ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2023 й. 217-сон "Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.05.2023 й.

N 217



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИНИНГ ФАОЛИЯТИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун қулай ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий шарт-шароитлар яратиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига унинг фаолияти самарадорлигиии ошириш ва такомиллаштириш мақсадида бир қатор янги ваколатлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 23 январдаги ПҚ-15-сон қарорида белгиланган мақсадларга эришиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тизимини янада такомиллаштириш орқали унинг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

давлат органлари ва идоралар томонидан тадбиркорликка оид барча беғараз кўмак лойиҳаларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (кейинги ўринларда - Палата) лойиҳа ҳамкори сифатида жалб қилиниши;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда Палатага миллий ҳамкор бириктириш талаби қўлланилмаслиги;

Палата ҳузуридаги Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари тугатилиб, уларнинг ўрнига Палатанинг туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилаётганлиги.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Д.А. Вахабов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 майдаги

217-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 39-1-банд билан тўлдирилсин:

"39-1. Давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотлар аъзо сифатида рўйхатга қўйиш учун Савдо-саноат палатаси билан давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ўртасидаги ўзаро интеграциялашган электрон тизим орқали Палата томонидан тўғридан-тўғри олинади.

Бунда, Палата томонидан тадбиркорлик субъектларини аъзо қилиш "Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 16 октябрдаги 834-сон қарорининг 6-банди учинчи хатбошисидаги "ҳузуридаги тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари" сўзлари "туман (шаҳар) бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 13 августдаги 666-сон қарорида:


а) 1-иловадаги "Туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш маркази директори" сўзлари "Савдо-саноат палатаси туман (шаҳар) бўлими бошлиғи" сўзлари билан;


б) 2-иловадаги "Туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш маркази директори" сўзлари "Савдо-саноат палатаси туман (шаҳар) бўлими бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларни тайёрлаш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 26-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Давлат органлари ва идоралари томонидан тадбиркорликка оид барча беғараз кўмак лойиҳаларини амалга оширишда Савдо-саноат палатаси лойиҳа ҳамкори сифатида жалб қилинади".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 30 май










































Время: 0.2146
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск