Умная подшивка
Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /Ҳисоботда МҲЭКМнинг ўзгаришини акс эттириш ("СБҲ" 21-сон, 2023 йил 23 май)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*
ҲИСОБОТДА МҲЭКМНИНГ
ЎЗГАРИШИНИ АКС ЭТТИРИШ
2023 йил январдан 30 апрелга қадар МҲЭКМ 920 000 сўмни ташкил этган. 1 майдан бошлаб ушбу кўрсаткич 980 000 сўмгача ўсди. Ушбу ўзгаришларни ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботда қандай акс эттиришни "Norma" компанияси экспертлари Татьяна ЛИМАРЕВА ва Дилором САИДОВА тушунтиришди:
- Солиқ базаси ва ЖШДСнинг йил давомида ўзгаришини шартли мисолда кўриб чиқамиз. Фараз қилайлик, корхона ходимга умумий суммаси - 7 млн сўм миқдорида моддий ёрдам тўлади:
q январда - "қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун"* - 4 млн сўм;
q июнда - фарзанд туғилиши муносабати билан - 3,0 млн сўм.
1. Январда моддий ёрдам тўлашда ЖШДСни ҳисоблаб чиқарамиз.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам - бу жисмоний шахснинг бошқа даромади (СК 377-м. 10-б.).
Моддий ёрдам тўлаш санасида, январда:
q солиқ солинмайдиган чегара 4,22 МҲЭКМни ташкил этган (СК 378-м. 1-б.);
q МҲЭКМ 920 000 сўмга тенг бўлган.
Имтиёзли даромаднинг суммаси 3 882 400 сўмни (920 000 х 4,22) ташкил этади.
Тўланган моддий ёрдам имтиёзли даромаддан 117 600 сўмга (4 000 000 - 3 882 400) ошади. Фарққа 12% ЖШДС ставкасини қўллаймиз. Солиқ суммаси 14 112 сўмни ташкил этади.
2. МҲЭКМ оширилиши муносабати билан ҳисобланган ЖШДСни қайта ҳисоблаб чиқарамиз.
2023 йил 1 майдан бошлаб МҲЭКМ 980 000 сўмга тенгдир.
ЖШДС ҳар ойда ўсиб борувчи якун билан ҳисоблаб чиқарилиши боис, имтиёзли даромадни оширилган М
...