ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Марказий банк Бошқарувининг 13.06.2023 й. 299-В-4-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 30.05.2023 й. 21-сон "Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 27.06.2023 й. 1782-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.06.2023 й.

N 1782-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

13.06.2023 й.

N 299-В-4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.05.2023 й.

N 21


ҚАРОРИ



"Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида

инвестиция воситачиси, инвестиция активларини

бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида

касбий фаолиятни амалга оширишига оид талаблар

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5073-сон "Капитал бозорини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 304-сон "Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун жисмоний шахсларни аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2008 йил 23 февралдаги 299-В, 2008-05-сон "Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 1782, 2008 йил 2 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 105-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

М.Б. Нурмуратов

Иқтисодиёт ва молия вазири

Ш.Д. Кудбиев

         





Қарорга

ИЛОВА



"Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида

инвестиция воситачиси, инвестиция активларини

бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида

касбий фаолиятни амалга оширишига оид талаблар

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорда:


а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида";


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-726-сон "Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 декабрдаги 255-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сон қарори билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни (инвестиция институтларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини) лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қиладилар:";


в) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.".


2. Низомда:


а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низом";


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширишига оид талабларни белгилайди.

Мазкур Низом давлат қимматли қоғозларига доир операцияларга татбиқ этилмайди.";


в) 1-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"банк - банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш, тўловларни амалга ошириш, омонатларга (депозитларга) пул маблағларини жалб этиш, ўз номидан кредитлар бериш бўйича банк фаолияти сифатида аниқланган операциялар мажмуини амалга оширувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс;";

учинчи хатбошидаги "Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Банк Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олган вақтдан бошлаб қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.

Банклар мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялаш ва хабардор қилиш тартиб таомилларидан ўтиш талаб этилмайди, бунда банклар профессионал фаолиятни амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларини бажаришдан озод этилмайди.";


д) II бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"II. Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширишига оид талаблар";


е) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолияти, агар ушбу Низомда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, қонунчилик ҳужжатларида ушбу фаолият турларига ўрнатилган талабларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади.";


ё) 3-1-банддаги "касбий" деган сўз "профессионал" деган сўз билан алмаштирилсин;


ж) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Банкда инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ банк операциялари бўйича жавобгарлик юклатилган таркибий бўлинма (кейинги ўринда - бўлинма) бўлиши лозим.";


з) 6-бандда:

биринчи жумладаги "қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака аттестатига" деган сўзлар "қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака сертификатига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи жумладаги "қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи I тоифали малака аттестатига" деган сўзлар "қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг I тоифали малака сертификатига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака сертификатини олиш учун ўтказиладиган аттестация Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 304-сон қарори билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун жисмоний шахсларни аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда амалга оширилади.";


й) 8 ва 12-бандлардаги "инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти" деган сўзлар "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


к) III бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"III Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолият юритувчи банк томонидан ахборотни ошкор қилиш";


л) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Банклар инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш жараёнида банк сири тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилишлари лозим ҳамда хизматда фойдаланиладиган ахборотга эга бўлиб, бу ахборотдан битимлар тузиш учун фойдаланиш ва ушбу ахборотни битимлар тузиш учун учинчи шахсларга берилиши тақиқланади.";


м) 14-банд қуйидаги тарҳрирда баён этилсин:

"14. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолият юритувчи банкдан, улар томонидан амалга оширилган қимматли қоғозлар билан операциялар ва битимлар бўйича ахборотни қонунчиликда белгиланган тартибда талаб қилиш ва олиш ҳуқуқига эга.";


н) 15-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


о) IV бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"IV. Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолият юритувчи банкларнинг фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш";


п) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатидаги профессионал фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солиш функцияси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан биргаликда амалга оширилади.";


р) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига инвестиция воситачиси, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолият юритувчи банк томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлиги ҳақида ахборот келиб тушганда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўришга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига чоралар кўриш учун маълумотлар юбориш ҳуқуқига эга.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 июль










































Время: 0.0139
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск