ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Паррандачилик. Асаларичилик. Балиқ овлаш ва балиқчилик /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2023 й. 239-сон "Асаларичилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалиги экинларини асалари билан чанглатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
12.06.2023 й.
N 239
АСАЛАРИЧИЛИК ТАРМОҒИНИ
ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА ҚИШЛОҚ
ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИНИ АСАЛАРИ
БИЛАН ЧАНГЛАТИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Республикада асаларичилик тармоғини замонавий илмий ёндашувлар асосида ривожлантириш, асаларичилик фаолиятини самарали ташкил этиш учун янада қулай шароитлар яратиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишда уларни асалари билан чанглатиш амалиётини кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, "Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмаси, "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмаси (кейинги ўринларда - Уюшма) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг 1-иловага мувофиқ 2023 йилда 200 минг гектар майдонда пахта ҳосилдорлигини ошириш учун ғўзани асалари билан чанглатиш агротехникасини қўллаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Бунда ғўзани асалари билан чанглатиш хизмати учун тўловлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан пахта ҳосилини етиштиришни молиялаштиришга ажратиладиган ресурс маблағлари ҳисобидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) орқали асаларичилик субъектлари, пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари ўртасида тузиладиган шартномага асосан амалга оширилади.
2. Белгилансинки, ғўзани асалари билан чанглатиш агротехникасини қўллаш учун Жамғармага тушадиган маблағларнинг 80 фоизи асаларичилик субъектларига, 10 фоизи Уюшмага йўналтирилади ҳамда 10 фоизи Жамғармада қолдирилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмаси, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликларининг Наманган ҳамда Фарғона вилоятлари тажрибаси асосида Асаларичилик саноат марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Бунда кооперация асосида аҳоли хонадонларини асаларичиликка ихтисослаштириш, асалари оилаларини етиштириш, Асаларичилик саноат марказида асал сотиш дўконлари, асал маҳсулотини қайта ишлаш, қадоқлаш, асаларичилик асбоб-анжомлари ва жиҳозларини ишлаб чиқариш, маҳаллий шароитда она асалариларини етиштириш, "устоз-шогирд" анъанаси асосида ёшларни асаларичилик фаолиятига жалб этиш, асаларининг турли касалликларининг олдини олиш бўйича ветеринария хизматлари ташкил қилинади.
Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари Асаларичилик саноат маркази ташкил этиладиган ҳудудларни аниқлаб, ушбу ҳудудлар таркибига киритилган ер участкаларини асаларичилик субъектларига белгиланган тартибда ажратиб берилишини таъминласин.
4. Белгилансинки қўйилсинки, Асаларичилик саноат марказида фаолият юритиш истаги бўлган асаларичилик субъектларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Франция тараққиёт агентлиги иштирокида "Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 13 январдаги ПҚ-84-сон қарорига мувофиқ Франция тараққиёт агентлигининг "Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш" лойиҳаси доирасида жалб қилинган ресурс маблағлари ҳисобидан тижорат банкларининг кредитлари ажратилади.
5. Қуйидагилар:
2023-2024 йилларда асалари оилалари сонини кўпайтириш ва асал етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
2023-2024 йилларда асаларичилик субъектлари ва маҳаллий шароитда етиштириладиган она арилар сонини кўпайтиришнинг прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига қишлоқ хўжалиги экинларини асалари билан чанглатиш бўйича қуйидаги вазифалар юклансин:
қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш учун асалари билан чанглатиш хизматини кўрсатишни ташкил этиш;
асаларичилик субъектлари, пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари ўртасида тузиладиган шартномалар реестрини юритиш;
қишлоқ хўжалиги экинларини асалари билан чанглатиш хизматини кўрсатадиган малакали мутахассисларни тайёрлаш;
қишлоқ хўжалиги экинларини асалари билан чанглатиш агротехникасини ва уни қўллашни янада такомиллаштириш, бу борадаги муаммоларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
7. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
икки ой муддатда фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгаларининг асаларичилик лойиҳаларининг 2024-2025 йилларга мўлжалланган манзилли дастурини шакллантирсин ва ушбу мақсадлар учун Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан босқичма-босқич 35 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилишини таъминласин;
асаларичилик билан шуғулланувчи аҳоли хонадонларининг таклифига асосан асалариларни боқиш учун мавсумий экин туридан келиб чиқиб, фермер хўжаликларининг экин майдонларини текин фойдаланиш шарти билан бириктириб бориш чораларини кўрсин.
8. "Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмаси пахта-тўқимачилик кластерлари билан биргаликда пахта майдонларида зараркунандаларга қарши кимёвий ишлов берилишидан уч кун олдин Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг ҳудудий бўлинмаларини ва ушбу ҳудудда жойлашган асаларичилик субъектларини фойдаланилаётган кимёвий воситани қўллаш вақти, унинг номи, таъсир доираси ва муддати тўғрисида хабардор қилиб борсин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги зараркунандаларга қарши қўлланилаётган кимёвий воситалар тўғрисидаги маълумотлар мобил платформалардаги дастурларда акс эттириб борилишини йўлга қўйсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳосилга кирган интенсив мевали боғлар ҳосилдорлигини ошириш мақсадида 2024 йилдан бошлаб шартнома асосида интенсив мевали боғларда асалари билан чанглатиш агротехникасини қўллаш чораларини кўрсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023 йил 1 декабрга қадар 2024 йилдан бошлаб ҳар йили интенсив мевали боғларда асалари билан чанглатиш агротехникасини қўллаш учун Жамғармага тенг улушларда қайтариш шарти билан йиллик 7 фоиз ставкада бюджет ссудасини ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
11. Белгилансинки:
а) Уюшмани сақлаш харажатлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
б) 2026 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тизимидаги лабораторияларда Уюшманинг тавсиясига асосан маҳаллий ишлаб чиқарилган асал сифатини текшириш ва хулоса бериш бепул амалга оширилади.
12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва шифохоналардаги беморларнинг кунлик истеъмол рационига асал маҳсулотини киритиш масаласини кўриб чиқсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Уюшма билан биргаликда ҳар йили 1-10 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида "Асал байрами" ва "Асаларичилик маҳсулотлари" халқаро кўргазмасини ўтказиб борсин ҳамда мазкур кўргазма доирасида:
республика ҳудудларида етиштирилган асал ва асалари маҳсулотлари савдо ярмаркасини ташкил қилиб, аҳолига сифатли асал маҳсулотларини етказиб бериш;
асаларичилик соҳаси ривожланган давлатлардан малакали мутахассислар ва олимларни таклиф этган ҳолда асаларичилик бўйича илғор тажрибаларни тарғиб қилиш;
асаларичилар ўртасида тажриба алмашиш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича тасдиқланган дастур асосида ўқув-амалий семинарлар ўтказиш;
республикада ва хорижий давлатларда асаларичилик соҳасида қўлланилаётган илғор технологиялар ҳамда ускуналар кўргазмасини ташкил этиш чораларини кўрсин.
Ушбу бандда назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш билан боғлиқ харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгилаб қўйилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Уюшма билан биргаликда асаларичилик субъектларининг "Апимондия" халқаро асаларичилик уюшмалари федерацияси томонидан ташкил қилинадиган кўргазма ва конференцияларда доимий иштирок этишини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўриб борсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда Уюшма "Агробанк" АТБ ҳузурида ташкил этилган "Фермерлар мактаби"да пахта майдонлари ва интенсив мевали боғларда асаларилар билан чанглатиш агротехникасини қўллашнинг аҳамияти, иқтисодий самараси, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги ва маҳсулот сифатининг ошишига таъсири, бу борада асаларичилик соҳаси ривожланган хорижий давлатлардаги тажрибаларни қўллаш бўйича пахта-тўқимачилик кластерлари, фермер хўжаликлари ва интенсив мевали боғ эгаларининг ўқув курсларини ташкил этсин.
"Агробанк" АТБга ушбу ўқув курсларини ташкил этиш ва ўқув-амалий қўлланмаларни тайёрлаш, чет элдан малакали мутахассисларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларини асалари билан чанглатиш агротехникасининг аҳамияти бўйича видеоролик ва телекўрсатувлар тайёрлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тавсия этилсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги пахта ва интенсив мевали боғлар ҳосилдорлигининг ошишига асалари билан чанглатиш агротехникасининг таъсири таҳлилидан келиб чиққан ҳолда, "Қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича намунавий технологик карта"сига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласини кўриб чиқсин.
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2023 йил 12 июндаги
239-сон қарорига
1-ИЛОВА
2023 йилда пахта-тўқимачилик кластерлари
томонидан ғўзани асалари билан чанглатиш
агротехникаси қўлланиладиган майдонларнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р
|
Ҳудудлар номи
|
Пахта- тўқимачилик кластерлари сони
|
Жами пахта майдони, гектар
|
Ғўзани асалари билан чанглатиш агротехникаси қўлланиладиган майдон, гектар
|
Далага қўйиладиган асалари оиласи сони, дона
|
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси |
11 |
86 800 |
13 000 |
26 000 |
2 |
Андижон вилояти |
15 |
74 996 |
14 000 |
28 000 |
3 |
Бухоро вилояти |
11 |
96 220 |
16 000 |
32 000 |
4 |
Жиззах вилояти |
6 |
82 100 |
12 500 |
25 000 |
5 |
Қашқадарё вилояти |
18 |
137 500 |
19 500 |
39 000 |
6 |
Навоий вилояти |
4 |
28 155 |
10 000 |
20 000 |
7 |
Наманган вилояти |
7 |
61 025 |
14 000 |
28 000 |
8 |
Самарқанд вилояти |
11 |
73 246 |
18 000 |
36 000 |
9 |
Сурхондарё вилояти |
11 |
72 270 |
20 000 |
40 000 |
10 |
Сирдарё вилояти |
9 |
77 500 |
10 000 |
20 000 |
11 |
Тошкент вилояти |
6 |
70 161 |
19 000 |
38 000 |
12 |
Фарғона вилояти |
13 |
77 821 |
15 000 |
30 000 |
13 |
Хоразм вилояти |
12 |
82 757 |
19 000 |
38 000 |
Жами: |
134 |
1 020 551 |
200 000 |
400 000 |
2023 йил 12 июндаги
239-сон қарорига
2-ИЛОВА
2023-2024 йилларда асалари оилалари сонини
кўпайтириш ва асал етиштиришнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р
|
Ҳудудлар номи
|
Асалари оилалари сони, дона
|
Фарқи, +-
|
Ўсиш, фоиз
|
Етиштириладиган асал миқдори, тонна
|
Фарқи, +-
|
Ўсиш, фоиз
|
||
2023 йил
|
2024 йил
|
2023 йил
|
2024 йил
|
||||||
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси |
40 188 |
48 800 |
8 612 |
121,4 |
1 470 |
1 643 |
173 |
111,8 |
2 |
Андижон вилояти |
103 053 |
128 200 |
25 147 |
124,4 |
1 896 |
2 019 |
123 |
106,5 |
3 |
Бухоро вилояти |
120 364 |
143 600 |
23 236 |
119,3 |
2 900 |
3 200 |
300 |
110,3 |
4 |
Жиззах вилояти |
126 311 |
146 700 |
20 389 |
116,1 |
2 336 |
2 650 |
314 |
113,4 |
5 |
Қашқадарё вилояти |
130 409 |
158 300 |
27 891 |
121,3 |
2 730 |
3 151 |
421 |
115,4 |
6 |
Навоий вилояти |
89 230 |
110 400 |
21 170 |
123,7 |
2 006 |
2 342 |
336 |
116,7 |
7 |
Наманган вилояти |
251 275 |
290 000 |
38 725 |
115,4 |
5 617 |
6 036 |
419 |
107,5 |
8 |
Самарқанд вилояти |
99 417 |
125 700 |
26 283 |
126,4 |
2 576 |
2 790 |
214 |
108,3 |
9 |
Сурхондарё вилояти |
104 727 |
127 200 |
22 473 |
121,4 |
2 421 |
2 706 |
285 |
111,7 |
10 |
Сирдарё вилояти |
24 533 |
40 000 |
15 467 |
163,1 |
866 |
1 050 |
184 |
121,2 |
11 |
Тошкент вилояти |
84 146 |
102 000 |
17 854 |
121,2 |
1 973 |
2 254 |
281 |
114,2 |
12 |
Фарғона вилояти |
131 211 |
165 000 |
33 789 |
125,8 |
2 356 |
2 633 |
277 |
111,8 |
13 |
Хоразм вилояти |
95 260 |
114 385 |
19 125 |
120,1 |
2 378 |
2 753 |
375 |
115,8 |
Жами: |
1 400 124 |
1 700 285 |
300 161 |
128,6 |
31 525 |
35 227 |
3 702 |
111,7 |
*) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган дастурни тасдиқлаш тўғрисида"2022 йил 8 февралдаги ПҚ-120-сон қарорига илованинг 12-бандига мувофиқ белгиланган.
2023 йил 12 июндаги
239-сон қарорига
3-ИЛОВА
2023-2024 йилларда асаларичилик субъектлари
ва маҳаллий шароитда етиштириладиган
она арилар сонини кўпайтиришнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р
|
Ҳудудлар номи
|
Асаларичилик субъектлари сони
|
Фарқи, +-
|
Ўсиш, фоиз
|
Маҳаллий шароитда етиштириладиган она арилар сони
|
Фарқи, +-
|
Ўсиш, фоиз
|
||
2023 йил |
2024 йил
|
2023 йил
|
2024 йил
|
||||||
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси |
1 750 |
2 050 |
300 |
117,1 |
40 414 |
47 801 |
7 387 |
118,3 |
2 |
Андижон вилояти |
2 850 |
3 180 |
330 |
111,6 |
158 691 |
171 137 |
12 446 |
107,8 |
3 |
Бухоро вилояти |
1 900 |
2 180 |
280 |
114,7 |
73 979 |
83 522 |
9 543 |
112,9 |
4 |
Жиззах вилояти |
2 050 |
2 400 |
350 |
117,1 |
62 589 |
79 623 |
17 034 |
127,2 |
5 |
Қашқадарё вилояти |
1 900 |
2 210 |
310 |
116,3 |
99 159 |
117 355 |
18 196 |
118,4 |
6 |
Навоий вилояти |
2 000 |
2 300 |
300 |
115,0 |
110 303 |
126 351 |
16 048 |
114,5 |
7 |
Наманган вилояти |
3 400 |
3 850 |
450 |
113,2 |
368 589 |
389 244 |
20 655 |
105,6 |
8 |
Самарқанд вилояти |
2 650 |
2 920 |
270 |
110,2 |
56 709 |
70 722 |
14 013 |
124,7 |
9 |
Сурхондарё вилояти |
1 900 |
2 180 |
280 |
114,7 |
68 868 |
88 170 |
19 302 |
128,0 |
10 |
Сирдарё вилояти |
620 |
910 |
290 |
146,8 |
37 699 |
47 155 |
9 456 |
125,1 |
11 |
Тошкент вилояти |
2 100 |
2 380 |
280 |
113,3 |
116 322 |
131 178 |
14 339 |
112,3 |
12 |
Фарғона вилояти |
2 730 |
2 990 |
260 |
109,5 |
228 339 |
256 330 |
27 991 |
112,3 |
13 |
Хоразм вилояти |
2 150 |
2 450 |
300 |
114,0 |
78 339 |
91 497 |
13 158 |
116,8 |
Жами: |
28 000 |
32 000 |
4 000 |
114,3 |
1 500 000 |
1 700 085 |
200 085 |
113,3 |
*) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022-2026 йилларга мулжалланган дастурни тасдиқлаш тўғрисида"2022 йил 8 февралдаги ПҚ-120-сон қарорига илованинг 12-бандига мувофиқ белгиланган.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 12 июнь