ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Инсонпарварлик ва техник ёрдам /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2020 й. 668-сон "Жаҳон банки иштирокида "Институционал салоҳиятии ошириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2020 й.

N 668




ЖАҲОН БАНКИ ИШТИРОКИДА

"ИНСТИТУЦИОНАЛ САЛОҲИЯТИИ

ОШИРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Давлат молиясини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда корпоратив секторнинг бозор амалиётлари имкониятини кучайтириш, шунингдек, инвестицияларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш, ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2019 йил 19 июль куни "Институционал салоҳиятни ошириш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тараққиёт уюшмаси (кейинги ўринларда - ХТУ) ўртасида 30 йил муддатга 5 йиллик имтиёзли давр билан 33,0 млн АҚШ доллари миқдорида қарз ажратиш бўйича битим, шунингдек, 2019 йил 13 апрелда мазкур лойиҳа доирасида 250,0 минг АҚШ доллари миқдорида техник кўмак битими имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин,


2. Қуйидагилар:

"Институционал салоҳиятни ошириш" лойиҳасининг асосий йўналишлари ва уларга ажратиладиган маблағлар миқдори 1-иловага мувофиқ;

"Институционал салоҳиятни ошириш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан ажратиладиган қарзни қайтариш, фоиз ва хизмат кўрсатиш ҳақи бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

ХТУ қарзи Ўзбекистон Республикасига давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш, корпоратив секторнинг бозор иқтисодиётига асосланган фаолиятини таъминлаш учун шароитларни яхшилаш, ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш ҳамда лойиҳа бошқаруви йўналишлари учун ажратилади;

ХТУ томонидан ажратиладиган қарзни қайтариш, шунингдек, қарз бўйича фоиз, хизмат кўрсатиш ҳақи ва бошқа харажатларни қоплаш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Лойиҳанинг амалга оширилишини самарали ташкил этиш ва назорат қилиш, шунингдек, манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг Лойиҳа доирасидаги фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан мувофиқлаштирилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директорига Жаҳон банки ҳамда Лойиҳада иштирок этувчи вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Лойиҳанинг умумий қиймати доирасида йўналишлар бўйича ажратиладиган маблағлар миқдорларига ўзгартириш киритиш ҳамда йўналишлар бўйича амалга ошириладиган ишлар ёйилмасини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 октябрдаги

668-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Институционал салоҳиятни ошириш"

лойиҳасинииг асосий йўналишлари ва уларга

ажратиладиган маблағлар миқдори

Компонент номи


Кўзда тутилгаи маблағ

(минг АҚШ доллари)


1-компонент. Давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш

1.1-субкомпонент: Бюджетни тузиш жараёнини такомиллаштириш ва давлат томонидан объектларни қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлашга йўналтириладиган капитал қўйилмаларни самарапи бошқариш бўйича салоҳиятни ошириш


1 450,0


1.2-субкомпонент: Ғазначилик тизимини такомиллаштириш


3 370,0


1.3-субкомпонент: Давлат секторида бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш


3 000,0


1.4-субкомпонент: Давлат ички иазорати ва ички аудит тизимини такомиллаштириш


2 180,0


2-компонент. Корпоратив секторнинг бозор иқтисодиётига асосланган

фаолиятини таъминлаш учун шароитларни яхшилаш

2.1-субкомпонент: Давлат корхоналарига стратегик эгалик қилиш ва уларнинг хусусий сектор билан тенг шароитларда фаолият юритишини таъминлаш учун норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш


2 000,0


2.2-субкомпонент: Давлат корхоналарини бошқариш ва назорат қилишни такомиллаштириш воситаларини ишлаб чиқиш ва институтларни кучайтириш


1 500,0


2.3-субкомпонент: Давлат активларини бошқариш агентлиги учун маълумотлар базасини яратиш


1 000,0


2.4-субкомпонент: Стратегик инвестицияларни жалб қилишда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг институционал салоҳиятини ошириш бўйича лойиҳани тайёрлаш


10 000,0


2.5-субкомпонент: Давлат корхоналарини корпоратив бошқариш, хусусийлаштириш ва Давлат-ҳусусий шерикчиликни ислоҳ қилиш билан шуғулланадиган тегишли давлат корхонапарининг салоҳиятини ошириш


1 000,0


2.6-субкомпонент: Давлат корхоналарини ислоҳ қилиш дастурини қўллаб-қувватлаш учун коммуникация стратегиясини ишлаб чиқишга техник ёрдам бериш


500,0


3-компонент. Ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш

3.1-субкомпонент: Иқтисодий Кенгашга техник ёрдам бериш


1 000,0


3.2-субкомпонент: Иқтисодиётни тартибга солиш функцияларига эга бўлган давлат органлари ва бошқа давлат агентликларига техник ёрдам бериш


4 000,0


4-компонент. Лойиҳа бошқаруви

4-компонент: Лойиҳа бошқаруви билан боғлиқ харажатлар


2 000,0


           





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 октябрдаги

668-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Институционал салоҳиятни ошириш"

лойиҳасини амалга ошириш доирасида Халқаро

тараққиёт уюшмаси томонидан ажратиладиган қарзни

қайтариш, фоиз ва хизмат кўрсатиш ҳақи бўйича

тўловларни амалга оширишнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Қарз суммаси

33 млн АҚШ доллари

Қарз муддати

30 йил

Имтиёзли давр

5 йил

Фоиз ставкаси

2,92 %

Хизмат кўрсатиш ҳақи

0,5 %

AҚШ доллари

Тўлов даври

Қарз суммаси

Tўлов суммаси


Тўланиши лозим

бўлган умумий

сумма


Асосий қарз

суммаси


Фоиз

суммаси

Хизмат

кўрсатиш

ҳақи суммаси


15.05.2020


19 800 000



96 983

96 983

15.11.2020


13 200 000


295 504

50 600

346 104

15.05.2021


19 800 000


193 791

49 775

243 566

15.11.2021


19 800 000


295 504

33 733

329 237

15.05.2022


26 400 000


290 686

33 183

323 869

15.11.2022


26 400 000


394 005

16 867

410 872

15.05.2023


33 000 000


387 581

16 592

404 173

15.11.2023


33 000 000


492 507


492 507

15.05.2024


33 000 000


487 153


487 153

15.11.2024


32 455 500

544 500

492 507


1 037 007

15.05.2025


31 911 000

544 500

476 483


1 020 983

15.11.2025


31 366 500

544 500

476 254


1 020 754

15.05.2026


30 822 000

544 500

460 495


1 004 995

15.11.2026


30 277 500

544 500

460 001


1 004 501

15.05.2027


29 733 000

544 500

444 507


989 007

15.11.2027


29 188 500

544 500

443 749


988 249

15.05.2028


28 644 000

544 500

430 887


975 387

15.11.2028


28 099 500

544 500

427 496


971 996

15.05.2029


27 555 000

544 500

412 532


957 032

15.11.2029


27 010 500

544 500

411 243


955 743

15.05.2030


26 466 000

544 500

396 544


941 044

15.11.2030


25 921 500

544 500

394 990


939 490

15.05.2031


25 377 000

544 500

380 556


925 056

15.11.2031


24 832 500

544 500

378 738


923 238

15.05.2032


24 288 000

544 500

366 583


911 083

15.11.2032


23 743 500

544 500

362 485


906 985

15.05.2033


23 199 000

544 500

348 581


893 081

15.11.2033


22 654 500

544 500

346 232


890 732

15.05.2034


22 110 000

544 500

332 593


877 093

15.11.2034


21 565 500

544 500

329 979


874 479

15.05.2035


21 021 000

544 500

316 606


861 106

15.11.2035


20 476 500

544 500

313 727


858 227

15.05.2036


19 932 000

544 500

302 279


846 779

15.11.2036


19 387 500

544 500

297 474


841 974

15.05.2037


18 843 000

544 500

284 630


829 130

15.11.2037


18 298 500

544 500

281 221


825 721

15.05.2038


17 754 000

544 500

268 642


813 142

15.11.2038


17 209 500

544 500

264 969


809 469

15.05.2039


16 665 000

544 500

252 655


797 155

15.11.2039


16 120 500

544 500

248 716


793 216

15.05.2040


15 576 000

544 500

237 974


782 474

15.11.2040


15 031 500

544 500

232 463


776 963

15.05.2041


14 487 000

544 500

220 679


765 179

15.11.2041


13 942 500

544 500

216210


760 710

15.05.2042


13 398 000

544 500

204 691


749 191

15.11.2042


12 853 500

544 500

199 958


744 458

15.05.2043


12 309 000

544 500

188 704


733 204

15.11.2043


11 764 500

544 500

183 705


728 205

15.05.2044


11 220 000

544 500

173 670


718 170

15.11.2044


10 098 000

1 122 000

167 452


1 289 452

15.05.2045


8 976 000

1 122 000

148 250


1 270 250

15.11.2045


7 854 000

1 122 000

133 962


1 255 962

15.05.2046


6 732 000

1 122 000

115 305


1 237 305

15.11.2046


5 610 000

1 122 000

100 471


1 222 471

15.05.2047


4 488 000

1 122 000

82 361


1 204 361

15.11.2047


3 366 000

1 122 000

66 981


1 188 981

15.05.2048


2 244 000

1 122 000

49 690


1 171 690

15.11.2048


1 122 000

1 122 000

33 490


1 155 490

15.05.2049


0

1 122 000

16 472


1 138 472

Ҳаммаси



33 000 000

17 013 575

297 733

50 311 308

             


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 октябрь








































Время: 0.1946
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск