ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш /

Ички ишлар вазирининг 01.06.2023 й. 290-сон "Идоравий ва спорт ўқотар қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари сақланадиган хоналарнинг муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамлиги ҳамда қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси воситалари билан жиҳозланишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.06.2023 й. 2700-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.06.2023 й.

N 2700-2




ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

01.06.2023 й.

N 290


БУЙРУҒИ



"Идоравий ва спорт ўқотар қурол ҳамда

унинг ўқ-дорилари сақланадиган хоналарнинг

муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамлиги ҳамда

қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси воситалари

билан жиҳозланишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Қурол тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сон "Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 10 июлдаги 118-сон "Идоравий ва спорт ўқотар қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари сақланадиган хоналарнинг муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамлиги ҳамда қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси воситалари билан жиҳозланишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2700, 2015 йил 23 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 29-сон, 392-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардияси билан келишилган.


3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ички ишлар вазири                                                П.Р. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



"Идоравий ва спорт ўқотар қурол ҳамда

унинг ўқ-дорилари сақланадиган хоналарнинг

муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамлиги ҳамда

қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси воситалари

билан жиҳозланишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Буйруқда:


а) буйруқ номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қурол ва унинг ўқ-дорилари сақланадиган хоналарнинг муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамлигига, қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари билан жиҳозланишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида";


б) буйруқ муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Қурол тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сон "Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ буюраман:";


в) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Қурол ва унинг ўқ-дорилари сақланадиган хоналарнинг муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамлигига, қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари билан жиҳозланишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.".


2. Низомда:


а) низом номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қурол ва унинг ўқ-дорилари сақланадиган хоналарнинг муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамлигига, қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари билан жиҳозланишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом";


б) низом муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом махсус хизмат вазифаларига эга бўлган юридик шахсларнинг, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш, қуролни ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш, овчилик ва отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг (бундан буён матнда юридик шахслар деб юритилади) қурол ва унинг ўқ-дорилари сақланадиган хоналарнинг муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамлигига, қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари билан жиҳозланишига қўйиладиган талабларни белгилайди.";


в) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

қурол - тузилишига кўра жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш, сигналлар бериш учун мўлжалланган қурилмалар ва ашёлар. Тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган хўжалик-маиший ва ишлаб чиқариш мақсадидаги буюмлар сифатида сертификатланган буюмлар, шунингдек тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган спорт аслаҳалари қурол жумласига кирмайди;

ўқ-дорилар - қуролнинг жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш учун мўлжалланган ҳамда таркибида портловчи, порохли, улоқтирувчи, пиротехник ёки уриб чиқарадиган моддалар ёхуд уларнинг бирикмаси мавжуд бўлган қурол-яроғ ашёлари ва улоқтириладиган аслаҳаси;

қуролхона - қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлашга мўлжалланган, техник жиҳатдан мустаҳкамланган, қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси ҳамда қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари ва жисмоний ҳимоянинг бошқа воситалари билан махсус жиҳозланган алоҳида иншоот (омбор, хона).";


г) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Мазкур Низом қоидалари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигининг ҳарбий тузилмаларига татбиқ этилмайди.";


д) 3-банддагиқ-дорилар" деган сўз "унинг ўқ-дорилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 4-бандда:

биринчи хатбошидагиқ-дориларни" деган сўз "унинг ўқ-дориларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидагиқ-дориларни" деган сўз "унинг ўқ-дориларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 11-банднинг биринчи хатбошисидагиқ-дориларни" деган сўз "унинг ўқ-дориларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


з) 14-банднинг биринчи хатбошисидагиқ-дориларни" деган сўз "унинг ўқ-дориларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) 3-бобнинг номидаги "қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси воситалари" деган сўзлар "қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


й) 16, 17 ва 18-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Қуролхонада қўриқлаш техник воситалари ва тизимлари, ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардиясига хабарнома юборган ва хабарнома реестрига киритилган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларидаги қуролхоналарда қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишлари рухсатномага эга бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Қуролхона қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари билан махсус лойиҳаларга мувофиқ жиҳозланади.

17. Қуролхонада ўрнатилган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг техник қўриқлаш марказининг (пунктининг) бошқарув ва кузатув пультига уланиши лозим.

18. Қуролхонани Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг техник қўриқлаш маркази (пункти) қўриқловига топширишнинг техник имкони бўлмаган тақдирда, у юридик шахс биносининг ташқи томонига жойлаштирилган баланд товуш чиқарувчи ускуна (сирена) ҳамда қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларининг ташвиш сигналини кечаю кундуз ишловчи энг яқин қўриқлаш постига, шунингдек юридик шахснинг кечаю кундуз ишловчи қоровуллик, қўриқлаш, навбатчилик ёхуд диспетчерлик хизмати хонасига узатадиган автоном сигнализация воситалари билан жиҳозланади.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг техник қўриқлаш маркази (пункти) қўриқловига топширилмаган ёки кечаю кундуз ишловчи қўриқлаш пости ҳамда қоровуллик, қўриқлаш, навбатчилик ёхуд диспетчерлик хизмати хонаси бўлмаган юридик шахсда қуролхонанинг жиҳозланишига йўл қўйилмайди.";


к) 20-банддагиқ-дориларни" деган сўз "унинг ўқ-дориларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


л) 23-бандда:

биринчи хатбошидаги "Қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализациясининг" деган сўзлар "Қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари ҳамда видеокузатув тизимларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Қўриқлаш сигнализациясининг" деган сўзлар "Қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари ҳамда видеокузатув тизимларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализациясининг" деган сўзлар "Қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари ҳамда видеокузатув тизимларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


м) 24-банддаги "қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси комплекси" деган сўзлар "қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


о) 25-бандда:

биринчи хатбошидаги "Қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси комплексининг" деган сўзлар "Қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари ҳамда видеокузатув тизимларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси комплексининг" деган сўзлар "Қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари ҳамда видеокузатув тизимларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


п) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари юридик шахс биносининг ташқи томонида баланд товуш чиқарувчи ускуна (сирена) билан жиҳозланиши лозим.";


р) 27 ва 28-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларининг ташвиш сигнали юридик шахснинг кечаю кундуз ишловчи қоровуллик, қўриқлаш, навбатчилик ёхуд диспетчерлик хизмати хонасидаги махсус кўп каналли (кўп нурли) пультга келиб тушиши, ушбу пультдаги махсус таблода бузилиш ёки ёнғин рўй берган жойни нур ёрдамида кўрсатадиган товушли, ёруғлик ёки бошқа индикаторлар бўлиши керак.

Ташвиш сигнали юридик шахснинг кечаю кундуз ишловчи қоровуллик, қўриқлаш, навбатчилик ёхуд диспетчерлик хизмати хонасидаги махсус кўп каналли (кўп нурли) пультга келиб тушиши билан бир вақтда симли ёки радио алоқа тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг техник қўриқлаш марказига (пунктига) узатилиши лозим. Ташвиш сигнали сабабларини аниқлаш, зудлик билан кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш ва ёлғон (сабабсиз) чақириқнинг олдини олиш мақсадида, юридик шахснинг кечаю кундуз ишловчи қоровуллик, қўриқлаш, навбатчилик ёхуд диспетчерлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг техник қўриқлаш маркази (пункти) ўртасида икки томонлама алоқа ташкил этилиши лозим.

28. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши учун:

қурол ва унинг ўқ-дориларини сақловчи юридик шахслар раҳбарлари;

қурол ва унинг ўқ-дориларини сақловчи юридик шахслар раҳбарларининг буйруқ ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатлари билан қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини ва ҳисоби юритилишини таъминлаш вазифалари юкланган масъул шахслар жавобгардир.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 27 июнь










































Время: 0.1906
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск