Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида /

Ўзбекистон Республикасининг 31.10.1990 й. 152-XII-сон "Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

31.10.1990 й.

N 152-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

МУЛКЧИЛИК ТЎҒРИСИДА*


Ўзбекистон Республикасида мулк дахлсиздир. Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг самарали амал қилишига ва халқ фаровонлигининг ўсишига имконият яратувчи ҳар қандай шаклдаги мулкчилик бўлишига рухсат берилади. Мулкчиликнинг ҳамма шакллари дахлсиз бўлишига ва уларнинг ривожланиши учун тенг шароит яратилишига қонун кафолат беради.

Ўзбекистон Республикаси мулкдорга қарашли бўлган мол-мулкни сақлаш ва кўпайтириб бориш учун барча зарур шароитларни яратиб беради.


I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Мулкий ҳуқуқ

1. Ўзбекистон Республикасида мулкий ҳуқуқ тан олинади ва қонун билан муҳофаза этилади.


2. Мулкдор ўзига тегишли мол-мулкка ўз иҳтиёрига кўра эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.

Мулкдор ўз мол-мулкига нисбатан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни қилишга ҳақлидир. У мулкдан қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай хўжалик ёки бошқа фаолиятни амалга оширишда фойдаланиши мумкин.

3. Мулкдор ўзига қарашли мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф қилиш ҳуқуқини бошқа шахсларга беришга фақат ўзи ҳақлидир. Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган ҳолларда, мулкдорнинг зиммасига бошқа шахсларнинг унинг мулкидан чекланган тарзда фойдаланишига йўл қўйиш вазифаси юкланиши мумкин.


4. Мулкдор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида кўзда тутилган шартлар ва доира чегарасида ўзига тегишли мулкий ҳуқуқни амалга ошириш пайтида фуқароларнинг меҳнатидан фойдаланиш тўғрисида улар билан шартнома тузишга ҳақлидир.

Фуқароларнинг меҳнатидан фойдаланишга асос бўлган мулкнинг қай шаклда эканлигидан қатьи назар, фуқаро Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлар ва кафолатлар билан таъминланади.

5. Мулкий ҳуқуқнинг амалга оширилиши атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, жисмоний, юридик шахсларнинг ва давлатнинг ҳуқуқларини бузмаслиги ҳамда қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларига путур етказмаслиги керак.


2-модда. Мулкчилик тўғрисидаги қонунчилик

1. Ўзбекистон Республикасида мулкчиликка доир муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солиб турилади.

2. Қорақалпоғистон Республикасида мулкка доир муносабатлар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги билан ҳам тартибга солиб турилади.


3-модда. Мулкий ҳуқуқ объектлари

1. Қуйидагилар мулк объектларидир:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ер, ер ости бойликлари, ички сувлар, ҳаво ҳавзаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, иморатлар ва иншоотлар, маҳсулотлар, турар жой ва квартиралар, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, интеграл микросхемаларнинг топологияси, селекция ютуқлари, маҳсулот белгилари, асбоб-ускуналар, моддий ва маънавий маданият буюмлари, пуллар, қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулклар; инсоннинг меҳнат қилиш қобилияти.

2. Ихтиролар, кашфиётлар, фан, адабиёт, санъат асарлари, ахборот, илмий ғоялар, техник ишланмалар ва ақлий ижоднинг бошқа объектларини яратиш ҳамда улардан фойдаланиш хусусидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг махсус қонунчилиги билан тартибга солинади.

3. Тарих ва маданият ёдгорликларига мулкий ҳуқуқни амалга ошириш Ўзбекистон Республикасининг махсус қонунчилиги билан белгиланиб берилади.

4. Мол-мулкдан хўжаликда фойдаланиш натижалари /маҳсулот ва даромадлар/, қонун ёки шартномада бошқа тартиб кўзда тутилмаган бўлса, шу мол-мулк эгасига тегишлидир.



4-модда. Мулкий ҳуқуқ субъектлари

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, жамоалар, уларнинг бирлашмалари, жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар, фуқароларнинг оилавий ва ўзга бирлашмалари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш идоралари, халқ депутатларининг барча бўғиндаги Кенгашлари ҳамда улар ваколат берган давлат бошқаруви идоралари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар, бошқа давлатларнинг юридик шахслари ва фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар мулкий ҳуқуқ субъектларидир. Турли юридик шахслар ва фуқаролар, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар айнан битта мулкнинг субъектлари бўлиши мумкин.



5-модда. Мулк шакллари

1. Ўзбекистон Республикасида мулк қуйидаги шаклларда бўлади:

хусусий мулк;

ширкат (жамоа) мулки;

маъмурий-худудий тузилмаларнинг мулкидан (коммунал мулкдан) иборат давлат мулки;

аралаш мулк;

бошқа давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлар юридик ва жисмоний шахсларининг мулки.


2. Ўзбекистон Республикаси барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза этилишини кафолатлайди.



6-модда.

...
Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск