Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Алоҳида ҳолларда реализация қилишдан олинган даромадни аниқлаш ("СБҲ" 11-сон, 2023 йил 14 март)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



АЛОҲИДА ҲОЛЛАРДА

РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШДАН

ОЛИНГАН ДАРОМАДНИ АНИҚЛАШ


УЗОҚ МУДДАТЛИ

КОНТРАКТЛАР БЎЙИЧА

ОЛИНАДИГАН ДАРОМАДЛАР


Узоқ муддатли контрактларни бажаришдан олинган даромадларни ҳисоб маълумотлари асосида даромадни тан олишнинг бир меъёрда эътироф этиш принципини ҳисобга олган ҳолда тақсимланг. Бу шундай контрактларки, улар бўйича ишлар:

q узоқ (бир солиқ даври, яъни календарь йилдан ортиқ) муддат мобайнида бажарилади;

q контракт шартлари билан бу ишларнинг босқичма-босқич топширилиши назарда тутилмаган (СК 303-м.).

Шу билан бирга Солиқ кодексида ҚҚСни ҳисоб-китоб қилиш мақсадида узоқ технологик даврийликдаги узоқ муддатли контрактлар (улар бўйича хизматларни ҳар ойда топшириш назарда тутилмаган бўлса) бўйича айланмани ҳар бир календарь ойнинг охирги санасига кўра аниқлаш мажбурияти белгиланган (СК 242-м. 7-қ.).

  


ҚҚС ва фойда солиғини аниқлаш даврийлигининг ҳар хиллигини ҳисобга олиб, узоқ муддатли контрактлар бўйича даромадни ҳар ойда аниқланг.

Даромадни контракт бўйича сарфланган умумий харажатлар суммасидаги солиштирма вазндан келиб чиқиб аниқланг (СК 303-м. 2-қ.).


  

Узоқ муддатли контракт бўйича бир ойлик даромад суммасини аниқлаш учун:

q контрактни бажариш бошлангандан эътиборан қилинган харажатларнинг солиштирма миқдорини контрактни бажаришга доир харажатларнинг умумий суммасида ҳисоб-китоб қилинг;

q ой охиридаги даромад қилинган харажатларнинг ҳисоб-китоб қилинган солиштирма миқдори ва контракт бўйича даромаднинг (контракт нархлари) умумий суммасидан келиб чиқиб аниқланг;

q ушбу контракт бўйича илгари ҳисобга олинган даромадларни чегиринг (СК 303-м.).

Бир ой учун даромадни қуйидаги формула бўйича ҳисобланг:


До = (Хб / Хк) х Дк - Даҳ,


бу ерда:

До - бир ой учун даромад;

Хб - контрактни бажариш бошлангандан буён сарфланган харажатлар;

Хк - контрактни бажариш бўйича жами харажатлар;

Дк - контракт бўйича даромад;

Даҳ - контракт бўйича аввал ҳисобга олинган даромадлар.

Контракт бўйича даромад - бу ҚҚС чегирилган шартнома қиймати.

Контрактни бажариш харажатларини смета ёки у бўйича қилинган ҳисоб-китоблар бўйича аниқланг.

Бир ой учун харажатларни аниқлаш учун ишлаб чиқариш таннархини 2010-"Асосий ишлаб чиқариш" счётининг дебети бўйича шакллантиринг. Контракт сметасида назарда тутилган бўлса, таннархга ёрдамчи (2310-счёт) ва умумишлаб чиқариш (2510-счёт) харажатларини киритинг.

Агар сметада ишлаб чиқариш таннархининг фоизи сифатида аниқланган қўшимча (бошқа) харажатлар бўлса, ушбу ҳисоб-китоб тартибини ҳақиқатдаги қўшимча харажатларни аниқлашда ҳам қўллаш мумкин.

Аслида, бу контракт бўйича харажатларга тегишли давр харажатлари (9400-гуруҳ счётлари)нинг бир қисми бўлади.

Даромадни аниқлашнинг шундай тартибига қуйидаги ишларни бажараётганда риоя қилинг:

q қурилиш-монтаж;

q таъмирлаш-қурилиш;

q ишга тушириш-созлаш;

q лойиҳа-қидирув;

q илмий;

q технологик даврийлиги узоқ (бир йилдан ортиқ) бўлган бошқа ишлар.


МИСОЛ. Узоқ муддатли контракт бўйича даромадни аниқлаш

...
Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск