ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар / Умумий характердаги имтиёзлар /

Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ҳамда олиб кириладиган товарларга (хизматларга) қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш ва солиққа тортиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.04.2023 й. 167-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 28 апрелдаги

167-сон қарорига

ИЛОВА



Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат

молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан

Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган

лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ҳамда олиб

кириладиган товарларга (хизматларга) қўшилган

қиймат солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш ва

солиққа тортиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом тўлиқ ёки қисман халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг (кейинги ўринларда - ХМИ/ХҲМТ) маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган лойиҳалар (кейинги ўринларда - лойиҳа) доирасида юридик шахслар томонидан сотиб олинадиган ва олиб кириладиган товарларга (хизматларга) қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш ҳамда солиққа тортиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


бош пудратчи - лойиҳа доирасида ишларни бажарувчи юридик шахс (Ўзбекистон Республикасининг резиденти ёки норезиденти);


лойиҳани амалга ошириш (мувофиқлаштириш) гуруҳи (кейинги ўринларда - лойиҳа гуруҳи) - белгиланган тартибда лойиҳани амалга оширишни қўллаб-қувватлаш мақсадида лойиҳа ташаббускори томонидан тузиладиган бўлинма (ташкилот);


лойиҳа ташаббускори (буюртмачи) - лойиҳани амалга ошириш бўйича ташаббус билан чиққан давлат органлари, бюджет ташкилотлари ва бошқа юридик шахслар;


лойиҳа қатнашчилари - лойиҳа ташаббускори (буюртмачи), бош пудратчи, субпудратчилар, лойиҳа гуруҳи ва ижро агентлиги;


ижро агентлиги - лойиҳани амалга ошириш учун масъул ташкилот (ташкилотлар).


3. Қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш учун лойиҳа ташаббускори (буюртмачи) томонидан божхона органларига лойиҳани молиялаштириш манбалари тўғрисида тасдиқнома тақдим этилади.

Тўлиқ ёки қисман ҲМИ/ҲХМТ маблағларидан қўшилган қиймат солиғини (кейинги ўринларда - ҚҚС) қоплаш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.


4. "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон Қонуни 6-моддасида назарда тутилган имтиёзлар:

2020 йил 1 июлга қадар ХМИ/ХҲМТ директорлари кенгаши томонидан маъқулланган лойиҳалар доирасида юридик шахслар (лойиҳа қатнашчилари) томонидан етказиб берувчилардан (хизматларни қўрсатувчилардан) сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланмага, шунингдек, уларни олиб киришда қўлланилади;

қарз шартномаларида имтиёз мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, тўлиқ ёки қисман ХМИ/ХҲМТ томонидан амалга ошириладиган барча лойиҳаларга татбиқ қилинади;

2020 йил 1 июлга қадар ХМИ/ХҲМТ директорлари кенгаши томонидан маъқулланган лойиҳалар бўйича солиқ имтиёзи ушбу лойиҳаларни амалга ошириш муддати тугагунга қадар амал қилади.


5. 2020 йил 1 июлдан кейин ХМИ/ХҲМТ директорлари кенгаши томонидан маъқулланган лойиҳалар доирасида:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети (кейинги ўринларда - Давлат бюджети) маблағлари ҳисобидан қопланадиган лойиҳалар бўлганда, қарз олувчиларга ҚҚСни тўлаш учун Давлат бюджетидан ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларда келтирилган схемаларга мувофиқ маблағлар ажратилади. Бунда лойиҳа доирасида сотиб олинган (импорт қилинган) товарлар (хизматлар) қиймати ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда ҲМИУҲХМТ маблағлари ҳисобидан тўланади;

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланмайдиган лойиҳалар бўлганда, ҚҚС учун тўловлар қарз олувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



2-БОБ. ЛОЙИҲАЛАР ДОИРАСИДА ҚАРЗДОРЛИК ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН ҚОПЛАНАДИГАН

БЎЛГАНДА, ТОВАРЛАРНИ ОЛИБ КИРИШ ВА ТОВАРЛАР

(ХИЗМАТЛАР)НИ СОТИБ ОЛИШДА ҚЎШИЛГАН

ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


6. Лойиҳалар доирасида товарларни ўз эҳтиёжлари учун импорт қилишда ҚҚСни тўлаш бўйича мажбурият лойиҳа гуруҳи ёки ижро агентлигида юзага келган тақдирда, ҚҚСни тўлаш учун маблағлар Давлат бюджетидан ажратилади.

Бунда Давлат бюджетидан ҚҚСни тўлаш учун маблағ ажратилгунга қадар лойиҳа гуруҳи ёки ижро агентлигига ҚҚС тўланишини таъминламасдан ҳамда ҚҚСни кечиктириб тўлаш имконияти берилганлиги учун фоизлар ҳисобламасдан 120 кун муддатга қўшилган қиймат солиғини кечиктириб тўлаш ҳуқуқи берилади.


7. Товарларни ўз эҳтиёжлари учун импорт қилишда ҚҚСни тўлашга Давлат бюджетидан маблағлар ажратилиши учун лойиҳа гуруҳи ёки ижро агентлиги ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда ариза тўлдиради.

Бунда ариза божхона юк декларациясининг рақами кўрсатилган ҳолда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органига юборилади.


8. Солиқ органи ариза келиб тушган кундан бошлаб уч иш кунида маълумотларни, шу жумладан, божхона юк декларациясини солиқ ва божхона органлари ўртасидаги ўзаро электрон маълумот алмашиш тизимидан фойдаланган ҳолда текширади.

Текшириш натижасига кўра:

ҚҚСни тўлаш учун Давлат бюджетидан маблағларнинг тўлиқ ёки қисман ажратилиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани (кейинги ўринларда - хулоса) контрагент ҚҚСнинг бюджетга йўналтирганига қараб расмийлаштиради ва электрон шаклда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг электрон ахборот тизими орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига (кейинги ўринларда - Ғазначилик) юборади;

бош пудратчининг контрагенти унга тўлаб берилган ҚҚС суммасини бюджетга тўламаган тақдирда, солиқ органлари контрагентларнинг ҚҚС қарздорлиги тўғрисида хабарномани солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда бир кун ичида бош пудратчига юборади.


9. Ғазначилик солиқ органининг хулосасини олган кундан бошлаб уч иш кунида маблағларни товарларни импорт қилишда ҚҚСни тўлаш учун аризада кўрсатилган банк ҳисобварағига ўтказади.


10. Товарларни (хизматларни) сотиб олишда ушбу товарларни (хизматларни) етказиб берувчилар ёки бош пудратчи лойиҳа гуруҳи ёхуд ижро агентлигига лойиҳа доирасида сотиб олинган товарлар (хизматлар) ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда электрон ҳисобварақ-фактуралар (ёки ўрнини босадиган ҳужжатлар) билан товарлар (хизматлар) етказилгандан сўнг уч кундан кечиктирмай тақдим этади.

Бунда агар биринчи босқичда лойиҳани бошлаш жараёнида лойиҳа гуруҳи ёки ижро агентлигига ёхуд пудрат ташкилотига бўнак маблағлар ажратилган тақдирда, ажратилган маблағларга ҚҚС тўловларини тўлашга маблағ сўраб ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда ҚҚСни тўлаш учун Давлат бюджетидан маблағлар ажратилиши тўғрисида шахсий кабинети орқали солиқ органига ариза юборади.

Бўнак сифатида ҚҚС тўлашга берилган маблағлар бюджетга тўлиқ тўланишига лойиҳа гуруҳи ёки ижро агентлиги жавоб беради. Бўнак сифатида берилган маблағлар тўлиқ бюджетга юборилгандан сўнг лойиҳа гуруҳи ёки ижро агентлиги уларнинг тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактуралар) билан маълумотларни солиқ органларига юборади.


11. Лойиҳа гуруҳи ёки ижро агентлиги бош пудратчи ёки товарларни (хизматларни) етказиб берувчилар томонидан ушбу Низомнинг 10-бандига мувофиқ тақдим этилган маълумотларни асослантирилганлигини ўрганиб чиқади ва уч иш кунида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органига ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда ҚҚСни тўлаш учун Давлат бюджетидан маблағларнинг ажратилиши тўғрисида ариза юборади.

Бунда ҚҚСни тўлаш учун Давлат бюджети маблағларининг ажратилиши юзасидан тақдим қилинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгарлик лойиҳа гуруҳи ёки ижро агентлиги ҳамда бош пудратчига юкланади.


12. Солиқ органи аризани ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган тартибда текширган ҳолда бир иш кунида Ғазначиликка юборади.

Бунда лойиҳа гуруҳи ёки ижро агентлиги ўз маъмурий эҳтиёжлари учун лойиҳа доирасида сотиб олинадиган товарлар бўйича тўланган ҚҚСни қоплаш учун юборилган аризани тақдим қилишда уларнинг ҚҚС солиқ тўловчиси бўлиши талаб қилинмайди.


13. Ғазначилик солиқ органининг хулосасини олган кундан бошлаб уч иш кунида сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚСни тўлаш учун аризада кўрсатилган банк ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


14. Ушбу Низом қоидаларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Тўлиқ ёки қисман халқаро молия институтлари ва хорижий

ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан

Ўзбекистон Республикасида амалга ошириладиган лойиҳалар

доирасида қарз Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан

қопланадиган лойиҳалар бўлганда, товарларни олиб

киришда қўшилган қиймат солиғини тўлаш

СХЕМАСИ

Босқич

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ёки ижро агентлиги

(лойиҳа иштирокчилари билан шартнома тузган)


Товарларни ўз эҳтиёжлари учун импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга Давлат бюджетидан маблағлар ажратилиши учун лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ёки ижро агентлиги белгиланган шаклда аризани расмийлаштиради ва солиқ органига шахсий кабинет орқали тақдим қилади.


Солиқни тўлаш мажбурияти юзага келганда









2-босқич

Солиқ органи


Солиқ органи ариза келиб тушган кундан бошлаб маълумотларни, шу жумладан, божхона юк декларациясини солиқ ва божхона органлари ўртасидаги ўзаро электрон маълумот алмашиш тизимидан фойдаланган ҳолда текширади.


Уч иш кунида









3-босқич

Солиқ органи


Текшириш натижаларига кўра аризани Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига юборади.


Текшириш муддати давомида









4-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси


Солиқ органининг хулосасини олган кундан бошлаб маблағларни товарларни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш учун аризада кўрсатилган банк ҳисобварағига ўтказади.


Уч иш кунида



       





Низомга

2-ИЛОВА



Тўлиқ ёки қисман халқаро молия институтлари ва хорижий

ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан

Ўзбекистон Республикасида амалга ошириладиган лойиҳалар

доирасида қарз Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан

қопланадиган лойиҳалар бўлганда, товарлар (хизматлар)ни

сотиб олишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш

СХЕМАСИ

Босқич

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ёки ижро агентлигига товарларни (хизматларни) етказиб берувчилар (шу жумладан, бош пудратчи)


Товарларни (хизматларни) сотиб олишда лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ёки ижро агентлигига лойиҳа доирасида сотиб олинган товарлар (хизматлар) ҳажмлари тўғрисида маълумотларни қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда электрон хисобварақ-фактуралар (ёки ўрнини босадиган хужжатлар) билан тақдим этади.


Ҳисобот ойи якунланганидан кейин уч кундан кечиктирмай









2-босқич

Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ёки ижро агентлиги

(лойиҳа иштирокчилари билан шартнома тузган)


Бош пудратчи ёки товарларни (хизматларни) етказиб берувчилар томонидан тақдим қилинган маълумотлар асослантирилганлигини ўрганиб чиқади ва солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органига белгиланган шаклда қўшилган қиймат солиғини тўлаш учун Давлат бюджетидан маблағларнинг ажратилиши тўғрисида аризани юборади.


Уч иш кунида









3-босқич

Солиқ органи


Текшириш натижаларига кўра аризани Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига юборади.


Текшириш муддати давомида









4-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси


Солиқ органининг хулосасини олган кундан бошлаб сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚСни тўлаш учун аризада кўрсатилган банк ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради.


Уч иш кунида



          





Низомга

3-ИЛОВА



Тўлиқ ёки қисман халқаро молия институтлари ва хорижий

ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари хисобидан

Ўзбекистон Республикасида амалга ошириладиган лойиҳалар

доирасида қарз Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан

қопланадиган лойиҳалар бўлганда, товарларни олиб

киришда қўшилган қиймат солиғини тўлаш учун

АРИЗА


давр (ой/чорак) сўм

Т/р

Молиялаштириш

учун асос бўлган

норматив-ҳуқуқий

ҳужжат рақами

ва санаси


Ташкилот

номи


Солиқ тўловчининг

идентификация

рақами


Божхона юк

декларацияси

рақами


Қўшилган

қиймат солиғи

суммаси


Божхона

қўмитаси

ҳисобварағи


МФО


Банк

номи


1.










2.










...










     


Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи/

ижро агентлиги раҳбари


202__ йил "___"_____________

        





Низомга

4-ИЛОВА



Тўлиқ ёки қисмаи ХМИ/ХҲМТ маблағлари ҳисобидан

Ўзбекистон Республикасида амалга ошириладигаи лойиҳалар

доирасида қарз Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан

қопланадиган лойиҳалар бўлганда, товарлар (хизматлар)ни

сотиб олишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш учун

АРИЗА


давр (ой/чорак) сўм

Т/р

Молиялаштириш

амалга ошириш

асос бўлган

норматив-ҳуқуқий

хужжат рақами

ва санаси


Ташкилот

номи


Солиқ тўловчининг

идентификация

рақами


Бажарилган

ишлар ҳажми


Қўшилган

қиймат солиғи

суммаси


Ташкилот-

нинг банк

ҳисобварағи

МФО


Банк

номи


1.










2.










...










Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи/

ижро агентлиги раҳбари




202__ йил "___"_____________


          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 апрель










































Время: 0.2018
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск