ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Меҳмонхоналар. Саёхат комплекслари. Меҳмонхона хўжалиги /

Жойлаштириш воситаларига (хизматларга) қўйиладиган санитария-гигиена талаблари (0045-23-сон СанҚваН) (ЎзР Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 16.03.2023 й. N 5-сон)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Санитария-эпидемиологик осойишталик

ва жамоат саломатлиги қўмитасининг

2023 йил 16 мартдаги

5-сон қарорига

ИЛОВА



Жойлаштириш воситаларига (хизматларга)

қўйиладиган санитария-гигиена талаблари

(0045-23-сон СанҚваН)

        

        

Мазкур санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) жойлаштириш воситаларида туристлар ва ташриф буюрувчиларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг ҳаёти ва соғлигини таъминлашга қўйиладиган санитария-гигиена талабларини белгилайди.

Ушбу санитария қоидалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лойиҳалаштирилаётган, қурилаётган, реконструкция қилинаётган ва мавжуд жойлаштириш воситаларига нисбатан қўлланилади.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

          

1. Мазкур санитария қоидаларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


жойлаштириш воситалари - меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуалар, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, меҳмон уйлари, ўтов ва чодирли оромгоҳлар, санаторийлар ҳамда меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш бўйича хизматлар) кўрсатиладиган бошқа объектлар, шунингдек, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган ер усти транспорти;


турист - вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) манбалардан даромад олиш билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда вақтинча бўлиш мамлакатига (жойига) йигирма тўрт соатдан кетма-кет ўн икки ойгача бўлган даврга борувчи ёки вақтинча бўлиш мамлакатида (жойида) камида бир кеча тунаб қолувчи жисмоний шахс;


ташриф буюрувчи - жойлаштириш воситалари хизматларини буюрган, сотиб олган ва/ёки ундан фойдаланадиган жисмоний шахс.



2-БОБ. ЖОЙЛАШТИРИШ ВОСИТАЛАРИНИ

РЕЖАЛАШТИРИШ ВА ЛОЙИҲАЛАШТИРИШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР

            

2. Жойлаштириш воситалари жойлашган ер майдонининг тупроғи санитария-гигиена ва бактериологик хавфсизлик кўрсаткичлари 02.12-06-сон СанҚваН "Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятли шароитида турли типдаги ерларга ишлов беришда тупроқнинг гигиеник ифлосланганлик даражаси баҳоланишининг санитария нормалари"га мос келиши керак.


3. Бинолар яшаш учун имкониятларни (хонада бир турист/ташриф буюрувчига тўғри келадиган майдон, тегишли санитария-техник воситалар мавжудлигини) ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилиши керак.


4. Жойлаштириш воситаларида спорт ва дам олиш масканлари, очиқ ва ёпиқ спорт иншоотлари, сузиш ҳавзалари, сауналар, шунингдек тегишли ёрдамчи ва техник биноларни лойиҳалаш ШНҚ 2.09.04-09 "Корхоналарнинг маъмурий ва хўжалик бинолари" ҳамда ҚМҚ 2.08.04-04 "Маъмурий бинолар" талабларига мувофиқ амалга оширилиши зарур.


5. Ходимлар учун маиший бино 1 ишчи учун 2,0 kv.m, лекин ҳар бир хона учун 6 kv.m дан кам бўлмаслиги лозим.


6. Ходимлар учун ҳожатхоналар қуйидагича: 12 та аёл ва 18 та эркак учун 1 тадан алоҳида ҳожатхона; 15 - 20 та ходим учун 1 та душ (аёл ва эркаклар учун алоҳида), 30 та аёл ходимлар учун 7 та аёлларнинг шахсий гигиена хонаси бўлиши керак.


7. Тозалаш ускуналари учун мўлжалланган омборхоналар 30 kv.m, хизмат кўрсатиладиган майдон учун 0,5 kv.m, лекин ҳар бир жой учун камида 1,5 kv.m ҳисобидан жойлаштирилиши зарур.


8. Блоклар ва бинолар гуруҳлари, ёзги хоналар ва очиқ иншоотлар ўртасида микроиқлимни яхшилаш учун асосий биноларни ташқи муҳитга қаратишда табиий ва иқлим шароитларини ҳисобга олиш керак.


9. Блоклар ва хоналар гуруҳлари, ёзги хоналар ва очиқ майдонлар (терраса) ўртасида очиқ (ёки ярим очиқ) уланишлардан фойдаланиш лозим.


10. Жойлаштириш воситалари биноси унинг атрофида жойлашган энг баланд турар-жой ва жамоат биноларининг баландлигига нисбатан 2,5 баробар оралиқ масофада жойлаштирилиши керак.


11. Чиқинди қутилари жойлашган майдон цемент ёки асфальт қопламали ҳамда баландлиги 1,5 метр тўсиқлар билан ўралган бўлиши, шунингдек бинодан 15 - 20 м масофада жойлаштирилиши лозим.


12. Меҳмонхоналар O`z DSt 3220:2017 "Туризм хизматлари. Жойлаштириш воситалари. Умумий талаблари"га мувофиқ жиҳозланган бўлиши керак.



3-БОБ. ЖОЙЛАШТИРИШ ВОСИТАСИ БИНОСИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР

    

13. Жойлаштириш воситаларининг бинолари тоза, чиқиндилардан ҳоли, ҳашаротлар ва кемирувчилардан ҳимояланган (барча шамоллатиш тизимлари ҳашаротлар ёки кемирувчиларнинг кириб келишини бартараф қилиш учун темир панжаралар билан ёпилган) бўлиши керак.


14. Жойлаштириш воситалари интерерини безашда полимер материаллардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.


15. Йўлаклар ва залларда токсик бўлмаган ҳамда ёнувчан материаллардан тайёрланмаган гиламлардан фойдаланишга рухсат берилади.



4-БОБ. ЁРИТИЛГАНЛИК, ИНСОЛЯЦИЯ, ҚУЁШДАН

ҲИМОЯ ҚИЛИШ, ШАМОЛЛАТИШ ТИЗИМИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР

          

16. Табиий ва сунъий ёритиш ҚМҚ 2.01.05 "Табиий ва сунъий ёритиш"га мувофиқ лойиҳалаштирилиши керак.


17. Жойлаштириш воситаларининг яшаш хоналарида йилнинг 22 мартидан 22 октябргача бўлган даврда инсоляция (қуёш нури тушиши) кунига камида 3,0 соат бўлиши ҳамда . хоналарнинг 60 фоизига тўғри келиши лозим.

Инсоляциянинг ортиқча таъсиридан ҳимоя қилиш қуёш нуридан ҳимоя воситаларидан фойдаланиш, биноларнинг чиқадиган қисмлари ҳамда хонани қорайтириш, шунингдек сунъий совутиш орқали таъминланиши керак.


18. Бир ва икки қаватли биноларни қуёшдан ҳимоя қилиш асосан кўкаламзорлаштириш орқали таъминланиши мумкин.


19. Доимий фойдаланиладиган жойлар ва хоналар фрамуг, ойна, йўлак ёки қўшни хона эшиклари орқали шамоллатилиши керак.


20. Бир ва икки қаватли биноларнинг табиий шамоллатилишини яхшилаш (кучайтириш) учун вертикал шамоллатиш усулидан фойдаланиш лозим.

Ҳар бир шамоллатиш қувурига бир нечта хонани улаш мумкин.



5-БОБ. УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШ ЖОЙЛАРИ

ВА ЯШАШ ХОНАЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР

              

21. Яшаш хоналари, ҳожатхоналар, ҳаммомлар ва умумий фойдаланиш жойлари кун давомида камида икки марта тозаланиши керак.


22. Тозалаш ишлари қуйидаги турларга бўлинади:

кундалик тозалаш;

оралиқ (турист/ташриф буюрувчи кетгандан кейин) тозалаш;

умумий тозалаш.


23. Барча хоналарни тозалаш кетма-кетлик асосида турига қараб тақсимланади:

ички хўжалик хоналарини кун давомида камида бир маротаба тозаланиши (кундалик тозалаш);

умумий майдонлар, ҳожатхоналарни тозалаш турист/ташриф буюрувчилар оқимига қараб тозаланиши;

яшаш хоналарини меҳмонхоналар даражасига қараб ҳамда турист/ташриф буюрувчилар кетгандан сўнг тозаланиши (оралиқ тозалаш) керак.


24. Санитария-гигиена ва эпидемияга қарши кураш чора-тадбирларини таъминлаш мақсадида меҳмонхоналарда тозаловчи ходимлар қуйидаги гуруҳларга бўлиниши керак:

яшаш хоналарини тозалашга бириктирилган ходимлар;

умумий фойдаланиш жойларини (заллар, йўлаклар, зинапояларни) тозалашга бириктирилган ходимлар;

хўжалик ва техник хизмат кўрсатиш хоналарини тозалашга бириктирилган ходимлар.


25. Ошхона ва озиқ-овқатларни сақлаш, тайёрлаш, пишириш ва идишларни ювишга бириктирилган ходимлар бошқа ишларга жалб этилмаслиги керак.


26. Вестибюл (қабулхона), зал ва яшаш хоналари доимий тозалигини таъминлашда:

пол, стол ва барча жиҳозлар юзалари, панжара ва тутқичлар, дераза ва эшиклар тоза сақланиши;

гиламлар ва синтетик юзалар (ковролан) чангютгичлар билан тозаланиб, ифлосланиш даражасига қараб (камида бир йилда бир марта) кимёвий тозаланиши, гиламлардаги доғлар махсус воситалар билан тозаланиши;

чиқинди қутиларида чиқинди йиғилмаслиги лозим.


27. Хизмат кўрсатувчи ходимларнинг хоналарида кийим алмаштириш, дам олиш ва овқатланиш учун шарт-шароитлар яратилган бўлиши керак.


28. Умумий фойдаланиладиган душ ва ҳожатхоналар тоза ҳолатда бўлиши керак.


29. Қаватлардаги барча чиқиндилар полиэтелин қопларга йиғилиши ва олиб чиқиб ташланиши керак.


30. Қаватлардан контейнерлардаги чиқиндилар вақтинча сақлаш жойига хизмат кўрсатиш йўли (лифт) орқали олиб чиқиб кетилади.


31. Хонада турист/ташриф буюрувчининг беморлиги аниқланса бажариладиган ишлар 0280-09-сон СанҚваН "Эпидемия ўчоқларида якуний ва жорий дезинфекцияни ташкил этиш, ўтказиш бўйича санитария қоидалари" талабларига мувофиқ ҳолда бажарилиши керак.


32. Турист/ташриф буюрувчи кетганидан кейин хоналарни тозалашда:

хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан ўрин-кўрпа чойшаблари ва сочиқлар (халатлар) тозасига, бир марталик оёқ кийим ва гигиеник воситалар тўплами янгисига алмаштирилиши;

пол, стол, барча жиҳозлар юзалари, дераза ва эшиклар зарарсизлантирувчи воситалар ёрдамида ювилиши;

гиламлар, синтетик юзалар (ковролин, ковролан) ва пардалар чангютгичлар билан тозаланиб, гиламлардаги доғлар эса махсус воситалар билан тозаланиши;

душ, ҳожатхона, қўл ювиш раковинаси, иссиқ ва совуқ сув жўмраклари, пол ва девор кафеллари зарарсизлантирувчи воситалар ёрдамида ювилиши;

соч қуритиш жиҳозлари (фен) юзалари нам усулда зарарсизлантирувчи воситалар ёрдамида артилиши;

хонада мавжуд ошхона анжомлари зарарсизлантирувчи воситалар ёрдамида ювилиши;

совутгич музлардан эритилиб, ювувчи воситалар ёрдамида ювилиши;

чиқинди қутилар чиқиндилардан тозаланиши ва артилиши лозим.


33. Умумий тозалаш тасдиқланган жадвалга мувофиқ, лекин ҳар ойда камида бир марта амалга оширилиши керак.


34. Жойлаштириш воситасидаги сартарошхоналар ва гўзаллик салонларига қўйиладиган талаблар 0306-12-сон СанҚваН "Сартарошхонани ташкил қилиш, жиҳозлаш ва хизмат кўрсатиш учун санитария-гигиена талаблари"га мос бўлиши керак


35. Жойлаштириш воситасидаги сузиш ҳавзаларига қўйиладиган талаблар 0305-12-сон СанҚваН "Сузиш ҳавзаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш санитария қоидалари ва нормалари" га мос бўлиши керак.


36. Жойлаштириш воситасидаги спорт залларига қўйиладиган талаблар 0352-17-сон СанҚваН "Спорт иншоотларининг эксплутацияси ва фойдаланишига қўйиладиган гигиеник талаблар" га мос бўлиши керак.



6-БОБ. ЖОЙЛАШТИРИШ ВОСИТАЛАРИНИНГ

САУНАЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР

            

37. Сауналарни режалаштириш ва реконструкция қилиш, шунингдек таркиби ва майдони 0316-14-сон СанҚваН "Қишлоқ жойларидаги ҳаммомларнинг қурилмаси, жиҳозлари ва санитария режими учун санитария қоидалари ва нормалари" ҳамда 0154-04-сон СанҚваН "Ҳаммомларни режалаштириш, жиҳозлаш ва фойдаланиш санитария қоидалари ва нормалари" га мос бўлиши керак.


38. Саунадаги кийиниш хоналари бир ўринга 0,75 kv.m, лекин хонанинг умумий майдони 10 kv.m дан кам бўлмаслиги лозим.


39. Сауна буғхонасининг сиғими 10 ўриндан ошмаслиги зарур.


40. Буғ хонасидаги ҳарорат режими ҳам ички, ҳам ташқи термометрлар томонидан қайд этилиши керак.


41. Сауна хонасида эҳтиёт чораларига риоя қилиш тўғрисида огоҳлантирувчи маълумотлар бўлиши лозим.


42. Сауна тозаловчи воситалар ва жиҳозлар билан таъминланиши ҳамда барча инвентарлар алоҳида ажратилган хоналарда сақланиши керак.



7-БОБ. ОВҚАТЛАНИШ БЎЛИМИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР

          

43. Жойлаштириш воситаларини канализация тармоғи мавжуд бўлмаган ҳудудларга жойлаштиришда саноат ва маиший оқова сувларнинг алоҳида оқими учун маҳаллий канализация тизими билан таъминланиши керак.


44. Овқат тайёрлаш ускуналари шамоллатиш тизимлари билан жиҳозланган бўлиши керак.


45. Кондиционер тизимларидан фойдаланганда биноларда микроиқлимнинг параметрлари СанҚваН 0203-06-сон "Ишлаб чиқариш биноларида микроиқлим кўрсаткичларининг санитар гигиеник нормалари" талабларига мувофиқ келиши керак. Механик ёки табиий шамоллатиш мавжуд бўлганда, шунингдек вақти-вақти билан ишлайдиган озиқ-овқат нуқталари - ёзги кафе, павильонлар, буфетларнинг микроиқлим кўрсаткичлари ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, шамоллатиш ва кондеционерлаштириш" талабларига жавоб бериши керак.


46. Ҳаво тортувчи ускуналар жойлаштириш воситаларида иссиқлик мосламаларининг ишлаши натижасида ҳосил бўлган иссиқ ҳаво, ҳид, тутунни совутиш, тозалаш ва кейинчалик чиқариб ташлаш мақсадида ошхоналарда ўрнатилади.

Ҳаво тортувчи ускуналарнинг шакли ва ўлчамини танлашда иш жойининг ўлчамлари ҳисобга олинади. Шамоллатишни таъминлаш учун гумбаздан тарқаладиган ҳид ва иссиқлик аҳоли яшаш ҳудудларига таъсир қилмаслиги керак.


47. Овқатланиш бўлимининг барча ишлаб чиқариш ва маъмурий-иқтисодий биноларида ёритиш ҚМҚ 2.01.05 "Табиий ва сунъий ёритиш" талабларига мувофиқ бўлиши керак.


48. Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва пишириш учун мўлжалланган столлар металл (зангламайдиган пўлат, дуралумин) билан қопланиши керак. Гўшт, балиқ, сабзавот ва бошқа маҳсулотларни кесиш учун махсус столлар ажратилиши лозим.


49. Кесиш тахталари уларда фойдаланилган маҳсулотга мувофиқ қуйидагича белгиланиши керак: "хг" - хом гўшт, "хб" - хом балиқ, "хс" - хом сабзавотлар, "қг" - қайнатилган гўшт, "қб" - қайнатилган балиқ, "қс" қайнатилган сабзавотлар, "Н" - нон.


50. Шикастланган идишлардан фойдаланиш тақиқланади, алюминий идишлар фақат овқат пишириш ва қисқа муддатли озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун ишлатилиши мумкин.


51. Овқатланиш бўлими иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган бўлиши керак.


52. Тоза ошхона анжомлари ва жиҳозлари полдан камида 0,5-0,7 метр баландликда сақланади.


53. Ресторан залларида:

овқатланиш хоналарининг миллий дизайнида хонтахтасиз (полга, гиламга) дастурхон қўйиш тақиқланади, меҳмон уйлари ёки ўтовларда турист/ташриф буюрувчиларларни қабул қилиш бундан мустасно;

овқатланиш столларини (хонтахтани) тозалаш ҳар бир овқатни алмаштириш ёки овқатдан кейин амалга оширилиши керак.



8-БОБ. ТИББИЁТ ХОНАСИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР

           

54. Жойлаштириш воситаларида тиббиёт хонаси мавжуд бўлганда, унинг майдони 12 kv.m дан кам бўлмаган ҳолда бинонинг биринчи қаватида жойлаштирилиши ҳамда табиий ёруғликка эга бўлиши керак.


55. Тиббиёт хонасининг деворлари ювиш ва зарарсизлантириш воситаларидан фойдаланган ҳолда тозалаш имкониятларига эга бўлиши лозим.


56. Тиббиёт хонасида зарур тиббий жиҳозлар, биринчи ёрдам воситалари тўплами (дори-дармонлар тўплами) бўлиши ва дорилар махсус шароитларда сақланиши зарур.



9-БОБ. ЖОЙЛАШТИРИШ ВОСИТАЛАРИНИНГ КИР

ЮВИШ БЎЛИМЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

          

57. Жойлаштириш воситаларида кир ювиш бўлимлари мавжуд бўлганда, кирхона биноси алоҳида турган бинода ёки лойиҳа топшириғига биноан қулай бинода жойлаштирилади.


58. Кирхоналар кир ювиш машиналари билан жиҳозланиши керак.


59. Турист/ташриф буюрувчи соғлиғини ҳимоялаш мақсадида барча чойшаблар, сочиқлар ва халатлар зарарсизлантириш воситалари билан ювилиши лозим.


60. Кир ювиш хонаси тоза ҳолатда бўлиши, шунингдек кийимларни ювиш технологиясига қатъий амал қилиниши керак.


61. Кир ювиш хонаси шамоллатиш тизими билан жиҳозланган бўлиши зарур.


62. Кир ювиш хонаси деворлари нам шароитларга чидамли бўлиши ҳамда деворлар ва поллар юзаси силлиқ ва ёриқларсиз бўлиши керак.


63. Кир ювиш жараёни қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилиши керак:

кирларни қабул қилиш;

кирларни саралаш;

кирларни ивитиш, ювиш, чайиш, қуритиш;

дазмоллаш, лозим бўлганда кимёвий тозалаш;

тоза кирларни саралаш;

тоза кирларни тарқатиш.


64. Кир ювиш хоналарида ходимлар учун кийиниш хоналари, душ, ювиниш хоналари, аёллар шахсий-гигиена хоналари бўлиши лозим.


65. Кир ва тоза чойшабларни олиш алоҳида кириш ва сақлаш жойларига эга бўлиши керак.


66. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати иловада келтирилган.

         

      




Санитария-гигиена талабларига

ИЛОВА



Ишлаб чиқувчилар рўйхати:

  

Тузувчилар:

             

О.П. Миршина


-

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси коммунал гигиена бўлимининг мудири, т.ф.н.


Р.А. Атаниязова


-

Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институти, аҳоли пунктлари, турар-жой ва жамоат биноларини режалаштириш гигиенаси лабораторияси мудири, т.ф.д.


А.Д. Исмаилов


-

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси озиқ-овқат гигиена бўлимининг мудири, т.ф.н.


Р. Жумабаева


-

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси коммунал гигиена бўлимининг ходими


Тақризчилар:

         

Л.Ҳ. Романова


-

Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими, т.ф.н.


Г.М. Исраилова


-

ЎзР ССВ тиббиёт ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш маркази гигиена кафедраси доценти, т.ф.н.


И.О. Отажонов

-

Тошкент тиббиёт академияси болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедра доценти, т.ф.д.

          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).














































































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск