ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Хорижий кредитлар ва қарзлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.2023 й. 225-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Жаҳон банки иштирокида "Институционал салоҳиятни ошириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 30 октябрдаги 668-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.06.2023 й.

N 225




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЖАҲОН БАНКИ

ИШТИРОКИДА "ИНСТИТУЦИОНАЛ САЛОҲИЯТНИ

ОШИРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2020 ЙИЛ

30 ОКТЯБРДАГИ 668-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Кейинги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли институционал ислоҳотларда иштирок этиш учун халқаро молия институтларини фаол жалб қилиш, уларнинг молиявий ва техник кўмагидан оқилона фойдаланиш орқали ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, шунингдек, илғор халқаро тажрибаларни самарали қўллаш асосида институционал салоҳиятни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Жаҳон банки иштирокида "Институционал салоҳиятни ошириш" лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасида эришилган келишувга мувофиқ 30 йил муддатга 5 йиллик имтиёзли давр билан 33,0 млн АҚШ доллари миқдорида қарз, шунингдек, мазкур лойиҳа доирасида 250 минг АҚШ доллари миқдорида техник кўмак жалб қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон Фармони ҳамда "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 1 мартдаги ПҚ-83-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Жаҳон банки иштирокидаги "Институционал салоҳиятни ошириш" лойиҳаси амалга оширилишини самарали мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Жаҳон банки иштирокида "Институционал салоҳиятни ошириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 30 октябрдаги 668-сон қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:

Жаҳон банки иштирокида "Институционал салоҳиятни ошириш" лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигига лойиҳанинг умумий қиймати доирасида йўналишлар бўйича ажратиладиган маблағлар миқдорларига ўзгартириш киритиш ҳамда йўналишлар бўйича амалга ошириладиган ишлар ёйилмасини тасдиқлаш ҳуқуқини бериш.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги "Институционал салоҳиятни ошириш" лойиҳаси бўйича қарз битими ва ушбу лойиҳа доирасида тузилган шартномаларга тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида "Институционал салоҳиятни ошириш" лойиҳаси доирасида тузилган Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи амалдаги молиялаштириш тартиби сақланган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигинииг бўйсунувига ўтказилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 1 июндаги

225-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Жаҳон банки иштирокида

"Институционал салоҳиятни ошириш" лойиҳасини

амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил

30 октябрдаги 668-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 3-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Лойиҳанинг амалга оширилишини самарали ташкил этиш ва назорат қилиш, шунингдек, манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг Лойиҳа доирасидаги фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан мувофиқлаштирилади".


2. 4-банддаги "Ўзбекистон Республикаси молия вазирига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директорига" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 июнь







































Время: 0.1956
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск