Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Таълим тўғрисида /

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.09.2021 й. 572-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 17 сентябрдаги

572-сон қарорига

1-ИЛОВА



Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус,

профессионал ва мактабдан ташқари таълим

ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда - таълим ташкилотлари) педагог кадрларини (кейинги ўринларда - педагог кадрлар) аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари педагог кадрларига нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Қуйидагилар педагог кадрларни аттестациядан ўтказишнинг вазифалари ҳисобланади:

педагог кадрларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатида кўрсатилган тайёрлов, таълим йўналиши, мутахассислиги ёки ихтисослиги бўйича билимларини синовдан ўтказиш;

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларининг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси ҳамда педагогик маҳоратини, шунингдек, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларининг ўз фанини билиши, фаолияти самарадорлиги, педагогик маҳорати, психологик тайёргарлигини ўрганиш ва холисона баҳо бериш ҳамда уларни рағбатлантириш;

мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларини юқори билим савиясига эга бўлган, истеъдодли ва иқтидорли педагог кадрлар билан тўлдириш.


3. Аттестациянинг асосий принциплари мажбурийлик, даврийлик, ошкоралик, кенгашиб иш кўриш ҳамда холислик ҳисобланади.


4. Педагог кадрлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.

Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.

Педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши мумкин.

Навбатдаги мажбурий аттестация натижаларига кўра амалдаги малака тоифаси (лавозими) оширилган, сақланган ёки туширилган, шунингдек, навбатдан ташқари аттестация натижаларига кўра амалдаги малака тоифаси (лавозими) оширилган ёки сақланган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга беш йилдан сўнг жалб этилади.

Педагог кадрларнинг мажбурий аттестацияга ўз муддатида жалб этилиши учун педагог кадр фаолият кўрсатаётган таълим ташкилотининг раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.

Педагог кадрларнинг аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Нодавлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг педагог кадрлари ўз хоҳишига кўра мазкур Низом талабларига мувофиқ навбатдан ташқари аттестациядан ўтиши мумкин.


5. Аттестацияга таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог кадрлари жалб этилади.

Таълим ташкилотларининг олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрлари, шунингдек, ишлаб чиқариш таълими усталари касбий стандартлар ҳамда ходимларнинг ҳар бир лавозим ва касб бўйича малака даражасига қўйиладиган талаблар асосида тизимида мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар (кейинги ўринларда - манфаатдор вазирликлар ва идоралар) томонидан аттестациядан ўтказилади.

Таълим ташкилотларининг олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрлари ва ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш тартиби манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади.


6. Қуйидагилар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:

фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрлар;

олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар;

педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагог ходимлар;

ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог ходимлар;

педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар;

педагогик фаолият бўйича уч йилдан кам бўлган иш стажига эга педагог кадрлар;

ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар;

узоқ (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанишни ўтаётган педагог кадрлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида;

мазкур Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган педагог кадрлар, уларга малака тоифаси тўғридан-тўғри берилган ёки бир поғона оширилган вақтдан бошлаб кейинги беш йил давомида;

республика ва чет эл давлатларига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган педагог кадрлар;

ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартлар асосида рақобатлаша олмайдиган шахслар учун энг кам миқдордаги иш ўринларига захирага олиб ишга жойлаштирилган педагог кадрлар, бу иш жойларига қабул қилинган кундан бошлаб уч йил давомида.

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мазкур бандда кўрсатилмаган бошқа педагог кадрлар ҳам навбатдаги мажбурий аттестациядан озод қилиниши мумкин.


7. Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтишлари мумкин.

Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрларнинг амалдаги малака тоифалари (лавозимлари) сақланиб қолади ҳамда уларга таълим ташкилотларида ишлаган даврида мазкур малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади.

Ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, малака тоифасини (лавозимини) оширган ёки сақлаб қолган педагог кадрларга оширилган ёки сақлаб қолинган малака тоифаси (лавозим) бўйича ҳақ тўланади.

Ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, аттестациядан ўта олмаган педагог кадрларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда уларга навбатдан ташқари аттестацияда қатнашишдан олдин амалда бўлган малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади.


8. Қуйидаги педагог кадрларга малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади:

a) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан рўйхати тасдиқланадиган спорт мусобақаларининг:

туман (шаҳар) босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига - иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига - биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

халқаро ҳамда республика босқичи ғолиби ва совриндорларини (1-3-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига - олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

б) белгиланган тартибда тасдиқланадиган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика, ҳудудий ва жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари календарь режаларига киритиладиган спорт мусобақаларининг:

туман (шаҳар) босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига - иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига - биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

халқаро ҳамда республика босқичи ғолиби ва совриндорларини (l-3-ўрин) тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига - олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

в) жисмоний тарбия фан олимпиадасининг, шунингдек, "Беш ташаббус олимпиадаси", олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларининг:

туман (шаҳар) босқичи ғолиби ва совриндорларини (l-3-ўрин) тайёрлаган умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига - иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолиби ва совриндорларини (l-3-ўрин) тайёрлаган умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига - биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

халқаро ҳамда республика (финал) босқичи ғолиби ва совриндорларини (1-3-урин) тайёрлаган умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига - олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

г) халқаро математика (IMO), физика (IPhO), кимё (IChO), биология (IBO) информатика (IOI) олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медаль (биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин) совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрларига - олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

д) олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг олий малака тоифасини (бош ўқитувчи лавозимини) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрларга - олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) ;

е) педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган ҳамда ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог кадрларга - уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими).

9. Қуйидаги педагог кадрларининг малака тоифаси (лавозими) бир поғонага оширилади:

Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирланган педагог кадрлар;

"Устоз"миллий мукофоти ғолиблари;

Worldskills мусобақалари совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрлари;

республика миқёсидаги фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган педагог кадрлар.

Педагог кадрларнинг малака тоифасини (лавозимини) бир поғонага оширишда мазкур Низом кучга киргандан кейинги эришилган натижалар инобатга олинади.

10. Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрларга аттестацияга жалб этилгунга қадар қуйидаги тартибда малака тоифаси (лавозим) берилади:

бакалавр даражасига эга педагог кадрларга - мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими;

магистр даражасига эга мутахассисларга, шунингдек, олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотли педагог кадрларга - иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрларга - олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).


11. Тузилмасида мактабгача, умумий ўрта ёки мактабдан ташқари бўғинлари мавжуд бўлган ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг мазкур бўғинларда дарс бераётган педагог кадрлари аттестациядан мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари учун белгиланган тартибда ўтказилади.


12. Таълим ташкилотлари раҳбарлари:

навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтиш муддати тугашидан олти ой олдин педагог кадрларни аттестациядан ўтиш лозимлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши;

педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби билан таништириши ҳамда ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрлари аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топшириш бошлангунга қадар уларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолашни ташкил этиши лозим.

13. Аттестацияга доир ташкилий масалалар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (кейинги ўринларда - ваколатли вазирликлар), тизимида мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда таълим ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

14. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги аттестациянинг меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда педагог кадрларнинг ҳуқуқлари таъминланган ҳолда ўтишини назорат қилади.

15. Аттестацияни ўтказишда аттестация жараёнини қатъий назорат қилиш тегишлича ваколатли вазирликлар томонидан амалга оширилади.

Мувофиқлаштириш аттестация жадвалларини ишлаб чиқишни ва тасдиқлашни, аттестацияни ташкил этишни, қўшма қарорлар лойиҳаларини тайёрлашни, педагог кадрлар учун тест, ижодий, назарий (оғзаки, ёзма) ва амалий синовларни ўтказишни ҳамда уларнинг натижаларини эълон қилишни, аттестациядан ўтган педагог кадрларга сертификатлар беришни ўз ичига олади.

Аттестацияни назорат қилиш унинг натижаларини таҳлил қилиш, баҳолаш, ушбу Низом талаблари бузилишининг олдини олиш ҳамда аттестацияни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида йўл қўйилган қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотномаларни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибиятига, манфаатдор вазирлик ва идораларга ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш орқали амалга оширилади.



2-БОБ. АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТИШ УЧУН

ҲУЖЖАТ ТОПШИРИШ


16. Педагог кадрлар асосий иш жойи бўйича аттестацияга жалб этилади. Таълим ташкилотларида ўриндошлик асосида дарс берадиган ва асосий иш жойи бўйича педагогик фаолият билан шуғулланмайдиган педагог кадрлар ўриндошлик асосида фаолият юритаётган таълим ташкилотидан аттестацияга жалб этилади.


17. Педагог кадрларнинг малака тоифалари (лавозимлари) бошқа таълим ташкилотларига, таълим ташкилотларининг бир туридан бошқасига ёхуд нодавлат таълим ташкилотидан давлат таълим ташкилотига ишга ўтганда сақлаб қолинади.

Бунда мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларининг иккинчи малака тоифаси ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг катта ўқитувчиси лавозимига, биринчи малака тоифаси - етакчи ўқитувчиси лавозимига, олий малака тоифаси - бош ўқитувчиси лавозимига тенглаштирилади.


18. Педагог кадрлар олий маълумот олганлиги ёки қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги дипломда (кейинги ўринларда - диплом) кўрсатилган тайёрлов, таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослигига мос келадиган ўқув фанлар бўйича аттестациядан ўтади.

Педагог кадрларнинг дипломида биттадан ортиқ тайёрлов ёки таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослик кўрсатилган бўлса, улар дарс бераётган ҳар бир ўқув фани бўйича алоҳида аттестациядан ўтади, профессионал таълим ташкилотларининг умумкасбий ва махсус фан ўқитувчилари бундан мустасно.

Профессионал таълим ташкилотларида икки ёки ундан ортиқ умумкасбий ва махсус фанлардан дарс бераётган педагог кадрлар ўқув юкламаси кўп бўлган битта ўқув фани бўйича, бир нечта фандан ўқув юкламаси тенг миқдорда бўлган ҳолларда педагог кадр томонидан танланган ўқув фани бўйича аттестациядан ўтказилади.

Бунда профессионал таълим ташкилотлари умумкасбий ва махсус фан ўқитувчиларига аттестация натижалари бўйича берилган лавозими улар дарс бераётган фан соҳаси бўйича бошқа ўқув фанларига ҳам тегишли бўлади.


19. Аттестациядан ўтиш учун педагог кадрлар ҳар йили 1 январдан 1 мартга қадар ва 1 августдан 1 октябрга қадар бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қиладилар.

20. Педагог кадрларни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.


21. Педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилинганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим тўланганлиги ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.


22. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг:

20 фоизи - Адлия вазирлигининг давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи - Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

50 фоизи - ваколатли вазирликларнинг бюджетдан ташқари жамғармасига;

қолган қисми - Давлат бюджетига ўтказилади;

б) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг:

10 фоизи - Адлия вазирлигининг давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи - ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) - Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

50 фоизи - ваколатли вазирликларнинг бюджетдан ташқари жамғармасига;

қолган қисми - Давлат бюджетига ўтказилади;

в) ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг:

0,5 фоизи - Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

20 фоизи - Давлат бюджетига;

қолган қисми - ваколатли вазирликларнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.

Педагог кадр аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатилишидан воз кечган, амалдаги малака тоифасини (лавозимини) ҳимоя қила олмаган ва аттестациядан ўта олмаган тақдирда, тўланган йиғим қайтариб берилмайди.

Педагог кадрлар узрли сабабларга кўра аттестацияга келмаганлиги туфайли уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилган тақдирда, йиғим такроран ундирилмайди.

23. Бевосита давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда педагог кадр номидан давлат хизматлари маркази ходими, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилинганда эса педагог кадрнинг ўзи мустақил равишда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ сўровномани (кейинги ўринларда - сўровнома) электрон тарзда тўлдиради.

Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

педагог кадрнинг таълим тўғрисидаги ҳужжати (хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни Ўзбекистон Республикасида тан олиш ҳақидаги гувоҳнома);

қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса);

педагог кадрнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари юзасидан маълумотнома (ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагоглари учун).

Педагог кадрлардан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.

Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига педагог кадр масъул ҳисобланади.


24. Педагог кадр ўзи келиб мурожаат этганда, давлат хизматлари марказлари томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Педагог кадр Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди. Бунда сўровнома педагог кадр томонидан дастурга киритилган телефон рақамига ёки электрон почта манзилига автоматик тарзда юбориладиган SMS-хабарнома орқали тасдиқланади.

25. Нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганлиги аниқланган ҳар қандай босқичда педагог кадрнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва аттестациядан ўтказиш жараёни тўхтатилади, топширилган ҳужжатлар ва тўланган йиғим қайтарилмайди.

Педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатнинг қалбаки эканлигини аниқлаш ваколатли вазирликларда мавжуд бўлган маълумотлар асосида амалга оширилади. Мавжуд бўлган маълумотлар асосида педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, тегишли ваколатли ташкилотларга сўровнома юборилади.

Педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатлар қалбаки эканлиги аниқланган тақдирда, мазкур ҳужжатлар ваколатли вазирликлар томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.

26. Қуйидаги ҳолатларда давлат хизматлари маркази ёки ваколатли вазирликлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши рад этилиши мумкин:

педагог кадрлар томонидан сўровноманинг электрон рақамли имзо ёки имзони идентификация қилишнинг бошқа воситалари ёхуд SMS-хабарнома билан тасдиқланмаганлиги;

педагог кадрлар томонидан нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилгани маълум бўлиб қолганлиги;

сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатганлик учун белгиланган йиғимнинг тўланмаганлиги (педагог кадрни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно).

Давлат хизматлари кўрсатишни мазкур бандда кўрсатилган асослардан бошқа ҳолатлар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.


27. Педагог кадр давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортишга ҳақли (педагог кадрни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно).

Педагог кадр давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда тўланган йиғим қайтарилмайди.

Педагог кадрга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар (педагог кадрнинг вафот этиши, меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолиши ёки педагог кадр билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши туфайли давлат хизматидан фойдаланиш зарурати мавжуд эмаслиги) сабабли давлат хизматидан фойдаланилмаган тақдирда, тўланган йиғим педагог кадрга ёки унинг қонуний вакилига қайтарилади.


28. Педагог кадр давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, педагог кадр томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этганда, автоматик тарзда ваколатли вазирликларга электрон шаклда юборилади.

29. Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда ваколатли вазирликлар томонидан ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали педагог кадрларга хабарнома юборилади.

Ушбу хабарнома QR-кодга эга

...
Время: 0.0089
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск