ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Малака ошириш ва қайта тайёрлаш /

Амалий мономарказлар фаолиятини ташкил этиш, уларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.07.2023 й. 279-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 7 июлдаги

279-сон қарорига

4-ИЛОВА



Амалий мономарказлар фаолиятини ташкил этиш,

уларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларини

қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 12 июндаги ПФ-93-сон Фармонига мувофиқ "20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастурида (кейинги ўринларда - Дастур) иштирок этадиган тадбиркорлик субъекти томонидан ишсиз, иш қидираётган шахсларни ва ўз ходимларини хорижий тиллар ва касб-ҳунарга ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда амалий мономарказ фаолиятини ташкил этиш, уларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларини қоплаш тартибини белгилайди.


2. Амалий мономарказ - ишсиз фуқароларни касбга ўргатиш ва тадбиркорлик субъектлари ишчиларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланувчи ўқув маркази ҳисобланади.


3. Амалий мономарказ тадбиркорлик субъектининг ишлаб чиқариш майдонлари ёки бўш турган биноларида, шунингдек, бўш турган ва бир йилдан буён аукцион савдоларида сотилмасдан турган давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар ҳамда касб-ҳунар коллежларининг бўш турган бинолари танлов (талабгор ягона бўлганда тўғридан-тўғри шартнома) асосида ижара ставкасининг минимал миқдори бўйича ижарага бериш йўли билан ташкил этилади.



2-БОБ. АМАЛИЙ МОНОМАРКАЗ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4. Амалий мономарказ тадбиркорлик субъектининг қарори асосида ташкил этилади ва ушбу қарор билан амалий мономарказнинг раҳбари, тренер (ўқитувчи) ва уста-мураббийлари тайинланади.


5. Тадбиркорлик субъектининг иш ўрнида бажариладиган меҳнат функциясининг мураккаблигидан келиб чиқиб, кўпи билан ҳар йигирма нафар ўқувчига камида бир нафар тренер (ўқитувчи) ёки уста-мураббийлар бириктирилади.


6. Амалий мономарказда ўқув жараёнлари ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тадбиркорлик субъекти томонидан тасдиқланадиган намунавий ўқув дастури асосида ташкил этилади.


7. Амалий мономарказда ўқув жараёнлари қуйидаги 2 та босқичда амалга оширилади:

биринчи босқичда ўқувчиларга назарий билимлар, шу жумладан, ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш ҳамда меҳнат хавфсизлиги қоидалари ўргатилади;

иккинчи босқичда ўқувчиларга бевосита иш ўринларида амалий билим ва кўникмалар берилади.


8. Ўқув дастури якуни билан ўқувчиларнинг амалий билимлари якуний малака имтиҳони орқали баҳоланиб, уларга ўқишни тамомлаганлик тўғрисида сертификат берилади.


9. Тренер (ўқитувчи) ва уста-мураббийларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.



3-БОБ. АМАЛИЙ МОНОМАРКАЗНИ ҚУРИШ ВА

ЖИҲОЗЛАШ ХАРАЖАТЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


10. Амалий мономарказни қуриш ва жиҳозлаш харажатлари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.


11. Янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун - ҳар бир ўқувчи ўрни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача қоплаб берилади, бироқ жами ўқувчи ўрнини ҳисоблаганда - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 500 минг бараваридан ошиб кетмаслиги шарт.

Бунда ҳар бир ўқувчи ўрни учун тўғри келадиган ўқув майдони камида 3,5 м кв.ни ташкил қилиш керак;


12. Жиҳозлаш ишлари учун - ҳар бир ўқувчи ўрни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача қоплаб берилади, бироқ жами ўқувчи ўрнини ҳисоблаганда - базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан ошиб кетмаслиги керак.

Бунда амалий мономарказнинг бино ва ўқув майдонлари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ минимал талаблар асосида моддий-техника жиҳатдан жиҳозланади.


13. Амалий мономарказни қуриш ва жиҳозлаш харажатларини қоплаш учун тадбиркорлик субъекти "Ҳамкор тадбиркор" платформаси орқали рўйхатдан ўтган ҳудуди бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаларига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма равишда мурожаат қилади:

объектни фойдаланишга топшириш ва қабул бўйича далолатнома;

объектни қуриш, таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун маблағларнинг мақсадли сарфланишини тасдиқловчи ҳужжатлар.


14. Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари мурожаатни 10 иш кунида кўриб чиқади.

Бунда ташкил этилган амалий мономарказ жойига чиқиб кўрилиши, тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг асослигини ўрганиш юзасидан тегишли ташкилотлар (тижорат банклари)дан амалий мономарказни ташкил этиш, шунингдек, уни қуриш ва жиҳозлашга оид маълумотлар сўраб олиниши мумкин.


15. Мурожаатда кўрсатилган маълумотлар тўғри деб топилган тақдирда, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан тадбиркорлик субъекти ҳисоб рақамига мурожаатда кўрсатилган, бироқ ушбу Низомнинг 12-бандида белгиланган миқдордан ортиқ бўлмаган маблағ ўтказиб берилади.


16. Мурожаатда кўрсатилган маълумотлар тўғри деб топилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъекти ушбу Низомнинг 14-бандида белгиланган муддатда маблағ ажратишни рад этиш асослари кўрсатилган ҳолда мурожаат муаллифи ёзма равишда хабардор қилинади.

Тадбиркорлик субъекти маблағ ажратишни рад этиш асосларидан норози бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ёки судга мурожаат қилиши мумкин.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


17. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилган амалий мономарказлар, уларни фаолиятини молиялаштириш билан боғлиқ харажатлар ҳамда касбга ўргатилган ва малакаси оширилган ўқувчилар ҳисобини юритади.


18. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Амалий мономарказда ўқув жараёнлари ташкил этиш бўйича

НАМУНАВИЙ ЎҚУВ ДАСТУРИ

Т/р

Модулларнинг номлари


Умумий

ажратилган соат


Шу жумладан:


Назорат шакли


Назарий


Амалий


Жами






I. Биринчи босқич






1.







2.







...







II. Иккинчи босқич






1.







2.







...







       


   


     

(Тадбиркорлик субъектининг номи)


(имзо)


(Раҳбарнинг Ф.И.О.)

     





Низомга

2-ИЛОВА



Амалий мономарказнинг бино ва ўқув майдонларини

моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир

МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР


1. Ўқувчилар партаси


2. Ўқувчилар стули


3. Ўқитувчи столи


4. Ўқитувчи креслоси


5. Компьютер


6. Маркерли доска


7. Проектор


8. Кийим шкафи


9. Офис шкафи


10. Кондиционер


11. Ёнғин хавфсизлиги учун ўт ўчиргич


12. Дорилар қутичаси


13. Интерактив LED доска


14. Урна



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 8 июль








































Время: 0.0076
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск