ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2023 й. ПФ-81-сон "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

31.05.2023 й.

N ПФ-81



ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ СОҲАСИНИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ҚИЛИШ

ВА ВАКОЛАТЛИ ДАВЛАТ ОРГАНИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг инсонлар соғлиғига зарарли таъсирини олдини олиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолат сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Бутун мамлакат миқёсида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар қимматбаҳо навларининг кесилишига муддатсиз мораторий амал қилмоқда.

Шу билан бирга, республикада ҳудуд раҳбарлари, экология ва атроф-муҳитни ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг эътиборсизлиги натижасида соҳада ўтган даврда жиддий камчиликларга йўл қўйилган, айрим ҳолларда эса табиатга ва жамиятга тиклаб бўлмас даражада зарар етказилган. Хусусан:

ҳудудларда, айниқса шаҳарларда ҳаво ифлосланиши бўйича ҳолат тобора ёмонлашиб бормоқда, атмосферага чиқариладиган ташланмаларнинг юкини камайтириш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилмаган;

дарахтлар ва буталарни кесилишига эълон қилинган мораторий даврида 44 мингга яқин, шундан 9,5 мингга яқин қимматбаҳо дарахтлар ноқонуний кесилиши натижасида табиатга 36 миллиард сўмлик зарар етказилган;

дарахтларнинг илдиз тизимларини бетон ва асфальт билан қоплаш, уларга турли электр чироқ ва реклама мосламаларини илиб қўйиш дарахтларнинг жиддий шикастланишига сабаб бўлмоқда;

жамиятда ҳайвонларга, шу жумладан уй ҳайвонлари ва қаровсиз ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда, уларни идентификация, чиплаш, вакцинация ва стерилизация қилишнинг замонавий тизими мавжуд эмас;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда чорва моллари назоратсиз ва тизимсиз боқилиши ҳолатларининг ортиб бориши, ер ости сувларидан илмий асосларсиз фойдаланиш экотизимларнинг бузилишига, катта ер майдонлари деградациясининг ортишига ҳамда уларнинг чўлланишига олиб келмоқда, оқибатда иқлим ўзгаришининг таъсири кучаймоқда, инсонлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилмоқда;

2022 йилда экологик ҳуқуқбузарликлар юзасидан 27 та ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган бўлиб, уларнинг барчаси бўйича енгил молиявий жарима жазоси қўлланилган холос;

мавжуд полигонларнинг ҳолати экологик ва санитария талабларига жавоб бермаслиги ҳамда улар фаолиятида қайта ишлаш ва утилизация технологиялари жорий қилинмаганлиги уларнинг келгусида экологик фожиа даражасидаги муаммога айланиш хавфини келтириб чиқармоқда.

Рақамли технологиялар асосида замонавий экологик мониторинг механизмини яратиш, экологик маданиятни янада ошириш, биохилма-хилликни асраш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни тартибга солиш, дарахт, буталарни экиш ва яшил ҳудудларни ташкил қилиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг янги тартибларини жорий қилиш орқали экологик вазиятни тубдан яхшилаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Ушбу Фармон билан юклатиладиган янги вазифа ва функцияларни инобатга олиб, Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) деб қайта номлансин.


2. Вазирлик Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 сентябрга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

а) экология ва атроф-муҳитга зарар етказиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини нобуд қилиш ёки уларга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятларни оғир жиноятлар тоифасига киритиш;

б) давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига қўйилган мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдорини 5 бараварга ошириш. Бунда, қўшимча равишда ноқонуний кесилган дарахт ўрнига компенсациявий дарахт кўчатларини айнан дарахт кесилган жойга экиш мажбуриятини белгилаш ҳамда юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 300 бараваригача бўлган миқдорда молиявий жарималар қўллашни жорий этиш;

в) Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвонларнинг ноқонуний овланиши оқибатида ҳайвонот дунёсига етказилган зарар учун ундириш суммаларини 10 бараварга ҳамда ўсимликларни ўсишдан тўхташ даражасигача шикастлантириш ёки йўқ қилиш билан уларга етказилган зарар учун ундириш суммаларини 5 бараварга ошириш;

г) саноат, маиший ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойларга ташлаш ҳамда суюқ маиший чиқиндиларни тўкканлик учун маъмурий жарималар миқдорини 10 бараварга оширган ҳолда қўллаш.

Бунда, қўшимча равишда юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 300 бараваригача бўлган миқдорда молиявий жарималар қўллашни жорий этиш;

д) сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, шунингдек, сув объектларига оқинди сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузганлик учун маъмурий жарималар миқдорини 5 бараварга ошириш;

е) ўрмон фонди:

ерларини ноқонуний бериш ва улардан фойдаланиш бўйича алоҳида маъмурий ва жиноий жавобгарликни белгилаш;

ерларида ноқонуний бино-иншоотлар ва иморатларни қуриш бўйича алоҳида жиноят таркибини киритиш ҳамда унинг санкцияларини суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун белгиланган санкцияларга тенглаштириш;

ж) ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун маъмурий жарималар миқдорини 10 бараварга ошириш ва ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларни ҳайвонларни боқиш ҳуқуқидан маҳрум этиш;

з) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ҳамда чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини белгилаш ва қўллаш тартибини қонун даражасида тартибга солиш ҳамда берилган имтиёзларни бекор қилиш;

и) барча ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш квоталарини ўрнатиш масаласини қонун даражасида тартибга солиш.


3. 2023 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида "Жамоатчилик экология назоратчиси" тизими жорий қилинсин ҳамда қуйидагилар назоратчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари этиб белгилансин:

экологик ҳуқуқбузарликни аниқлаш, тегишли далолатномани расмийлаштириш ва Эконазорат платформасига киритиш;

фаолиятини амалга оширишда махсус билим ва кўникмаларни олиш учун бепул таълим олиш ва малакасини ошириш;

аниқланган ҳуқуқбузарликларга нисбатан кўрилган чоралар юзасидан ахборот олиш, ҳуқуқбузарга жазо тайинлаш билан боғлиқ жараёнларда иштирок этиш;

самарали фаолият учун қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорда ҳақ олиш.

Жамоатчилик экология назоратчилари ҳуқуқбузарликни аниқлаш ва уни расмийлаштириш жараёнида шаффофликни таъминлаш, коррупцияга йўл қўймаслик ҳамда маълумотларнинг ҳаққоний тайёрланишига мажбурдирлар.


4. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган Бош прокурор ўринбосари лавозими киритилсин.


5. Бош прокуратуранинг ташкилий-штат тузилмасида қўшимча 6 та штат бирлигидан иборат бўлган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси (кейинги ўринларда - Бошқарма) ташкил этилсин.

Белгилансинки:

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент ва Жиззах вилоятларидаги табиатни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий махсус прокуратуралар фаолияти Бошқарма томонидан мувофиқлаштирилади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокуратураларига экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида жами 70 та штат бирликлари ажратилади;

Бош прокуратура тизимида жорий этилаётган 77 та штат бирлиги Вазирлик тизимининг умумий штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига ажратилади.


6. Вазирлик тузилмасида алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Давлат экологик назорат инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) ташкил этилсин.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқлов ходимлари ҳамда ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликларидаги давлат инспекторлари (ўрмон инспекторлари) штат бирликлари Инспекцияга ўтказилсин.


7. Белгилаб қўйилсинки:

Инспекция ўз фаолиятида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири - Давлат бош экология инспекторига бўйсунади ва унинг олдида ҳисобдор бўлади;

Инспекция бошлиғи экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири - Давлат бош экология инспектори тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Инспекция бошлиғи мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра вазир ўринбосарига тенглаштирилади;

Инспекция давлат экологик назоратини амалга оширишда унга нисбатан Вазирликнинг қонунчиликда белгиланган вазифалари, ваколатлари ва ҳуқуқлари татбиқ этилади;

Инспекция ходимларининг иш режими ва юкламалари ҳудуд майдони ва аҳолининг сонидан келиб чиққан ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан Инспекция ходимлари зиммасига уларнинг ваколатига кирмайдиган вазифаларнинг юкланиши тақиқланади;

Инспекцияга тегишли автотранспорт воситалари "ECO" давлат рақамларининг махсус сериясига эга бўлади;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар Инспекцияга унинг зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришда ҳар томонлама кўмаклашиши шарт;

Инспекция зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборот, ҳужжатлар ва бошқа материаллар унинг қонуний талабига кўра бепул тақдим этилади;

Инспекция томонидан тадбиркорлик субъектларига тегишли ҳудудларда табиатни муҳофаза қилиш, шу жумладан, атмосфера ҳавоси, ер, ер ости бойликлари, сув ресурслари, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, чиқиндилар билан боғлиқ қонунчиликка риоя қилиш бўйича экологик мониторинг доирасида ўтказиладиган тадбирлар тадбиркорлик фаолиятини текшириш ҳисобланмайди ҳамда улар мансабдор шахслар ва давлат органлари билан келишилмайди.


8. Республиканинг туман ва шаҳарларида атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимини тубдан такомиллаштириш, салбий таъсирнинг юзага келишини прогнозлаш механизмининг қуйидаги тартиблари ўрнатилсин:

а) республика ҳудудлари бўйича:

2024 йил 1 октябрга қадар туманларда (шаҳарларда) атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторингини амалга ошириш учун автоматлашган кичик станциялар 1-иловага мувофиқ харид қилинади ва ўрнатилади. Бунда:

кичик станциялар Вазирлик томонидан тасдиқланган техник талаблар ва ҳудудларга жойлаштириш хариталари асосида Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан ўрнатилади;

харидлар республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларига ажратиладиган ссуда маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

б) 2024 йил 1 октябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида ўрнатиладиган автоматлашган кичик станциялар маълумотлари атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш орқали визуаллаштирилиб, расмий веб-сайтларда реал вақт режимида мунтазам янгилаб борилади;

в) 2025 йил якунига қадар республика ҳудуди бўйича атмосфера ҳавосининг табиий ифлосланиши юқори бўлган ҳудудларни прогнозлаш ва аҳолини барвақт огоҳлантириш тизими синов тариқасида жорий этилади.


9. Атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи манбаларнинг мониторингини сифатли олиб бориш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган графикка асосан 2024 йил якунига қадар атроф-муҳитга таъсири бўйича I тоифага кирувчи хўжалик юритувчи субъектларга, 2025 йил якунига қадар - II тоифага кирувчи хўжалик юритувчи субъектларга қуйидаги мажбуриятлар юклатилсин:

атмосфера ҳавосига устувор турғун (ташкиллаштирилган) ифлослантирувчи манбалардан чиқадиган ташланмаларни таҳлил қилувчи автоматик мониторинг станцияларини ўрнатиш;

юқори самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналари ва локал сув тозалаш иншоотларини ўрнатиш ҳамда мавжудларини модернизация қилиш;

хўжалик юритувчи субъектларнинг санитар ҳимоя зоналарини автомат стационар кузатув постлари билан жиҳозлаш.

Белгилансинки:

чанг-газ тозалаш ускуналари, локал сув тозалаш иншоотлари ва автоматик мониторинг тизимларини ўрнатиш учун хўжалик юритувчи субъектларга халқаро молиявий институтларнинг маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали 100 млн АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилади;

2023 йил 1 июлдан бошлаб мазкур бандда кўзда тутилган ускуналарни ўрнатган (ёки шартномага асосан 15 фоиздан ортиқ тўловларни амалга оширган) корхоналарга атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун компенсация тўловларини тенг улушларда 36 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади;

мазкур Фармоннинг ушбу бандида кўзда тутилган ускуналарни ўрнатмаган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловлари 5 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади;

2024 йил 1 январдан бошлаб атроф-муҳитга таъсири бўйича I тоифага ва II тоифага кирувчи янги объектларни лойиҳалаштиришда юқори самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналари ва (ёки) локал сув тозалаш иншоотлари ўрнатилиши кўзда тутилмаган лойиҳаларни давлат экологик ва шаҳарсозлик экспертизаларидан ўтказиш ҳамда қурилиши тугалланган объектларни, уларни ўрнатмаган ҳолда фойдаланишга қабул қилиш ман этилади.

11. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланишнинг тоза сув ва санитария, иқлим ўзгариши оқибатлари билан курашиш, барқарор шаҳарлар ва аҳоли пунктлари, экотизимни сақлаш каби мақсадларига эришиш учун республиканинг иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ҳудудларни экологик баҳолаш тизими жорий қилинсин.

Бунда, 2024 йил якунига қадар Вазирлик, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, ҳокимликлар томонидан халқаро тажриба асосида республиканинг барча ҳудудларини экологик баҳолаш бўйича индикаторлар асосида "eco-indicator.uz" рейтинги шакллантирилади ва ҳар бир ҳудуднинг экологик паспорти эълон қилинади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман ва шаҳарлар ҳокимликлари 2024 йил 1 июнга қадар ҳар бир ҳудуднинг 2030 йилгача мўлжалланган экологик "мастер-режа"сини маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқсин ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига тасдиқлаш учун киритсин. Бунда:

экологик "мастер-режа" Вазирлик билан келишилган ҳолда шакллантирилади ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади;

ҳудудлар раҳбарлари экологик "мастер-режа" ижроси ва унинг натижадорлиги юзасидан ҳар чоракда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, жамоатчилик олдида ҳисобот бериб боради ва Вазирликка амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот киритади;

экологик "мастер-режа"ларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Белгилансинки, Вазирлик таклифига асосан "мастер-режа" ижроси ва унинг натижадорлиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда ушбу масалага масъул шахсларга нисбатан мукофотлаш ёки интизомий жазо чорасини кўриш учун асос бўлади.


12. Вазирликнинг Миллий табиий мерос объектлари рўйхатини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Вазирлик:

2024 йил 1 январга қадар республиканинг миллий аҳамиятга эга табиат объектларини, шу жумладан ноёб ва такрорланмас экотизимлар, биохилма-хиллик турлари ва табиий ландшафтларни хатловдан ўтказсин ҳамда Миллий табиий мерос объектлари рўйхатини тасдиқлаб, эълон қилсин ва доимий равишда янгилаб борсин;

2024 йил 1 январдан бошлаб Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN), ЮНЕСКО ва ФАО билан биргаликда ҳамкорлик дастурини амалга оширган ҳолда, халқаро репрезентатив рўйхатларга Ўзбекистон табиий мерос объектлари номинацияларини тақдим этиш чораларини кўриб борсин.


13. Вазирликнинг республиканинг яшиллик даражасини ошириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича тадбирларни ташкиллаштириш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини самарали амалга ошириш ҳамда ўрмончилик ва ўрмон кўчатчилигини ривожлантиришда қуйидагича тубдан янги тизимни жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

а) республика бюджетидан 2024 йил учун 100 миллиард сўм, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар учун 500 миллиард сўмдан маблағ ажратилади ҳамда маблағлар "Очиқ бюджет" ахборот портали ва Ўзбекистон Республикасининг манзилли кўкаламзорлаштириш инвестиция дастури орқали қуйидагиларга йўналтирилади:

"яшил белбоғ", "яшил боғ" ва "яшил жамоат парк"лар ҳамда "яшил қопламалар" - ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш ва доимий фойдаланувчига топширилгунга қадар сақлаб туриш;

табиий шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда, асосий темир йўл ва магистрал автойўллар бўйида дарахт кўчатларини экиш;

ҳар бир туман ва шаҳарда 5 гектардан кам бўлмаган майдонларда боғлар барпо этиш;

дарахт кўчатларини экиш, ер участкаларини тайёрлаш ва лойиҳалаштириш ишларини амалга ошириш;

уруғчиликни ривожлантиришда оналик плантацияларни кенгайтириш, бу орқали сифатли уруғ ва қаламчаларни тайёрлаш;

ўрмончилик ва ўрмон кўчатчилигини ривожлантириш, шу жумладан, ёпиқ илдизли тизими билан тувакда етиштириш усулини қўллаш ва дарахт туридан келиб чиқиб, камида уч йил давомида парваришлаш;

суғориш тизимларини ташкил этиш ва сув чиқариш қудуқларини ўрнатишга сарфланади;

б) ҳар йили шакллантириладиган ва тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикасининг манзилли кўкаламзорлаштириш инвестиция дастури амалга оширилади;

в) манзилли кўкаламзорлаштириш инвестиция дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда:

буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчи қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади;

Вазирлик томонидан экологик экспертиза ўтказилади;

дарахт кўчатларини экиш, суғориш, парвариш қилиш, "яшил боғлар", "яшил жамоат парклари", "яшил қалқон" ва "яшил қоплама" ҳимоя ўрмонзорларини ташкил этиш давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади;

г) 2023 йил якунига қадар ҳар бир давлат ташкилоти ва ҳокимликнинг тегишлича бюджетдан ташқари ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ўз боғлари ташкил этилади ҳамда уч йил давомида парваришланади. Бунда:

ташкилотларнинг боғлари туманлар (шаҳарлар) марказий ҳудудларида 50 сотихдан 2 гектаргача бўлган майдонларда;

боғларни барпо этиш "Яшиллойиҳа" лойиҳалаш институти ва Давлат экологик экспертизаси маркази томонидан ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида амалга оширилади;

давлат ташкилоти ва ҳокимликларнинг барпо этиладиган боғлари учун ер майдонларини аниқлаш ва маблағларни ажратиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;

д) 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳар бир йирик саноат корхонаси (атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага кирувчи) томонидан ўз ва туташ ҳудудларида Вазирлик билан келишилган лойиҳа асосида уч йил давомида "яшил белбоғ"лар барпо этилади;

е) Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар республика ҳаво ҳудудидан фойдаланишда учувчисиз учадиган аппаратлар парвози учун аризалар (буюртманомалар)ни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, учириш билан боғлиқ бошқа тўловлардан озод этилади.


14. Кўчатчилик соҳасида профессионал меҳнат бозорини яратиш, ишсизликни камайтириш ва норасмий бандлик улушини қисқартириш учун шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб:

уй шароитида ёки касаначилик асосида дарахт ва бута кўчатларини (ниҳол) етиштириш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) ҳисобланади;

синов тариқасида ўрмон хўжаликлари ҳудудида кўчат етиштириш, экилган кўчатларни парваришлаш, ўрмонзорлар барпо этиш ишлари аутсорсинг асосида жисмоний ва юридик шахсларни жалб этган ҳолда амалга оширилади;

ўрмон хўжаликларида кўчат етиштирувчи питомникларни ташкил этиш мақсадида, хўжаликлар ҳудудларининг узоқ муддатли ижарага бериладиган участкалари Вазирлик томонидан белгиланади;

давлат ўрмон фонди участкалари фақат "E-auksion" платформаси орқали ижарага берилади;

Жамоатчилик экология назоратчиларига улар томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, қонунчиликда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун жорий қилинган пенсияни ҳисоблаш учун иш стажини ҳисобга олиш тартиби татбиқ этилади.

Белгилансинки, бошқа соҳаларда меҳнат шартномасига асосан банд бўлган шахслар бир вақтнинг ўзида уй шароитида кўчат (ниҳол) етиштириш ёки Жамоатчилик экология назоратчиси фаолияти билан шуғулланишлари мумкин.


15. Белгилансинки, республикада қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишлар "Ноль чиқинди" (Zero waste) тамойиллари асосида янги тартиб ва механизмлар орқали амалга оширилади. Бунда, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

чиқиндиларни маиший чиқинди турларига қараб, алоҳида-алоҳида тўплаш ва олиб чиқиб кетиш;

янгидан ҳосил бўлаётган чиқиндиларни полигонларга йўналтирмасдан, максимал даражада қайта ишлаш (Recycling) ёки куйдириш, соҳага айланма (циркуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш;

барча мавжуд полигонлардаги чиқиндиларнинг босқичма-босқич тўлиқ қайта ишланиши ва куйдирилишини таъминлаш;

чиқиндиларни куйдириш натижасида олинадиган иссиқлик ёки электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқ бўлган қисмини аҳоли ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун мавжуд энергетика ва коммуникация тармоқларига тўлов эвазига, шу жумладан "яшил тариф" қўлланган ҳолда йўналтириш;

ушбу тизимнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Давлат бюджетидан "яшил субсидиялар" ажратиш тизимини жорий этиш.

Вазирлик 2023 йил 1 сентябрга қадар маиший чиқиндиларнинг комплекс бошқаруви бўйича дастур лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


16. Вазирлик, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Андижон ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликларининг 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб бир йил муддатга Асака тумани, Бухоро ва Термиз шаҳарларида чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш бўйича эксперимент ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


17. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) 2023 йил 1 августдан бошлаб хавф-хатарлик даражаси II-IV тоифа бўлган янги қурилиш объектларининг:

лойиҳа ҳужжатларининг архитектура қисми Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари билан келишилади;

смета қийматини шакллантиришда қурилиш чиқиндиларини олиб чиқиб кетиш харажатлари ҳам кўзда тутилади;

қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишда қурилиш чиқиндиларини олиб чиқиб кетиш ва полигонларга жойлаштириш бўйича шартнома тузиш мажбурияти белгиланади;

б) давлат экологик экспертизаси хулосаси белгиланган тартибда Давлат экологик экспертизаси маркази раҳбари ҳамда унинг вилоятлар ва Тошкент шаҳри филиаллари раҳбарлари томонидан тасдиқланади, шунингдек, Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади (махсус ва ҳарбий объектлар бундан мустасно);

в) 2024 йил 1 январдан бошлаб хавф-хатарлик даражаси III-IV тоифа бўлган барча янги қурилиш объектлари лойиҳалари, шу жумладан, гидротехника иншоотлари лойиҳалари қурилиш зонасидаги иқлим билан боғлиқ хатарларни ҳисобга олиш бўйича Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан бериладиган мониторинг маълумотлари асосида амалга оширилади;

г) 2024 йил 1 январдан бошлаб атроф-муҳитга таъсири бўйича I - IV тоифаларга кирувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини белгиланган тартибда давлат экологик экспертизасидан ўтказиш жараёнида Вазирлик томонидан углерод нейтраллигини таъминлаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар белгиланади. Бунда:

фаолият туридан келиб чиқиб, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларида ишлаб чиқариш натижасида ҳосил бўладиган иссиқхона газлари миқдори ҳамда углерод изини (carbon footprint) камайтиришнинг аниқ кўрсаткичлари лойиҳа паспорти билан белгиланади;

белгиланган кўрсаткичлар асосида углерод изини камайтириш бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оширилиши мажбурий бўлган чора-тадбирлар ишлаб чиқилади;

давлат экологик экспертизаси хулосасида белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб борилади, унинг натижалари қонунчиликда белгиланган тартибда жарима ва қўшимча компенсация тўловларини қўллашга асос бўлади;

давлат экологик экспертизаси хулосаси ва унинг бажарилиши юзасидан олиб борилган ишлар бўйича ахборот Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади;

д) 2024 йилдан бошлаб марказлашган инвестиция лойиҳалари ҳамда атроф-муҳитга таъсири бўйича I-II тоифага кирувчи фаолият турларига оид марказлашмаган инвестиция лойиҳалари белгиланган тартибда давлат экологик экспертизадан ўтказилади;

е) 2024 йил 1 январдан бошлаб эксперимент тариқасида Ҳукумат томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ атроф-муҳитга таъсири бўйича III-IV-тоифага кирувчи фаолият турларига оид лойиҳалар нодавлат ташкилотлари томонидан экологик экспертизасидан ўтказилиши мумкин;

ж) 2023 йил 1 июлдан бошлаб чиқинди полигонларини хусусийлаштириш тақиқланади. Бунда, чиқинди полигонлари ҳудудларини чиқиндиларни қайта ишлаш билан шуғулланувчи ташкилотларга ижарага бериш, уларни тозалаш ҳамда бўшатилган ер участкаларини реализация қилиш Вазирлик томонидан амалга оширилади.


18. Вазирлик 2024 йил 1 январгача технологик жараёнларнинг экологик меъёрларга ва талабларга мувофиқлигини баҳолашга асосланган "яшил сертификатлаш" ҳамда маҳсулотлар ва хизматларни экологик маркировкалаш тизимини йўлга қўйишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритсин.


19. Вазирлик, Энергетика вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 1 декабрдан бошлаб республикада электромобилларни тез қувватлантириш станцияларини барпо этишни жадаллаштиришга қаратилган қуйидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин:

Нукус шаҳри, вилоятларнинг маъмурий марказлари ва вилоят бўйсунувида бўлган шаҳарлар ҳудудларидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, сиғими 100 автомобилдан ортиқ бўлган автотураргоҳлар ҳамда бозорлар ҳудудида;

"Ўзбекистон туризм магистрали" туризм транспорт коридори автомагистраль йўлларида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, савдо ва кўнгилочар марказлари ҳудудида камида 2 каналли 60 кВт ва ундан юқори қувватли электромобилларни қувватлантириш станцияларини барпо этишнинг мажбурий тартибини ўрнатиш.

Белгилансинки, Экология жамғармаси ҳисобидан "Ўзбекистон туризм магистрали" туризм транспорт коридорининг чўл ва саҳро қисмида қуёш электр станцияларини қурган ҳолда биринчи 50 та электромобилларни тез қувватлантириш станцияларини барпо этиш учун ҳар бир лойиҳага 100 млн сўмдан маблағлар субсидия сифатида ажратилади.


20. Вазирлик 2023 йил 1 июлдан бошлаб аҳоли ва кенг жамоатчилик орасида атроф-муҳитни ҳимоялаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган "Чиқиндиларни оммавий йиғиш" (ЎзПлоггинг) умуммиллий ҳаракатини ташкил этсин. Бунда:

сектор раҳбарлари ушбу тадбирларни юқори савияда ташкил этиш, тадбирларга кенг жамоатчилик ва экофаолларни жалб этишга масъул бўлади;

жамоат парклари, яшил боғлар, тоғли ҳудудлар, сув ҳавзалари атрофи ва бошқа атроф-муҳитга таъсири катта объектларда хайрия югуриш марафонлари, атроф-муҳитда пиёда (Плалкинг) ва велосипедда сайр қилиш (Пликинг) вақтларида чиқиндиларни саралаб йиғиш кунлари ўтказилади;

саралаб йиғиш кунларида мусобақалар ўтказилиб, босиб ўтилган масофа ва саралаб йиғилган чиқиндилар ҳажми асосида ғолиблар аниқланади ва Вазирлик томонидан рағбатлантирилади.


21. Республика таълим муассасаларида ёшларнинг табиатга бўлган меҳрини уйғотиш, уларни табиат ҳимоячиси сифатида тарбиялаш мақсадида Вазирлик, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига қуйидаги вазифалар юклатилади:

"Ёш экологлар" ҳаракати доирасида туман, шаҳар ва республика даражасида атроф-муҳит муаммолари юзасидан "Табиатга меҳр" инновацион ва интеллектуал лойиҳалар танловини ўтказиш;

оммавий ахборот воситаларида "Табиат мадҳияси" (мусиқа ва матни) учун танлов эълон қилиш ва ғолибларни аниқлаш;

табиатни асраб-авайлаш борасида бутун жаҳон ва мамлакатимизда нишонланадиган муҳим экологик саналарга бағишлаб тадбирларни ташкил этиш ва унда "Ёш экологлар" ҳаракати фаолларини рағбатлантириш;

ёш экологлар сафини кенгайтириш мақсадида "Ёш экологлар" ҳаракати қурултойини ташкил этиш, тарихий шаҳарларда (Тошкент, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Хоразм) йирик анжуманларни ташкил этиш;

табиатга доир инновацион лойиҳа ва натижадор таклифларга эга салоҳиятли ёшлар учун "Ёш экологлар" ҳаракати кўкрак нишонини таъсис этиш орқали ёшлар жамоасини шакллантириш;

умумтаълим мактабларининг Миллий ўқув дастурига (табиий фанлар, физика, биология, география, кимё фанлари доирасида) жами 132 соатлик "экосоат" дарсларини киритиш.


22. Вазирлик Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда шаҳарларда ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш, аҳолининг сувни тежаш ва унинг ифлосланишини камайтиришга қаратилган қуйидаги тартибни жорий этсин:

а) 2024 йил 1 январдан бошлаб Нукус шаҳрида:

ичимлик сувидан фойдаланиш бўйича кўп қаватли уйлар ўртасида "Тежамкор уй" ва "Тежамкор хонадон" рейтинг тизимини ишга тушириш;

йил якунига кўра, энг кам сув ишлатган 20 та хонадон ҳамда хонадонларининг 50 фоизидан ортиғи белгиланган меъёрлардан кам сув ишлатган 20 та кўп қаватли уйларни рағбатлантириш;

ғолиб хонадон ва уйларга Вазирликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуёш панеллари ёки уй атрофини ёритиш мосламаларини бепул ўрнатиб бериш;

б) мазкур тажрибани 2025 йилдан бошлаб Тошкент шаҳри ва барча вилоят марказларида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жорий қилиш.


23. Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ташкил этилсин.

Бунда, Университетга ўқув адабиётларини сотиб олиш, илмий тадқиқотларни ҳамда инновацион ишларни олиб бориш фаолиятини молиялаштириш учун Вазирликнинг бюджетдан ташқари жамғармасига келиб тушадиган маблағларнинг 5 фоизидан кам бўлмаган миқдорда маблағлар ажратиб борилади.


24. Вазирлик экотуризм, тоғ, ов ва сафари туризм соҳасини янада ривожлантириш, ўрмон хўжаликлари ва миллий табиат боғларининг (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно) имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда тегишли инфратузилма объектларини барпо этиш, хорижий ва маҳаллий сайёҳларга муносиб шарт-шароит яратиш ва хизмат кўрсатилишини таъминлаш бўйича масъул орган этиб белгилансин.

Вазирлик ҳамда Маданият ва туризм вазирлигининг қуйидагиларни назарда тутувчи "Табиатга саёҳат" экотуризмни ривожлантириш миллий дастурини (кейинги ўринларда - Миллий дастур) амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин:

ҳар бир давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар, ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида (кейинги ўринларда - экоҳудудлар) туризм хизматлари турларини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш;

экоҳудудларнинг брендини яратиш ва унинг асосида тарғибот кампанияларини ташкил этиш;

экоҳудудларга инвестицияларни жалб қилган ҳолда "пикник" зоналар, манзарали томоша қилиш майдончалари, экоуйлар мажмуаси, юрта, "глэмпинг" ва кемпинг лагерлари ҳамда ташриф марказлари (visitor center) ташкил этиш;

тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда осма дор йўллари, электромоторли қайиқ, қорда ҳаракатланишга мўлжалланган махсус транспорт воситалари ва квадроцикллар, "банжи-жампинг" ва "зиплайн" аттракционлар, аэростатлар, "рафтинг" ва "флайбординг", ғилдирак устидаги уйлар ва ер усти транспорт воситалари каби туризм хизматларини йўлга қўйиш;

ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва кўпайтириш бўйича ихтисослаштирилган питомникларни ташкил этиш;

тоғли ва чўл ҳудудларда экстремал туризмни ривожлантириш;

экоҳудудларда янги туризм хизматларини (шу жумладан, Planting Tour, Plogging Tour ва бошқалар) ва экоакцияларни ташкил қилиш.

Белгилансинки, Вазирлик ушбу бандда кўрсатилган тадбирларни ҳамда экоҳудудларда кичик экотуризм кластерларини ташкил этиш, уларни ривожлантириш мастер-режалари ва режалаштирилаётган инвестицион лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилишини Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш ҳуқуқига эга.


25. Белгилаб қўйилсинки, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлик:

нодавлат нотижорат ташкилотларнинг лойиҳаларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда ижтимоий буюртмалар бериб боради;

ижтимоий буюртмалар доирасида Экология жамғармасидан маблағлар ажратиб боради ҳамда ўз расмий веб-сайтига бу ҳақда эълон жойлаштиради;

ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилган ишлар натижаларининг умумий муҳокамасини ташкил этади ва уларни ишлаб чиқариш жараёнига татбиқ этиш чораларини кўради.

Вазирлик уч ой муддатда ушбу бандда назарда тутилган маблағларни ажратиш бўйича низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


26. Вазирлик 2023 йил 1 июлгача қуйидагиларни назарда тутувчи Республикада ташкил этиладиган экологик акциялар махсус платформасини ишга туширсин:

атроф-муҳитни асрашга оид ташкил этилиши режалаштирилган акциялар ва лойиҳалар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириб бориш;

эковолонтёрларнинг акциялар ва лойиҳаларни ташкил этишга кўмаклашиши ва уларни ўтказиш бўйича аризаларини кўриб чиқиш ҳамда Вазирлик фаолиятига кўмаклашиши бўйича маълумотларни киритиш;

фаол волонтёрларни рағбатлантириш тартиби ва волонтёрлар жалб этиладиган йўналишлар рўйхатини жойлаштириш.


27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


29. Вазирлик Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчаларни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


30. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири белгилансин.

Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

        

          

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                             Ш. Мирзиёев

        

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 31 майдаги

ПФ-81-сон Фармонига

1-ИЛОВА



2023 йилда туман (шаҳарлар)да атмосфера

ҳавоси ифлосланиши фон мониторингини амалга

ошириш учун ўрнатиладиган автоматлашган

КИЧИК СТАНЦИЯЛАР

        

Т/р

       

Туман (шаҳар) номи

      

Жами постлар

сони

       

      

Қорақалпоғистон Республикаси

        

1

Нукус шаҳри


3

2

Амударё тумани


2

3

Беруний тумани


2

4

Бўзатов тумани


1

5

Қонликўл тумани


1

6

Қораўзак тумани


1

7

Кегейли тумани


2

8

Қўнғирот тумани


5

9

Мўйноқ тумани


1

10

Нукус тумани


1

11

Тахиатош тумани


1

12

Тахтакўпир тумани


1

13

Тўрткўл тумани


2

14

Хўжайли тумани


2

15

Чимбой тумани


1

16

Шуманай тумани


1

17

Элликқалъа тумани


1

жами:


28

         

Андижон вилояти

         

1

Андижон шаҳри


3

2

Хонобод шаҳри


1

3

Олтинкўл тумани


1

4

Андижон тумани


1

5

Асака тумани


3

6

Балиқчи тумани


2

7

Бўстон тумани


1

8

Булоқбоши тумани


2

9

Жалақудуқ тумани


4

10

Избоскан тумани


1

11

Қўрғонтепа тумани


2

12

Марҳамат тумани


2

13

Пахтаобод тумани


2

14

Улуғнор тумани


1

15

Хўжаобод тумани


2

16

Шаҳрихон тумани


2

17

Қорасув шаҳри


1

Жами:


31

         

Бухоро вилояти

        

1

Бухоро шаҳри


3

2

Когон шаҳри


2

3

Олот тумани


1

4

Бухоро тумани


1

5

Вобкент тумани


1

6

Ғиждувон тумани


1

7

Жондор тумани


1

8

Когон тумани


1

9

Қоракўл тумани


1

10

Қоровулбозор тумани


2

11

Пешку тумани


2

12

Ромитан тумани


2

13

Шофиркон тумани


1

жами:

        

19

      

Жиззах вилояти

         

1

Жиззах шаҳри


5

2

Арнасой тумани


1

3

Бахмал тумани


3

4

Ғаллаорол тумани


2

5

Дўстлик тумани


1

6

Зомин тумани


3

7

Зарбдор тумани


2

8

Зафаробод тумани


1

9

Мирзачўл тумани


1

10

Пахтакор тумани


1

11

Фориш тумани


3

12

Шароф Рашидов тумани


1

13

Янгиобод тумани


1

жами:


25

        

Қашқадарё вилояти

         

1

Қарши шаҳри


3

2

Муборак тумани


2

3

Шаҳрисабз шаҳри


3

4

Китоб тумани


1

5

Ғузор тумани


2

6

Деҳқонобод тумани


1

7

Қамаши тумани


1

8

Қарши тумани


1

9

Косон тумани


2

10

Касби тумани


2

11

Кўкдала тумани


1

12

Миришкор тумани


2

13

Нишон тумани


1

14

Чироқчи тумани


1

15

Шаҳрисабз тумани


1

16

Яккабоғ тумани


1

жами:


25

         

Навоий вилояти

          

1

Навоий шаҳри


4

2

Зарафшон шаҳри


1

3

Конимех тумани


1

4

Кармана тумани


1

5

Қизилтепа тумани


1

6

Навбаҳор тумани


1

7

Нурота тумани


2

8

Томди тумани


1

9

Учқудуқ тумани


1

10

Хатирчи тумани


1

жами:


14

      

Наманган вилояти

         

1

Наманган шаҳри


5

2

Косонсой тумани


1

3

Мингбулоқ тумани


2

4

Наманган тумани


1

5

Норин тумани


2

6

Поп тумани


3

7

Тўрақўрғон тумани


2

8

Уйчи тумани


1

9

Учқўрғон тумани


1

10

Чортоқ тумани


1

11

Чуст тумани


1

12

Янгиқўрғон тумани


1

жами:


21

    

Самарқанд вилояти

         

1

Самарқанд шаҳри


6

2

Каттақўрғон шаҳри


2

3

Оқдарё тумани


2

4

Булунғур тумани


1

5

Жомбой тумани


1

6

Иштихон тумани


1

7

Каттақўрғон тумани


1

8

Қўшработ тумани


1

9

Нарпай тумани


1

10

Нуробод тумани


1

11

Пайариқ тумани


2

12

Пастдарғом тумани


1

12

Пахтачи тумани


2

14

Самарқанд тумани


1

15

Тайлоқ тумани


1

16

Ургут тумани


1

жами:


25

        

Сирдарё вилояти

         

1

Гулистон шаҳри


3

2

Ширин шаҳри


1

3

Янгиер шаҳри


1

4

Оқолтин тумани


1

5

Боёвут тумани


2

6

Гулистон тумани


1

7

Мирзаобод тумани


1

8

Сайхунобод тумани


1

9

Сардоба тумани


1

10

Сирдарё тумани


3

11

Ховос тумани


1

жами:


16

    

Сурхондарё вилояти

         

1

Термиз шаҳри


3

2

Денов тумани


2

3

Олтинсой тумани


1

4

Ангор тумани


1

5

Бойсун тумани


2

6

Бандихон тумани


1

7

Жарқўрғон тумани


1

8

Қизириқ тумани


1

9

Қумқўрғон тумани


1

10

Музработ тумани


2

11

Сариосиё тумани


3

12

Термиз тумани


1

13

Узун тумани


1

14

Шеробод тумани


1

15

Шўрчи тумани


1

жами:


22

         

Тошкент вилояти

           

1

Олмалиқ шаҳри


3

2

Ангрен шаҳри


3

3

Бекобод шаҳри


4

4

Чирчиқ шаҳри


4

5

Оҳангарон шаҳри


2

6

Янгийўл шаҳри


2

7

Нурафшон шаҳри


2

8

Оққўрғон тумани


1

9

Оҳангарон тумани


1

10

Бекобод тумани


1

11

Бўстонлиқ тумани


4

12

Бўка тумани


1

13

Зангиота тумани


3

14

Қибрай тумани


2

15

Қуйичирчиқ тумани


1

16

Паркент тумани


2

17

Пискент тумани


1

18

Тошкент тумани


1

19

Ўртачирчиқ тумани


1

20

Чиноз тумани


1

21

Юқоричирчиқ тумани


1

22

Янгийўл тумани


1

жами:


42

      

Фарғона вилояти

        

1

Қўқон шаҳри


3

2

Қувасой шаҳри


3

3

Марғилон шаҳри


3

4

Фарғона шаҳри


4

5

Олтиариқ тумани


2

6

Бағдод тумани


1

7

Бешариқ тумани


1

8

Бувайда тумани


1

9

Данғара тумани


1

10

Қува тумани


1

11

Қўштепа тумани


1

12

Риштон тумани


1

13

Сўх тумани


1

14

Тошлоқ тумани


1

15

Ўзбекистон тумани


3

16

Учкўприк тумани


1

17

Фарғона тумани


2

18

Фурқат тумани


1

19

Ёзёвон тумани


1

жами:


32

      

Хоразм вилояти

        

1

Урганч шаҳри


3

2

Хива шаҳри


2

3

Боғот тумани


1

4

Гурлан тумани


1

5

Қўшкўпир тумани


1

6

Урганч тумани


1

7

Ҳазорасп тумани


2

8

Хонқа тумани


1

9

Хива тумани


2

10

Шовот тумани


1

11

Янгиариқ тумани


1

12

Янгибозор тумани


1

13

Тупроққалъа тумани


1

жами:


18

     

Тошкент шаҳри

         

1

Олмазор тумани


2

2

Бектемир тумани


2

3

Миробод тумани


2

4

Мирзо Улуғбек тумани


2

5

Сергели тумани


2

6

Учтепа тумани


2

7

Яшнобод тумани


3

8

Чилонзор тумани


3

9

Шайхонтоҳур тумани


3

10

Юнусобод тумани


3

11

Яккасарой тумани


3

12

Янгиҳаёт тумани


2

жами:


29

Республика бўйича жами:


347

           

Изоҳ:

туман (шаҳар)лар ҳудудига жойлаштирилиши белгиланаётган атмосфера ҳавоси ифлосланишини кузатиш автоматлашган кичик станциялари мазкур ҳудудларнинг географик жойлашуви, иқлимий кўрсаткичлари ҳамда саноатлашуви инобатга олинди;

атмосфера ҳавоси ифлосланишини кузатиш автоматик станциялари атмосфера ҳавосидаги азот диоксиди, олтингугурт диоксиди, углерод оксиди, аммиак, майда дисперсли заррачалар - чанг (РМ2,5 ва РМ10) ни ўлчашга ихтисослашган;

"Замин" халқаро жамоат фонди томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказларида жорий йилда ўрнатиладиган атмосфера ҳавоси ифлосланишини кузатиш автоматлашган кичик станциялар бундан мустасно.

          

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 31 майдаги

ПФ-81-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

         

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6118-сон Фармонининг 11-банди тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги "Республикада каврак етиштиришни ривожлантириш ва саноатлаштиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-116-сон Фармонига 7-банднинг "а" кичик бандида:

иккинчи хатбошидаги "Табиат ресурслари вазирлиги" сўзлари "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Қўмита" сўзи "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 ноябрдаги "Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-244-сон Фармонига 4-илованинг 16-позицияси чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-269-сон Фармонида:


12-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги "Табиат ресурслари вазирлиги" сўзлари "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-илованинг 16 ва 27-позициялари "Негизида ташкил этилаётган орган номи" устунидаги "Табиат ресурслари вазирлиги" сўзлари "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-илованинг 5-позицияси "Ҳузурига ўтказилаётган орган номи" устунидаги "Табиат ресурслари вазирлиги" сўзлари "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармонида:


а) 1-иловада:


11-бўлимининг номи ва "Табиат ресурслари вазирлиги" позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

         

"

11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ва иқлим ўзгариши вазирлиги

      




Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


1758

1758




шу жумладан вазир ўринбосарлари сони


3

3


";

      

изоҳлар қисмининг 5.11-кичик бандидаги "Табиат ресурслари вазирлиги" сўзлари "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 11-бандидаги "Табиат ресурслари вазирлиги" сўзлари "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2а-иловаданинг 11 - 11.2 позициялари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

       

"

11.

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Экология вазирлиги

Минэкологии



11.1

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги


Ўрмон хўжалиги агентлиги

Агентство лесного хозяйства



11.2

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги


Ўзгидромет

Узгидромет

".

         

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги "Республикада каврак плантацияларини ташкил этиш ва уларнинг хом ашёсини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш хамда экспорт қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3617-сон қарорининг 18-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" сўзлари "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги "Ипак йўли" туризм халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3815-сон қарорига 3-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Университет ректори ёки ушбу вазифани бажариш юклатилган шахсга қонунчиликка мувофиқ олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва миқдори татбиқ этилади".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги "Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4845-сон қарорида:


1-банд "а" кичик бандининг учинчи хатбошисидаги "чиқинди полигонлари" сўзлари чиқариб ташлансин;


3-банди "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) давлат-хусусий шериклик лойиҳалари доирасида махсус автотранспорт воситалари ва техникаларни, шунингдек, чиқинди тўплаш контейнерларини сотишдан келиб тушадиган маблағларни ҳудудий "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхоналарининг махсус транзит банк ҳисоб рақамларига тўланишини ва Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика марказининг махсус банк ҳисоб рақамида жамланишини таъминласин ҳамда уларни махсус автотранспорт воситалари ва техникалар паркини янгилашга, шунингдек, халқаро молия институтларидан давлат кафиллиги остида олинадиган кредит маблағлари бўйича мажбуриятларни сўндиришга йўналтирсин".


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 октябрдаги "Туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5270-сон қарорида:


а) 3-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"б) ҳар йили Университетга Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳамда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар фуқароларига магистратурада давлат гранти асосида таълим олиш учун 100 та ўрин ажратилади.

Бунда, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган маблағлардан мазкур мамлакатлар фуқароларига иқтисодий класс тоифасидаги бир йилда бир маротаба бир марталик келиб-кетиш авиа чипталарини харид қилиш, ҳар ойда 500 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида стипендия ажратиш, ётоқхона ҳаражатлари учун ҳар ойига 100 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида, Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари, бой архитектураси, маҳаллий урф-одатлари ва анъаналари билан хорижий талабаларни таништириш мақсадида бир йилда икки маротаба Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларига саёҳат қилиши учун 100 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида маблағ ажратилади";


б) 3-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:



"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 30 октябрдаги

ПҚ-5270-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро

университети Васийлик кенгашининг

ТАРКИБИ

         

А.А. Абдухакимов

-

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети ректори, Васийлик кенгаши раиси


З.Г. Пололикашвили

-

БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби (келишув бўйича)


У.А. Азамов

-

маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари


Ф.К. Умаров

-

Самарқанд шаҳар ҳокими


Б.Ш. Фазилов

-

"ERIELL Group" бошқаруви раиси


Б.Н. Абдуллаев

-

"Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси" давлат муассасасининг Самарқанд минтақавий реставрация маркази директори


М.М. Саидов

-

Самарқанд археология институти директори в.б.


Г.Б. Исроилова

-

Хусусий туризм ташкилотлари уюшмасининг раиси


Б.А. Зуфаров

-

"Samarkand Touristic Centre" МЧЖ ижрочи директори


Р.Ж. Хоффман

-

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети проректори, Васийлик кенгаши котиби

       

Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Васийлик кенгаши раиси Васийлик кенгашининг таркибига янги аъзоларни қўшимча равишда киритиш, шунингдек, бошқа вазирликлар ва идораларнинг экспертлари ва мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқига эга".


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги "Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-76-сон қарорида:


а) 1 ва 2-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


б) 3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Белгилаб қўйилсинки:

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аъзоси ҳисобланади;

Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг бошлиқлари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири томонидан бевосита лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури, Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи ва Глобал экологик жамғармаси, Мослашиш жамғармаси ҳамда Яшил иқлим жамғармаси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари, тақдимнома ҳамда кўрсатмалари давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг, Ўрмон хўжалиги агентлиги - Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг, Гидрометеорология хизмати агентлиги - Гидрометеорология хизмати марказининг вазифа ва функцияларини бажаришга оид ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган, ўзгартирилаётган ва бошқа ташкилотлар тизимига ўтказилаётган ташкилотларга бириктирилган кўчмас мулк объектларига ва бошқа мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар тегишли йиғимлар ва бошқа тўловлар ундирилмаган ҳолда қайта расмийлаштирилади.

4. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига:

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги таркибига кирувчи идоравий мансуб ташкилотларни (агентликлар бундан мустасно) ҳамда уларнинг таркибидаги ташкилотларни қайта ташкил этиш ва тугатиш;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва давлат ўрмон хўжаликлари тузилмаларини (намунавий тузилмаларини) тасдиқлаш;

Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан техник штат бирликларини жорий қилиш ва сақлаш, шунингдек, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, илмий ва таълим ташкилотлари, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассислари ҳамда экспертларини маслаҳатчи сифатида жалб қилиш;

қонунчиликка мувофиқ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва унинг тизим ташкилотларида Экология жамғармаси ҳисобидан ташаббускор ва малакали мутахассислардан иборат доимий фаолият юритадиган эксперт-таҳлил гуруҳлари таркибини мустақил тасдиқлаш, уларнинг таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


в) 8-банддаги "Давлат экология қўмитасининг" сўзлари "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 9-банднинг "г" кичик бандидаги "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари" сўзлари "экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 11-банднинг биринчи хатбошисидаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига" сўзлари "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) қарорга 1-5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги "Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-349-сон қарорида:


а) 9-банд "б" кичик бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тиббиёт чиқиндиларини зарарсизлантириш объектларини ва қайта юклаш станцияларини ташкил этиш, техника ва ускуналарни харид қилиш ҳамда саралаш ускуналарини ўрнатиш Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан амалга оширилади";


б) 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Давлат экологик экспертиза маркази Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 15-уйга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз жойлаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги "Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-102-сон қарорига 1-илованинг 488, 901-910 ва 915-бандлари чиқариб ташлансин.

         

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 31 майдаги

ПФ-81-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган деб топилаётган

айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ

        

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5024-сон Фармонининг 1, 3 ва 4-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги "Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5580-сон Фармонининг 2-банди "г" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2966-сон қарори 1-3-бандлари ва қарорга 1-4 ва 6-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4896-сон қарорининг 7-банди иккинчи хатбошиси, 8-банди ва қарорга 4-6-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

         

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 2 июнь




















































































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск