинчи ва еттинчи хатбошиларидаги "қонун ҳужжатларининг", "қонун ҳужжатлари" деган сўзлар тегишинча "қонунчиликнинг", "қонунчиликда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6.4-бандининг бешинчи хатбошисидаги "аванс (олдиндан тўланган сумма)" деган сўзлар "олдиндан ҳақ тўлаш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11.1-бандининг биринчи хатбошиси русча матнидаги "его согласие" деган сўзлар "его письменное согласие" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11.1-банди иккинчи хатбошисидаги "розилиги" деган сўз "ёзма розилиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12-банди:

биринчи хатбошисидаги "лизинг объектининг гаров шартномаси" деган сўзлардан кейин ", шунингдек гаровга олувчининг розилигисиз гаров нарсасини лизингга бериш ҳақидаги шартнома" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "шунингдек" деган сўздан кейин "мулкни лизинг шартномаси тузилишидан олдин ёки кейин гаровга қўйилганлиги ҳамда" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари томонидан улар ҳақидаги ахборотни ошкор қилишнинг белгиланган тартиби бузилган ҳолда амалга оширилган (қабул қилинган) битимларни (қарорларни) ҳақиқий эмас деб топишнинг айрим масалалари тўғрисида" 2015 йил 27 ноябрдаги 290-сонли қарори:


муқаддимасининг ўзбекча матнидаги "хўжалик судлари томонидан қонун ҳужжатлари нормаларининг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида" деган сўзлар "судлар томонидан қонунчилик нормаларини тўғри ва бир хилда қўллаш мақсадида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1-банди иккинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "қонун ҳужжатлари" деган сўзлар "қонунчилик" деган сўз билан алмаштирилсин;


4-банди учинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "қонун ҳужжатларига" деган сўзлар "қонунчиликка" деган сўз билан алмаштирилсин;


4.1-банди еттинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "қонун ҳужжатларида" деган сўзлар "қонунчиликда" деган сўз билан алмаштирилсин;


5-бандининг ўзбекча матнидаги:

биринчи хатбошисидаги "қонун ҳужжатларини" деган сўзлар "қонунчиликни" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда умумий йиғилиш қарори ва (ёки) жамият томонидан тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш каби оқибатларни ҳам келтириши мумкин" деган сўзлар "қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда умумий йиғилиш қарори ва (ёки) жамият томонидан тузилган битимни ҳақиқий эмаслиги каби оқибатларни ҳам келтириб чиқариши мумкин" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7-банди биринчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "сабаби билан" деган сўзлар "муносабати билан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7.3-бандининг ўзбекча матнидаги "акциядорларнинг умумий йиғилишининг" деган сўзлар "акциядорлар умумий йиғилишининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7.5-бандининг ўзбекча матнидаги "умумий йиғилишнинг қарорини" деган сўзлар "умумий йиғилиш қарорини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9-бандининг биринчи хатбошиси:

ўзбекча матнидаги "хўжалик судига" деган сўзлар "иқтисодий судга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

русча матнидаги "в суд" деган сўзлар "в экономический суд" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарори:


8.3-банди:

биринчи хатбошисидаги "навбатдаги" сўзидан кейин "ёки тўланмаган" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги 13.8-кичик банд билан тўлдирилсин:

"13.8. Товарни тузатиш ҳамда эҳтиёт қисмларининг қийматлари юзасидан низо вужудга келган ҳолларда, ушбу қийматдан келиб чиққан зарар миқдори тарафларнинг илтимосномаси бўйича тайинланган мутахассис (эксперт)нинг хулосасига кўра белгиланади. Бунда мутахассис (эксперт) сифатида баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахс қатнашиши мумкин".


14. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарори:


1-бандидаги "бошқа қонун ҳужжатларига" деган сўзлар "бошқа қонунчиликка" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12-банди ўзбекча матнидаги учинчи хатбошиси тўртинчи кичик хатбошисидаги "қонун ҳужжатларида" деган сўзлар "қонунчиликда" деган сўз билан алмаштирилсин;


14-бандининг биринчи хатбошиси ўзбекча матнидаги "қонун ҳужжатларида" деган сўзлар "қонунчиликка" деган сўз билан алмаштирилсин;


28-бандининг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида жавобгарга ва учинчи шахсларга даъво аризасининг ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган бўлса, даъво аризаси қайтарилиши белгиланган. Судларга тушунтирилсинки, прокурор, давлат органлари ва бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида тақдим этилган даъво аризаси (ариза) бўйича, шунингдек, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилаётган ишлар бўйича ҳам даъво аризасининг (аризанинг) ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари манфаати кўзланган шахсга, жавобгарга ва учинчи шахсга юборилганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган бўлса ҳам, даъво аризаси (ариза) ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига мос ҳолда қайтарилади";


қуйидаги мазмундаги 30-1-банд билан тўлдирилсин:

"30-1. Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахсларни башарти қарор тарафлардан бирига нисбатан уларнинг ҳуқуқ ёки мажбуриятларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, ишда иштирок этиш учун жалб қилишга йўл қўйилади. Ишда иштирок этиш учун одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар - гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар жалб этилиши мумкин";


42-бандининг биринчи хатбошисидаги "26-моддасига" деган сўзлар "30-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


43-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"43. Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш ушбу Кодексда назарда тутилган даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича, ИПК 23-1-бобида белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади.

Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга асослантирган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ушбу Кодекс V бўлимининг қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозим.

Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда ҳал қилув қарори, агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради".


15. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида" 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли қарори:


17-банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агар даъво аризасида битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса, ушбу талаб бўйича давлат божи мулкий хусусиятга эга даъво аризалари учун белгиланган ставка бўйича ундирилади";


21-бандидаги ", назорат", "ва назорат" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


16. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарори 30-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Суд харажатларини тақсимлаш масаласининг ҳал этилмаслиги ёхуд нотўғри ҳал этилиши суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асос бўлмайди. Бундай ҳолда апелляция инстанцияси суди қарорининг хулоса қисмида суд харажатларини ИПКнинг 118-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича янгидан тақсимлаш ҳақида кўрсатилади".


17. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Иқтисодий ишларни кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2021 йил 27 ноябрдаги 36-сонли қарорининг 35-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Суд харажатларини тақсимлаш масаласининг ҳал этилмаслиги ёхуд нотўғри ҳал этилиши суднинг ҳал қилув қарори ёки қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асос бўлмайди. Бундай ҳолда кассация инстанцияси суди қарорининг хулоса қисмида суд харажатларини ИПКнинг 118-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича янгидан тақсимлаш ҳақида кўрсатилади".



II. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қуйидаги қарорлари ўз кучини йўқотган деб топилсин:


1) "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг регламентини (иш тартиби) тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 27 июлдаги 98-сонли қарори;


2) "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раёсатининг регламентини (иш тартиби) тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 27 июлдаги 99-сонли қарори;


3) "Олий хўжалик судининг Пленум ва Раёсат котибияти Низоми тўғрисида" 2002 йил 26 июлдаги 106-сонли қарори;


4) "Хўжалик суди судьяларининг малака ҳайъати фаолияти тўғрисида" 2005 йил 31 мартдаги 125-сонли қарори;


5) "Олий хўжалик суди учинчи судлов таркибининг фаолияти тўғрисида" 2005 йил 31 мартдаги 126-сонли қарори;


6) "Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари Регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 31 мартдаги 128-сонли қарори;


7) "Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2006 йил 27 январдаги 142-сонли қарори;


8) "Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида" 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори;


9) "Хўжалик судининг хусусий ажрими тўғрисида" 2007 йил 28 декабрдаги 172-сонли қарори.

          

          

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди раиси

Б. Исламов

Пленум котиби,

Олий суд судьяси

И. Алимов

            

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2023 й.












































































Время: 0.0077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск