Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.02.2022 й. ПҚ-128-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.02.2022 й.

N ПҚ-128



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ

ХАРАЖАТЛАРИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ

ЯНАДА ОШИРИШ ВА ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ

НАЗОРАТИ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини ошириш, бюджет қонунчилиги бузилишининг профилактикасини кучайтириш ва масофавий молиявий назоратни кенгайтириш, шунингдек, давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:


1. Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари биринчи навбатда қуйидаги йўналишларда бюджет қонунчилиги бузилишининг профилактикасига алоҳида эътибор қаратсин:

бюджет ташкилотларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг тўғри ҳисобланиши;

ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган объектларда амалга оширилаётган қурилиш ишларини мониторинг қилиш ва уларда назорат тадбирларини ўтказиш;

бюджет тизими бюджетларидан тўланаётган субсидияларнинг манзиллилигини ва самарадорлигини баҳолаш;

давлат харидларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини назорат қилиш;

давлат қарзи ва грантлар ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳаларнинг натижадорлигини ўрганиш.

Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари 2022 йилдан бошлаб назорат ишларининг йиллик дастурларини мазкур бандда назарда тутилган устувор йўналишларга мувофиқлаштирсин. Бунда, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилсин:

бюджет ташкилотларида бюджет маблағлари бошқарилиши ва бюджет ҳисоби юритилишини махсус автоматлаштирилган дастурий маҳсулотлар воситасида доимий мониторинг қилиш;

масофавий назоратни кенг кўламда қўллаш, замонавий ахборот технологиялари ва маълумотлар базаси воситасида текшириш объектлари ва мақсадларини аниқлаш йўли билан кам самарали тафтишларни қисқартириш билан бир вақтда бюджет ташкилотларини текшириш самарадорлигини ошириш.


2. Молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси ҳамда Бош прокуратуранинг Молия вазирлиги таркибидаги Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари негизида Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекциясини (кейинги ўринларда - Инспекция) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Молия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда "Электрон назоратчи-тафтишчи" дастурий мажмуасининг (кейинги ўринларда - дастурий мажмуа) қуйидаги босқичларда яратилишини таъминласин:

биринчи босқичда - 2022 йил 1 сентябрга қадар вазирлик ва идоралар билан реал вақт режимида ахборот алмашинуви орқали бюджет қонунчилигини бузиш хавфини таҳлил қилиш мақсадида Молия вазирлигининг молиявий назорат маълумотлари базасини ишга тушириш;

иккинчи босқичда - 2023 йил 1 январга қадар давлат молиявий назорати объектининг муайян давр учун айрим масалалар бўйича фаолиятини назорат қилиш (мавзули назорат) модулини яратиш.

Бунда, дастурий мажмуани ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.


4. Инспекция таркибида:

бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилган қурилиш объектларида назорат ўлчови ҳамда амалга оширилган тўловлар ҳақиқатда бажарилган иш ҳажмига мувофиқлиги устидан назорат ўрнатиш учун 40 та штат бирлигидан иборат Қурилиш объектларида назорат ўлчовини амалга ошириш бошқармаси;

давлат молиявий назорати тизимида мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа коррупцион ҳолатларнинг олдини олишга масъул бўлган, 10 та штат бирлигидан иборат Комплаенс назорати бошқармаси ташкил этилсин.


5. Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби (Э.Т.Юлдашев) бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш ишларининг назорати бўйича Инспекция билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйсин.


6. Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ қонунчиликда белгиланган асосларга кўра, бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилган қурилиш объектларида назорат ўлчови:

қурилиш қиймати 10 млрд сўмгача бўлган объектларда - қурилишда назорат ўлчовини ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли ташкилотларни жалб қилган ҳолда;

қурилиш қиймати 10 млрд сўмдан юқори бўлган объектларда - Инспекциянинг қурилиш объектларида назорат ўлчовини амалга ошириш бошқармаси томонидан амалга оширилади.

Белгилансинки, назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар талабига асосан бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилган қурилиш объектларида назорат ўлчовини ўтказиш учун жалб қилинган, қурилишда назорат ўлчовини ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан ҳақ тўланади.


7. Қурилиш вазирлиги 2022 йил 1 майга қадар "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида давлат харидлари махсус ахборот портали, электрон кооперация биржаси портали, солиқ органлари ва тегишли бошқа ташқи манбалар билан маълумотлар алмашуви йўлга қўйилишини, шунингдек, қурилиш объектида ҳақиқатда сарфланган қурилиш материаллари (жиҳозлар) миқдори ва ишчилар ҳисобининг юритилишини таъминласин.


8. Белгилансинки:

а) 2022 йил 1 апрелдан бошлаб давлат молиявий назорати соҳасида қоидабузарликлар ҳолатлари тўғрисида Инспекцияга "Давлат аудити" дастурий комплекси орқали хабар берган жисмоний шахсларга, ушбу маълумот асосида молиявий текширувлар жараёнида аниқланиб, давлат фойдасига ундирилган маблағлар ҳисобидан мукофот тўланади;

б) 2022 йил 1 июндан бошлаб:

бюджет буюртмачиларининг электрон кооперация биржаси порталида тузган шартномалари тўғрисидаги ахборот келиб тушгандан сўнг, у бир иш кунида автоматик тарзда Молия вазирлиги Ғазначилигида рўйхатдан ўтказилади;

маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг таклифлари жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун 10 кун муддатга "E-qaror" электрон тизимига жойлаштирилади, бундан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириладиган маблағлар мустасно;

мазкур кичик банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар, вилоятлар, туман ва шаҳарлар Кенгашларига жамоатчилик муҳокамаси натижалари билан биргаликда киритилади.


9. 2022 йилда Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини ошириш ҳамда молиявий назорат фаолиятини такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харита") 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

"Йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини назорат қилиш Молия вазирлиги (Т.Ишметов) ва Ҳисоб палатаси (Б.Турабов) зиммасига юклатилсин.


10. "Йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш учун масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларига қуйидаги рағбатлантириш ва жавобгарлик чоралари кўрилиши белгилаб қўйилсин:

вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижросини таъминлаган раҳбарларни ярим йиллик якунларга кўра ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача бўлган миқдорда мукофотлаш;

вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижросини таъминламаган раҳбарларга ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи

...
Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск