ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2023 й. 119-сон "Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақа ва қўшимча тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ва ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали давлат хизмати сифатини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.03.2023 й.

N 119



ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ

АЙРИМ ТОИФАДАГИ ШАХСЛАРГА НАФАҚА

ВА ҚЎШИМЧА ТЎЛОВЛАРНИ ТАЙИНЛАШ ҲАМДА

ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ВА УШБУ СОҲАГА ЗАМОНАВИЙ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ КЕНГ

ЖОРИЙ ЭТИШ ОРҚАЛИ ДАВЛАТ ХИЗМАТИ

СИФАТИНИ ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 17 февралдаги ПФ-74-сон, "Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармонлари ҳамда "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2022 йил 8 июндаги ПҚ-274-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда, "проактив шакл"да нафақа ва қўшимча тўловларни тайинлаш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари билан:

ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақалар ҳамда парваришлаш нафақаси фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда "проактив шакл"да тайинланиши;

1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга, шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари ўрнига қўшимча тўловлар тўланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган ёлғиз шахсларга қўшимча тўловни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Фуқароларга нафақа ва қўшимча тўловларни "проактив шакл"да тайинлаш бўйича давлат хизмати ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини таъминлаб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ўзларининг тегишли ахборот тизимларини доимий равишда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ахборот тизими билан тўлиқ интеграция қилсин.

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги юқорида қайд этилган вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинишига кўмаклашсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги бир ой муддатда нафақа тайинлаш учун зарур бўлган вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда - ЖШШИР) тўғрисидаги маълумотларни "Шахсга доир маълумотлар базаси" ахборот тизимида шакллантириш чораларини кўрсин.

Бунда ЖШШИР мавжуд бўлмаган вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг маълумотлар базасига шахсга доир маълумотлар (ўлим ҳақида гувоҳнома маълумотлари) тақдим этилганидан сўнг ЖШШИР шакллантирилади.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Ш. Кудбиев зиммасига юклансин.

        

        

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов

       

      




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 23 мартдаги

119-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

            

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш ҳақида" 1992 йил 6 апрелдаги 170-сон қарорида:


а) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Улуғ ватан уруши" сўзлари "1941-1945 йиллардаги уруш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:


II бўлимда:

9-бандда:

биринчи хатбошидаги "нафақаси" сўзи "пенсияси" сўзига алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ойлик маошнинг" сўзлари "пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бундан ташқари, ҳақиқий ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларга ва уларнинг оилаларига бериладиган ногиронлик пенсияси пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг беш баробари миқдорида тўланиши мумкин;";


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11) улар билан яқин қариндошлари яшамаса, туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари томонидан уйда хизмат кўрсатиш;";


24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24) кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлардаги (пансионатларда) жойлар билан имтиёзли таъминлаш.";


III бўлимда:

биринчи қисмда:


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) ўта зарарли ва ўта оғир шароитдаги меҳнат билан машғул бўлган ходимлар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назарда тутилган имтиёзли шартларда ёшга доир пенсиясига қуйидагилар чиқади:

эркаклар - 50 ёшга тўлиб, зарарланган ҳудудда қанча вақт ишлаганидан қатъи назар, камида 20 йиллик иш стажига эга бўлса;

аёллар - 45 ёшга тўлиб, зарарланган ҳудудда қанча вақт ишлаганидан қатъи назар, камида 15 йиллик иш стажига эга бўлса;

ёшга доир пенсиясига қўшимча равишда ёшга доир энг кам пенсия миқдорининг 30 фоизи миқдорида устама олиш;";


2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


иккинчи қисмда:


1-бандда:

биринчи хатбошидаги "қарилик" сўзи "ёшга доир" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи ва учинчи хатбошилардаги "зонада" сўзи "ҳудудда" сўзи билан алмаштирилсин;


2-банддаги "қарилик" сўзи "ёшга доир" сўзлари билан алмаштирилсин;


VI бўлимнинг учинчи хатбошисидаги "3-бандида" сўзлари "2-бандида" сўзлари билан алмаштирилсин;


VII бўлимнинг иккинчи хатбошисидаги "қарилик" сўзи "ёшга доир" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидан маблағларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Фуқаро вафот этгандан сўнг унинг Халқ банкида жамғариб бориладиган пенсия тизимидаги мавжуд маблағларини олиш бўйича вафот этган фуқаронинг яқин қариндошларига хабарнома юборилади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидаларида:


а) 26-бандда:

биринчи хатбошидаги "ўн олти ёшга тўлмаган шахсларга ёки марҳум вафот этган кунгача ундан нафақа олиш" сўзлари "ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга ёки марҳум вафот этган кунгача ундан пенсия (нафақа) олиш" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18 ва ундан катта ёшдаги ўқувчилар ўқув юртларининг тугатгунларига қадар, аммо кўпи билан 23 ёшгача зарар тўловини олиш ҳуқуқига эгадирлар";


б) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Боқувчисини йўқотганлик туфайли зарар тўланиши ҳуқуқига эга бўлган шахсларга зарарни тўлаш ҳақидаги аризага фуқаролик ҳолати далолатномларини ёзиш органи (ФҲДЁ) томонидан боқувчининг вафоти тўғрисида берилган гувохнома нусхаси илова қилинади";


в) 57-бандда:

биринчи хатбошидаги "қариялар ёки ногиронлиги бўлган шахслар уйига жойлаштирилган" сўзлари "кексалар ёки ногиронлиги бўлган шахслар уйига (пансионатга) жойлаштирилган" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошининг иккинчи жумласидаги "қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслар уйида парвариш" сўзлари "кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар уйида (пансионатда) парвариш" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 62-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқармаларида" сўзлари "бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимларида" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 октябрдаги 223-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун шахсларнинг айрим тоифаларига ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисида низомда:


а) 5 ва 6-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ойлик пул компенсацияси тўловини тайинлаш учун бунга ҳуқуқи бўлган шахс пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлиги хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси органлари) (кейинги ўринларда - пул компенсациясини тайинлайдиган орган) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши зарур:

ариза;

ариза берувчининг биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси;

имтиёзга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари (уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар учун)";


в) қуйидаги мазмундаги 8-1-банд билан тўлдирилсин:

"8-1. Ойлик пул компенсациясини тайинлаш учун ариза берган шахсга тегишли бўлган қуйидаги маълумотлар:

автомототранспорт воситаси эгасининг ҳайдовчилик гувоҳномаси;

автомототранспорт воситасининг техник паспорти;

автомототранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органларида даврий техник кўрикдан ўтганлиги;

автомототранспорт воситаси эгасининг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳақидаги маълумотлар ойлик пул компенсациясини тайинлайдиган органлар томонидан ўзаро ахборот алмашинуви орқали Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимиларидан олинади.

Ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида ойлик пул компенсация тайинлайдиган органлар томонидан шахсга ойлик пул компенсациясини тайинлаш ёки тайинлашни рад қилиш масаласи кўриб чиқилади";


г) 9-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда ойлик пул компенсацияси тўғрисидаги ижобий қарор ойлик пул компенсациясини тайинлайдиган органнинг фармойиши ёки қарори билан қабул қилинади";


д) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Ойлик пул компенсацияси тўлови суммасининг миқдори жисмоний шахслардан ёнилғи истеъмоли учун олинадиган солиқ ҳисобга олинмаган ҳолда ҳар чоракда "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали ҳисобот давридан олдинги чоракнинг чакана савдодаги автомобил бензини (чакана савдода энг кўп тарқалган) муайян маркасининг ўртача сотиш нархидан келиб чиқиб, йигирма литр автомобил бензини қиймати миқдорида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси томонидан белгиланади";


е) 14-банддаги "алоқа бўлими ёки банкларнинг бўлимлари" сўзлари "тижорат банки ёки бошқа ихтисослашган ташкилот" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 15-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимларидан олинган автомототранспортнинг даврий давлат техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисида тегишли маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда ойлик пул компенсацияси тўлаш ойлик пул компенсация тўловини тайинлайдиган органлар томонидан тўхтатиб қўйилади.

Ойлик пул компенсациясини тўлаш автомототранспорт эгаси томонидан ариза берилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимларидан олинган маълумотга асосан автомототранспорт воситасининг техник кўрикдан ўтган кунидан бошлаб тикланади";


з) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Ойлик пул компенсациясини тўлайдиган вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари, ҳар ойнинг 3-кунидан кечикмай "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти томонидан ойлик пул компенсациясини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар сонини кўрсатган ҳолда кейинги ойга ойлик пул компенсациялари суммасини тўлаш учун молиявий маблағлар ҳажмида (тижорат банки ёки бошқа ихтисослашган ташкилот харажатлари ҳисобга олинган ҳолда) ҳисоб-китоблар билан асосланган эҳтиёжга бўлган буюртманомани тақдим этадилар";


и) 19-банддаги "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик жамиятининг "Нефтбаза" МЧЖлари ҳар ойда" сўзлари "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти ҳар ойнинг 10-кунидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


й) 20-банддаги "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг унитар корхоналарига (нефть базаларига)" сўзлари "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамиятига" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 21-банддаги "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг унитар корхоналарига (нефть базаларига)" сўзлари "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин;


л) 1-илованинг биринчи хатбошиси ва "б" - "е" бандлардаги "Иккинчи жаҳон уруши" сўзлари "1941-1945 йиллардаги уруш" сўзлари билан алмаштирилсин;


м) 2-иловада:

биринчи хатбоши ва "в" - "д" бандлардаги "Иккинчи жаҳон уруши" сўзлари "1941-1945 йиллардаги уруш" сўзлари билан алмаштирилсин;

"е" ва "ж" бандлардаги "ички ишлар органлари ва давлат хавфсизлик хизматининг" сўзлари "ички ишлар органлари, давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарорда:


а) қарор номидаги ва 1-банддаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:


низомнинг номидаги ва 17-банддаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-бандда:

"Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"мониторингини" сўзи "бўйича ўрганишни" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банддаги "Молия вазирлигига" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "мониторингини" сўзи "ўрганишни" сўзи билан алмаштирилсин:

олтинчи хатбошидаги "б"-"ж"-бандларига мувофиқ тайинланган имтиёзли" сўзлари "б" банди ва 14-моддасига мувофиқ тайинланган" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-бандда:

"а" кичик бандда:

биринчи хатбошидаги "Молия вазирлигининг Ғазначилигидаги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "б"-"ж"-бандларига мувофиқ тайинланган имтиёзли" сўзлари "б" банди ва 14-моддасига мувофиқ тайинланган" сўзлари билан алмаштирилсин;

"в" кичик бандда:

учинчи хатбошидаги "мониторинг" сўзи "ўрганишни" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "чақалоқ туғилганда бериладиган нафақалар ҳамда дафн маросими нафақаларини ҳисоблайди ва тўлайди" сўзлари "бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақалар ҳамда дафн маросими нафақалар учун зарур маблағларни молиялаштиради" сўзлари билан алмаштирилсин;

"г" кичик банднинг олтинчи хатбошисидаги "мониторингини" сўзи "бўйича ўрганишни" сўзлари билан алмаштирилсин;


12 ва 13-бандлардаги "Давлат солиқ қўмитаси" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "туман (шаҳар) бўлимлари" сўзлари "ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Давлат солиқ қўмитасига" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


25-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамғарманинг Кузатув кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади, унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари томонидан тасдиқланади. Жамғарма Кузатув кенгашининг мажлислари ҳар йили камида бир марта ўтказилади. Жамғарманинг ижро этувчи аппарати Кузатув кенгашининг ишчи органи ҳисобланади";


26-бандда:

иккинчи ва саккизинчи хатбошилардаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Давлат солиқ" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "ҳудудий бошқармалари" сўзларидан кейин "ва туман (шаҳар) бўлимлари" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин;

"Юридик ва жисмоний шахсларга давлат хизматлари кўрсатилишида самарадорлик ва натижадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш;"

тўққизинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишинча ўнинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн биринчи хатбошидаги "ведомостлар ва почта ўтказмалари" сўзлари "ва тўлов қайдномалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


29-банддаги "Молия вазирининг" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


34-банднинг иккинчи хатбошидаги "регрессив" сўзи "регресс" сўзи билан алмаштирилсин;


35-банддан "ва туман (шаҳар) бўлимлари" сўзлари чиқариб ташлансин;


37-банддаги "Молия вазирлигига" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


40-бандда:

биринчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


41-банддаги "мониторинг" сўзи "ўрганиш" сўзи билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 23-банд қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги тўғрисидаги;";

ўн биринчи - ўн олтинчи хатбошилар тегишли равишда ўн иккинчи - ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларни тайинлаш ватўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


1) 2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "жисмоний шахс" сўзларидан кейин "жазони ижро этиш муассаси томонидан ҳар қандай бажарган иши учун ижтимоий солиқ тўланган шахс," сўзлари билан тўлдирилсин;


2) 12-банднинг "к" кичик бандидаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


3) 14-банднинг ўн учинчи хатбошисидаги "Олий ва ўрта махсус таълим" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар" сўзлари билан алмаштирилсин;


4) 15-бандда:

"а" кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги "Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция)" сўзлари билан алмаштирилсин;

"б" кичик банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошилардаги "Давлат солиқ" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ" сўзлари билан алмаштирилсин;


5) 21 ва 132-бандлардаги "Агентликнинг" сўзи "Инспекциянинг" сўзи билан алмаштирилсин;


6) 27-банд қуйидаги мазмундаги "к" кичик банд билан тўлдирилсин:

"к) озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўташ даврида бажарадиган ҳар қандай иши, агар ушбу иш бажарилган давр учун жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлса.";


7) 29-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади"

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


8) 39-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "давлат" сўзи чиқариб ташлансин;


9) 41-бандда:

еттинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда шахснинг Ўзбекистон Республикасига кириб келганлик факти шахснинг паспорти ва ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг "Манзил" ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида аниқланади";

тўққизинчи хатбошидаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг" сўзлари "Камбағалликин қисқартириш ва бандлик вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошидан "давлат" сўзи чиқариб ташлансин;

ўн бешинчи хатбошидаги "Молия вазирлигининг" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн еттинчи хатбошидаги "ўн саккизинчи" сўзлари "ўн еттинчи" сўзлари билан алмаштирилсин;


10) 42-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Давлат солиқ" сўзлари "Солиқ" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Молия вазирлигининг" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


11) 43-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "Молия вазирлигининг" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "давлат" сўзи чиқариб ташлансин;


12) 44-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "Молия вазирлигининг" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "давлат" сўзи чиқариб ташлансин;


13) 45-банднинг биринчи, учинчи ва олтинчи хатбошиларидаги "Давлат солиқ" сўзлари "Солиқ" сўзи билан алмаштирилсин;


14) 46-банднинг бешинчи хатбошидаги ва 145-банднинг тўртинчи хатбошисидаги, "Молия вазирлигининг" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


15) 52-банднинг иккинчи хатбошидаги "давлат солиқ" сўзлари "Солиқ" сўзи билан алмаштирилсин;


16) 57-банднинг иккинчи хатбошидан "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари" сўзлари чиқариб ташлансин;


17) 62-банднинг саккизинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда мазкур банднинг еттинчи хатбошида кўрсатилган муддатдан кейин тўғилган бола учун, парваришлаш таътилида бўлиш вақтининг давомийлиги ҳомиладорлик ва туғиш таътилини ҳисобга олган ҳолда бола уч ёшга тўладиган кунга қадар инобатга олиниши лозим";


18) 64-банднинг иккинчи хатбошидаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


19) 79-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин;

"Пенсионернинг ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги ортирилган иш стажи ва иш ҳақи, ногиронлик пенсиясини қайта ҳисоблашда иш стажи ва иш ҳақи сифатида инобатга олинмайди ҳамда охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти даврига киритилмайди";


20) 98-банднинг "в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) боқувчисини йўқотганлик пенсиялари оиланинг меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир аъзоси учун - вафот этган боқувчининг пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизига оширилади";


21) 103-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

"103. Ушбу Низомнинг 101-банди "и" кичик бандига асосан пенсияга устама Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвонини белгилаш ва олий нишон - "Олтин Юлдуз" медалини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонуни билан тасдиқланган "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони тўғрисидаги Низомга мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёки фармойишларида белгиланган миқдорларда ушбу Низом қоидалари асосида тайинланади ва тўланади";


22) 112-бандда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизнчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Ўгай ўғил ва ўгай қиз, агар улар ота-оналаридан алимент олмаган бўлсалар, ҳақиқий фарзандлар сингари пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Ўгай ота (она) агар вафот этган ўгай ўғил (қиз)ни 18 ёшга тўлгунга қадар камида 5 йил тарбиялаган ёки боққан бўлсалар, ҳақиқий отаси ёки онаси сингари пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар. Бунда ўгай ота (она)нинг вафот этган ўгай ўғил (қиз)ни 5 йил тарбиялаганлиги ёки боққанлиги Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ ўгай ота (она)нинг ўгай ўғил (қиз)ни ҳақиқий онаси (отаси) билан никоҳ тузилганлиги қайд этилган санадан бошлаб аниқланади";

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


23) 115-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Имтиёзли шартларда пенсия тайинлашда ҳисобга ўтадиган ишлар айни шундай ёки нисбатан имтиёзлироқ шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берган тақдирда, Қонуннинг 9-моддасида назарда тутилган 1, 2 ва 3-сонли рўйхатлардаги иш даврлари ўзаро ҳисобга олинади";


24) 126-банд қуйидаги мазмундаги "ж" кичик банд билан тўлдирилсин:

"ж) I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун ариза берган санадаги Қонуннинг 17-моддасида белгиланган ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади";


25) 134-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосан қайта ҳисобланган пенсия миқдори, тўланиб турган пенсия миқдоридан кам миқдорда ҳисобланган ҳолларда комиссия пенсия миқдорини қайта ҳисоблашни рад этиш ва амалда тўланиб турган пенсия тўловини давом эттириш бўйича қарор қабул қилади";

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


26) 137-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:

"Бундан ногиронлик пенсияси мустасно";


27) 155-банддаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


28) 180-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


29) 196-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи - тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Пенсиялардан чегирмалар Қонуннинг 65-моддасида белгиланган тартиблар асосида амалга оширилади.

Пенсия ёки нафақа олувчи қарздорликни қоплаш учун унинг ёзма аризасига мувофиқ пенсия ва нафақалар суммаларини кўпроқ миқдорда, шу жумладан тўлиқ миқдорда йўналтириш ҳуқуқига эга. Пенсия ёки нафақа олувчининг ёзма аризасида у томонидан белгиланган фоиз кўринишидаги миқдор ёки қатъий сумма кўрсатилади.

Пенсия ёки нафақа олувчи иҳтиёрий асосдаги аризасига асосан қарздорликни қоплашга йўналтирилаётган миқдорни кўпроқ миқдорга ўзгартириш ҳуқуқига эга.

Пенсиялардан чегирмалар, пенсия ва нафақа тўлаш учун қайдномаларни шакллантиришда ўтган ойнинг 30-санасига қадар келиб тушган (қабул қилинган) ижро ҳужжатлари ёки Пенсия жамғармаси бўлими шуъбаси томонидан ушбу Низомга 21-иловага мувофиқ тайёрланади ва расмийлаштирилади. Бунда қарздорликни тўловчи пенсия ёки нафақа олувчи ортиқча тўлашнинг сабаби ва даври, чегирманинг ҳар ойлик миқдори ва фоизи кўрсатилади ҳамда қабул қилинган қарор бўйича амалга оширилади.

Пенсия ёки нафақадан чегирмалар ушланган тақдирда, чегирмалар учун асос бўлган ижро ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг тегишли туман (шаҳар) бўлимига қайтарилади. Қайтаришда қайтариш сабаблари ва пенсионер (нафақа олувчи)нинг янги яшаш манзили ёки манзил-колонияси жойлашган манзил кўрсатилади. Маълумотлар ахборот тизимида рўйхатга олинади.

Пенсия ёки нафақадан чегирмалар бўйича ижро ҳужжатлар ижросининг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан назорат, шунингдек, унинг сақланиши Пенсия жамғармаси бўлими шуъба мудирига юкланади";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


30) қуйидаги мазмундаги 196-1 - 196-5-бандлар билан тўлдирилсин;

"196-1. Пенсия олувчига нисбатан бир нечта ижро ҳужжатлари келиб тушганда пенсиядан чегирмалар Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида" Қонуннинг 80-моддасига мувофиқ навбат тартибида амалга оширилади.

Бунда Қонуннинг 65-моддаси биринчи қисми "б"бандида кўрсатилган асослар бўйича пенсиядан чегирмалар Пенсия жамғармасига тўланадиган талаблар ҳисобланиб, биринчи навбатда қаноатлантирилади.

Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида" Қонуннинг 79-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳар бир кейинги навбатдаги талаблар ўзидан олдинги навбатдаги талаблар тўлиқ қондирилгандан кейин қаноатлантирилади.

Ундирилган сумма бир навбатдаги барча талабларни тўла қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, улар ҳар бир ундирувчига тегишли суммага мутаносиб равишда қаноатлантирилади.

Мисол. Пенсия жамғармаси бўлимига пенсионернинг коммунал тўловлар бўйича қарздорлигини қоплашга доир ижро ҳужжати келиб тушди. Шу билан бирга Пенсия жамғармаси бўлими томонидан унинг қарорига мувофиқ пенсиядан пенсионер томонидан қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш оқибатида ортиқча тўланган суммалар бўйича юзага келган қарздорликни қоплаш учун пенсия суммасининг 30 фоиз миқдорида чегирма амалга оширилиб келинмоқда. Бу ҳолатда Пенсия жамғармаси бўлимининг қарори асосида Пенсия жамғармасига тўланадиган талаблар биринчи навбат талаби, коммунал тўловлардан қарздорлик эса бешинчи навбат талаби эканлигини ҳисобга олган ҳолда, тегишлича Пенсия жамғармаси бўлими қарори асосида чегирмалар пенсия суммасининг 30 фоиз миқдорида, ижро ҳужжати бўйича эса 20 фоиз миқдорида амалга оширилади.

196-2. Қонуннинг 65-моддаси биринчи қисми "а" бандида кўрсатилган асос бўйича пенсиялардан чегирмалар қилиш тўғрисида ҳужжатлар ваколатли органлар томонидан бевосита пенсионер ҳисобда турган Пенсия жамғармаси бўлимига чегирма қилиш ва чегириб қолинган суммаларни қарздор ҳисобидан ундирувчига кўчириб бериш қарори илова қилинган хат билан юборилади. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар, шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳам юборилиши мумкин.

Пенсиялардан чегирма қилиш тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлимига келиб тушган ҳужжатлар Пенсия жамғармаси бўлими шуъбаси томонидан кўриб чиқилади ва ижрога қабул қилинади.

Шуъба бир иш куни давомида ижро ҳужжатида кўрсатилган пенсионернинг фамилияси, исми, отасининг исмини, шунингдек, ижро ҳужжати ва талабномадаги яшаш манзили ва суммани ўзаро солиштиради.

Ижро ҳужжатини ижро учун қабул қилиш имконияти бўлмаган ҳолатда Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи ижро ҳужжатини расмийлаштирган ваколатли органга сабабини (ижро ҳужжатини расмийлаштирганда хатоликни аниқлаганда, чегирмаларни кўчириб ўтказиш учун ундирувчи ҳақида тўлиқсиз маълумот мавжуд бўлганда, ижро қилиш жойи бўйича ижро ҳужжати тақдим этилмаганда) кўрсатган ҳолда ҳужжатларни уч иш куни давомида қайтаради.

Чегирмаларни кўчириб бериш ижро ҳужжатига талабномада кўрсатилган манзил асосида амалга оширилади. Чегириб қолинган суммалар ундирувчига кўчириб бериш харажатларини ҳисобга олган ҳолда қарздор ҳисобидан амалга оширилади. Пул ўтказмаларини кўчириб ўтиш учун ҳақ пенсия, нафақа, компенсация ва бошқа тўловларни тўлаш хизматлари учун қонунчилик ҳужжатларида белиланган тариф бўйича ундирилади.

Пенсия жамғармаси бўлими шўъбаси Қонуннинг 65-моддасида кўрсатилган асослар бўйича амалга оширилаётган пенсия ва нафақалардан чегирмаларни пенсия ва нафақалардан чегирма қилиш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли органнинг кўрсатмаси бўлмаса камайтириш ёки кўпайтириш, шунингдек, тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга эмас.

196-3. Пенсиялардан чегирмалар пенсия олувчига унинг томонидан қилинган суиистеъмолликлар оқибатида (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида) ёхуд ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида ортиқча тўланган суммалар бўйича Пенсия жамғармаси бўлими комиссияси қарори асосида амалга оширилади.

Суиистеъмоллик деганда пенсия олувчининг пенсияни ортиқча олишга қаратилган ҳаракатлари тушунилади.

Ҳисоблашдаги хато деб пенсияларни ҳисоблашдаги арифметик ҳаракатлар (қўшиш, айриш, бўлиш, кўпайтириш) билан боғлиқ хато, Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига маълумотларни киритишдаги механик хато, шунингдек, Пенсия жамғармасининг ахборот тизимидаги носозлик оқибатидаги хато тушунилади.

Техник хато деб Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига маълумотларни нотўғри киритиш билан боғлиқ хато эътироф этилади. Бундай хато деб, шунингдек, пенсия таъминотига оид имтиёзларни қўллашда нотўғри шарҳлаш (услубий китоб, қўлланма ва кўрсатма хатлар фойдаланган ҳолда), пенсия ҳисоблаш учун қўлланиладиган иш ҳақини қайта ҳисоблашда коэффициентларни нотўғри танлаш, пенсия ва нафақаларни ҳисоблаш учун бошланғич маълумотларни нотўғри кўрсатиш, пенсия ва нафақаларни икки маротаба ўтказиб юбориш, бир давр учун бир нечта асосларга кўра тўлашни амалга ошириш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳисоб-китоб қоидаларига риоя этмаслик ҳам тушунилади.

Комиссия қарори асосида чегирмалар қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида - 10 фоиз;

қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида - 30 фоиз;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг икки баробаридан кам миқдорда пенсия олувчи шахслар бўйича - 5 фоиз (мазкур банднинг саккизинчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган ҳолатлардан ташқари).

Пенсионер Пенсия жамғармаси бўлими комиссия қароридан норози бўлиб судга мурожаат қилинганда, чегирма қилиш тўғрисидаги комиссия қарори тўхтатиб турилади ва чегирма миқдори суд қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Пенсия (нафақа)дан ортиқча тўланган суммалар бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда пенсия ва нафақалардан чегирмалар пенсионер (нафақа олувчи) вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия ва нафақалар суммалари, шунингдек, ижтимоий (пенсия) таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузилмаган Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги давлатга доимий яшаш учун жўнаб кетишгача олти ой аввал бериладиган пенсия суммаларидан ҳам амалга оширилади.

Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда пенсия ва нафақалар тўлаш тўхтатилганда қолган қарз суд тартибида ундирилади.

196-4. Барча чегирмаларни ҳисоблаб чиқаришда қайта ҳисоблашларда аниқланган пенсия қўшимчалари суммалари ҳам киритилиши лозим. Агар, пенсия камайтирилса, тўланган суммалар жорий ойда чегирма қилинишида ҳисобга олиниши мумкин эмас.

Мисол. Жорий ойда пенсионерга тўланиши лозим бўлган пенсия миқдори 500 000 сўмни ташкил этади. Ушбу пенсия бўйича 25 фоиз миқдорида алимент чегириб қолинмоқда.

Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш натижасида ўтган ойлар учун 1 200 000 сўм миқдорида тўланмай қолган пенсия аниқланди. Ушбу ҳолатда алиментларни олинмай қолган суммаларни ҳисобга олган ҳолда яъни 1 700 000 (500 000 + 1 200 000) сўмдан аниқлаш лозим бўлади. Шундай қилиб, чегириб қолинадиган алиментлар миқдори 425 000 сўмни, пенсионерга тўланган сумма эса 1 275 000 сўмни ташкил этади.

Мисол. Жорий ойда пенсионерга тўланиши лозим бўлган пенсия миқдори 500 000 сўмни ташкил этади. Ушбу пенсия иши бўйича 25 фоизи миқдорида алимент чегириб қелинмоқда. Пенсияни қайта ҳисоблаш асосида Пенсия жамғармаси бўлими комиссияси қарорига асосан 100 000 сўм миқдорида ортиқча тўланган сумма аниқланди.

Ушбу ҳолатда чегирма қилинган алимент суммаси 500 000 сўмдан 25 фоизни яъни 125 000 сўмни ташкил этади. Қолган 375 000 (500 000 - 125 000) сўмдан ортиқча тўланган сумма 100 000 сўм чегириб қолинади. Шундай қилиб пенсионерга 275 000 сўм тўланади.

Пенсионернинг яшаш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида ўзгарганлиги тўғрисида маълумот олинганда Пенсия жамғармаси бўлими шўъбаси пенсия оид ҳужжатлар йиғмажилдини унда ортиқча тўланган пенсиянинг қолдиқ суммасини кўрсатган ҳолда пенсионернинг янги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

Ижро ҳужжати нусхаси пенсионернинг аввалги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимида қолади, асл нусхаси эса пенсионернинг янги яшаш жойини кўрсатган ҳолда ижро ҳужжатини юборган тегишли органга қайтарилади.

Агар пенсионер Ўзбекистон Республикасидан ташқарисига доимий яшаш учун кетганда ижро ҳужжати ҳужжатни қайтариш сабабини кўрсатган ҳолда илова қилинган хат билан суднинг топшириғига асосан ижро ҳужжати ҳисобга олинган жой бўйича уни юборган тегишли органга, у мавжуд бўлмаганда эса ижро ҳужжатини ёзиб берган судга юборилади.

Пенсионернинг давлат олдида у томонидан содир этилган суиистеъмолликлар (қасддан нотўғри маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатлар тақдим этилиши, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилмаслиги) натижасида пенсия миқдорининг ортиқча тўланиши бўйича қарздорлиги мавжуд бўлганда пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди етказилган зарар тўлиқ қоплангандан сўнг берилади.

196-5. Ижро ҳужжати бўйича ундирилишни тамомланиши (кўрсатилган сумманинг тўлиқ ундирилиши, ижро ҳужжатини юборган орган томонидан қайтариб олиниши ёки суд томонидан белгиланган муддат бўйича алиментларнинг ундирилиши) юзасидан Пенсия жамғармаси бўлими шуъбаси пенсионернинг Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали амалга оширилган чегирмаларнинг тўғрилигини текширади.

Пенсия жамғармаси бўлими шуъбаси Пенсия жамғармасининг ахборот тизимидаги маълумотлар асосида пенсионердан чегирма қилинган миқдор ва амалга оширилган ундиришлар тўғрисида ижро ҳужжатини юборган суд ёки бошқа органга маълумот хатини тайёрлайди ва Пенсия жамғармаси бўлими шуъба мудирига текшириш учун тақдим этади.

Пенсия жамғармаси бўлими шуъба мудири чегирмалар ёпилишининг асослилигини ва ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилганлигини текширади.

Ижро ҳужжати Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи имзоси ва Пенсия жамғармаси бўлими муҳри билан тасдиқланади ҳамда масъул ходимга қайтарилади.

Ундириш тўлиқ амалга оширилган ижро ҳужжатлари ижро ҳужжатини юборган тегишли органга қайтарилади.

Суд томонидан ижро ҳужжатларини қайтариш бўйича бошқача тартиб белгиланган бўлса, қайтариш суд кўрсатмасига асосан амалга оширилади.

Ижро ҳужжати қайтариб олинган ҳолатда эса уни қайтариб олиш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли органга қайтарилади.

Пенсияни тўлаш қуйидаги сабабларга кўра тўхтатиб турилганда (тўхтатилганда):

пенсия тайинлаш шартлари қайта кўрилганда - ижро ҳужжати (ариза) Пенсия жамғармаси бўлими шуъбасида тўлов учун янги ҳужжат келиб тушгунга қадар сақланади;

пенсия тўлаш тўхтатилганда (пенсионер олувчи вафоти, тайинланган пенсияга ҳуқуқи йўқолганда, Ўзбекистон Республикасидан ташқарига доимий яшаш учун кетганда) - Пенсия жамғармаси бўлими шуъбаси ижро ҳужжатини уни юборган органга қайтаради;

ногиронлик пенсияси ва нафақасини тўлаш муддати тугаганда - ижро ҳужжати (агар унинг амал қилиш муддати тугамаган бўлса) Пенсия жамғармаси бўлими шуъбасида пенсия тўлаш учун янги ҳужжат келгунга қадар сақланади.

Агар ногиронлик пенсиясини тўлаш муддати тугаган кундан бошлаб икки ой ичида янги ҳужжат қабул қилинмаса, Пенсия жамғармаси бўлими шуъбаси ижро ҳужжатини уни юборган органга қайтаради";


31) 197-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"197. Пенсиялар тайинлаш ва тўлашни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратининг Ички аудит ва молиявий назорат бўлими ҳамда ҳудудий бошқармаларнинг Ички назорат ва пенсия, нафақа ҳамда бошқа тўловларни тайинлаш мониторинги шуъбаси томонидан амалга оширилади";


32) қуйидаги мазмундаги 21-илова билан тўлдирилсин:


"Давлат пенсияларини тайинлаш

ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

21-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт

ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан

ташқари Пенсия жамғармаси _______ бўлими

комиссиясининг пенсия (нафақа) миқдоридан

чегирма қилиш ҳақидаги

ҚАРОРИ

        

"___" _______ 20__ йил                              _______ сон

        

Пенсияга оид ҳужжатлар йиғма жилди рақами


          

Пенсия (нафақа) тури


          

Пенсия ёки нафақа олувчининг яшаш жойи


          

Шахс


га


(Ф.И.О.)


          

"__" _______ 20__ йилдан, "___" 20__ йилгача бўлган давр учун

         


          


         


сабабли


сўм

           

___ тийин миқдорда ортиқча тўлов ҳисобланди.

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 65-моддасига мувофиқ 20__ йил __________ ойидан ортиқча тўлов бўйича қарздорлиги тугагунга қадар ойлик тўловига ___ % миқдорида чегирма қўйилсин.

          

Комиссия раиси:






(Ф.И.О.)


(ИМЗО)


            

Комиссия аъзолари:






(Ф.И.О.)


(ИМЗО)








(Ф.И.О.)


(ИМЗО)








(Ф.И.О.)


(ИМЗО)








(Ф.И.О.)


(ИМЗО)

".

        

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 23 мартдаги

119-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

            

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарорига 3-илованинг 9-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (оив инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2014 йил 10 сентябрдаги 256-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сон Қонуни)" 2014 йил 31 декабрдаги 372-сон қарорига илованинг 2-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сон Қонуни)" 2016 йил 8 июлдаги 230-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сон қарорига илованинг 3-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон қарорига илованинг 5-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналарини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий аҳамиятли товарларни (хизматларни) эркин нархларда сотилишини таъминлашга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 18 мартдаги 229-сон қарорига илованинг 1-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 27 декабрдаги 1042-сон қарори.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони)" 2020 йил 20 июндаги 396-сон қарорига илованинг 1-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 28 апрелдаги 248-сон қарори.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 12-илованинг 36-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни) 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 259 ва 1025-бандлари.

         

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 23 март














































































Время: 0.2105
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск