ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 05.06.2023 й. 2-мҳ-сон "Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.06.2023 й. 2684-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.06.2023 й.

N 2684-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ

ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ

05.06.2023 й.

N 2-мҳ


БУЙРУҒИ



қувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта

таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон "Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ҳамда 2022 йил 21 июлдаги 396-сон "Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 2 июндаги 13-мҳ-сон "Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2684, 2015  йил 17 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 24-сон, 319-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                      Х. Умарова






Буйруққа

ИЛОВА



қувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта

таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

киритилаётган ў згартиришлар ва қўшимча


1. Қарорда:


муқаддимадаги "1998 йил 13 майдаги 203-сон "Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида"ги" деган сўзлар "2017 йил 15 мартдаги 140-сон "Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом умумий ўрта таълим муассасалари (бундан буён матнда мактаб деб юритилади) ўқувчиларини синфдан синфга ва бир мактабдан бошқасига ўтказиш тартибини белгилайди.";


б) қуйидаги мазмундаги 2-1-банд билан тўлдирилсин:

"Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиладиган ҳудудларда ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ амалга оширилади.";


в) 26-банддаги "туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига" деган сўзлар "туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 23 июнь




































Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск