ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Алоқа /

Рақамли технологиялар вазирининг 15.05.2023 й. 243-mh-сон "Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.06.2023 й. 2219-13-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.06.2023 й.

N 2219-13




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВАЗИРИНИНГ

15.05.2023 й.

N 243-mh


БУЙРУҒИ



Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю-сон буйруғи (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрел) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                              Ш.Х. Шерматов






Буйруққа

ИЛОВА



Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 6, 42, 49 ва 53-бандларнинг иккинчи хатбошиларидаги ва 43-банддаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар "Рақамли технологиялар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 74-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Давлат божхона қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 101-банддаги "Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 3-илованинг 3-бандида:


а) "в" кичик бандда:

учинчи хатбошидаги "Маданият вазирлиги" деган сўзлар "Маданият ва туризм вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"йиғиш ва ов қилиш чекланган ёки вақтинчалик тақиқланган ўсимликлар ва ҳайвонлар - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги томонидан тегишли тақиқлар ва чекловлар амал қилиши даврида.";


б) "г" кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги "Маданият вазирлиги Бадиий экспертиза бошқармасининг" деган сўзлар "Маданий мерос агентлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 5 июнь





































Время: 0.1862
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск