ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.2023 й. 279-сон "20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.07.2023 й.

N 279



"20 МИНГ ТАДБИРКОР - 500 МИНГ МАЛАКАЛИ

МУТАХАССИС" ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 12 июндаги ПФ-93-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, мамлакатда камбағалликка қарши курашиш жараёнини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда ушбу жараёнга тадбиркорлик субъектларини манфаатли ҳамкорлик асосида жалб қилиш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 12 июндаги ПФ-93-сон Фармонига мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи "20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастурини (кейинги ўринларда - Дастур) амалга ошириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

Дастурда янги иш ўринларини яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектларининг ҳамкорлик шартномалари асосида ихтиёрий равишда иштирок этиши;

ҳамкорлик шартномалари лойиҳалари Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши;

Савдо-саноат палатаси ҳамкорлик шартномаларини тузган тадбиркорлик субъектларига Дастурда иштирок этаётганлигини тасдиқловчи сертификат бериши ва уларга ҳамкорлик шартномалари тўлиқ бажарилиши юзасидан ҳар томонлама кўмаклашиши;

Дастурга киритилган тадбиркорлик субъектларига табақалашган миқдорларда имтиёз ва преференциялар бериш;

2023-2024 йилларда Дастурни амалга ошириш учун жами 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида кредит линиясини очиш.


2. "20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда - Республика комиссияси) 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.


3. Республика комиссияси (Ж. Қўчқоров):

Дастурни амалга ошириш доирасида вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда ҳудудларга бириктирилган масъуллар фаолияти мувофиқлаштириб борилишини;

бир ой муддатда Дастур билан қамраб олинадиган тадбиркорлик субъектларининг ҳудудлар кесимидаги сони ва улар томонидан яратиладиган янги иш ўринлари параметрлари тасдиқланишини;

ҳар ой якуни билан Дастур доирасида амалга ошириладиган ишлар танқидий муҳокама қилиб борилишини;

Дастур иштирокчилари фаолиятида юзага келадиган муаммолар тезкорлик билан ҳал этилишини таъминласин.


4. Қуйидагилар:

"20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастурини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

"20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури доирасида тадбиркорлик субъектларига солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Амалий мономарказлар фаолиятини ташкил этиш, уларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Дастурни амалга ошириш бўйича барча жараёнларни рақамлаштириш имкониятларига эга "Ҳамкор тадбиркор" ахборот тизими ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Мазкур қарорга 5-иловага мувофиқ вазирлик ва идоралар икки ҳафта муддатда маълумотлар базаларининг "Ҳамкор тадбиркор" ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминласин.


6. Белгилансинки:

тадбиркорлик субъектлари Дастурда иштирок этиш учун "Ҳамкор тадбиркор" ахборот тизими, "Онлайн маҳалла" электрон платформаси ёки солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали мурожаат қилиши мумкин;

Дастурда иштирок этиши мумкин бўлган тадбиркорлик субъектлари уларнинг мурожаатлари бўйича "Ҳамкор тадбиркор" ахборот тизимида автоматлаштирилган ҳолда сараланади;

тадбиркорлик субъекти саралаб олингандан сўнг икки кун муддатда ваколатли органлар томонидан тадбиркорлик субъектининг мурожаатида кўрсатилган маълумотлар ва таклифлар асосида белгиланган намуна бўйича "Ҳамкор тадбиркор" ахборот тизимида шартнома лойиҳаси шакллантирилади ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун мос равишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига юборилади;

Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамкорлик шартномалари лойиҳаларини уч кун муддатда ҳуқуқий экспертизадан ўтказади ва ижобий хулосаси мавжуд бўлганда, шартнома лойиҳасини автоматик равишда имзолаш учун тарафларга юборади;

ҳамкорлик шартномалари томонларни келишувига кўра уч йилдан кўп бўлмаган муддатга тузилади. Унда тадбиркор томонидан яратиладиган янги иш ўринлари муддати аниқ кўрсатилади.


7. Дастурга киритилган тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини 2023 йилда молиялаштириш учун:

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси тижорат банкларига 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси очилишини;

оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури координаторлари 2023 йил якунига қадар оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан 1 триллион сўм йўналтирилишини;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги халқаро молия ташкилотларидан 200 миллион АҚШ доллари миқдорида кредитлар жалб қилинишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига бир ой муддатда Дастур доирасида кредит ажратиш жараёнлари ва ажратилган кредитлар ҳисобини юритишнинг рақамлаштирилишини таъминлайдиган платформани ишга тушириш чораларини кўриш тавсия этилсин.


9. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда:

тадбиркорлик субъектларига Дастурнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб борсин, шунингдек, уларга Дастурда иштирок этишда кўмаклашсин;

маҳаллаларда тадбиркорлик субъектларининг ишсиз фуқаролар билан учрашувларини ташкил этиб, тадбиркорлик субъектлари томонидан таклиф этилаётган иш ўринлари ҳақида маълумот бериб борсин;

ҳар ой якуни бўйича Дастур ижроси юзасидан таҳлилий маълумотларни Республика комиссиясига киритсин.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ҳар ой олдиндан эълон берган ҳолда, Дастурга киритилган ва кирмоқчи бўлган тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказиб борсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг буюртманомаларига асосан мазкур қарорга 4-иловага мувофиқ тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил этиладиган амалий мономарказни қуриш ва жиҳозлаш харажатларини қоплаб бериш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига қўшимча маблағ ажратсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестиция лойиҳалари ташқи инфратузилмасини яратиш харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 7 июндаги 306-сон қарорига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 7 июлдаги

279-сон қарорига

1-ИЛОВА



"20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис"

дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

      

Ж. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири, Комиссия раиси

Б. Мусаев

-

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, комиссия раиси ўринбосари


И. Норқулов

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

Д. Касимов

-

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (келишув асосида)


Д. Ваҳобов

-

Савдо-саноат палатаси раиси


Н. Сайдуллаев

-

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари (келишув асосида)


О. Рустамов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари


А. Каримов

-

адлия вазири ўринбосари


М. Мирзаев

-

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Н. Мусамухамедов

-

Божхона қўмитаси раиси ўринбосари


Ф. Пулатов

-

Кадастр агентлиги директори


А. Миралиев

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг ўринбосари


М. Убайдуллаев

-

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг директори, комиссия котиби


         

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 7 июлдаги

279-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Ҳамкор тадбиркор" ахборот тизими билан маълумотлар

базалари интергация қилинадиган вазирлик ва идоралар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги


3. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси


8. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги


9. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 7 июлдаги

279-сон қарорига

6-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий ва маҳаллий

инвесторларнинг инвестиция лойиҳалари ташқи

инфратузилмасини яратиш харажатларини давлат

томонидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 7 июндаги

306-сон қарорига киритилаётган қўшимчалар

ва ўзгартириш


1. 1-бандда:


а) "г" кичик банднинг учинчи хатбошисидаги "маълумот учун қабул қилинсин" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) қуйидаги таҳрирдаги "д" кичик банд билан тўлдирилсин:

"д) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 12 июндаги ПФ-93-сон Фармонига мувофиқ 51 та ва ундан кўп янги иш ўринлари яратадиган тадбиркорлик субъектлари 50 миллиард сўм ва ундан юқори қийматдаги лойиҳаларни амалга оширганда, уларни зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин".


2. Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"инвестиция лойиҳаси - инвесторнинг қиймати 200 миллиард сўмдан бунда, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун камида 50 миллиард сўмдан ошадиган унинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар, "шунингдек, "20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастурига киритилган тадбиркорлик субъектларининг 50 миллиард сўм ва ундан юқори қийматдаги лойиҳалари";


б) 8-банд еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастурига киритилган тадбиркорлик субъектлари томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида 51 та ва ундан кўп янги иш ўринлари яратилганлиги".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 8 июль
































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск