ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Оммавий ахборот воситалари / Умумий қоидалар /

Ўзбекиcтон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.06.2023 й. 262-сон "Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантиришга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИCТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.06.2023 й.

N 262




ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА ЖУРНАЛИСТИКА

СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД АЙРИМ

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 27 июндаги ПҚ-294-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Болалар учун мўлжалланган энг яхши теле- ва радиолойиҳа танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал" танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Оммавий ахборот воситалари ходимларининг хорижий тилларни ўрганиш ҳамда хорижий тиллар бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиш учун имтиҳон топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Жисмоний шахслар томонидан даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларига электрон тарзда обуна бўлиш ҳамда даврий босма нашрлар учун обуна харажатларининг бир қисмини қайтариб бериш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Давлат органлари ва ташкилотлари муассислигида бўлмаган даврий босма нашрларнинг замонавий электрон шаклларини яратиш, уларни модернизация қилиш ва бир йил давомида юритиш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 2026 йил 1 январга қадар ҳар йили Давлат бюджети параметрларида "Обуна" ягона электрон платформаси (кейинги ўринларда - Платформа) орқали амалга оширилган даврий босма нашрларга обуна харажатларининг бир қисмини қайтаришни молиялаштириш учун Рақамли технологиялар вазирлигига маблағ ажратилиши назарда тутилади;

б) Платформа орқали амалга оширилган даврий босма нашрларга обуна харажатларининг бир қисми обуначилар мазкур қарорда белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан сўнг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан уларнинг банк карталарига бир ой муддат ичида қайтарилади;

в) "Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор "UZINFOCOM" МЧЖ томонидан:

Платформанинг узлуксиз фаолият олиб бориши, модернизация қилиниши, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ахборот хавфсизлиги, шунингдек, Платформа орқали даврий босма нашрларга масофадан туриб электрон тарзда обуна бўлиш ва обуна харажатларининг бир қисмини қайтариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҳамда бошқа тегишли вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари, шунингдек, тўлов тизими операторларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши;

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобига Платформа орқали даврий босма нашрларга обуна харажатларининг бир қисми қайтарилиши таъминланади;

г) Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси томонидан Платформа орқали обуна бўлишда даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларини тарқатиш соҳасида қонунчилик ҳужжатларига, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан назорат ўрнатилади;

д) "Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал" танлови (кейинги ўринларда - танлов) бўйича:

танлов ҳар чорак якуни бўйича оммавий ахборот воситаларида эълон қилинаётган журналистика соҳасининг энг илғор ютуқларидан фойдаланган ҳолда, юқори профессионал даражада тайёрланган ва энг яхши деб топилган материалларни аниқлаш ҳамда уларнинг муаллифларини тақдирлаш мақсадида ташкил этилади;

танлов газеталар ва журнал (ахборотнома-бюллетень)ларда чоп этилган материаллар, телеканалларда эфирга узатилган материаллар, радиоканалларда эфирга узатилган материаллар, веб-сайтларда эълон қилинган материаллар йўналишларида ўтказилади;

танловни ташкил этиш, ўтказиш, ғолиб ва совриндорларни мукофотлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси орқали қопланади.


3. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига:

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси билан биргаликда 2023 йил июль ойидан бошлаб энг яхши материалларни кенг жамоатчилик ва малакали мустақил экспертлар муҳокамасига ҳавола қилишни махсус электрон платформа орқали амалга оширилишини таъминлаш;

мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатини, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни, жамиятда кечаётган ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ўзгаришлар, жамоатчиликнинг катта қизиқишини уйғотаётган воқеаларнинг моҳиятини кенг тушунтириш мақсадида ҳар чоракда 100 тагача материалларни тайёрлаш ва эълон қилиш бўйича оммавий ахборот воситаларига ижтимоий буюртмалар бериб бориш;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда халқаро имтиҳон тизимларини ташкил этиш ваколатига эга бўлган хорижий ташкилотлар ва уларнинг Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган ваколатли вакиллари реестрини шакллантириш;

халқаро имтиҳон тизимларини ташкил этиш ваколатига эга бўлган хорижий ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасида тегишли имтиҳон топшириш харажатлари тўғрисидаги маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиш ва доимий равишда янгилаб борилишини таъминлаш тавсия этилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори А.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 27 июнь





































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск