Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Айрим тармоқларнинг фаолияти /

Ўзбекистон Республикасининг 02.07.2019 й. ЎРҚ-547-сон "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 16.04.2019 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 21.06.2019 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

02.07.2019 й.

N ЎРҚ-547



ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 16 апрелда қабул қилинган

Сенат томонидан 2019 йил 21 июнда маъқулланган


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади шахсга доир маълумотлар соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.



2-модда. Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


3-модда. Ушбу Қонуннинг қўлланилиш соҳаси

Ушбу Қонуннинг амал қилиши шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш чоғида қўлланиладиган ишлов бериш воситаларидан, шу жумладан ахборот технологияларидан қатъи назар юзага келадиган муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.

Ушбу Қонуннинг амал қилиши:

жисмоний шахс томонидан шахсга доир маълумотларга шахсий, маиший мақсадларда ва ўз касбий ёки тижорат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлов бериш;

Миллий архив фонди ҳужжатларини ва шахсга доир маълумотларни ўз ичига олган бошқа архив ҳужжатларини шакллантириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш;

давлат сирларини ташкил этадиган маълумотлар жумласига киритилган шахсга доир маълумотларга ишлов бериш;

тезкор-қидирув, разведка ва контрразведка фаолияти, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқ-тартиботни сақлаш жараёнида, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш доирасида олинган шахсга доир маълумотларга ишлов бериш чоғида юзага келадиган муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.



4-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

шахсга доир маълумотлар - муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот;

шахсга доир маълумотлар субъекти (субъект) - шахсга доир маълумотлар ўзига тааллуқли бўлган жисмоний шахс;

шахсга доир маълумотлар базаси - таркибида шахсга доир маълумотлар мавжуд бўлган ахборот тизими тарзидаги маълумотлар базаси;

шахсга доир маълумотларга ишлов бериш - шахсга доир маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш бўйича бир ҳаракатни ёки ҳаракатлар мажмуини амалга ошириш;

шахсга доир маълумотлар базасининг оператори (оператор) -шахсга доир маълумотларга ишлов беришни амалга оширувчи давлат органи, жисмоний ва (ёки) юридик шахс;

шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдори (мулкдор) -шахсга доир маълумотлар базасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органи, жисмоний ва (ёки) юридик шахс;

учинчи шахс - субъект, мулкдор ва (ёки) оператор бўлмаган, аммо шахсга доир маълумотларга ишлов бериш бўйича ҳолатлар ёки муносабатлар орқали улар билан боғлиқ бўлган ҳар қандай шахс.



5-модда. Ушбу Қонуннинг асосий принциплари

Ушбу Қонуннинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

инсон ва фуқаронинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этиш;

шахсга доир маълумотларга ишлов бериш мақсадлари ва усулларининг қонунийлиги;

шахсга доир маълумотларнинг аниқлиги ва ишончлилиги;

шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги ва ҳимоя қилинганлиги;

субъектлар, мулкдорлар ва операторлар ҳуқуқларининг тенглиги;

шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлиги.



2-БОБ. ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР

СОҲАСИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ТАРТИБГА СОЛИШ


6-модда. Шахсга доир маълумотлар соҳасини

давлат томонидан тартибга солишни

амалга оширувчи органлар

Шахсга доир маълумотлар соҳасини давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.



7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

шахсга доир маълумотлар соҳасида ягона

...
Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск