Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Меҳнат қонунчилиги асослари / Меҳнатга ҳақ тўлаш ва ходимларга тўланадиган бошқа тўловлар / Алоҳида тоифадаги ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш /

Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентларини, шунингдек, уларга ҳар йили бериладиган қўшимча таътилнинг энг кам муддатини белгилаш ва қўллаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.09.2019 й. 743-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 6 сентябрдаги

743-сон қарорига

1-ИЛОВА



Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир

ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар

меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентларини,

шунингдек, уларга ҳар йили бериладиган қўшимча

таътилнинг энг кам муддатини белгилаш

ва қўллаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу низомда мулкчилик шаклларидан қатъи назар ташкилотлар томонидан табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишлаганлик учун меҳнатга ҳақ тўлашга туман коэффициентларини (кейинги ўринларда устама деб аталади) ва йиллик қўшимча таътилларни белгилаш шартларини тартибга солади.


2. Йиллик устама ва йиллик қўшимча таътиллар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ устамалар, шунингдек, йиллик қўшимча таътилнинг энг кам муддати қўлланиладиган Табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойлар рўйхатига (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) киритилган жойларда ишларни бажарувчи барча ходимларга қўлланилади ва берилади.


3. Нобюджет ташкилотларининг коллектив битимлари ва шартномаларида Рўйхатда кўрсатилмаган табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган айрим жойларда ишлаганлик учун харажатлар солиқ солинадиган базага киритилган ҳолда устамалар ва қўшимча таътиллар қўлланилиши тўғрисидаги шартлар назарда тутилиши мумкин.



2-БОБ. МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИ НОҚУЛАЙ

БЎЛГАН ЖОЙЛАРДА ИШЛАГАНЛИК УЧУН

ИШ ҲАҚИГА УСТАМАЛАР БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


4. Устама миқдориушбу жой учун белгиланган тегишли коэффициентни иш ҳақи суммасига кўпайтириш орқали белгиланади.


5. Устама миқдори иш ҳақининг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган ва устама ҳисобланадиган ойдан кейинги ойнинг бошида амал қиладиган: 2019 йил 1 сентябргача - энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридан, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,4 баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган иш ҳақи суммасидан ҳисобланади.

Агар ходимнинг иш ҳақи: 2019 йил 1 сентябргача - энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридан, 2019 йил 1 сентябрдан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,4 баравари миқдоридан ошса, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ҳисоб-китоб мисолларига биноан устама миқдори тегишли равишда энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдори ёки меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам ми

...
Время: 0.0076
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск