ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2023 й. 208-сон "Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул ходимлари малакасини ошириш ва рейтинг баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2023 й.

N 208




РЕСПУБЛИКА ВА МАҲАЛЛИЙ ИЖРО

ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИНИНГ

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН МАСЪУЛ ХОДИМЛАРИ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА РЕЙТИНГ БАҲОЛАШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

        

         

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2023 йил 1 июлдан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг (кейинги ўринларда - давлат органлари) ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул ходимларининг (кейинги ўринларда - ходимлар) рейтинг баҳолаш тизими асосида малакасини уч йилда бир маротаба мажбурий ошириш тартиби жорий этилсин.


2. Ходимларнинг малакасини ошириш жараёнларини мувофиқлаштиришга масъул ваколатли орган этиб - Узбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, ишчи орган этиб - Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси белгилансин.


3. Белгилансинки:

ходимларнинг малакасини ошириш ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча турдаги таълим ташкилотларида Узбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ўқув дастурлари асосида амалга оширилади;

ходимларни малака ошириш курсида ўқитишнинг энг кам муддати 24 соатни ташкил этади;

малака ошириш курсини якунлаган ходимларнинг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича саводхонлиги ишчи орган томонидан икки ой муддатда рейтинг баҳоланади;

ходимларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ барча харажатлар уларни малака оширишга юборган давлат органларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади;

ишчи орган рейтинг баҳолашдан ўтказиш жараёнини замонавий услубда баҳолаш тизимлари ва инфратузилмасига эга ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириши мумкин;

рейтинг баҳолаш жараёнларини ташкилий ва техник жиҳатдан қўллаб-кувватлаш ва замонавий баҳолаш воситаларига эга ташкилотлар хизматларидан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда 2023 йил 1 августдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида график асосида давлат органларининг биринчи раҳбарлари рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва лойиҳаларни самарали амалга ошириш бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилишини ташкил этсин.


5. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул ходимлари малакасини ошириш ва рейтинг баҳолашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг малакаси ва кўникмаларини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳамда уларни ишда компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида" 2011 йил 27 октябрдаги 289-сон қарорига 2-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

       

     

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

      

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 20 майдаги

208-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий

давлат ҳокимияти органлари ходимларининг малакаси

ва кўникмаларини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар

ҳамда уларни ишда компьютер техникаси ва ахборот-

коммуникация технологияларидан фойдаланиш

юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида"

2011 йил 27 октябрдаги 289-сон қарорига

киритилаётган қўшимчалар

         

1. 1-илованинг 1-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ушбу талаблар республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди";


2. 2-илованинг муқаддимасида:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ушбу Низом талаблари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

       

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 22 май








































































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск