Юрист Предприятия

Корхона юристи / Қонунчиликда янги / 2023 йил учун қонунчиликда янги / Апрель, 2023 й. /

Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2023 й. 152-сон "Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш тартибини соддалаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.04.2023 й.

N 152



МИЛЛИЙ ҲАЙДОВЧИЛИК

ГУВОҲНОМАСИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ТАРТИБИНИ СОДДАЛАШТИРИШНИНГ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, давлат хизматларини кўрсатишда бюрократик, эскирган ва замон талабларига мос келмайдиган талабларни тубдан қисқартиришга қаратилган тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, олиб борилган таҳлиллар ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматларида инсон омилини қисқартириш, фуқароларга масофадан хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш орқали ортиқча оворагарчилик, навбатларни қисқартириш заруратини кўрсатмоқда.

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиботларини қисқартириш, ушбу жараёнларни рақамлаштириш орқали фуқароларга соддалаштирилган давлат хизматларини кўрсатишни жорий этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш ва уларни янгисига алмаштириш соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2023 йил 15 апрелдан бошлаб миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали ҳам ариза берувчиларнинг бевосита иштирокисиз расмийлаштириш тартиби жорий этилсин. Бунда:

миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари жойлаштирилади, агар ахборот тизимларида ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари мавжуд бўлмаган тақдирда ариза берувчилар ўзларининг имзо намунасини электрон шаклда тақдим этади;

миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш ҳамда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш бўйича аризалар ариза берувчиларнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали онлайн тарзда ҳар куни, дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин;

янги расмийлаштирилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини почта орқали олиш имконияти яратилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган талабгорларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органи ёки Давлат хизматлари маркази томонидан миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси (алмаштириш ва йўқолгани ўрнига янгисини бериш) расмийлаштирилиши;

миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича мурожаатларни ЯИДХП орқали қабул қилиниши ва фуқароларнинг ихтиёрига кўра миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси почта орқали етказиб берилиши;

фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда бу ҳақидаги маълумотлар ахборот тизимлари орқали тасдиқланиши.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги исми, фамилияси ва отасининг исми ўзгарган шахслар ҳақидаги маълумотларни "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига доимий тақдим этиб борсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

а) икки ой муддатда:

Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотларини жойлаштириш учун Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот тизимини ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмаларидаги "АДТТ" ва "ШИҚАТ" автоматлаштирилган тизимлари билан интеграция қилсин;

барча тадбиркорлик субъектлари ва Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари томонидан ўтказилган ҳайдовчиликка номзодларнинг амалий ва назарий имтиҳон натижаларини жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами асосида ягона электрон маълумотлар базасига киритиш ҳамда маълумотларни реал вақт режимида электрон ахборот алмашинуви асосида тақдим этиш имкониятини яратсин;

б) 2023 йил якунига қадар барча мавжуд ҳайдовчилик гувоҳнома маълумотларини жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига боғлаган ҳолда рақамлаштириш ишларини якунласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.

          

           

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов

         

            




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 12 апрелдаги

152-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

            

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Давлат таълим муассасалари ҳамда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


44-банднинг

...
Время: 0.0595
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск