Юрист Предприятия

Корхона юристи / Қонунчиликда янги / 2023 йил учун қонунчиликда янги / Июль, 2023 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 03.07.2023 й. ЎРҚ-850-сон "Рақобат тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 14.02.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 02.03.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

03.07.2023 й.

N ЎРҚ-850



РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 14 февралда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 2 мартда маъқулланган


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


Ушбу Қонуннинг мақсади товар ёки молия бозорларида рақобатнинг чекланишига, шунингдек рақобат ёки табиий монополия шароитларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилишига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни назорат қилишни амалга ошириш ҳамда уларга чек қўйиш билан боғлиқ бўлган, рақобат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.



2-модда. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик


Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг рақобат тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.



3-модда. Ушбу Қонуннинг қўлланилиш соҳаси


Ушбу Қонун жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан давлат органларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва (ёки) ундан ташқарида содир этиладиган, Ўзбекистон Республикасидаги товар ёки молия бозорида рақобатнинг чекланишига, шунингдек рақобат ёки табиий монополия шароитларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилишига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларига (ҳаракатсизлигига) нисбатан татбиқ этилади.

Ушбу Қонун интеллектуал мулк объектларига бўлган мутлақ ҳуқуқлар билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.



4-модда. Асосий тушунчалар


Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


давлат иштирокидаги корхона - хўжалик фаолиятини амалга оширадиган, устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори 25 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахс, шунингдек давлат унитар корхонаси ёки ўзига хўжалик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилган давлат муассасаси;


давлат иштирокидаги корхоналарнинг аффилланган шахслари - устав фондининг (устав капиталининг) 20 фоизи ва ундан ортиғи бевосита ёхуд билвосита давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли бўлган юридик шахслар;


инсофсиз рақобат - хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг иқтисодий фаолиятни амалга оширишда афзалликларга эга бўлишга қаратилган, қонунчиликка, иш муомаласи одатларига зид бўлган ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектларга (рақобатчиларга) зарар етказадиган ёки зарар етказиши мумкин бўлган ёхуд уларнинг ишчанлик обрўсига путур етказадиган ёки путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатлари;


истеъмолчи - хўжалик юритувчи субъектдан товарни олувчи, товарга буюртма берувчи ёхуд товарни олиш ёки унга буюртма бериш ниятида бўлган жисмоний ёки юридик шахс;


иқтисодий концентрация - хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устунлигига олиб келадиган, товар ёки молия бозорида рақобатнинг ҳолатига таъсир кўрсатадиган битимлар тузиш ва (ёки) бошқа ҳаракатларни бажариш;


камситувчи шарт-шароитлар - товар ёки молия бозорига кириш, товарни ишлаб чиқариш, истеъмол қилиш, олиш, реализация қилиш ёки ўзгача тарзда бошқа шахсга ўтказиш шарт-шароитлари бўлиб, улар бошқа тенг шарт-шароитларда битта ёки бир нечта хўжалик юритувчи субъектни ўзга хўжалик юритувчи субъектга (рақобатчига) нисбатан тенг бўлмаган ҳолатга солиб қўяди;


молия бозори - банклар, кредит, суғурта ва бошқа молия ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган молиявий хизматнинг, шунингдек қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари хизматларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ёки унинг бир қисмидаги муомаласи доираси бўлиб, у Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишига мос келмаслиги мумкин ва мазкур муомала доираси чегараларида бундай хизматларни кўрсатиш имконияти мавжуд бўлади;


мувофиқлаштирилган ҳаракатлар - икки ёки ундан ортиқ хўжалик юритувчи субъектларнинг улардан ҳар бирининг манфаатларини қаноатлантирадиган, бирининг ҳаракатлари бошқасига маълум бўлган ёки улардан ҳар бирининг ҳаракатларидан келиб чиққан ҳолда бажариладиган, рақобатни чеклайдиган ёхуд чеклашга ва (ёки) рақобат шароитларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари камситилишига олиб келиши мумкин бўлган ўзаро келишилмаган ҳаракатлари;


рақобат - хўжалик юритувчи субъектларнинг (рақобатчиларнинг) мусобақалашуви бўлиб, бунда уларнинг мустақил ҳаракатлари улардан ҳар бирининг товар ёки молия бозоридаги товар муомаласининг умумий шарт-шароитларига бир томонлама тартибда таъсир кўрсатиш имкониятини истисно этади ёки чеклайди;


рақамли платформа - рақамли маҳсулотлардан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ҳақ эвазига ёки бепул фойдаланилишини таъминловчи ахборот тизими;


табиий монополия - товар бозорининг ҳолати бўлиб, унда технологик ўзига хос хусусиятлар туфайли товарларнинг муайян турига бўлган талабни қаноатлантиришнинг рақобатли шароитларини яратиш мумкин эмас ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмайди;


табиий монополия субъекти - табиий монополия шароитларида товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи;


товар - фаолиятнинг олиш ва реализация қилиш учун мўлжалланган маҳсули, шу жумладан ишлар ва хизматлар;


товар бозори - товарнинг, шу жумладан бир-бирининг ўрнини босадиган товарнинг (ўзининг белгиланган мақсади, қўлланилиши, сифати ва техник хусусиятлари, нархи ҳамда бошқа кўрсаткичлари бўйича таққосланиши мумкин бўлган, истеъмолчи алмаштиришга тайёр бўлган товарнинг) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ёки унинг бир қисмидаги муомаласи доираси бўлиб, у Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишига мос келмаслиги мумкин ва мазкур муомала доираси чегараларида товарни олиш ёки реализация қилиш имконияти мавжуд бўлади;


хўжалик юритувчи субъект - товарларни ишлаб чиқариш, олиш ва реализация қилиш бўйича фаолият билан шуғулланувчи юридик шахс, шу жумладан давлат иштирокидаги корхона ва хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи муассаса, юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахс.



5-модда. Рақобат соҳасидаги асосий принциплар


Рақобат соҳасидаги асосий принциплар қуйидагилардан иборат:

инсофли рақобат;

қонунийлик;

истеъмолчилар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;

шаффофлик;

тенглик.



6-модда. Рақобат соҳасидаги давлат

сиёсатининг асосий йўналишлари


Рақобат соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлигини инобатга олган ҳолда рақобатни ҳимоя қилиш, рақобатга қарши ҳаракатларнинг олдини олиш ва уларни тўхтатиш;

жамиятда рақобатга қарши ҳар қандай хатти-ҳаракатларга нисбатан муросасизликни шакллантириш;

рақобат муҳитини ривожлантириш ҳамда товар ва молия бозорларининг самарали фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитлар яратиш;

товар ва молия бозорлари иштирокчиларининг иқтисодий фаолияти эркинлигини ҳамда товарларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлаш;

табиий монополиялар субъектлари фаолиятни амалга оширадиган соҳаларда рақобат муҳитини шакллантириш;

товар ва молия бозорларининг иштирокчилари учун тенг шарт-шароитларни белгилаш ҳамда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш;

рақобат муҳитини яхшилаш ва ривожлантириш учун республика ижро этувчи ҳокимият органларининг жавобгарлигини ошириш.



7-модда. Рақобат соҳасидаги ваколатли давлат органи

ва унинг фаолиятини молиялаштириш манбалари


Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси рақобат соҳасидаги ваколатли давлат органи (монополияга қарши орган) ҳисобланади (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади).

Ваколатли давлат органи ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ҳисобдор бўлиб, у ўз фаолиятини давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслардан мустақил равишда амалга оширади.

Ваколатли давлат органининг марказий аппарати ва ҳудудий органлари фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.



8-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар

лойиҳаларининг рақобатга таъсирини баҳолаш


Ваколатли давлат органи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг рақобатга таъсирини баҳолайди, шунингдек товар ёки молия бозорида рақобатни бевосита ёхуд билвосита чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган нормаларни бартараф этишга қаратилган таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқади.

Рақобатга таъсирни баҳолаш учун ваколатли давлат органига қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари киритилади:

хўжалик юритувчи субъектлар учун янги чекловлар, лицензияларнинг, рухсат бериш тартиб-таомилларининг янги турлари жорий этилишини ёки амалдаги чекловлар, рухсат бериш тартиб-таомиллари, фаолиятнинг лицензияланадиган турлари бозор иштирокчиларининг янада кенгроқ доирасига нисбатан татбиқ этилишини;

лицензиялар ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш учун қўшимча талаблар ва шартлар жорий этилишини;

юридик шахслар устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдорига доир талаблар оширилишини;

хўжалик юритувчи субъектларнинг белгиланган ҳуқуқлари чекланишини (камайтирилишини) ёки улар учун қўшимча мажбуриятлар ёхуд қўшимча харажатлар жорий этилишини;

хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳар қандай турдаги имтиёзлар, кафолатлар, преференциялар белгиланишини, шунингдек уларга янги ҳуқуқлар, шу жумладан эксклюзив ҳуқуқлар берилишини.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари фақат ваколатли давлат органининг уларнинг рақобатга таъсирини баҳолаш натижалари бўйича хулосалари мавжуд бўлган тақдирда, белгиланган тартибда қабул қилинади.

Ваколатли давлат органи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг рақобатга таъсирини баҳолаш натижалари бўйича ишлаб чиқилган ҳисоботларни кўриб чиқади.

Ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий органлари амалдаги қонунчилик ҳужжатларини ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан қабул қилинган ҳужжатларни уларнинг рақобат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан ўрганишдан ўтказади.

Ўрганиш ваколатли давлат органининг ташаббусига кўра жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига, жамоатчилик назорати субъектларининг таклифлари ва тавсияларига, шунингдек оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган материалларни ўрганиш натижаларига асосан ўтказилади.

Рақобат тўғрисидаги қонунчиликка зид бўлган қонунчилик ҳужжатлари аниқланган тақдирда, ваколатли давлат органи:

Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари юзасидан - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклифлар киритади;

бошқа давлат органлари (бундан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мустасно) томонидан қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари юзасидан - рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишларини белгиланган муддатларда бартараф этиш тўғрисида уларга тақдимнома киритади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган ва рақобат тўғрисидаги қонунчиликка зид бўлган қ

...
Время: 0.0161
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск