ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.06.2023 й. ПФ-99-сон "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларига нисбатан хусусий мулкчилик институти жорий этилиши ва мулк ҳуқуқининг дахлсизлигига оид қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

19.06.2023 й.

N ПФ-99



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА

МЎЛЖАЛЛАНМАГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИГА

НИСБАТАН ХУСУСИЙ МУЛКЧИЛИК ИНСТИТУТИ ЖОРИЙ

ЭТИЛИШИ ВА МУЛК ҲУҚУҚИНИНГ ДАХЛСИЗЛИГИГА

ОИД ҚОНУНЧИЛИК ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6243-сон Фармони қабул қилиниши ер тўғрисидаги қонунчилик ривожланишида ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида янги босқични бошлаб берди.

Ушбу йўналишдаги ислоҳотларнинг узвий таркибий қисми сифатида Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-728-сон "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонуни қабул қилиниб, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларига нисбатан хусусий мулкчилик институти жорий этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августдаги "Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-198-сон Фармони билан ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаш бўйича жамғармаларнинг вазифалари кенгайтирилиб, улар негизида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар ташкил этилди.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларига хусусий мулкчилик институти жорий этилиши ва мулк ҳуқуқининг дахлсизлигига оид қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан амалдаги қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали бериш (реализация қилиш);

ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратишни назарда тутувчи тартиблар, имтиёз ва истисноларни қонунчиликдан тўлиқ чиқариб ташлаш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш ва ижарага беришдан тушадиган маблағларни тақсимлашнинг ягона тартибини белгилаш;

жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар фаолиятини тартибга солувчи қонуности ҳужжатларини такомиллаштириш;

ер тўғрисидаги қонуности ҳужжатларидаги ўзаро номувофиқликларни бартараф этиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

        

        

Республикаси Президенти                                             Ш. Мирзиёев

        

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 19 июндаги

ПФ-99-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 декабрдаги "Навоий вилоятида эркин иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-4059-сон Фармони 2-бандининг еттинчи хатбошисидаги "ЭИЗ ҳудудида ер участкаларини" сўзлари "ЭИЗ иштирокчиларига тақдим этилган ер участкаларини" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5490-сон Фармони 16-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил қилиш".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги "Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5495-сон Фармонида:


а) 1-1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари ва хизматчиларининг қонунга хилоф деб топилган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида тадбиркорлик субъектига етказилган зарарнинг ўрни суд қарори асосида тўла ҳажмда жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғармалар маблағлари ҳисобидан қопланиши, кейинчалик айбдор шахслардан тўлиқ миқдорда регресс тартибида ундириб олиниши лозим";


б) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 8-банднинг учинчи хатбошисидаги "ажратилиши" сўзи "электрон онлайн-аукционга чиқарилиши" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги "Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5538-сон Фармони 3-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларига бериш учун бўш ер участкалари (ҳар бир ҳудудда йилига 50 лотдан кам бўлмаган) рўйхатини тасдиқлаш ҳамда ушбу ер участкаларини "E-AUKSION" электрон савдо платформаси орқали реализация қилиш".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги "Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5623-сон Фармонида:


а) 2-бандда:

биринчи - олтинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги биринчи - бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

юридик ва жисмоний шахслар ўзларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари асосида тегишли бўлган ер участкаларини қонунчиликка мувофиқ хусусийлаштириш ҳуқуқига эга;

кўрсатилган ер участкаларини хусусийлаштириш давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари асосида амалга оширилади;

хусусийлаштирилган ер участкалари хусусий мулк ва фуқаролик муомаласи объектларидир, уларга бўлган хусусий мулк ҳуқуқи дахлсиздир ва Ўзбекистон Республикасининг "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ давлат томонидан ҳимоя қилинади;

ер участкаларини хусусийлаштириш фақатгина унга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган ҳолда ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорларда хусусийлаштириладиган ер участкасининг сотиб олиш қиймати тўланганда амалга оширилади";

еттинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишинча олтинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 4-банднинг "б" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги "Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5742-сон Фармони 5-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари махсус муҳофазага олиниб, ушбу ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун, шу жумладан саноат ва фуқаролик объектлари (бинолар ва иншоотлар) қурилиши учун, шунингдек, унумдор тупроқ талаб этилмайдиган илғор технологияларнинг (гидропоника ва бошқалар) янги усуллари қўлланиладиган иссиқхоналар қурилиши учун ажратишга йўл қўйилмайди".


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида"ги ПФ-5780-сон Фармонининг 10-бандида:


а) биринчи хатбошидан "2019 йил 1 октябрдан бошлаб" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) "а" кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари республиканинг барча ҳудудларида фақат "E-AUKSION" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион орқали мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида тақдим этилади, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ер участкаларини ижарага бериш ҳоллари бундан мустасно";


в) "б" кичик банддан "аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга" сўзлари чиқариб ташлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 июлдаги "Ер ресурслари ва давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6027-сон Фармонининг 2-бандида:


а) биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) иккинчи хатбоши биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги "Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-6121-сон Фармони 8-бандининг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2023 йил 1 декабрга қадар - ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари классификаторини ва ушбу фойдаланиш турларини ўзгартириш тартибини назарда тутувчи Ер кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини".


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6186-сон Фармони 11-бандининг иккинчи хатбошисидаги "ер участкаларини ажратиш" сўзлари "ер участкаларини электрон онлайн-аукционга чиқариш" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги "Зомин" туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6201-сон Фармони 5-бандининг учинчи - бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Туристик зонадаги туристик инфратузилмани яратиш имконияти бўлган ер участкалари кейинчалик самарали фойдаланиш ва (ёки) инвесторларга ижарага бериш учун Дирекцияга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;

Дирекцияга доимий фойдаланишга берилган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини реализация қилиш Дирекциянинг қарорига асосан электрон онлайн-аукцион орқали белгиланган тартибда амалга оширилади;

истисно тариқасида, Туристик зона ҳудудидаги ер участкаларини ижарага беришдан ва давлат мулки объектларини реализация қилишдан тушган маблағлар Жамғармага йўналтирилади".


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги "Хоразм вилоятида тадбиркорлик субъектларига давлат мулки объектларини сотиш ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3513-сон қарори 3-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади".


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3677-сон қарори 1-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Шундай тартиб белгилансинки, унга кўра:

юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида бериш "E-AUKSION" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ер участкаларини ижарага бериш ҳоллари бундан мустасно".


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги "Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4095-сон қарорида:


а) 3 ва 9-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 12-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ажратиш" сўзи "электрон онлайн-аукционга чиқариш" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 13-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ажратилиши" сўзи "электрон онлайн-аукционга чиқарилиши" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4427-сон қарорида:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Маълумот учун қабул қилинсинки, жорий этиладиган тартибга мувофиқ:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари (кейинги ўринларда - ер участкалари) тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат "E-AUKSION" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион орқали берилади, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ер участкаларини ижарага бериш ҳоллари бундан мустасно;

жисмоний ва юридик шахсларга "YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда - "YERELEKTRON" ААТ) ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни электрон онлайн-аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқи берилади";


б) 2-банднинг "а" - "в" кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4539-сон қарорида:


а) 7-банднинг бешинчи хатбошисидан ", фаолиятини кенгайтириш учун ихтисослаштирилган ҳунармандчилик мажмуаларида ер участкалари" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 3-илованинг 9-позицияси "Амалга ошириладиган тадбирлар номи" устунидан ", фаолиятини кенгайтириш учун ихтисослаштирилган ҳунармандчилик мажмуаларида ер участкалари" сўзлари чиқариб ташлансин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги "Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4545-сон қарорининг 6-бандида:


а) бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 19 июндаги

ПФ-99-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим фармонлари

РЎЙХАТИ

             

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 21 январдаги "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-745-сон Фармонининг 3-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 5 январдаги "Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида"ги ПФ-1030-сон Фармонининг 12-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 июлдаги "Юридик шахслар ва фуқароларнинг бинолари ҳамда иншоотлари билан банд бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги ПФ-3780-сон Фармони.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-4631-сон Фармонига илованинг 15-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5781-сон Фармонининг 15-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 20 июнь

























































































Время: 0.0173
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск