ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2023 й. 266-сон "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.2023 й.

N 266




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ҲАРБИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА

ЎҚИШГА НОМЗОДЛАРНИ САРАЛАБ ОЛИШ ВА ҚАБУЛ

ҚИЛИШ, КУРСАНТЛАРНИ ЎҚИШДАН ЧЕТЛАШТИРИШ

ВА ҚАЙТА ТИКЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Сўнгги йилларда олий ҳарбий таълим муассасаларида таълим сифатини яхшилаш ҳамда малакали ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини ахлоқий-руҳий тайёргарлигини яхшилаш ва жанговар руҳини ошириш соҳасида кадрлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясида "Психология (ҳарбий психология)" таълим йўналиши ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон Фармони ҳамда "Ҳарбий хизматчиларнинг ахлоқий-рухий тайёргарлиги ва жанговар руҳини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 8 сентябрдаги ПҚ-371-сон карори ижросиии таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясининг "Психология (ҳарбий психология)" таълим йўналишига номзодларни саралаб олиш тартибини белгилаш;

психология ва педагогика таълим йўналишидаги олий таълим муассасалари ректорлари зиммасига талабаларни ҳарбий-профессионал йўналтириш бўйича вазифалар юклаш;

олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олиш тартибини белгилаш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 июндаги

266-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим

муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш

ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш

ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банднинг олтинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда - Давлат тест маркази)" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда - Билимни баҳолаш агентлиги)" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 15-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Куролли Кучлари Академиясининг (кейинги ўринларда - Қуролли Кучлар Академияси) "Психология (ҳарбий психология)" таълим йўналиши, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти (кейинги ўринларда - Алоқа ҳарбий институти) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясига (кейинги ўринларда - Ҳарбий тиббиёт академияси) ўқишга кириш истагини билдирган, тегишлилигича психология ва педагогика таълим йўналишлари мавжуд бўлган олий таълим муассасаларининг иккинчи босқичини, муҳандислик-техник таълим йўналишлари мавжуд бўлган олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг учинчи босқичини, олий тиббий таълим муассасалари даволаш факультетларининг бешинчи босқичи ва тиббий-профилактика факультетларининг тўртинчи босқичини тамомлаган талабалар (кейинги ўринларда - талабалар) тегишли олий таълим муассасалари ректорлари номига мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади. Аризалар олий таълим муассасалари томонидан улар жойлашган ҳудуддаги тегишли мудофаа ишлари бўлимларига икки кун муддатда юборилади."


3. 17-бандда:

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўнинчи-ўн тўртинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи-ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

ҲТМга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумот.";

ўн учинчи хатбоши ўн тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


4. Қуйидаги мазмундаги 19-1-банд билан тўлдирилсин:

"19-1. Қуролли Кучлар Академияси бакалавриат босқичининг "Қўшинларнинг тактик қўмондонлиги (чегара қўшинлари)" таълим йўналиши бўйича ўқишга номзодлар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 241-сон қарори билан тасдиқланган Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг ички идоравий ҳужжатларига мувофиқ саралаб олинади.".


5. 31-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Республиканинг психология ва педагогика, муҳандислик-техник таълим йўналишлари мавжуд бўлган олий таълим муассасалари, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва олий тиббий таълим муассасалари ректорларига ҳарбий-профессионал йўналтириш соҳасида қуйидаги вазифалар юкланади:".


6. 53-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Давлат тест маркази" сўзлари "Билимни баҳолаш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. 53-1-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази" сўзлари "Билимни баҳолаш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. 59-банддаги "Давлат тест марказига тақдим этилади ёки Давлат тест маркази" сўзлари "Билимни баҳолаш агентлигига тақдим этилади ёки Билимни баҳолаш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. 61 ва 65-бандлардаги тегишли келишикдаги "Давлат тест маркази" сўзлари тегишли келишикдаги "Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. 68-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 70-банддаги тегишли келишикдаги "Давлат тест маркази" сўзлари тегишли келишикдаги "Билимни баҳолаш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. 71-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"71. Ўқишни Қуролли Кучлар Академиясининг "Психология (ҳарбий психология)" таълим йўналиши, Алоқа ҳарбий институти ҳамда Ҳарбий тиббиёт академиясида давом эттириш истагини билдирган талабалар тегишли равишда таълим йўналишидаги 5 та фандан иборат мажмуа бўйича тест синовини топширади. Фанлар мажмуаси Қуролли Кучлар Академияси, Алоқа ҳарбий институти ҳамда Ҳарбий тиббиёт академияси томонидан ҳар йили февраль ойи якунига қадар тасдиқланади. Тасдиқланган фанлар мажмуаси ва фанлар бўйича ўқув дастурлари тест топшириқларини шакллантириш учун Билимни баҳолаш агентлигига тақдим этилади.

Тест топшириқлари Қуролли Кучлар Академияси, Алоқа ҳарбий институти ҳамда Ҳарбий тиббиёт академияси томонидан тавсия этилган профессор-ўқитувчилар томонидан Билимни баҳолаш агентлигида тузилади ва экспертизадан ўтказилади.".


12. 73 ва 76-бандлардаги "Давлат тест маркази" сўзлари "Билимни баҳолаш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. 81-банднинг иккинчи хатбошиси "Ҳарбий-тиббий комиссия хулосаларига асосан" сўзларидан кейин "Қуролли Кучлар Академиясининг "Психология (ҳарбий психология)" таълим йўналиши," сўзлари билан тўлдирилсин.


14. 1-иловада:


а) "3-босқич" позициясида:

"Субъектлар" устунидаги "Муҳандис-техник йўналишдаги ва тиббий олий таълим муассасалари ректорлари" сўзлари "Психология ва педагогика, муҳандислик-техник таълим йўналишлари мавжуд бўлган олий таълим муассасалари, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва олий тиббий таълим муассасалари ректорлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар" устунидаги "Талабалар орасидан" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясининг "Психология (ҳарбий психология)" таълим йўналиши," сўзлари билан тўлдирилсин;


б) "4-босқич" позицияси "Тадбирлар" устунидаги "Давлат тест марказининг" сўзлари "Билимни баҳолаш агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) "5-босқич" позициясида:

"Субъектлар" устунидаги "Давлат тест маркази" сўзлари "Билимни баҳолаш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Бажариш муддатлари" устунидаги "Давлат тест маркази" сўзлари "Билимни баҳолаш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) "6-босқич" позициясининг "Тадбирлар" устунидаги "Давлат тест марказига" сўзлари "Билимни баҳолаш агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. 10-иловадаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 июль













































Время: 0.2071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск