ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /Транспорт вазирининг 12.06.2023 й. 06-сон "Йўловчи автовокзаллари ва йўловчи автостанциялари тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.06.2023 й. 3323-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
22.06.2023 й.
N 3323-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ
12.06.2023 й.
N 06
БУЙРУҒИ
Йўловчи автовокзаллари ва йўловчи
автостанциялари тўғрисидаги низомнинг
1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 апрелдаги 159-сон "Аэровокзал, темир йўл ва автобус вокзалларида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2021 йил 25 сентябрдаги 14-сон буйруғи (рўйхат рақами 3323, 2021 йил 6 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2021 й., 10/21/3323/0936-сон) билан тасдиқланган Йўловчи автовокзаллари ва йўловчи автостанциялари тўғрисидаги низомнинг 1-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"перрон - автовокзал (автостанция)ларда ёки бекатларда йўловчиларнинг автотранспорт воситаларига қулай ва хавфсиз ўтиши, чиқиши ва тушиши учун мўлжалланган майдонча;".
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Транспорт вазири И.Р. Махкамов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 23 июнь