ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Шаҳар транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2023 й. 116-сон "Жамоат транспортини молиялаштиришнинг янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.03.2023 й.

N 116



ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ ЯНГИ

ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-59-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда жамоат транспортини молиялаштиришнинг янги тизимини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Мунтазам автобус йўналишида йўловчи ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ:

Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари томонидан йўналишларни ташувчиларга бириктириш тартиби;

йўловчиларни мунтазам ташишларни амалга оширувчи ташувчиларга ва бундай ташишларни амалга оширишга қўйиладиган талаблар;

йўналишда йўловчиларни мунтазам ташишни амалга оширишнинг мажбурий шартлари ҳамда ташувчининг мажбуриятлари ва жавобгарлиги;

брутто-шартнома бўйича бажарилган иш ҳажмини ва ташувчига тўланадиган тўлов миқдорини аниқлаш тартиби;

б) Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

бошланғич нархни Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари томонидан ҳар бир шаҳар автобус йўналиши учун уларнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар асосида алоҳида шакллантириш тартиби;

шаҳар автобус йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофани ҳисоблаш тартиби.


2. Белгилансинки, шаҳар автобус йўналишларини брутто-шартнома асосида ташувчиларга бириктириш юзасидан тендерларнинг тендер ҳужжатлари ва техник топшириқлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" давлат унитар корхонаси томонидан экспертизадан ўтказилмайди.


3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ тизимидаги "Тошйўловчитрансхизмат" унитар корхонаси унинг негизида "Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасасини ташкил этиш учун Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмаси бош бошқармасига ўтказсин. Бунда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ устав капиталидаги давлат улуши "Тошйўловчитрансхизмат" унитар корхонасининг баланс қийматига тенг миқдорда камайтирилади.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда 2023 йил 1 сентябрга қадар ҳудудларда ташкил этиладиган "Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасаларини жойлаштириш учун бинолар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Махкамов, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.

           

            

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов

       

      




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 18 мартдаги

116-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

              

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарорида:


а) 1-иловада:


6-бандда:

ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"йўналишсиз такси - йўловчиларнинг буюртманомаларига кўра таксометр функцияларини таъминлайдиган махсус иловага эга мослама кўрсаткичи бўйича ҳақ тўлаш ҳисобига ташиш хизматларини кўрсатадиган ҳайдовчидан ташқари тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиққа эга енгил автотранспорт воситаси;";

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"агрегатор - йўналишсиз таксида йўловчи ташувчиларга мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи юридик шахс";

ўн тўртинчи - йигирма еттинчи хатбошилар тегишинча ўн бешинчи - йигирма саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


98-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) аҳоли гавжум жойларда, автовокзал (автостанция), вокзал ва аэропортларга туташ ҳудудларда ташкил қилинган йўналишсиз таксиларнинг махсус жиҳозланган тўхташ жойларида";


99-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда агрегаторлар йўналишсиз таксиларда Тошкент шаҳрида хизмат кўрсатадиган автотранспорт воситалари турларига қараб, "Стандарт", "Бизнес", "Эконом", "Комфорт" тарифларини белгилаши мумкин";


б) 2-иловада:


67-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"67-1. Умумий фойдаланиладиган йўналишларни очиш, ўзгартириш ва ёпиш қуйидагича амалга оширилади:

а) Нукус ва Тошкент шаҳри ҳамда вилоятларнинг маъмурий марказлари бўлган шаҳарлардаги шаҳар автобус ва йўналишли такси йўналишлари - ҳудудларнинг жамоат транспорти бош режаларига мувофиқ ишлаб чиқилган йўналишлар тармоғи асосида шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тузиладиган комиссиялар томонидан;

б) шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро йўналишлар:

мунтазам ташишни амалга ошириш ниятида бўлган ташувчилар ва фуқароларнинг аризалари;

халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари, ҳокимликлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоатчилик вакилларининг таклифлари асосида ҳокимликлар ҳузурида тузиладиган комиссиялар томонидан;

в) шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар - Транспорт вазирлиги томонидан амалга оширилади";


қуйидаги мазмундаги 67-2-67-6-бандлар билан тўлдирилсин:

"67-2. Ваколатли органлар томонидан мавжуд йўналишни очиш, ўзгартириш ёки ёпиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда қуйидагилар эътиборга олинади:

а) йўналишлар тармоғида олиб борилган ўрганишлар асосида мавжуд йўналишларни оптималлаштириш зарурати;

б) автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар, темир йўл кесишмалари, йўлларни тартибга солиш элементларининг эксплуатация ҳолати ва техник хизмат кўрсатиш даражасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги ва йўловчилар ҳаракати талабларига мослиги (мос келмаслиги);

в) Транспорт вазирлигининг тегишли ҳудудий бошқармалари ҳамда ташувчилар томонидан ўрганишлар асосида аниқланган ва ваколатли органнинг далолатномаси билан тасдиқланган барқарор йўловчи оқимининг мавжудлиги (йўқлиги);

г) йўналишларда йўл ҳаракати хавфсизлигини ва йўловчилар ҳаракатини таъминлаш, шунингдек йўл ҳаракати шароитларини яхшилаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни кўриш имконияти мавжудлиги (мавжуд эмаслиги);

д) бир-бирини такрорловли йўналишларнинг мавжудлиги (мавжуд эмаслиги).

Йўналишларнинг ҳаракатланиш жадвалини (жадвалларини) ишлаб чиқиш ва ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда йўналиш бўйича аниқланган ва ваколатли органнинг далолатномаси билан тасдиқланган йўловчи оқимини ҳисобга олинади.

Йўналишга қўйилган автобусларнинг умумий сиғими йўналишдаги умумий йўловчилар оқимидан кам бўлмаслиги керак.

67-3. Йўналишларни очиш, ўзгартириш ва ёпиш тўғрисидаги ариза (таклиф) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ваколатли органга юборилади:

а) йўналишнинг амалдаги паспорти;

б) ўзгартирилаётган йўналиш бўйича транспорт воситаларининг тоифаси, жадваллар сони, ҳаракатланиш жадвали ва янги йўналиш схемасини ўз ичига олган таклиф;

в) ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган шартларни ҳисобга олган ҳолда йўналишни очиш, ўзгартириш ва ёпишнинг мақсадга мувофиқлигини асослаш.

67-4. Ваколатли орган аризани (таклифни) унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга рўйхатдан ўтказади ва ўн иш кунида кўриб чиқилишини таъминлайди.

Аризани (таклифни) кўриб чиқиш натижалари бўйича ваколатли орган йўналишни очиш, ўзгартириш ёки ёпиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ваколатли орган қарори асосида йўналишлар паспортига ва ушбу йўналишлар бўйича амалдаги шартномаларга тегишли ўзгартиришлар киритилади.

67-5. Янги йўналиш ташкил этилган кундан бошлаб тўқсон кундан кечиктирмай мунтазам ташишларни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун очиқ тендерга қўйилиши керак.

67-6. Транспорт вазирлиги томонидан йўловчи ташиш йўналишларининг электрон реестри юритилади.

Ваколатли органлар томонидан йўналишларни очиш, ўзгартириш ва ёпиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилингандан бошлаб беш иш кунида Транспорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига электрон реестрга киритиш учун тақдим этилади. Транспорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан йўналишларни очиш, ўзгартириш ёки ёпиш тўғрисидаги қарорлар уч иш кунида электрон реестрга киритилади.

Маълумотлар электрон реестрга киритилган кундан бошлаб йўналиш очилган, ўзгартирилган ёки ёпилган деб ҳисобланади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 139-сон қарори билан тасдиқланган Йўналишсиз таксилар учун ягона таниш белгилари ва уларнинг ишларини ташкил этишга қўйиладиган талаблар тўғрисида низомда:


а) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Йўналишсиз таксиларни ички маълумотлар билан жиҳозлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

автотранспорт воситасининг давлат рақами белгиси, ҳайдовчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва фотосурати, иш вақтининг бошланиши ва тугаши, йўлкира қиймати (сўмларда), ташувчининг манзили ва телефон рақами, лицензия карточкасининг рақами ва амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек мажбурий суғурта қилинганлик ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган QR-код. QR-код билан таъминлаш ташувчи маблағлари ҳисобида амалга оширилади ҳамда автотранспорт воситаси приборлари панелига, йўловчилар бемалол ўқий оладиган ҳолатда ўрнатилади;

тўловни амалга ошириш имкониятини берувчи, шунингдек таксометр функцияларини таъминлайдиган махсус иловага эга мосламалар (шу жумладан уяли телефонлар, планшетлар)";


б) 7-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"соз ҳолатдаги пломбаланган спидометр жиҳозларининг, шунингдек тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиб олиш учун ҳисоб-китоб терминалининг мавжуд бўлиши. Тўлов терминаллари терминаллар функцияларини таъминлайдиган махсус иловали қурилмаларга (уяли телефонлар, планшетлар, электрон тўлов тизимлари) алмаштирилиши мумкин";


г) 7-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7-1. Юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксилар сифатида фойдаланиладиган ҳамда ягона ички ва ташқи белгилар билан жиҳозланган автотранспорт воситалари:

йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида "Тўхташ тақиқланган" йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташи;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пуллик тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириши;

йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланиши мумкин";


д) қуйидаги мазмундаги 9-1-банд билан тўлдирилсин:

"9-1. Ҳайдовчи йўловчиларни йўналишсиз таксида ташишни лицензия карточкасида белгиланган ҳудудда амалга оширади.

Бунда, лицензия карточкасида белгиланган ҳудуддан ташқарида йўловчилар ва багажларни йўналишсиз таксида ташишга, агар жўнаш пункти ушбу ҳудудда, манзил эса ушбу ҳудуддан ташқарида жойлашган бўлса, рухсат этилади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 636-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия варақалари берилганлиги учун ундириладиган давлат божи миқдорлари қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

"Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 19 декабрдаги ПҚ-443-сон қарорининг 9-бандига мувофиқ электромобиллар ва гибрид автомобилларда йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатувчи жисмоний ва юридик шахслар 2030 йил 1 январга қадар лицензия варақалари берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод этилган".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташишда йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 25 ноябрдаги 948-сон қарорида:


а) 3-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"инвестиция харажатларини қоплаш муддати давомида - 2026 йил 31 декабрга қадар ихтисослаштирилган компания хизматлари учун воситачилик тўлови Тошкент шаҳар жамоат транспортида (автобус ва метро) белгиланган амалдаги чекланган тарифдан келиб чиққан ҳолда, автоматлаштирилган тизим орқали ўтган барча транзакцияларнинг 4 фоизи, 2027 йил 1 январдан бошлаб - 3 фоизи миқдорда ўрнатилади";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Нукус шаҳри ва вилоят марказлари жамоат транспортида (автобус, трамвай, троллейбус) ихтисослаштирилган компания хизматлари учун воситачилик тўлови белгиланган амалдаги чекланган тарифдан келиб чиққан ҳолда, автоматлаштирилган тизим орқали ўтган барча транзакцияларнинг 3 фоизи миқдорида ўрнатилади;";

тўртинчи-саккизинчи хатбошилар тегишинча бешинчи-тўққизинчи хатбошлар деб ҳисоблансин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати қуйидаги мазмундаги 559-2-позиция билан тўлдирилсин:

              

"

559-2

8702 90 112 0

8702 90 119 0 8702 40 000 2

8702 40 000 9

      

Ҳайдовчи билан бирга 60 киши ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган транспорт воситалари (автобуслар/электробуслар).

       

".

    

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон қарорида:


а) 1-иловада:


2-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"брутто-шартнома - йўналишларда чекланган тарифларда йўловчи ташиш хизматлари учун "босиб ўтилган йўл" ва "сифат" мезонларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилишни назарда тутувчи ваколатли орган ва ташувчи ўртасида тузилган шартнома";

ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар тегишинча ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


4-бандда:

еттинчи ва тўққизинчи хатбошилари "шартнома" сўзидан кейин "(брутто-шартнома)" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи-ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Ваколатли орган брутто-шартнома тизими доирасида шаҳар ичи автобус йўналишлари бўйича:

брутто-шартнома асосида тендерга чиқариладиган йўналишларни белгилайди, уларнинг паспорти ва талабларини ишлаб чиқади;

йўналишларнинг бошланғич нархини шакллантиради ҳамда иқтисодиёт ва молия органлари билан келишади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан йўналишларни тендерга чиқариш жадваллари тасдиқланишини таъминлайди ва тендер тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилади";


6 ва 14-бандлар "шартноманинг" сўзидан кейин "(брутто-шартнома)" сўзлари билан тўлдирилсин;


9-банд "бириктириши мумкин" сўзларидан кейин ", шаҳар автобус йўналишлари бундан мустасно" сўзлари билан тўлдирилсин.


18-банд "ўттиз кун олдин" сўзларидан кейин "(шаҳар автобус йўналишлари бўйича камида олтмиш календарь кун олдин)" сўзлари билан тўлдирилсин;


21-банд "киритилиши мумкин" сўзларидан кейин "шаҳар автобус йўналишлари бундан мустасно" сўзлари билан тўлдирилсин;


29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Тендер бўйича таклифлар қуйидаги кўрсаткичлар ва ахборотларни (мезонларни) ўзида акс эттириши лозим:

а) шаҳар автобус йўналишлари бўйича:

лотга қўйилган йўналишларда автобус босиб ўтадиган ҳар бир километр масофанинг таклиф этилаётган нархлари даражаси;

автобусларнинг ишлаб чиқарилган йили;

автобусларда йўловчиларга қўшимча қулайликларнинг мавжудлиги;

автобусларнинг ташиш учун таклиф қилинаётган умумий сиғими (шу жумладан, йўловчи ўриндиқлари сони);

автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам ташиш соҳасидаги иш тажрибаси;

автобусларнинг экологик тозалиги;

б) шаҳар, шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро йўналишлар бўйича:

лотга қўйилган йўналишларда, харажатларни тўлиқ қоплашни ҳисобга олган ҳолда, йўлкира учун қатнашчи томонидан таклиф этилаётган тарифлар даражаси;

автотранспорт воситасининг тоифаси (категорияси) (автобус, микроавтобус, енгил автомобиль) ва класси ҳамда ишлаб чиқарилган йили;

автотранспорт воситасининг йўловчилар ташиш учун таклиф қилинаётган умумий сиғими (шу жумладан, йўловчи ўриндиқлари сони);

йўналишдаги қатновларнинг таклиф этилаётган сони;

йўналишларда ишлаётганда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси (агар мавжуд бўлса);

автобус ва микроавтобуснинг базавий комплектациясида йўловчиларга қўшимча қулайликлар мавжудлиги (агар мавжуд бўлса);

в) шаҳарлараро - вилоятлараро ва халқаро йўналишлар бўйича "б" кичик бандда қайд этилган мезонлар қўлланади (бешинчи хатбошидаги кўрсаткичдан ташқари);

г) брутто-шартнома асосида молиялаштириладиган йўналишлар бўйича - "а" кичик бандда қайд этилган мезонларга қўшимча равишда йўналишнинг якуний нархи";


38-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Устувор мезонлар бўйича ҳисобланган баллар ҳам тенг бўлган тақдирда, ғолибни аниқлашда қатнашчининг ўз ҳудудида ихтисослашган автосаройининг мавжуд бўлиши ва йўналишларда фаолият кўрсатиши давомида тендер шартномаси талаб ва шартларига риоя этганлиги инобатга олинади";


51-банд "шартнома" сўзидан кейин "(брутто-шартнома)" сўзлари билан тўлдирилсин;


57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"57. Тендер ғолиби билан шартнома (брутто-шартнома) тендерда таклиф этилган автотранспорт воситаларининг ўртача ишлаб чиқарилган йили кўрсаткичларига мувофиқ, қуйида келтирилган табақалаштирилган муддатларга тузилади.

Шартномалар тендер ғолиби ва ваколатли орган ўртасида 7 йил муддатгача тузилади. Шартнома муддати ваколатли органнинг ахборот тизими орқали автотранспорт воситаларининг ишлаб чиқарилган йили ўртача кўрсаткичларига мувофиқ автоматик тарзда қуйидагича аниқланади:

Тендерда таклиф этилган жами автотранспорт воситалари паркининг ўртача ишлаб чиқарилган йили:

2 йилгача бўлса (2 йил ҳам киради), шартнома 7 йил муддатга;

3 йилдан 5 йилгача (5 йил ҳам киради) бўлса, шартнома 5 йил муддатга;

6 йилдан 7 йилгача (7 йил ҳам киради) бўлса, шартнома 3 йил муддатга;

8 йилдан ошган бўлса, шартнома 1 йил муддатга тузилади.

Автотранспорт воситалари паркининг ўртача ишлаб чиқарилган йили кўрсаткичи таклиф этилган автотранспортларнинг умумий ишлаб чиқарилган йилини автотранспорт сонига бўлиш орқали аниқланади.

М1 тоифадаги автотранспорт воситалари тендер таклифига тақдим этилганда, ишлаб чиқарилган йилидан қатъий назар шартнома бериш муддати 1 йил этиб белгиланади.

Тендер ғолибининг хоҳишига кўра шартнома белгиланган муддатдан камроқ муддатга ҳам тузилиши мумкин, брутто-шартнома бундан мустасно";


д) 2-иловада:


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Йўлкира учун қатнашчи томонидан таклиф этилаётган тарифлар (йўналиш нархлари) даражаси қуйидаги жадвалга мувофиқ баҳоланади:

           

Йўналиш номи

          

Таклиф натижалари

        

Балл

    

1. Шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро ўналишлардаги 1 йўловчи/км учун тарифнинг қатнашчи томонидан таклиф этилаётган даражаси

Таклиф этилган тариф талабдан 21 фоиз ва ундан паст


5

Таклиф этилган тариф талабдан 10 - 20 фоиз оралиғида паст


4

Таклиф этилган тариф талабга мос (4 фоизгача юқори)


3

Таклиф этилган тариф талабдан 5 -10 фоизгача юқори


2

Таклиф этилган тариф талабдан 11 - 20 фоизгача юқори


1

Таклиф этилган тариф талабдан 21 фоиз ва ундан юқори


0

2. Шаҳар ички йўналишли такси йўналишларида 1 йўловчи учун йўлкиранинг қатнашчи томонидан таклиф этилаётган тарифлар даражаси

Таклиф этилган тариф талабдан 21 фоиз ва ундан паст


5

Таклиф этилган тариф талабдан 10 - 20 фоиз оралиғида паст


4

Таклиф этилган тариф талабга мос


3

Таклиф этилган тариф талабдан баланд


0

3. Шаҳар автобус йўналишларида автобус босиб ўтадиган ҳар бир километр масофанинг қатнашчи томонидан таклиф этилаётган нархлари даражаси

Таклиф этилган нарх бошланғич нархдан 25 - 30 фоиз оралиғида паст


20

Таклиф этилган нарх бошланғич нархдан 20 - 24 фоиз оралиғида паст


18

Таклиф этилган нарх бошланғич нархдан 15 - 19 фоиз оралиғида паст


16

Таклиф этилган нарх бошланғич нархдан 10 - 14 фоиз оралиғида паст


13

Таклиф этилган нарх бошланғич нархдан 5 - 9 фоиз оралиғида паст


10

Таклиф этилган нарх бошланғич нархдан 2 - 4 фоиз оралиғида паст


7

Таклиф этилган нарх бошланғич нархга мос


4

Таклиф этилган нарх бошланғич нархдан баланд


0

           

Изоҳ.

1. Йўналишдаги тарифнинг тендер қатнашчиси томонидан таклиф этилаётган даражаси учун - ташиш тарифи даражасини талаб қилинаётганга нисбатан пасайтиришнинг ҳар бир пункти учун ошиб борувчи коэффициентни қўллаган ҳолда беш баллик тизим бўйича баҳоланади, бунда, масалан: тендер талабларида тариф даражаси 1400 сўм миқдорида белгиланган. Қатнашчи томонидан тариф даражаси 1200 сўм миқдорида таклиф этилган. Бундай ҳолатда тариф даражаси қуйидагича ҳисобланади:

100 фоиз - (1 200 сўм/1 400 сўм x 100 фоиз) = 14,3 фоиз,

бунда қатнашчи томонидан таклиф этилган 1200 сўм тариф даражаси талаб этилган даражадан 14,3 фоиз камроқни ташкил этмоқда. Жадвалнинг 2.2-банди бўйича таклиф этилган тариф талабдан 10-20 фоиз оралиғида паст бўлса, 4 балл берилиши белгиланган. Демак, таклиф этилган 1200 сўм тариф учун 4 балл ҳисобланади.


2. Шаҳар атрофи, шаҳарлараро йўналишлар талабида 1 йўловчи - км учун тариф даражаси 80 сўм миқдорида белгиланган бўлса, аммо қатнашчи томонидан 90 сўм таклиф этилган бўлса ҳам юқоридаги формулага асосан ҳисобланади:

100 фоиз - (90 сўм/80 сўм x 100 фоиз) = -12,5 фоиз,

бунда қатнашчи томонидан таклиф этилган 90 сўм тариф даражаси талаб этилган даражадан 12,5 фоиз кўпроқни ташкил этмоқда. Жадвалнинг 1.5-банди бўйича таклиф этилган тариф талабдан 11-20 фоизгача юқори бўлса, 1 балл берилиши белгиланган. Демак, таклиф этилган 1 йўловчи - км учун тариф даражаси 90 сўм бўлганда 1 балл ҳисобланади.


3. Шаҳар автобус йўналишида ҳар бир километр масофанинг бошланғич нарх 10 000 сўм миқдорида белгиланган бўлиб, қатнашчи томонидан 8 500 сўм таклиф этилган бўлса, нарх даражаси қуйидагича ҳисобланади:

100 фоиз - (8 500 сўм/10 000 сўм x 100 фоиз) = 15 фоиз,

бунда қатнашчи томонидан таклиф этилган 8 500 сўм бошланғич нархдан 15 фоиз кам ташкил этади. Жадвалнинг 3.3-банди бўйича таклиф этилган нарх 15-19 фоиз оралиғида паст бўлса, 16 балл берилиши белгиланган. Демак, таклиф этилган нарх учун 16 балл ҳисобланади.

Бошланғич нархдан 30 фоиздан паст таклиф этилган нархлар баҳоланмайди.";


қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. Қатнашчининг автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам ташиш соҳасидаги иш тажрибаси қуйидаги жадвалга мувофиқ баҳоланади:

            

Мезон номи


Таклиф натижалари

          

Балл


Қатнашчининг автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам ташиш соҳасидаги фаолияти

Соҳадаги фаолияти 5 йил ва ундан юқори


5

Соҳадаги фаолияти 2 йилдан 4 йилгача (4 йил ҳам киради)


3

Соҳадаги фаолияти 1 йил


1

Соҳада фаолият юритмаган


0

          

Изоҳ.

Қатнашчининг ёки унинг штатидаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспортлардан фойдаланиш учун масъул бўлган ходимининг автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам ташиш соҳасидаги фаолияти, қатнашчига (ходим аввал ишлаган ташкилотига) ҳар ҳил даврлар учун берилган, йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномалар муддатларини умумлаштириш йўли билан аниқланади.";


4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситасининг йўловчилар ташиш учун таклиф қилинаётган умумий сиғими кўрсаткичлари (шу жумладан, йўловчи ўриндиқлари сони) қуйидаги жадвалга мувофиқ баҳоланади:

             

Мезон номи


Таклиф натижалари

          

Балл


1. Автотранспорт воситасининг умумий сиғими (шу жумладан ўриндиқлари сони)

Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 11 фоиз ва ундан юқори


5

Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 5 - 10 фоиз оралиғида юқори


4

Таклиф этилган кўрсаткич талаб этилган кўрсаткичга мос


3

Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 5 - 10 фоиз оралиғида паст


2

Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 11 фоиз ва ундан паст


1

Шаҳар автобус йўналишларида автобусларнинг умумий сиғими (шу жумладан, ўриндиқлари сони)

Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 21 фоиз ва ундан юқори


5

Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 10 - 20 фоиз оралиғида юқори


3

Таклиф этилган кўрсаткич талаб этилган кўрсаткичга мос


1

";

         

5-банднинг иккинчи хатбошиси "татбиқ этилади" сўзларидан кейин "шаҳар автобус йўналишлари бундан мустасно" сўзлари билан тўлдирилсин;


8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автобус ва микроавтобусларда йўловчиларга қўшимча қулайликлар мавжудлиги учун қуйидаги жадвалга мувофиқ коэффициент қўлланилади:

           

Мезон номи


Қўллаш учун коэффициент

          

1. Шаҳар (йўналишли такси), шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлардаги автобус ва микроавтобусларда йўловчиларга қўшимча қулайликлар мавжудлиги

Кондиционер (иқлим-назорати тизими)


1,20

Интернет тармоғи


1,15

биоҳожатхона


1,10

аҳолининг имконияти чекланган гуруҳлари учун қулай ва хавфсиз муҳитни таъминловчи ускуналар


1,10

телефон қувватлагичлари


1,05

ҳар бир ўриндиқда монитор (планшет)


1,05

бекатларни эълон қилиш аудио тизими


1,05

2. Шаҳар автобус йўналишларидаги автобусларда йўловчиларга қўшимча қулайликлар мавжудлиги

Кондиционер (иқлим-назорати тизими)


2,0

аҳолининг имконияти чекланган гуруҳлари учун қулай ва хавфсиз муҳитни таъминловчи ускуналар


2,0

бекатларни эълон қилиш аудио тизими


1,5

видеокузатув тизимлари


1,5

йўловчиларни ҳисоблаш қурилмалари


1,5

Интернет тармоғи


1,5

            

Изоҳ.

Ушбу банд фақат 8 ўриндан ошиқ автобуслар ва микроавтобуслар учун татбиқ этилади. Ташувчи қўшимча қулайликларнинг доим соз ва функционал ҳолатда сақланишини таъминлаш мажбуриятини олади. Банд билан белгиланган коэффициентлар миқдори ҳар бир автотранспорт учун алоҳида ҳисобланади.

Автотранспортлар талаб этилаётган категорияларга мос келганидан кейин уларнинг салонида қулайликлар яратилгани учун белгиланган шкала асосида 1 баллга нисбатан оширувчи коэффициент қўлланилади.

Масалан, ташувчи томонидан таклиф этилган 10 та автотранспортнинг барчаси кондиционер билан жиҳозланган, шундан 5 та автотранспорт Интернет тармоғига уланган ва 2 та автотранспорт ўриндиқлари мониторлар билан жиҳозланган. Бунда баллар қуйидагича ҳисобланади:

1 х 1,20 = 1,2 х 10 = 12 кондиционер учун балл,

1 х 1,15 = 1,15 х 5 = 5,75 интернет учун балл,

1 х 1,05 = 1,05 х 2 = 2,1 мониторлар учун балл.

Барча баллар қўшилади ҳамда таклиф этилган умумий автотранспорт сонига бўлинади:

(12+5,75+2,1) : 10 = 1,98

Демак, таклиф этилган 10 та автотранспортда қўшимча қулайликлар яратилгани учун 1,98 балл ҳисобланади.";


қуйидаги мазмундаги 8-1-банд билан тўлдирилсин:

"8-1. Шаҳар автобус йўналишларида таклиф этилаётган автобусларнинг экологик тозалигини аниқлаш учун қуйидаги жадвалга мувофиқ коэффициент қўлланилади:

            

Мезон номи

Қўллаш учун коэффициент

          

Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автобусларининг экологик тозалиги даражаси

Электробуслар


5

Табиий газда ишлайдиган автобуслар


3

"Евро-4" ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автобуслар


1

"Евро-3" ва ундан паст экологик тоифа талабларига мос келадиган автобуслар


0

             

Изоҳ.

Ушбу жадвалда белгиланган шкала асосида 1 баллга нисбатан коэффициент миқдори ҳар бир автобус учун алоҳида ҳисобланади.

Масалан, ташувчи томонидан таклиф этилган 10 та автобуснинг 5таси электробус ва 5 таси табиий газда ишлайдиган автобуслар бўлганда, баллар қуйидагича ҳисобланади:

1 х 5 = 5 х 5 = 25 балл - электробуслар учун,

1 х 3 = 3 х 5 = 15 балл - табиий газда ишлайдиган автобусларга.

Барча баллар қўшилади ҳамда таклиф этилган умумий автобуслар сонига бўлинади:

(25+15) / 10 = 4 балл

Демак, таклиф этилган 10 та автобус учун 4 балл ҳисобланади.";


9-банднинг биринчи хатбошиси "баҳоланади" сўзидан кейин "шаҳар автобус йўналишлари бундан мустасно" сўзлари билан тўлдирилсин;


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Барча мезонлар бўйича олинган баллар қўшилиб, умумий (якуний) балл аниқланади.

Агар баҳолаш натижаларига кўра бир нечта қатнашчи тенг баллар олган бўлса, у ҳолда ғолиб тенг баллар олган қатнашчиларнинг тендер таклифларидаги қуйидаги устувор мезонлардан келиб чиқиб аниқланади:

             

Т/р

       

Мезон номи (устуворлиги бўйича кетма-кетликда)

      

       

I. Шаҳар (йўналишли такси), шаҳар атрофи,

шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича

        

1.

Автотранспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили


2.

Автобус ва микроавтобусларда йўловчиларга қўшимча қулайликлар мавжудлиги


3.

Автотранспорт воситасининг ташув учун таклиф қилинаётган умумий сиғими (шу жумладан йўловчи ўриндиқлари сони)


4.

Йўналишларда ишлаётганда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси


5.

Йўлкира учун қатнашчи томонидан таклиф этилаётган тарифлар даражаси


6.

Автотранспорт воситасининг тоифаси ва класси


          

II. Шаҳар автобус йўналишлари бўйича

         

1.

Йўналишда автобус босиб ўтадиган ҳар бир километр масофанинг таклиф этилаётган нархлари даражаси


2.

Автобусларнинг ишлаб чиқарилган йили


3.

Автобусларда йўловчиларга қўшимча қулайликларнинг мавжудлиги


4.

Автобусларнинг ташиш учун таклиф қилинаётган умумий сиғими (шу жумладан йўловчи ўриндиқлари сони)


5.

Автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам ташиш соҳасидаги иш тажрибаси


6.

Автобусларнинг экологик тозалиги


".

                 

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 22 март













































































Время: 0.2027
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск