ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар / Умумий характердаги имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2023 й. 167-сон "Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ҳамда олиб кириладиган товарларга (хизматларга) қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш ва солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.04.2023 й.

N 167



ХАЛҚАРО МОЛИЯ ИНСТИТУТЛАРИ ВА ХОРИЖИЙ

ҲУКУМАТ МОЛИЯ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ МАБЛАҒЛАРИ

ҲИСОБИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АМАЛГА

ОШИРИЛАЁТГАН ЛОЙИҲАЛАР ДОИРАСИДА СОТИБ

ОЛИНАДИГАН ҲАМДА ОЛИБ КИРИЛАДИГАН ТОВАРЛАРГА

(ХИЗМАТЛАРГА) ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ БЎЙИЧА

ИМТИЁЗЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ВА СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида имтиёзларни қўллаш, шунингдек, ушбу лойиҳалар доирасида қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш учун маблағлар ажратилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон Қонуни 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича 2020 йил 1 июлга қадар маъқулланган, тўлиқ ёки қисман халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида юридик шахслар томонидан сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланмага, шунингдек, уларни олиб киришга қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи солинмаслиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган хамда олиб кириладиган товарларга (хизматларга) қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш ва солиққа тортиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг (кейинги ўринларда - ХМИ/ХҲМТ) маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ва олиб кириладиган товарларга (хизматларга) қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш;

лойиҳалар доирасида қарз Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган бўлса, товарларни олиб кириш ва товарларни (хизматларни) сотиб олишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш;

Давлат бюджетидан қўшилган қиймат солиғини тўлаш учун маблағ ажратилгунга қадар лойиҳани амалга ошириш (мувофиқлаштириш) гуруҳи ёки ижро агентлигига 120 кун муддатга қўшилган қиймат солиғини кечиктириб тўлаш ҳуқуқини бериш;

ХМИ/ХҲМТнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ва олиб кириладиган товарлар (хизматлар) бўйича тўланадиган қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тўлиқ ёки қисман ХМИ/ХҲМТнинг маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган товарлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини қоплаш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида зарур маблағлар назарда тутилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси тўлиқ ёки қисман ХМИ/ХҲМТнинг маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшилган қиймат солиғи қоплаб берилишини назарда тутувчи электрон ахборот тизимига бир ой муддатда ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 апрель
























Время: 0.1958
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск