ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2023 й. 127-сон "Телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун ижара шартномаларини расмийлаштиришнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.2023 й.

N 127



ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ВОСИТАЛАРИНИ

ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ИЖАРА ШАРТНОМАЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШНИНГ МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори ижроси юзасидан телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун телекоммуникация операторларига ер участкаларини ажратишда тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибни жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Табиат ресурслари вазирлигининг телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун телекоммуникация операторларига ижарага берилиши режалаштирилган ер участкалари рўйхатини шакллантириш, уларни танлов (электрон онлайн-аукцион)га қўйиш ва телекоммуникация операторларига ижарага бериш жараёнларини рақамлаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун ижара шартномаларини расмийлаштиришнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2023 йил 1 июндан бошлаб амалга киритилсин.


3. Телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун телекоммуникация операторларига ижарага берилиши режалаштирилган ер участкалари рўйхатини шакллантириш, уларни танлов (электрон онлайн-аукцион)га қўйиш ва телекоммуникация операторларига ижарага бериш имконини берувчи махсус ахборот тизими (кейинги ўринларда - ахборот тизими)ни ишлаб чиқиш, уни техник ва ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида Рақамли технологиялар вазирлигининг ""UNICON.UZ" фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази" давлат унитар корхонаси - ахборот тизими оператори этиб белгилансин.


4. Ахборот тизими оператори:

2023 йил 1 майга қадар ўз маблағлари ҳисобидан ахборот тизимини ишлаб чиқсин;

2023 йил 1 июлга қадар телекоммуникация воситаларини жойлаштириш бўйича телекоммуникация операторлари томонидан аввал расмийлаштирилган ижара шартномалари, телекоммуникация воситалари жойлашган ер (координата нуқталари ва чегаралари) ва шартномаларнинг тегишли маълумотлари (реквизитлари) ахборот тизимига киритилишини таъминласин.


5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ижарага берилиши режалаштирилган ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизими операторига доимий асосда электрон ахборот алмашинуви орқали тақдим этиб борсин.


6. Рақамли технологиялар вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ўз ахборот тизимларини ушбу қарорнинг 3-бандида кўрсатилган ахборот тизими билан ўзаро интеграция қилиш чораларини кўрсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 октябрдаги 429-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


8. Рақамли технологиялар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 25 мартдаги

127-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 октябрдаги

429-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида

радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 4-банддаги "Радиочастоталар бўйича давлат комиссиясининг" ва "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш" сўзлари тегишлича "Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг" ва "Рақамли технологиялар" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 5-банднинг биринчи хатбошисидаги "Электромагнит мувофиқлик маркази" сўзлари ""Электромагнит мослашув маркази" давлат унитар корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 7-банднинг ўнинчи хатбошисидаги "Радиочастота спектрининг тижорат қиммати коэффициенти" жадвали қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Радиочастота спектрининг тижорат қиммати коэффициенти

Т/р

Алоқа тури


E

коэффициенти


1.

Кўчма радиотелефон алоқаси (транкинг алоқа)


30

2.

Умумий фойдаланиладиган уяли радиотелефон алоқаси


85

3.

Кўчма радио алоқа


15

4.

Йўлдош алоқа (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган марказий ер станцияси* ва концентратори** орқали телекоммуникация хизматларини тақдим этиш учун мўлжалланган йўлдошли алоқа тармоқлари; ҳаво транспортида маълумот узатиш хизматларини тақдим этиш учун мўлжалланган йўлдошли алоқа тармоқлари бундан мустасно, яъни радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўлов белгиланмайди)


55

5.

MMDS, NMDS ва MVLS туридаги тизимлардан фойдаланган ҳолда телевизион дастурларни тарқатиш


50

6.

Телевидение ва радиоэшиттириш нодавлат дастурларини тарқатиш, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларининг тижорат трансляцияси


40

7.

Маълумотларни симсиз узатиш (2400 - 2483,5 МГц ва 5000 - 5999 МГц радиочастоталари полосаларидаги wi-fi технологиялари бундан мустасно)


70

Бунда, *) Марказий ер станцияси - сунъий йўлдош алоқаси орқали абонент станцияларига хизмат кўрсатувчи ва уларни сунъий йўлдош тармоғига бирлаштирувчи ер станцияси.

**) Концентратор - йўлдош алоқа абонент станцияларини ер усти телекоммуникация тармоқлари (телефон тармоқлари, маълумот узатиш тармоқлари) билан боғловчи ускуна ҳисобланади".


4. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Радиочастота спектридан фойдаланганлик учун:

дастлабки тўлов - фойдаланувчи томонидан Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш тўғрисидаги тегишли қарори олинганидан сўнг 90 кун ичида;

кейинги тўловлар - Вазирликка бериладиган ҳисоб-китоблар асосида йил чораги биринчи ойининг 15-кунидан кечикмай ҳар чоракда тўланади.

Мазкур тўлов қуйидаги тартибда тақсимланади:

50 фоизи Давлат бюджетига йўналтирилади;

50 фоизи Радиочастота спектридан фойдаланишни бошқариш ва мониторинги Вазирлик харажатларини қоплашга йўналтирилади.

Вазирлик тегишли суммани улар тушган кундан бошлаб 3 кундан кечикмай Давлат бюджетига ўтказади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 25 март


























Время: 0.0269
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск