Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Айрим тоифадаги шахсларга бериладиган имтиёзлар, уларга тўланадиган компенсация ва бошқа тўловлар / бошқа тоифаларга, турли асослар бўйича /

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга қўшимча тўловни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.03.2023 й. 119-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 23 мартдаги

119-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзгалар парваришига муҳтож

бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига

муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга

қўшимча тўловни тайинлаш ва тўлаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ

        

          

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

         

1. Ушбу Низом ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга "проактив шакл"да қўшимча тўловни тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

Қўшимча тўлов Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тайинланади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


"проактив шакл"да қўшимча тўлов тайинлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ахборот тизимлари (кейинги ўринларда - ахборот тизимлари) - ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумотлари сақланадиган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг "Пенсия", Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг "ТИЭК" ахборот тизимлари;


ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар (кейинги ўринларда - ёлғиз кексалар ёки ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар) - фарзандлари, шу жумладан асраб олган фарзандлари (вояга етмаган ёки ногиронлиги бўлган болалар бундан мустасно), эри/хотини, ота-онаси, шунингдек, васийлари, ҳомийлари ва суд томонидан кексани ёки ногиронлиги бўлган шахсни парвариш қилиш мажбурияти зиммасига юкланган шахслари бўлмаган ўзгалар парваришига муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар ва пенсия ёшидаги (60 ёшга етган эркаклар, 55 ёшга етган аёллар) ёлғиз кексалар;


проактив шаклда қўшимча тўловни тайинлаш бўйича ваколатли орган (кейинги ўринларда - ваколатли орган) - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими;


қўшимча тўлов - уни олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахсларга пенсия ёки нафақа тури ва миқдоридан қатъи назар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорларда тўланадиган ҳар ойлик пул тўлови.


3. Ушбу Низомга мувофиқ "проактив шакл"да қўшимча тўловни тайинлашга оид давлат хизмати ваколатли орган томонидан кўрсатилади.


4. Қўшимча тўловни тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва ваколатли орган иштирок этади.


5. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


6. Қўшимча тўлов ваколатли органда пенсия ва нафақа олувчи сифатида рўйхатда турган фуқароларга ваколатли органнинг маблағлари ҳисобидан ҳар ойда тайинланади ва тўланади.



2-БОБ. ҚЎШИМЧА ТЎЛОВНИ ТАЙИНЛАШ

          

7. Қўшимча тўлов Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан "ТИЭК" ахборот тизими орқали кекса ёшдаги шахсни ва ногиронлиги бўлган шахсни ўзгалар парваришига муҳтожлиги ва ёлғизлиги тўғрисида электрон маълумот берилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ваколатли орган томонидан "Пенсия" ахборот тизими орқали "Проактив шакл"да тайинланади.


8. "Проактив шакл"да ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга қўшимча тўловни тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги:

а) кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларни ўзгалар парваришига муҳтож эканлигини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқлайди ва ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ электрон рўйхатни шакллантиради;

б) ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ ёлғиз кекса ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар тоифасидан чиқарилган фуқароларнинг электрон рўйхатини шакллантиради;

в) ушбу Низомнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ шакллантирилган электрон рўйхатларни "ТИЭК" ахборот тизими орқали ёлғиз кексанинг ёки ёлғиз ногиронлиги бўлган шахснинг доимий ёки вақтинча турган жойи бўйича ваколатли органнинг "Пенсия" ахборот тизимига юборади.


10. Ваколатли орган:

а) Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ушбу Низомга 2-иловага асосан юборилган электрон маълумотларга асосан ёлғиз кекса ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга "Пенсия" ахборот тизимида автоматик тарзда қўшимча тўловни тайинлайди;

б) Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ушбу Низомга 3-иловага асосан юборилган фуқарони ёлғиз кекса ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатидан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотга асосан қўшимча тўлов тўланишини "Пенсия" ахборот тизимида автоматик тарзда тўхтатади;

г) ушбу Низомга мувофиқ тайинланган қўшимча тўловни тўлаш учун ҳар ойнинг 4-санасига қадар тўлов қайдномаларини ва зарур маблағларни пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) юклатилган ташкилотга ахборот тизими орқали юборади;

д) қўшимча тўлов тайинланганида ёки тўлови тўхтатилганида 5 дақиқа ичида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан берилган электрон маълумотномада кўрсатилган мобил телефон рақамига СМС хабар юборади.


11. Қўшимча тўловни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан шахс ўзгалар парваришига муҳтож ва ёлғизлар рўйхатидан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумот келиб тушган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ваколатли орган томонидан тўхтатилади.



3-БОБ. ҚЎШИМЧА ТЎЛОВНИ ТЎЛАШ

         

12. Қўшимча тўлов қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларда пенсия ва нафақа етказиб бериш (топшириш) юклатилган ташкилот томонидан жорий тўлов ойидан кечикмай тўланади.


13. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган ёлғиз кексалар ёки ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга қўшимча тўлов яшаш гувоҳномаси (ID-картаси) амал қиладиган муддат давомида тўланади.


14. Қўшимча тўлов олувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчганида қўшимча тўловни тўлаш янги яшаш жойи бўйича тегишли ваколатли орган томонидан давом эттирилади. Бундай ҳолда қўшимча тўловни тўлаш илгариги яшаш жойи бўйича қўшимча тўлов тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб давом эттирилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

          

15. Ушбу Низомга мувофиқ ахборот тизимлари орқали юборилган қўшимча тўловни тўлаш ҳуқуқини берадиган электрон маълумотларни тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгарлик Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига юклатилади.


16. Манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан ёлғиз кексалар ёки ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида электрон шаклда автоматлаштирилган тарзда олинган маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида" Қонунига мувофиқ ҳимояланади.


17. Ёлғиз кексалар ёки ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар давлат хизмати кўрсатилишида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


18. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

         

           




Низомга

1-ИЛОВА



"Проактив шакл"да ўзгалар парваришига муҳтож

бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига

муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга

қўшимча тўловни тайинлаш бўйича

давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

          

Босқичлар

Субъектлар

            

Механизм

          

Бажариш муддатлари








1-босқич


Камбағалликни

қисқартириш ва бандлик

вазирлиги


          

1. Шахсни ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахс эканлиги тўғрсидаги маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.


2. Шахсни ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатидан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотларни Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

          


Ҳолатлар аниқланганидан

сўнг 5 дақиқа ичида











2-босқич


Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармаси бўлими


         

1. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан юборилган маълумотларга асосан ахборот тизими орқали автоматик равишда қўшимча тўловни тайинлайди.


2. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан юборилган маълумотларга асосан қўшимча тўлов тўланишини тўхтатади.

         


Маълумотлар келиб

тушганидан сўнг

10 дақиқа ичида













3-босқич

Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармаси бўлими


1. Тўлов қайдномларини шакллантиради ва ахборот тизими орқали пенсия ва нафақалар тўлаш (топшириш) юклатилган ташкилотга юборади.


2. Қўшимча тўлов тайинланган ёки тўхтатилганида шахсга СМС хабарномани юборади

        

Хар ойнинг 4-санасига

қадар


Қўшимча тўлов

тайинланган ёки

тўхтатилганидан сўнг

5 дақиқа ичида

       





          

            




Низомга

2-ИЛОВА



Камбағалликни қисқартириш

ва бандлик вазирлиги томонидан ваколатли

органга ахборот тизими орқали юбориладиган

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кекса

ёки ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз

ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

            

Т/Р

Ф.И.О.

Туғилган

санаси


ЖШШИР

Ҳудуд

номи

Туман (шаҳар)

номи

М.Ф.Й.

номи

Яшаш

манзили


Телефон

рақами

Паспорт

(идентифика-

ция ID-карта)

маълумоти

         

1.

     

       




    

     




      

      

2.

       

      




     

      




     

     

3.

       

        




       

     




    

   

4.

       

        




      

       




    

    

5.

       

     




       

     




     

      

           

            




Низомга

3-ИЛОВА



Камбағалликни қисқартириш ва бандлик

вазирлиги томонидан ваколатли органга ахборот

тизими орқали юбориладиган ўзгалар парваришига

муҳтож бўлган ёлғиз кекса ва ўзгалар парваришига

муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар

тоифасидан чиқарилган шахслар

рўйхати тўғрисида

МАЪЛУМОТ

                   

Т/Р

Ф.И.О.

Туғилган

санаси


ЖШШИР

Ҳудуд

номи

Туман (шаҳар)

номи


М.Ф.Й.

номи

Яшаш

манзили


Телефон

рақами


Паспорт

(идентифика-

ция ID-карта)

маълумоти

       

1.

        

       




     

     




      

     

2.

       

       




     

      




     


3.

       

        




    

        




      

      

4.

       

       




     

      




     

      

5.

        

        




      

       




   

        

           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 23 март












































































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск