Умная подшивка

Моҳир тахлам / Тадбиркорлик фаолиятининг давлат назорати. Назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувлар /

Солиқ аудити натижаси бўйича шикоят бериш ("СБҲ" 17-сон, 2023 йил 25 апрель)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



СОЛИҚ АУДИТИ

НАТИЖАСИ БЎЙИЧА

ШИКОЯТ БЕРИШ


СОЛИҚ АУДИТИ НАТИЖАЛАРИ

ҚАНДАЙ РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ


Солиқ аудити натижалари бўйича инспекторлар далолатнома тузадилар. Солиқ аудити далолатномасида қуйидагилар кўрсатилади:

1) текширилаётган корхона ҳақидаги асосий маълумотлар:

q биринчи ва иккинчи имзо ҳуқуқига эга бўлган шахслар;

q фаолият турлари;

q аудитни электрон рўйхатга олиш тўғрисидаги маълумотлар;

q муассислар тўғрисидаги маълумотлар;

q кадастр ҳужжатлари маълумотлари;

q таркибий бўлинмалар ҳақида маълумотлар;

q лицензиялар;

q инвестициялар;

2) инспекторлар текширишни бошлаш тартибига риоя қилганликлари тўғрисида белгилар:

q буйруқ тақдим этилганлиги;

q текширилаётган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилганлиги;

3) аудитни ўтказиш жараёни ва аниқланган фактлар:

q йиллар кесими бўйича даромадлар;

q қўшимча ҳисобланган солиқлар;

q инспекторлар томонидан ўтказилган тадбирлар;

q аниқланган қоидабузарликлар;

q далолатномага илова қилинадиган ҳужжатлар;

q ҳужжатларни ўрганиш усуллари (танлаб олиб ёки ёппасига);

4) солиқ аудити натижаси бўйича хулосалар.

Аниқланган қоидабузарлик фактларини тасдиқловчи ҳужжатлар солиқ аудити далолатномасига илова қилинади. Агар қоидабузарликлар аниқланмаса, инспекторлар бу ҳақда далолатномага ёзадилар (Низом 232-б., 7.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚга 2-илова).

Далолатнома 3 нусхада тузилади ҳамда текширувчилар ва текширилаётган корхона вакиллари томонидан имзоланади. Инспекторлар солиқ аудити тугаганидан кейин бир нусхасини 3 кун ичида сизга юбориши керак (Низом 233-б., 7.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚга 2-илова).

  


Солиқ тўловчининг солиқ аудити далолатномасидаги имзоси унинг солиқ аудити натижаларига розилигини билдирмайди (Низом

...
Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск