ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Алоқа /Рақамли технологиялар вазирлигининг 29.05.2023 й. 248-mh-сон, Маданият ва туризм вазирлигининг 15.05.2023 й. 2077-сон "Почта тўловининг давлат белгилари давлат коллецияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 05.06.2023 й. 2077-4-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
05.06.2023 й.
N 2077-4
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ 29.05.2023 й. N 248-mh |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА ТУРИЗМ ВАЗИРЛИГИНИНГ 15.05.2023 й. N 2077 |
ҚАРОРИ
Почта тўловининг давлат белгилари
давлат коллецияси тўғрисидаги низомга
ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Маданият ва туризм вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2010 йил 13 январдаги 10-8/125 ва 1-ҚҚ-сон қарори (рўйхат рақами 2077, 2010 йил 4 феврал) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 5-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Почта тўловининг давлат белгилари давлат коллекцияси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир
|
Ш.Х. Шерматов |
Маданият вазири |
О.А. Назарбеков |
ИЛОВА
Почта тўловининг давлат белгилари
давлат коллекция тўғрисидаги низомга
киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2 ва 10-бандлардаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар "Рақамли технологиялар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 3-банддаги, 11 ва 14-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги ҳамда 16-банддаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг" деган сўзлар "Рақамли технологиялар вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 5 июнь