ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Талабалар ва таълим олувчилар /

Давлат олий таълим муассасаларининг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган ҳамда республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичи талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини молиялаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.05.2023 й. 181-сон карорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 2 майдаги

181-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат олий таълим муассасаларининг

қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган

ҳамда республикада фаолият юритаётган хорижий олий

таълим ташкилотларининг филиаллари ва нодавлат олий

таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичи талабалари

учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли

давлат стипендияларини молиялаштириш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ

       

        

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

         

1. Ушбу Низом давлат олий таълим муассасаларининг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган ҳамда республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичи талабалари учун (давлат олий таълим муассасалари ва Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган хорижий олий таълим ташкилотларининг филиалларидан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини молиялаштириш тартибини белгилайди.


2. Давлат олий таълим муассасаларининг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган ҳамда республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичи талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини молиялаштириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ташкилот - давлат олий таълим муассасаларининг қўшма таълим дастурлари, республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари, нодавлат олий таълим ташкилотлари;


талаба - давлат олий таълим муассасаларининг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган ҳамда республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичи талабалари;


стипендия - Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари.



2-БОБ. СТИПЕНДИЯЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

         

4. Ташкилот талабалари учун стипендиялар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ушбу мақсадлар учун режалаштирилган бюджет маблағлари доирасида (48 21 190 бошқа харажатлар моддаси бўйича) ажратилади ва молиялаштирилади. Бунда:

ташкилот - ҳар йили 15 октябрга қадар жорий ўқув йили учун стипендия олувчи талабалар сони ҳамда уларга тўланадиган стипендия миқдорини ҳисоблайди ва бюджетдан зарур маблағлар ажратилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига сўровнома киритади;

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги - ҳар йили 1 ноябрга қадар ташкилот томонидан тақдим этилган сўровномаларга асосан жорий ўқув йили учун стипендия тўловларига сарфланадиган маблағларни тўлиқ ҳажмда уларнинг ҳисобварағига ўтказиб беради.


5. Давлат олий таълим муассасаларининг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган бакалавриат босқичи талабалари учун стипендия маблағлари ушбу муассасаларнинг бюджет харажатлар сметасида назарда тутилади.



3-БОБ. СТИПЕНДИЯЛАРНИ ТАЙИНЛАШ

ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ

            

6. Ташкилот талабалари учун стипендиялар Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Бакалавриат босқичи талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари ҳамда уларни тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом асосида тайинланади.


7. Стипендияларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар талабаларнинг давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таълим олаётганидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади ҳамда стипендия соҳибларига белгиланган миқдорларда стипендия тайинланади ва тўланади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

            

8. Ташкилот раҳбарлари бюджетдан стипендия тўловлари учун ажратилган маблағлар ўз вақтида талабаларга ойма-ой тўлаб борилишини таъминлашга шахсан жавобгар ҳисобланади.


9. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

         

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 май







































































Время: 0.0081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск