Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.02.2006 й. 1-сон "Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

03.02.2006 й.

N 1


СУДЛАР ТОМОНИДАН ЖИНОЯТ УЧУН ЖАЗО

ТАЙИНЛАШ АМАЛИЁТИ ТЎҒРИСИДА


Судлар томонидан жиноят учун жазонинг тўғри тайинланиши одил судловни амалга оширишнинг муҳим кафолатидир.

Адолатли жазо тайинланиши ундан кўзланган мақсадларга - маҳкумни ахлоқан тузатиш, маҳкум ва бошқа шахслар томонидан янги жиноятлар содир этилишининг олдини олишга эришиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Суд амалиёти таҳлили судлар томонидан жазо тайинлашда қонун нормалари асосан тўғри қўлланилаётганлигини кўрсатади. Шу билан бирга, суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг муҳим таркибий қисми бўлган жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши моҳиятини судлар ҳар доим ҳам чуқур тушунишмаётганлиги оқибатида айрим жиноят ишлари бўйича жазо тури ва меъёрини белгилашда хатога йўл қўйилмоқда.

Жазо тайинлаш масалаларини тартибга солувчи қонун нормалари тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми судларга қуйидаги тушунтиришларни беришга ҚАРОР ҚИЛАДИ:



Жазо тайинлашнинг умумий асосларини қўллаш бўйича


1. Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин.


2. Судларга тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди.

Шу туфайли судлар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, етказилган зиённи қоплаган шахсларни ЖК 65, 66, 70, 71-моддаларига мувофиқ жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш масаласини муҳокама қилишлари лозим.

3. Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.

Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (ЖК 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади.

Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади.


4. Қонун тайинланадиган жазо тури ва меъёрини айбдорнинг шахсини тавсифловчи объектив ва ижтимоий омиллар билан боғлиқ қилиб қўйганлиги туфайли судлар жиноят ишларини кўриб чиқиш пайтида мазкур ҳолатларни аниқлашлари шарт.

Объектив омилларга, хусусан, айбдорнинг ёши, жинси, ҳомиладорлик ҳолати, ижтимоий омилларга - судланганлиги, оиладаги, жамиятдаги хулқ-атвори, машғулоти, давлат ёки ижтимоий мавқеи ва ҳ.к. лар киради.


5. Судлар ижтимоий хавфи катта бўлмаган, шунингдек унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган ва жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатилиши мумкин бўлган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинлаш учун қонунда мавжуд барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланишлари керак.

Қонун нормаси санкциясида альтернатив жазолар мавжуд бўлганда ҳукмда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазони қўллаш зарурлиги тўғрисидаги масала муҳокама этилиши шарт.


6. Жиноят-процессуал кодекси 467-моддасининг биринчи қисми талабига кўра, ҳукмда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар кўрсатилиши лозим.


7. Қонун (ЖК 55-моддаси) жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар доирасини чекламайди. Шу сабабли жазо тайинлаш пайтида ушбу моддада кўрсатилмаган бошқа ҳолатлар ҳам жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида ҳисобга олиниши мумкин (масалан, ижтимоий хавфлилиги катта бўлмаган жиноятнинг биринчи марта содир этилиши, судланувчининг ёш боласи борлиги, жиноятнинг бировга раҳмдиллик кўрсатилиши сабабли содир этилиши, айбдор томонидан бевосита жиноят содир этилганидан сўнг жабрланувчига тиббий ёки бошқа тарзда ёрдам кўрсатилиши ва ҳ.к.). Бундай ҳолатнинг жазони енгиллаштирувчи деб топилганлиги ҳақидаги хулоса ҳукмда асослантирилиши керак.

Айбни бўйнига олиш тўғрисидаги арз кўринишидаги жазони енгиллаштирувчи ҳолат бор ёки йўқлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда судлар тергов органларига берилган ариза ёки жиноят тўғрисида тергов органи мансабдор шахсига қилинган хабар (ҳар қандай шаклда) ихтиёрий бўлган-бўлмаганлигини ва бу ҳолат шахс жиноят содир этишдаги ўз иштирокини у гумон қилинувчи (айбланувчи) сифатида ушланган ёки гумон қилинувчи (айбланувчи) тариқасида жиноят ишида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарор унга эълон қилингандан сўнг тасдиқлаганлиги билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигини текшириб кўришлари лозим.

Агар жиноят содир этилганлиги факти бўйича қўзғатилган иш бўйича уни содир этган шахс аниқланган бўлмаса, шахснинг ўз қилмиши тўғрисида ихтиёрий равишда берган аризаси ёки хабари айбни бўйнига олиш деб баҳоланиши керак. Шунингдек жиноий жавобгарликка тортилган шахснинг ўзи содир этган бошқа, тергов органларига маълум бўлмаган жиноятлар тўғрисидаги аризаси ҳам айбни бўйнига олиш деб қаралиши лозим.

Икки ёки ундан ортиқ жиноят содир этилиб, улардан айримлари бўйича шахс айбини бўйнига олиб келган бўлса, бу ҳолат жазони енгиллаштирувчи сифатида фақат бўйинга олиш тўғрисида ариза берилган жиноятлар учун жазо тайинлаш пайтида ҳисобга олиниши керак.


8. Жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар доираси (ЖК 56-моддаси) қатъий белгиланган бўлиб, у суд томонидан кенгайтирилиши мумкин эмас. Бироқ, муайян жиноятнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, сабабларини ҳукмда асослантирган ҳолда суд улардан бирортасини ҳам жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топмаслиги мумкин.

Жиноят кодекси 56-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар, агар улар жиноят таркибининг белгиси сифатида назарда тутилган бўлса, жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб саналиши мумкин эмас.


9. Такроран ва рецидив жиноят содир этилиши қонунда белгиланган асослар ва доирада оғирроқ жазо тайинланишига олиб келишини инобатга олиб, ҳар бир иш бўйича ЖК 77-80-моддаларига мувофиқ тугалланган ёки олиб ташланган судланганлик ҳолати мавжудлиги ҳақидаги материаллар текшириб чиқилиши ва шунга асосланиб, рецидив жиноят бор-йўқлиги тўғрисидаги масала ҳал этилиши керак.

Жиноят кодекси 34-моддаси мазмунига кўра, рецидив жиноят мавжудлиги ҳақидаги масалани ҳал этишда шахс судланаётган ёки муқаддам судланган

...
Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск