ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спорт тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш /

Халқаро этноспорт фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.06.2023 й. 240-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 12 июндаги

240-сон қарорига

3-ИЛОВА



Халқаро этноспорт фестивалини

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

       

       

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

          

1. Ушбу Низом Халқаро этноспорт фестивалини (кейинги ўринларда - Фестиваль) ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Фестиваль қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ўтказилади:

халқ ўйинларини тарғиб қилиш ва оммалаштириш, халқаро миқёсда ушбу йўналишда амалий ҳамкорлик ва спорт алоқаларини кучайтириш;

этноспорт турларининг тарихи, халқ ўйинларини мукаммал ўрганиш, ёш авлодда халқ ўйинларига бўлган муҳаббат туйғуларини камол топтириш, уларни мардлик, ҳалоллик, миллий ва умуминсоний қадриятлар, она Ватанга ва аждодлар меросига юксак садоқат руҳида тарбиялаш;

этноспорт турларини ривожлантириш, халқ ўйинларини янада оммалаштириш, ўзбек миллий спорт турлари, бошқа халқларнинг турдош спорт турлари бўйича халқ ўйинларини қамраб олиш.


3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


мандат комиссияси - фестиваль доирасида ташкил этиладиган халқаро спорт тадбирларида иштирок этиш истагини билдирган спортчилар ҳолатини ва ҳужжатларини ўрганувчи ҳакамлар ҳайъати аъзолари таркибидан шакллантириладиган орган. Мандат комиссияси таркиби ҳакамлар ҳайъати томонидан тасдиқланади;


спорт тадбирлари иштирокчиси - фестиваль доирасида ташкил этиладиган халқаро спорт тадбирларида иштирок этиш истагини билдирган маҳаллий ва халқаро спортчилар;


фестиваль иштирокчиси - фестиваль доирасида ташкил этиладиган маданий ва спорт тадбирларида иштирок этувчилар, шунингдек, хорижий давлатларнинг ушбу йўналишларда ташриф буюрадиган вакиллари, маҳаллий ва чет эллик оммавий ахборот воситалари вакиллари;


форум иштирокчиси - Бутунжаҳон этноспорт конфедерациясига аъзо давлатларнинг вакиллари, мутахассислари ҳамда фахрий меҳмонлар;


4. Фестиваль ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.


5. Фестиваль Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (кейинги ўринларда - Фестиваль ташкилотчиси) томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.


6. Фестиваль ушбу Низомга иловага мувофиқ схема асосида ташкил этилади.



2-БОБ. ФЕСТИВАЛНИ ЎТКАЗИШ

ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ

          

7. Фестиваль доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

этноспорт турлари ва халқ ўйинларини ривожлантириш ҳамда уларнинг аҳамиятини янада ошириш юзасидан форум;

хорижий ва Ўзбекистон спортчилари иштирокида халқаро мусобақалар;

икки босқичли миллий ош пишириш чемпионати;

сайиллар, мамлакатимизнинг дунёга машҳур шахслари ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида замонавий усулда саҳналаштирилган дастур намойишлари;

ўзбек миллий қоғози, миллий матолари, керамика ва ёғоч ўймакорлиги майдончалари;

наққошлик ва каштадўзлик санъати кўргазмаси;

кулолчилик усталари томонидан тайёрланган махсулотлар кўргазмаси, бахшичилик санъати тарихига оид кўргазма, ўзбек, форс, араб, инглиз ва рус тилларида нашр этилган илмий-тадқиқот асарлари ҳамда илмий-маърифий адабиётлар намойиши;

мамлакатимизда етиштирилган сара қовунлардан "қовун сайли";

миллий халқ ўйинларидан кўргазмали ўйинлар;

миллий либос ва миллий тақинчоқлар билан кўргазмали чиқишлар, театрлаштирилган томошалар, аския ва қизиқчилар, фольклор ва дорбозлик жамоаларининг томоша дастурлари намойиши;

фестиваль кўрик-танлови ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ва гала-концерт.


8. Фестивалга мос даврда Тошкент шаҳридан спорт жиҳозлари ҳамда соҳа мутахассислари жалб қилинади.


9. Фестивалнинг ишчи тиллари ўзбек, инглиз ва рус тиллари ҳисобланади.


10. Фестиваль доирасида ўтказиладиган спорт тадбирлари Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан баҳоланади.

Шунингдек, фестиваль доирасида ўтказиладиган маданий ва спорт тадбирларига ҳар бир мамлакатдан иштирокчилар таклиф этилиши, уларнинг яшаш, овқатланиш, Ўзбекистонга келиб-кетиши, ички транспорт ва йўл харажатлари ушбу Низомнинг 15-бандида белгиланган манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин.


11. Фестивалда иштирок этиш истагини билдирган спортчилар ва жамоалар қуйидаги ҳужжатларни фестивалнинг веб-сайти орқали тақдим этиши лозим.

иштирок этиш учун маълумотнома (резюме);

иштирокчининг паспорт нусхаси;

спорт тури ва вазн тоифаси (йўналиши);

номзоднинг 3х4 ва 10х15 ҳажмдаги рангли фотосурати (4 тадан).


12. Фестиваль доирасидаги спорт тадбирлари ўтказилишидан бир кун олдин иштирокчилар мандат комиссиясига ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этиб, кўрикдан ўтадилар.


13. Маҳаллий ва хорижлик иштирокчилар фестиваль доирасида ўтказиладиган спорт ва маданий тадбирларда иштирок этиш учун фестиваль бошланишидан бир ой олдин мазкур Низомнинг 11-бандида келтирилган ҳужжатларни Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига тақдим этадилар.


14. Фестиваль доирасида ташкил этиладиган спорт тадбирлари халқаро ташкилотлар томонидан тасдиқланадиган низомларда белгиланган тартиблар асосида спорт турининг хусусиятидан келиб чиқиб ўтказилади.


15. Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи - Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси доирасида назарда тутилган маблағлар ҳамда Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ва 50 фоизи - Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.


16. Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси фестивални ташкил этиш ва ўтказиш бўйича буюртмачи ҳисобланади.



3-БОБ. ҲАКАМЛАР ҲАЙЪАТИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

        

17. Фестиваль доирасида ўтказиладиган халқаро мусобақаларни баҳолаш учун ҳар бир спорт тури бўйича ҳакамлар ҳайъати фаолияти ташкил этилади.

Ҳакамлар ҳайъати таркибига малакали мутахассислар, таниқли спортчилар ва спорт усталари, шунингдек, иштирокчи давлатлардан тегишли соҳаларнинг фахрийлари киритилади.



4-БОБ. МУКОФОТЛАШ ТАРТИБИ

        

18. Фестиваль доирасида ўтказиладиган халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган иштирокчилар Ёшлар сиёсти ва спорт вазирлиги томонидан медаль ва дипломлар билан тақдирланади.


19. Фестиваль ташкилотчиси, ижодий уюшмалар, жамғармалар, бошқа ташкилотларнинг мустақил равишда ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган спорт тадбирлари иштирокчилари ҳамда фестиваль иштирокчилари "Энг ёш иштирокчи", "Мухлислар эътирофига сазовор бўлган энг яхши спортчи", "Фахрий спортчи" каби номинациялар ва бошқа номинациялар бўйича махсус диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.


20. Ҳар бир спорт тадбири иштирокчилари ҳамда фестиваль иштирокчиларига Халқаро этноспорт фестивали иштирокчиси сертификати тақдим этилади.



5-БОБ. ФЕСТИВАЛЬ ТАШКИЛОТЧИСИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

          

21. Фестиваль ташкилотчиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фестиваль бўйича аудио, видео, босма ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш;

фестивалда иштирок этиш истагини билдирган жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига юбориладиган материаллардан қонунчиликка мувофиқ реклама мақсадида фойдаланиш;

фестивалга етакчи продюсер, менежерлар ва соҳа мутахассисларини жалб этиш.


22. Фестиваль доирасида ўтказиладиган спорт ва маданий тадбирларга ҳужжатларни тақдим этиш муддатларини белгилаш, фестивалнинг харажатлар сметасини шакллантириш ҳамда Халқаро спорт федерациялари (ассоциациялари) томонидан ташкил этиладиган спорт тадбирлари низомларининг ўз вақтида тасдиқланишини таъминлаш фестиваль ташкилотчисининг мажбуриятлари ҳисобланади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

      

23. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


24. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

       

         




Низомга

ИЛОВА



Хива шаҳрида ўтказиладиган Халқаро

этноспорт фестивалини ташкил этиш

СХЕМАСИ

            

    

Босқичлар

  


     

Субъектлар

    


     

Тадбирлар

   


    

Муддатлар

      











1-босқич


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, тегишли спорт федерациялари (ассоциациялар)


    

Фестиваль доирасида ўтказиладиган спорт мусобақаларининг низом лойиҳаларини ишлаб чиқади.

Халқаро ташкилотлар билан спорт мусобақаларининг низом лойиҳаларини келишади ва тасдиқлайди.

Тасдиқланган низомларни фестиваль веб-сайтида эълон қилади.

      


ҳар йили

июль ойида











2-босқич


Ташкилий қўмита


Халқаро этноспорт фестивалини ўтказиш муддатини эълон қилади.


       

ҳар йили

июль-август

ойларида

      











3-босқич


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, тегишли спорт федерациялари (ассоциациялар)


     

Халқаро этноспорт фестивалида иштирок этиш истагини билдирган Бутунжаҳон Этноспорт конфедерациясига аъзо давлатлар ва таклиф этилган давлат вакилларидан буюртмаларни қабул қилади.

       


ҳар йили

июль-август

ойларида











4-босқич


Маҳаллий ва хорижлик иштирокчилар


     

Фестиваль доирасида ўтказиладиган спорт ва маданий тадбирларда иштирок этиш учун фестиваль веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиб, тегишли ҳужжатларини Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига тақдим этади.

        


фестиваль

бошланишидан

бир ой олдин











5-босқич


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги


      

Спорт турлари бўйича ҳакамлар ҳайъати таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди.

       


ҳар йили

август ойида











6-босқич


Ҳакамлар

ҳайъати


Спорт турлари бўйича иштирокчиларни мандат комиссияси кўригидан ўтказади.


        

мусобақа

ўтказилишидан

бир кун олдин

     











7-босқич


         

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси

        


Халқаро этноспорт фестивалининг юқори савияда ўтказилишини таъминлайди.


ҳар йили

сентябрь ойида




          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 12 июнь








































































Время: 0.0147
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск