ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчиларга хизмат кўрсатиш. Автовокзаллар. Автомобиллар тўхташ жойлари. Аэровокзаллар. Темирйўл станциялари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2023 й. 159-сон "Аэровокзал, темир йўл ва автобус вокзалларида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.04.2023 й.

N 159



АЭРОВОКЗАЛ, ТЕМИР ЙЎЛ ВА

АВТОБУС ВОКЗАЛЛАРИДА ХИЗМАТ

КЎРСАТИШ СИФАТИНИ ЯХШИЛАШГА

ҚАРАТИЛГАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

        

        

"Транспорт тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда "Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5100-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида аэровокзал, темир йўл ва автобус вокзалларида йўловчилар ҳамда ташриф буюрувчилар учун хавфсизликни таъминлаган ҳолда кириб-чиқишни соддалаштириш, зарур шароитлар яратиш ҳамда вокзаллар ва уларга тегишли ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) аэровокзал, темир йўл ва автобус вокзалларида йўловчилар ҳамда ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва уларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида:

йўловчи автотранспорт воситаларига аэропортларнинг эстакадасидан фойдаланишга рухсат берилганлиги ҳамда хавфсизлик талабларига риоя этган ҳолда аэро ва темир йўл вокзалларидаги асосий текшириш пунктларини кириш қисмидаги бирламчи назорат-текшириш постлари билан бирлаштириш ишлари босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги;

"Транспорт тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ транспорт воситаси, багаж, юк багажи ва юкни кўздан кечириш, йўловчилар ҳамда бошқа ташриф буюрувчиларни шахсан кўздан кечириш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли органларнинг рўйхати, кўздан кечириш тартиби, шунингдек, йўловчилар ҳамда ташриф буюрувчиларнинг вокзалларда бўлиш қоидалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши;

б) рақобатни ривожлантириш, хусусий тадбиркорлар томонидан транспорт соҳасида кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтиришга ҳамда хизматлар сифатини оширишга қаратилган темир йўлда юк ва йўловчиларни ташишда хусусий тадбиркорлар томонидан кўрсатилиши мумкин бўлган қўшимча хизмат турлари жорий этилиб борилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг аэро, темир йўл ва автобус вокзалларида (кейинги ўринларда - вокзал) йўловчилар ва ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда хавфсизликни таъминлаган ҳолда вокзал ва унинг ҳудудига кириб-чиқишни соддалаштириш мақсадида:

аэровокзалларда йўловчилар ва ташриф буюрувчиларнинг халқаро йўналишларда божхона назорати зонасигача, маҳаллий йўналишларда авиация хавфсизлиги хизмати зонасигача бўлиши;

автомобиль ва темир йўл вокзалларида ташриф буюрувчиларнинг перронгача бўлган ҳудудда бўлиши;

вокзал ва унинг ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


3. Қуйидагилар:

Аэропортларнинг аэровокзал мажмуаларида ва вокзал олдидаги майдонларда хавфсизликни таъминлаш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Темир йўл вокзалларида (станцияларида) йўловчилар ва ташриф буюрувчиларнинг қўл юки ва багажини кўздан кечириш, уларнинг темир йўл вокзалларида (станцияларида) бўлиши тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;

Автовокзалларда (автостанцияларда) йўловчилар ва ташриф буюрувчиларнинг қўл юки ва багажини кўздан кечириш, уларнинг автовокзалларда (автостанцияларда) бўлиши тартиби тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Транспорт вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, "Uzbekistan Airports" АЖ ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан биргаликда икки ой муддатда:

2023-2027 йилларда республика аэропортларида ва темир йўл вокзалларида хавфсизлик тизимини замонавий махсус техник воситалар билан таъминлаш бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

вокзал ва унинг ҳудудида тадбиркорлик субъектлари томонидан хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартибини белгилаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.


6. Транспорт вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Ж. Раматов, ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.

          

     

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов

       

       




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 17 апрелдаги

159-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

            

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Темир йўлда ташиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 30 ноябрдаги 314-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон Фармони)" 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 57-банди.

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 18 апрель

































































Время: 0.1836
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск