ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот хавфсизлиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2023 й. ПҚ-167-сон "Ўзбекистон Республикасининг муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари киберхавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.2023 й.

N ПҚ-167



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МУҲИМ

АХБОРОТ ИНФРАТУЗИЛМАСИ ОБЪЕКТЛАРИ

КИБЕРХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

              

[Кўчирма]

            

          

Ўзбекистон Республикасининг "Киберхавфсизлик тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳимоя қилиш давлат тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6007-сон Фармони ҳамда 2020 йил 15 июндаги "Ўзбекистон Республикасида киберхавфсизликни таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4751-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг муҳим ахборот инфратузилмаси киберхавфсизлигини таъминлаш бўйича ягона давлат сиёсатининг юритилишини самарали йўлга қўйиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари киберхавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида киберхавфсизликнинг умумий талаблари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати (кейинги ўринларда - ваколатли давлат органи) муҳим ахборот инфратузилмаси (кейинги ўринларда - МАИ) объектларида киберхавфсизликнинг таъминланганлик даражасини кузатиб боради, уларни баҳолаш ва мониторинг қилиш тартибини ишлаб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси билан биргаликда киберхавфсизликни қонунчиликда белгиланган тартибда таъминлаш ҳамда ривожлантириш ҳолати устидан назорат ва мониторинг олиб боришда иштирок этади.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги "Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5349-сон Фармони 7-бандининг "г" кичик бандида белгиланган ҳар ойлик устама МАИ объектларида киберхавфсизликни таъминлашга масъул бўлган ходимларга ҳам татбиқ этилсин.


5. МАИ объектларида киберхавфсизликни таъминлашга масъул бўлган ходимларнинг лавозимга тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши юзасидан ваколатли давлат органини ўз вақтида хабардор этиш ҳамда ушбу ходимларни ҳар уч йилда бир марта ваколатли давлат органи томонидан аттестациядан ўтказиш амалиёти жорий этилсин.


6. Ваколатли давлат органи томонидан ўта муҳим ва тоифаланган объектлардаги МАИ объектларида киберхавфсизликни таъминлаш юзасидан назорат тадбирларини ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати бу ҳақда хабардор қилинади ҳамда уларнинг натижалари тўғрисида 48 соат ичида ёзма ахборот киритилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов):

2023 йил 1 октябрга қадар Ўзбекистон Республикаси МАИ объектларининг вақтинчалик ягона давлат реестрини шакллантирсин ҳамда МАИ объектларини тоифалаш тартибини белгиловчи вақтинчалик низомни тасдиқласин;

2024 йил 1 декабрга қадар хорижий давлатлар илғор тажрибасини ўрганиш асосида Ўзбекистон Республикаси МАИ объектларининг доимий ягона давлат реестрини шакллантириш ҳамда МАИ объектларини тоифалашнинг доимий тартибини белгилаш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига киритсин.


8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.

           

         

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев

          

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 2 июнь



































































Время: 0.1890
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск